сил касаллиги tuberculosis

DOC 102,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404364303_52763.doc сил касаллиги tuberculosis сил сурункали кечадиган юқумли касаллик бўлиб, қишлоқ хўжалик ҳайвонлари, ёввойи ҳайвонлар, мўйнали ҳайвонлар ҳамда паррандаларда учрайди. касалликка чалинган ҳайвонларнинг ички аъзо ва тўқималарида махсус тугунлар — буртмачалар (туберкулалар) пайдо бўлади. сил одамлар орасида хам кўп тарқалган касалликдир. тарихий маьлумот. одам ва ҳайвонларнинг сил билаи касалланиши жуда қадимдан маълум. касалликиинг клиник белгисига оид материаллар юнон олими гиппократ ва бухоролик машҳур олим абу али ибн сино қўлёзмаларида учрайди. улар касалликка чалинган одамларнинг тез озиб кетишини баён этадилар. лекин, шунга қарамасдан касалликнинг кснг тарқалиши ва унинг келиб чиқиш сабаблари узоқ вақт муаммо бўлиб қолаверди. 1882 йилда немис олими роберт кох сил касаллигининг юқумли касаллик эканлигини биринчи марта фанда аниқлади ва касал ҳайвон ҳамда одам организмидан унинг қўзғатувчиси — сил таёқчасини ажратиб олиб, суньий муҳитда ўстирди. 1888 йилда рус олими x. и. гельман туберкулин препаратини олишга муваффақ бўлди, лекин уни матбуотда 4 йил кейин эълон қилди. 1890 йили р. кох …
2
касаллик ҳозирги пайтда бу мамлакатларда деярли учрамайди. касаллик собиқ иттифоқнинг қарийб ҳамма зоналарида вақти-вақти билан учраб туради. кейинги йилларда республикамизнинг айниқса самарқанд, сирдарё, жиззах, тошкент вилоятлари ва қорақалпоғистон хўжаликларида касаллик кўп кузатилди. ҳозир сил касаллиги қатор туманларда учраб турибди. иқтисодий зарар. сил касаллиги чиққан хўжаликлар катта зарар кўради, чунки касалликка чалинган моллар 15 кун ичида фермадан олиб чиқилади ва гўштга топширилади, бу эса ўз навбатида туёқ сонининг камайиб кетишига олиб келади, маҳсулот олиш пасайиб кетади. касаллик қайд қилинган хўжаликда карантин белгиланади. унинг тадбирларини бажариш учун қўшимча маблағ сарфлашга тўғри келади. хўжалик топширган чорва моллари маҳсулотининг стандарт даражаси тушиб кетиши натижасида гўшт ва сут комбинатларидан арзонлаштирилган микдорда ҳақ олади. касалланган ҳар бир бош сигир хўжаликка ўртача 18—20 минг сўм атрофида зарар келтиради. бундан ташқари, сил касаллиги билан одамлар ҳам касалланади ва касал ҳайвон сил таёқчаси билан атроф муҳитни ифлослантиради. оғир формада (генерализация ҳолатида) зарарланган ҳайвонлар гўшти утилга ўтказилади. қўзғатувчиси. силни 1882 …
3
часи глицерин қўшилган сунъий муҳитда яхши ўсади. лаборатория шароитида сил микроорганизмини ўстириш учун петранъяни, любенау, левенштейн сунъий муҳитлари, дюбо суюқ муҳити тавсия этилади. микроорганизм циль – нильсен усули билаи бўялиб микроскоп остида кўрилади. бу усулнинг моҳияти қуйидагилардан иборат: 1. организмнинг зарарланган жойидан тайёрланган суртма (мазок) ҳавода қуритилади. 2. суртма 5 минут давомида метил спиртида фиксация қилинади. 3. суртма фенол, циль фуксини бўёғи билан 1-3 минут давомида бўялади. 4. бўялган суртма сув билан ювилади. 5. суртма 5% ли сульфат кислота эритмаси ёки 15% ли нитрат кислата эритмаси билан 2—5 секунд ичида рангсизлантирилади. 6. сув билан ювилади. 7. метил кўки билан 0,5—1 минут давомида қўшимча бўялади. 8. сув билан ювилгач, сўрғич билан қуритилади. бўялган суртма микроскопнинг иммерсия системасида кўрилади. сил таёқчаси қизил рангда, бошқа микроорганизмлар кўкимтир рангда, таги эса ҳаворанг бўлиб кўринади. сил касаллигини қўзғатувчи микроорганизмнинг уч хили мавжуд: 1. одамлар микроорганизми — бу хил сил таёқчаси (м. humonus) одамларда сил касаллигини …
4
роқ вирулентли, денгиз чўчқачаси, қорамоллар, одамлар учун камроқ вирулентлидир, сунъий муҳитда ҳалқасимон шаклда ўсади. микобактериялар турини биологик усул билан аниқлаш. бунинг учун 3 бош қуён ва 3 бош денгиз чўчқачаси олинади. уларнинг ҳарқайсисига 1 мгдан бактерия массаси юборилади. қуёнларга бу масса венага, денгиз чўчқачаларига эса тери остига юборилади. қорамолларга мансуб бўлган сил бактерияси қуён на денгиз чўчқачаларига юқтирилгандан кейин 3 ҳафтадан 3 ойгача давр ичида генерализация ҳолатидаги сил касаллигини қўзғатади. одамларга мансуб бўлган тури эса денгиз чўчқачаларида худди юқоридаги турдек касаллик қўзғатади. қуёнларда юзаки сил шаклида кўзга ташланади. паррандаларга мансуб бўлган тур микроорганизм 1 ой давомида қуёнларда ўлимга олиб бориш билан кечса, денгиз чўчқачаларига ҳеч нарса қилмайди. сил касаллиги турлар орасида кечадиган юқумли касалликдир. бу ўринда шуни айтиш керакки, қорамоллар силининг кўзғатувчиси бошқа турдаги ҳайвонлар, шунингдек одамларда ҳам учраши мумкин ва аксинча ҳоллар ҳам тез-тез кузатилади. шуни қайд қилиш лозимки, сил касаллигининг уч турдаги қўзғатувчиси касалга чалинган одамлар, қорамоллар, йилқи, …
5
ради. бу айниқса, бизнинг шароитимизда, ёз ойларида санация ўтказишда ҳисобга олиниши зарур. бактерия касал ҳайвоннинг ўпка шилимшиқ моддаси таркибида 30—49 кун, балғамда эса 5—6 ойгача яшайди. сил касаллигининг қўзгатувчиси нам, зах, яхши ёритилмаган молхоналарда жуда узоқ муддат сақланади. паст ва юқори температуралар сил таёқчасининг модда алмашиниш ҳолатини пасайтириб юборади. 80 с да музлатилган сут ва қаймоқ маҳсулотларида 120 кунгача яшай олади. в. и. ротов ва бошқалар (1978) лиофилизация (қуритилган) муҳитида бактерия 8 ойдан 36 ойгача сақланишини исботладилар. ҳар хил муаллифларнинг таъкидлашича, бактерия ҳўл муҳитда 50 0с да 12 соатда, 60°с да бир соатда, 70 0с да 10 минутда, 100°с да эса дарҳол ҳалок бўлади. қайнатилган муҳитда микобактерия 5 минутда ўлади. м. а. сафиннинг таъкидлашича, мойлик даражаси 5% дан юқори бўлган сутлар 100 0 с да 15 минут қайнатилиши мақсадга мувофиқдир. атипик микобактериялар. бу турга оид микобактериялар риньон схемаси бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади. 1. фотохромогенлар. булар сариқ ранг ажратиб тез ўсади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сил касаллиги tuberculosis" haqida

1404364303_52763.doc сил касаллиги tuberculosis сил сурункали кечадиган юқумли касаллик бўлиб, қишлоқ хўжалик ҳайвонлари, ёввойи ҳайвонлар, мўйнали ҳайвонлар ҳамда паррандаларда учрайди. касалликка чалинган ҳайвонларнинг ички аъзо ва тўқималарида махсус тугунлар — буртмачалар (туберкулалар) пайдо бўлади. сил одамлар орасида хам кўп тарқалган касалликдир. тарихий маьлумот. одам ва ҳайвонларнинг сил билаи касалланиши жуда қадимдан маълум. касалликиинг клиник белгисига оид материаллар юнон олими гиппократ ва бухоролик машҳур олим абу али ибн сино қўлёзмаларида учрайди. улар касалликка чалинган одамларнинг тез озиб кетишини баён этадилар. лекин, шунга қарамасдан касалликнинг кснг тарқалиши ва унинг келиб чиқиш сабаблари узоқ вақт муаммо бўлиб қолаверди. 1882 йилда немис олими роберт кох сил ка...

DOC format, 102,5 KB. "сил касаллиги tuberculosis"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: сил касаллиги tuberculosis DOC Bepul yuklash Telegram