умумий селекция ва уругчилиги фанидан кириш

DOC 89,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1413649279_59711.doc умумий селекция ва уруғчилиги фанидан кириш қисмида ёритиладиган асосий масалалар деҳқончиликнинг асосий вазифаси экинлар ҳосилдорлигини ошириш ва сифатли маҳсулот етиштиришдир. ер юзидаги аҳолининг йил сайин кўпайиши ўсиб бориши билан, фойдаланиладиган, суғориладиган ерлар эса ўсмайди, чегараланган ҳолда қолади. аҳолини озиқ-овқат билан, саноатни эса хом ашё билан таъминлашнинг фақат бир йўли мавжуд. у ҳам бўлса, қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини оширишдир. “халқ сўзи” рўзномасида (8 май 1998 й) келтирилган рақамлар қуйидагича: ер юзида аҳолининг йиллик ўсиши 86 млн. киши атрофида. биринчи млрд. аҳолининг сони 2 млрд. гача етиши учун 123 йил керак бўлган, учинчи млрд учун - 33 йил, 4 нчи млрд.га - 14 йил, 5 нчи млрд.га - 13 йил керак бўлган. 1930 йилда аҳолининг сони 2 млрд. бўлган, ҳозиргача у 2,5 баробар ортган ва 6 млрд.гача етмоқда. мисол учун: хитойда 1,234 млрд, ҳиндистонда 953 млн, ақшда 265,8 млн. йиллик ўсиш хитойда 1,4 %, ҳиндистонда 2,0 %. кейинги ўн йилликда дунё …
2
нларнинг янги нав ва дурагайларини яратиш билан селекция фани шуғулланади. селекция сўзи лотинча “selektio” сўзидан олинган бўлиб – танлаш демакдир. эски замонларда ёввойи ўсимликлардан ёки экинлардан энг яхши ўсимликларни ажратиб олиш, танлаш билан таъминланган. шунинг учун дастлабки тушунчага – танлаш – селекция тўғри келади. хозирги селекция жараёнида ҳам танлаш асосий усул бўлиб ҳисобланади. қишлоқ хўжалик экинларининг навлари танлаш орқали яратилган ва яратилмоқда. демак селекция – кенг маънода танлаш тўғрисида таълим деса бўлади. унинг жараёнига дастлабки материал яратиш, ирсият ва ўзгарувчанлик, танлаш, синаш ва ўсимликларни янги формаларини яратиш киради. селекция янги навларни (дурагайларни) яратиш, шунингдек мавжуд экилиб келинаётган навларни яхшилаш билан шуғулланади. табиатда эволюция жараёнида табиий танланиш натижасида ўсимликларнинг янги тур ва хиллари вужудга келганидек селекцияда одам томонидан янги навлар ҳосил қилинади. шунинг учун селекцияни – одам томонидан бошқариладиган экспериментал эволюция деб ҳисоблаш мумкин. деҳқончилик, агрохимия, ўсимликшунослик, технологик фанлар ҳосилни таъминлаш мақсадида ўсимликка тегишли шароит туғдириш йўлларини ўрганса, селекция фани эса …
3
ав деб селекция усуллари билан яратилган, бир хил, барқарор ирсий морфологик, биологик ва хўжалик белги ва хусусиятларга эга бўлган маданий ўсимликлар гурухига айтилади”. 1996 йил 30 августида “селекция ютуқлари тўғрисида”ги қонунда нав тўғрисида қуйидагича айтилган: “нав” - ўсимлик гуруҳи бўлиб, у наслдан наслга барқарор ўтувчи, муайян генотипи ёки генотиплар комбинациясини бошқалардан ажратиб турувчи белгиларга қараб аниқланади ва айни бир ботаник таксондаги бошқа ўсимликлар гурухидан бир ёки бир неча белгилари билан фарқланади. клон, линия, биринчи авлод дурагайи, популяция навнинг муҳофаза қилинадиган объектларидир. дурагай деб ирсияти ҳар хил бўлган ўсимликларни чатиштириб олинган организмга айтилади. унинг авлодида белги ва хусусиятлар барқарор эмас (навда – барқарор). дурагайлаш икки мақсадда ўтказилади: · дурагай популяциясини яратиб – унда танлаш ўтказиб, унинг асосида янги нав яратиш; · гетерозис дурагайларини яратиб, биринчи бўғинини (ғ1) экиш асосида юқори ҳосил етиштириш. дурагай, дурагайлаш, гетерозис, клон, линия тўғрисида масалалар келгуси дарсларда кўриб чиқилади. қишлоқ хўжалик экинининг нави ишлаб чиқариш воситаси бўлиб, …
4
миллионлар гектар майдонга тарқалади. кейинчалик п.п.лукьяненко аамерика кузги буғдойи - конред – фулькастер 266278 навини аргентина баҳори буғдойи - клейн 33 нави билан чатиштириб, қатор янги - скороспелка 1, 2, 3, 3б навларини яратади. бу навлар ҳам юқори ҳосилли ҳам ётиб қолишга ва занг касалига чидамли хусусиятларига эга бўлганлар! скороспелка навларини украинада танланган лютесценс 17 нави билан чатиштириш натижасида янги хусусиятларга эга навларни яратишга муваффақ бўлди. булардан биринчи безостая 4 нави ҳисобланади, у 1955 йилда районлаштирилади. тўрт йилдан кейин унинг ўрнига жахонда машҳур бўлган кузги буғдойнинг безостая 1 нави яратилади. бу навни безостая 4 навидан танлаш асосида яратади. ундан кейин лукьяненко томонидан аврора, кавказ деган навлари яратилди. п.п.лукьяненконинг навлари йил сайин катта майдонларни эгаллаб ҳар гектаридан кўп миқдорда қўшимча ҳосил олишни таъминлаб келган: 1911-1915й – 9,3ц; 1953 – 1957й – 14,8ц; 1958 – 1962й – 23,6ц; 1963 – 1966й – 26,2ц.дан безостая 1 нави районлаштирилиши билан қўшимча ҳосил янада ошади: …
5
қилинди. ўша йиллари ғўза селекциясини шаклланиши ва ривожланишига катта ҳисса қўшган олимлар, академик р.р.шредер (туркистон тажриба станцияси). я.л.навроцкий (андижон тажриба станцияси), г.с.зайцев, м.м.бушуев (мирзачўл тажриба станцияси). бу олимлар 1915 йилга келиб ғўзанинг биринчи навларини яратдилар: навроцкий, триумф навроцкого, 182-ак-джура, 169- дехканин ва 508ботир. 1922 йилда тошкентдан 12 км узоқликда туркистон селекцион станцияси (ҳозирги ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий-текшириш институти) ташкил қилинади. шундан кейин ғўза ва завод аралашмалари навлари ўрнига юқори ҳосилли селекцион навлар экила бошланади. биринчи нав алмаштириш 1922-1929 йилларда ўтказилиб юқори ҳосилли йирик кўсакли навроцкий нави тарқатилиб 1 млн. гектаргача экилган, иккинчи нав алмаштириш 1937 йилда ўтказилиб, янги юқори ҳосилли навлар 8517- колхозник (селекционер с.с.канаш), 8196 ва 2034 (селекционер д.д.нагибин), 36м2 (селекционер п.в.могильников) ва 1306 (р.р.шредер материалларидан) яратилган. бу навларнинг ўрнига янада яхши, юқори ҳосилли навлар (1944 йил учинчи нав алмаштириш ўтказилиши режалаштирилган эди) экила бошланди. булардан энг кўп тарқалган ва ўша даврда 560 минг гектарга экилган юқори ҳосилли, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"умумий селекция ва уругчилиги фанидан кириш" haqida

1413649279_59711.doc умумий селекция ва уруғчилиги фанидан кириш қисмида ёритиладиган асосий масалалар деҳқончиликнинг асосий вазифаси экинлар ҳосилдорлигини ошириш ва сифатли маҳсулот етиштиришдир. ер юзидаги аҳолининг йил сайин кўпайиши ўсиб бориши билан, фойдаланиладиган, суғориладиган ерлар эса ўсмайди, чегараланган ҳолда қолади. аҳолини озиқ-овқат билан, саноатни эса хом ашё билан таъминлашнинг фақат бир йўли мавжуд. у ҳам бўлса, қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини оширишдир. “халқ сўзи” рўзномасида (8 май 1998 й) келтирилган рақамлар қуйидагича: ер юзида аҳолининг йиллик ўсиши 86 млн. киши атрофида. биринчи млрд. аҳолининг сони 2 млрд. гача етиши учун 123 йил керак бўлган, учинчи млрд учун - 33 йил, 4 нчи млрд.га - 14 йил, 5 нчи млрд.га - 13 йил керак бўлган. 1930 йилда аҳолин...

DOC format, 89,0 KB. "умумий селекция ва уругчилиги фанидан кириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.