селекция ва уруғчилик асослари

PPT 1,2 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1477737222_63961.ppt селекция ва уруғчилик асослари селекция ва уруғчилик асослари селекция - бу қишлоқ хўжалик фанининг бир қисми ҳисобланиб, янги навли уруғлар яратиш билан шуғулланади. уруғчилик вазифалари бу кўпайтириш ва сифатини яхшилаш, ишлаб-чиқаришда рухсат берилган уруғларни кўпайтириш демакдир. селекция ишларида қуйидаги асосий усуллар қўлланади. гибридизация, тарбиялаш ва танлаш. гибрид - бу ҳар хил навларни қўшиб янги навли донлар яратиш. нав ва уни яратиш усуллари нав-бу биологик ва хўжалик жиҳатдан муайян қимматга молик хусусиятларга эга бўлган, селекциялаш йўли билан яратилган, ма­даний ўсимликнинг биологик шакли, кўриниши. навлар улар яратилган жойнинг тупроқ иқлим ва агротехник шароитларига мослаштирилган бўлиши керак. яхши агротехник тадбирлар натижасида юқори ва чидамли ҳосил бериши керак. бундан ташқари навлар саноатнинг турли тармоқларини муайян технологик талабларга жавоб берадиган хом ашё билан таъминланиши за­рур. демак, буғдой нави-унбоплик ва нонбоплик жиҳатдан юқори қимматга эга бўлиши, ёрмабоп экинлар нави технологик ва истеъмол жиҳатдан юқори сифатли бўлиши мойли экинлар нави эса таркибида мой миқдорининг юқори бўлиши …
2
ли уруғ заҳираларини яратиш халқ хўжалигининг муҳим аҳамиятга эга бўлган, масъулиятли вазифаларидан биридир. селекция. қишлоқ хўжалик илмий тадқиқот инститўтлари тажриба - уруғчи­лик станциялари, қишлоқ хўжалиги соҳасида ходимлари томонидан маданий ўсимликларнинг янги навлари яратилади. ўсимликларнинг мавжуд турлари ёки яратилган янги навларни ҳайвон зотларини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар тизими селекция деб номланади (лотинча-"селекция"-олиш), бу тушунча нафақат ажратиб олиш маъносини англатади, балки у парвариш қилиш ва чатиштириш (гибридизация) маъноларини ҳам англатади. янги нав яратиш ёки мавжуд навларни такомиллаштириш ишлари хилма-хил усуллар ёрдамида амалга оширилади, бу усуллардан асо­сийлари ялпи саралаш, хусусий саралаш, жинсий ва вегетаив дура­гайлаш, нурланишни ионловчи кимёвий моддаларни қўллаш ва ҳоказолар. селекция ишлари дастлабки ашёни туплаш ва ўрганишдан бошла­нади селекция ишларида. дастлабки ашё сифатида халқ селекцияси­нинг махаллий навлари, муайян вилоят учун районлаштирилган се­лекцион навлар, хорижий навлар ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик­лар қўлланилади. махаллий навлар узоқ йиллар давомида муайян районда қўлланилиб, махаллий шароитга яхши мослашиб селексия учун киммматли ашё бериш мумкин. масалан, буғдойнинг лютесценс …
3
экинлар тупроқ унумдорлигига қараб текисланган, ҳар бир ўсимликнинг бир зайлда озиқланиши ҳисобга олинган. бу ашёдан қўйилган селекцион мақсадга энг муво­фиклари ажратиб олинади. сараланган ўсимлик шу жойда янчила­ди. одатда, ялпи саралаш қатор йиллар давомида такрорланади. ялпи саралаш бир қатор камчиликларга эга. селекциянинг бу усулини қўллаб доннинг бир текис бўлишига эришиш жуда қийин (айниқса, физиологик белгиларига кўра). ялпи саралаш усулининг жид­дий камчиликларидан бири шўқи, сараланган ўсимликларнинг ирсий қийматини белгилаш имконияти йўқ, чунки алоҳида сараланган ўсимликлар уруғи ялпи саралашда, одатда ўз хусусиятларини йуқотади. дурагайлаш бу усул асосан и.в. мичуриннинг олиб борган иш­лари натижасида кенг таркалиб кетди. и.в. мичурин чатиштирувчи жуфтларни танлашнинг асосий тамойилларини, дурагай ўсимликларни устириб тизимини, дурагайлашнинг илмий назариясини ишлаб чикди. бир биридан ирсий хусусиятлари ва белгилари билан фарқ қилувчи икки хил шаклни чатиштириш натижасида ҳосил қилинган ав­лод дурагай деб юритилади. бир ўсимлик чангини (турли нав ёки турларни) бошқа бир ўсимлик уруғчиси тумшугига келтириш йўли билан уруғлантириш натижасида дурагайлаш амалга оширилади. олинган …
4
экан. доминанталик қонуниятларини ўрганиш ота-она булувчи жуфт­ларни тўғри танлаш ва дурагайларни устириш имконини беради. чатиштирилган ўсимликларни дурагайлаш ботаник жиҳатдан икки хил турга бўлинади: а) тур ичида - бир турнинг ўзига тегишли бўлган турли нав­ларнинг ва ҳар хил турлардаги навларнинг чатиштирилиши. б) алоҳида - турли туркумдаги ва ҳар хил турдаги ўсимлик­ларнинг чатиштирилиши. тур ичидаги чатиштириш осон амалга оширилиб, бундан чатиш­тириш натижасида серҳосил насл олинади. дурагайлашнинг бу тури қишлоқ хўжалик экинлари селекциясида жуда кенг қўлланилади. навни синаш илмий-тадқиқот муассасалари хилма-хил ва мураккаб селекцион ишларни олиб бориш учун ниҳолхоналар тизимини ташкил этадилар. у ерда селекцион ашё ўрганилади, баҳоланади ва тарбияланади. селекцион муассасалар ниҳолхонасидаги махсус ер майдонлар селекцион ишнинг мақсадига мос равишда ишлов борилади (муайян районга мос равишда, махсус агротехник тадбирлар). ниҳолхона ер майдонлари, одатда турли хил катталикдаги бўлинмаларга ажрати­лади. дастлабки материалдан бошлаб ишлаб чиқаришда навни синашга­ча бўлган барча селекцион жараёнларда баҳолаш ишлари олиб бори­лади. ашё барча белгилари бўйича баҳоланади ва селекцион жараён­нинг турли …
5
м этади. бу уч йил ичида синов­дан нав стандарт учун қабул қилинган энг яхши районлаштирилган нав билан таққосланади ва маҳсулот сифати ҳамда ҳосилдорлик бўйича синаб кўрилади. бунда навнинг биологик хусусиятларидан келиб чиқиб, унинг агротехникаси ишлаб чиқилади (экиш меъёри, ўғитлар тизими, экиш усуллари ва ҳоказо). конкурс асосида синаш билан бир вақтда селекцион муассаса­сида нав ишлаб чиқариш синовидан ҳам ўтказилади. энг истикболли асосида давлат хўжалиги ва жамоа хўжаликлари ер майдонида ҳам ўтказилади, ёки тажриба станцияси хўжалик экинлари майдонида ҳам ишлаб чиқариш синовидан ўтказиш мумкин. аммо, экин навларни нав билан алмаштириш, бу навни районлаштириш, оммалаштириш­ни, якуний баҳолаш ишлари фақат нав давлат нав синовидан ўтказилгандан кейин ўтказилади.

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "селекция ва уруғчилик асослари"

1477737222_63961.ppt селекция ва уруғчилик асослари селекция ва уруғчилик асослари селекция - бу қишлоқ хўжалик фанининг бир қисми ҳисобланиб, янги навли уруғлар яратиш билан шуғулланади. уруғчилик вазифалари бу кўпайтириш ва сифатини яхшилаш, ишлаб-чиқаришда рухсат берилган уруғларни кўпайтириш демакдир. селекция ишларида қуйидаги асосий усуллар қўлланади. гибридизация, тарбиялаш ва танлаш. гибрид - бу ҳар хил навларни қўшиб янги навли донлар яратиш. нав ва уни яратиш усуллари нав-бу биологик ва хўжалик жиҳатдан муайян қимматга молик хусусиятларга эга бўлган, селекциялаш йўли билан яратилган, ма­даний ўсимликнинг биологик шакли, кўриниши. навлар улар яратилган жойнинг тупроқ иқлим ва агротехник шароитларига мослаштирилган бўлиши керак. яхши агротехник тадбирлар натижасида юқори ва чидамли...

Формат PPT, 1,2 МБ. Чтобы скачать "селекция ва уруғчилик асослари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: селекция ва уруғчилик асослари PPT Бесплатная загрузка Telegram