оқсил касаллиги aphtae epizooticae

DOC 147.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404360284_52683.doc оқсил касаллиги aphtae epizooticae режа: 1. касаллик ҳақида эпизоотик маълумотлар 2. паталогоанатамик ўзгаришлар оқсил (ящур - русча, epizootic aphthae-ингл.) - ўткир кечувчи, ўта тез тарқалувчи юқумли вирус касаллиги бўлиб, жуфт туёкли уй (қорамол, буйвол, қўй, эчки, чўчқа, туя) ва ёввойи (кийик ва буғулар гуруҳи, ёввойи чўчқалар, архар, оққуйруқ) ҳайвонлар касалланади ҳамда халқ хўжалигига катта иқтисодий зарар етказади. бу хасталик билан жуда ҳам кам бўлсада одамлар, айниқса касал ҳайвон билан алоқада бўлган кишилар: ветерина​рия врачи ва фельдшерлари, сут соғувчилар, молбоқарлар ҳамда касаллик вируси билан ишлайдиган ходимлар касалланиши мумкин. а.с.коротич, а.а.васильченко, а.и.собко ва муалл., (1974), а.т.кравченко ва муалл., (1966) ва бошқаларнинг маълумотларига кўра бу хасталик билан инсон жуда кам касалланадн. ўртача 1-1,5 млн. касалланган ҳайвонлар билан алоқадор 200000 кишидан 1 киши касалланганлиги адабиётларда келтирилган. тарихий маълумотларга назар ташласак ҳайвонларнинг бу касаллиги тўғрисида 1546 йили италияда д.фракасторо ахборот берган. оқсил касаллигини фильтрланувчи вирус қўзғатишини биринчни бўлиб 1898 йили немис олимлари леффлер ва …
2
мкин. 1996—1997 йилларда оқсил касаллиги бўйича оғир эпизоотик ҳолат эронда ва кейинчалик 1998 йилда арманистонда кузатилди. касаллик келтириб чиқарган вирус «а» турга мансуб бўлиб, аммо ўзининг иммунобиолок хусусиятлари билан барча мавжуд a1—а32 вариантларидан фарқ қилгани учун унга «арманистон 98» варианти деб ном берилди. учинчидан, бу вирус билан ҳар хил турдаги жуфт туёқли ҳайвонлар, айниқса мутахассисларни шу касалликка қарши кураш тадбирларини ўтказиши қийин бўлган ёввойи ҳайвонларнинг касалланиши қўзғатувчининг табиатда барқарорлигини таъминлайди. ва, ниҳоят, тўртинчидан, касаллик қўзғатувчи вирус бошқа вирусларга нисбатан ташқи муҳит шароитларига чидамли ҳисобланади. шунинг учун ҳам бу касалликка қарши самарали кураш олиб бориш жуда мураккаб. шу сабабли касалликни бизнинг ҳудудга келтирмаслик ва уни олдини олиш учун биргина ветерина​рия ходимлари эмас, балки барча ҳокимият, хўжалик ва ташкилот раҳбарлари, фуқаролар йиғини, молларнинг эгалари фаол қатнашишлари зарур. касаллик америка қўшма штатлари, канада, янги зеландия ва австралиядан ташқари дунёнинг барча мамлакатларида учрайди. мамлакатимизда режа асосида қишлоқ хўжалик ҳайвонларини ўз вақтида профилактик эмлаш ва …
3
ри ва 80 га яқин вариантлари мавжуд бўлиб, унинг а, о ва с турлари дунёнинг барча минтақаларида, сат-1, сат-2 ва сат-3 турлари асосан африка қитъасида ва яқин шарқ мамлакатларида, осиё-1 тури эса асосан осиё, яқин ва ўрта шарқ ҳамда овропа давлатлари ҳудудида учрайди. бизнинг минтақаларимизда илгари вақтларда вируснинг а, о ва осиё турлари касаллик қўзғатган. шунинг учун ўзбекистонда асо​сан вируснинг а, о ва осиё-1 турларининг айрим вариантларидан тайёрланган вакциналар эмлаш учун ишлатилади, вируснинг ҳap бир тури ўзига ҳос иммунитет ҳосил қилади, шунинг учун ҳар бир тур ва вариант иммунобиологик ҳусусияти билан бир-биридан фарқ қилади. вирус эфир ва хлороформга чидамли, 1 фоизли фенол, 75 фоизли этил спирти уни фаолсизлантираолмайди. ёз пайтлари 20°с иссиқликда пичанлар юзасида 11 кун давомида, 37°с иссиқликда 21 соат, 43°с — 7 соат давомида вирус ўз хусусиятини йўқотади, қиш ойларида ер қатламининг 5 см чуқурлигида 70 кун, куз ойларида 37 кун сақланади. оқсил вируси тузланган ҳайвон терисида 15°с …
4
йил. ҳайвонларнинг ёши ҳам унинг мойиллигига таъсир этади. ёш ҳайвонлар, айниқса бузоқ, қўзи ва чўчқа болалари касалликка жуда мойил бўлиб уларда касаллик оғир кечиб, кўпинча ўлим билан якунланади. оқсил қўзғатувчисининг манбаи бўлиб касалга чалинган, касалланиб тузалган ҳамда касалликиимг яширин даври кечаётган ҳайвонлар ҳисобланади. касалланган ва касалликдан тузалган моллар ўзининг сўлаги, сути, сийдиги, ахлати ва нафас олиш йўллари орқали жуда кўп миқдорда вирусни ташқи муҳитга чиқаради. ви​рус ташқи муҳитда озуқа, транспорт воситалари, кишиларнинг кийим-кечагини, асбоб-ускуналарни, биноларни, яйловларни, сув манбаларини ва бошқа жиҳозларни зарарлантиради ва унинг ташқи муҳит таъсирларига чидамлилиги ва унда узоқ вақт сақланиши туфайли турли йўл ва воситалар орқали мойил ҳайвонлар, организмига кириб уларни зарарлайди ва касалланишига олиб келади. айрим олимларнинг тадқиқотлари оқсил касаллигидан тузалган молларда 3—4 ой, баъзан 6—13 ой давомида вирус ташувчанлик хусусияти сақланишини кўрсатди (с.г.поплаухин, 1964, р.ф.сосов, 1966, x. ререр, 1971, а.н.бурдов ва муаллиф, 1990, в. н. сюрин ва муалл., 1998). соғлом мойил ҳайвонлар овқатланганда, сув ичганда …
5
игига (миграциясига), ҳайвонларнинг сут, гўшт, тери, жун маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлаш шароитларига, ҳайвонлар учун озиқ-овқат, ем-хашак, пичан тайёрлаш шароитларига боғлиқ. адабиётларда шундай маълумотлар мавжудки, уларга кўра чўчқалар кўпинча тўла зарарлантирилмаган ёғсизлантирилган сут ёки гўшт маҳсулотлари орқали оқсил касаллигига чалинган. касалликни тарқалишида айниқса кишилар катта роль ўйнайди. чунки, улар кўпинча касалланган мол билан алоқадор бўлиб, вирусни транспорт воситаси билан жуда узоқларга олиб бориши мумкин. 1952 йили гфр дан касал моллар билан алоқада бўлган ишчилар орқали оқсил касаллиги канадага келтирилгани маълум (а.м.бурдов ва муаллиф, 1990). оқсил вирусини меха​ник йўл билан транспорт воситаси, ҳар-хил ҳашаротлар, каналар ҳамда касалликка мойил бўлмаган ҳайвонлар: от, эшак, қушлар, кемирувчи ва судралиб юрувчилар бир жойдан иккинчи жойга олиб бориши мумкин. касалликнинг яширин даврида сўйилган қорамоллардан тайёрланган музлатилган гўшт ва сут маҳсулотлари орқали 1968— 1980 йилларда оврупа давлатларига (бельгия, италия, германия ва швейцария) 14 марта оқсил касаллиги жанубий америкадан келтирилгани адабий маълумотлардан маълум (а. м. бурдов ва муаллиф., …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "оқсил касаллиги aphtae epizooticae"

1404360284_52683.doc оқсил касаллиги aphtae epizooticae режа: 1. касаллик ҳақида эпизоотик маълумотлар 2. паталогоанатамик ўзгаришлар оқсил (ящур - русча, epizootic aphthae-ингл.) - ўткир кечувчи, ўта тез тарқалувчи юқумли вирус касаллиги бўлиб, жуфт туёкли уй (қорамол, буйвол, қўй, эчки, чўчқа, туя) ва ёввойи (кийик ва буғулар гуруҳи, ёввойи чўчқалар, архар, оққуйруқ) ҳайвонлар касалланади ҳамда халқ хўжалигига катта иқтисодий зарар етказади. бу хасталик билан жуда ҳам кам бўлсада одамлар, айниқса касал ҳайвон билан алоқада бўлган кишилар: ветерина​рия врачи ва фельдшерлари, сут соғувчилар, молбоқарлар ҳамда касаллик вируси билан ишлайдиган ходимлар касалланиши мумкин. а.с.коротич, а.а.васильченко, а.и.собко ва муалл., (1974), а.т.кравченко ва муалл., (1966) ва бошқаларнинг маълумотларига...

DOC format, 147.5 KB. To download "оқсил касаллиги aphtae epizooticae", click the Telegram button on the left.