маккажўхори ва жўхорининг биологияси ҳамда етиштириш технологияси

PPT 628,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1674734710.ppt маккажўхори ва жўхорининг биологияси ҳамда етиштириш технологияси * маккажўхори ва жўхорининг биологияси ҳамда етиштириш технологияси * режа: 1. маккажўхорининг аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши, экин майдони ва ҳосилдорлиги 2. маккажўхорининг биологияси, навлари ва дурагайлари 3. маккажўхорини дон учун етиштириш технологияси 4. маккажўхорини соф ҳолда силос ва кўк масса учун етиштириш технологияси. маккажўхорини бошқа экинлар билан аралаш етиштириш 5. жўхорининг аҳамияти, тарихи, экин майдони, тарқалиши, систематикаси ҳамда биологик хусусиятлари ва навлари 6. жўхорини дон ва силос учун етиштириш технологияси * дони тўйимли бўлганидан озиқ-овқат саноатида кўп ишлатилади. дондидан ун тортилади, ёрма олинади, ширин маккажўхори таёқчалари ва бошқалар тайёрланади. уни буғдой ва жавдар унига аралаштириб нон ёпишда ва кондитер маҳсулотлари тайёрлашда ишлатилади. донининг муртагидан юқори озиқлик, мазали ва шифобахш хусусиятли ёғ олинади. саноатда қайта ишлаш йўли билан донидан крахмал, спирт, глюкоза, патока, сирка кислота ва бошқа маҳсулотлар олинади. * * * * * ўзбекистонни суғориладиган ерларида уни асосий, такрорий, анғизга экиладиган, шунингдек …
2
рқали xviii асрнинг охири ёки xix асрнинг бошларида келтирилган. ҳозирги вақтда бу экин жаҳоннинг деярли барча мамлакатларида етиштирилади. * энг кўп экиладиган давлатлар: ақш (3 млн.га), бразилия (6,6 млн.га), мексика (5,6 млн.га), ҳиндистон (4,8 млн.га), хитой (5 млн.га), руминия (4,3 млн.га), шунингдек италия, венгрия, аргентина, россия. ер юзида 106 млн гектар майдонда етиштирилади. маккажўхори ўзбекистоннинг суғориладиган ерларида гектаридан 40-50 ц дон ва 500-700 ц кўкпоя ҳосили беради. илғор фермер хўжаликларида гектаридан 70 ц гача дон ва 1000 ц гача кўк поя етиштирилмоқда. * маккажўхори уруғлари тупроқ ҳарорати 7-80с бўлганда униб чиқиши тезлаша бошлайди, майсалари ва ёш ўсимликлари 2-30с совуққа дош бера олади. ривожланиши учун энг оптимал ҳарорат 23-250с. маккажўхори қурғоқчиликка чидамли, у намни тежаб сарф қилади. лекин намга, айниқса, рўвакланиш ва сўталаш ҳамда мева ҳосил қилиш даврида, талабчан ҳисобланади. шу даврда уни тез-тез суғориб туриш керак. у қисқа кунли, ёруғсевар ўсимлик, ҳар қандай тупроқда ҳам ўса олади, лекин унумдор, бегона …
3
агай ва навлари (“бц-6661”, “ўзбекистон-306”, “амв”, “ўзбекистон-601”, “перекоп-тв”, “вир-42”, “вир-156”, “вир-338”, “краснодар” 1/49 дурагайлари, “днепровская-200”, “ўзбекистон оқ тишсимон” ва бошқалар) мавжуд. * кремнийсимон маккажўхорининг дони майдароқ, учи юмалоқ, оқ, сариқ рангда, донининг таркибида тишсимон маккажўхорига нисбатан крахмал моддаси камроқ, оқсил моддаси эса кўпроқ бўлади. бу тур хилига ”имеретин дурагайи”, “ўзбекистон-100” ва маҳаллий сариқ маккажўхори киради. * маккажўхорини дон учун ўстирилганда юқори ва сифатли дон ҳосили берувчи дурагай ҳамда навларни танлаб, алмашлаб экиш даласида ёки серунум тупроқли майдонларда етиштириш мақсадга мувофиқ. маккажўхори тупроқ унумдорлигига талабчан бўлса-да, уни бир далада 2-3 йил сурункасига экиш мумкин. шунингдек маккажўхорини ҳайдалган беда, кузги буғдой, полиз ва сабзавот экинлари, хашаки лавлаги ўрнига экилса ундан мўл ҳосил олинади. * маккажўхори дон учун ўстирилганда кузданоқ далага чириган гўнг ёки аммофос солинади. маккажўхорини дон ёки силос учун етиштирилганда гектарига 180-200 кг азот, 90-100 кг фосфор ва 90-120 кг калий оксиди солиш керак. озиқ моддаларининг асосий қисмини ўсимлик ўсув даврининг …
4
ийғос униб майса ҳосил қилади. маккажўхорини қатор оралиғини 70 см қилиб экиш мумкин. ҳозирги вақтда пуштага экиш кенг қўлланилмоқда. шу мақсадда апрелнинг бошида 70 см кенгликда пушталар олинади. лозим бўлганда пушталар ўртасидан жўяк олиниб, сув қўйилиши мумкин. * уруғни экиш чуқурлиги тупроқ иқлим шароитига боғлиқ бўлиб, нам етарли, енгил таркибли тупроқларда 6-8 см чуқурликда, механик таркиби оғир тупроқларда эса 4-5 см чуқурликда экилади. маккажўхорини спч-6 сеялкаси билан экилади. спч-6м, супн-6 ва стн-8 маркали сеялкалардан ҳам фойдаланиш мумкин. бунда уруғлар ҳар бир уяга аниқ доналаб ташланади ва қатордаги уруғлар орасидаги масофа 13 см дан 40 см гача бўлади. * кечпишар, баланд бўйли маккажўхори дурагай ва навлари гектарига 55-60 минг, ўртапишар, барглари тик ўсувчи нав ва дурагайлар эса 60-70 минг туп ҳисобида экилади. экиш нормаси юқори бўлса, ўсимлик сўтасига ёки кам донли бўлиши мумкин. шунингдек, ўсимлик туп сони гектарига 40 мингдан кам бўлганда ҳам сўталар массаси юқори, аммо оптимал қалинликдагига нисбатан дон …
5
2 кун ичида махсус херсонец-7 комбайни билан ўрилиб, бир йўла сўтаси тозаланади. сўтаси билан сақланадиган доннинг намлиги кўпи билан 16 фоиз бўлиши керак. * маълумки, озиқ моддаларнинг ҳосилдаги асосий қисмини сўта ташкил қилади. шунинг учун силосбоп маккажўхори ўстиришда ҳам дон етиштириш технологиясини қўллаш мумкин. баъзан бунда кўчат қалинлигини 10-15 фоиз ошириш мумкин. думбул сўталик фазасида микроўғитлар қўлланилса ва гектарига 45 кг таъсир этувчи модда ҳисобидан 30 фоизли мочевина эритмаси билан баргдан озиқлан-тирилса, маккажўхорининг ҳосилдорлиги анча ошади, шу билан бирга кўк масса таркибидаги протеин миқдори 22 фоизгача кўпаяди. * силос учун маккажўхори сут-мум пишиқлигида ўриб олинадиган ва сўтасиз силосланадиган маккажўхорини дон учун мўлжалланган маккажўхорига нисбатан қалин экиш керак. силос учун экилган маккажўхори ксс-2,6, кск-100, кску-75, “вихрь” кс-18 каби силос ва ем-хашак ўсимликларини ўрувчи комбайнлар билан ўрилади. * маккажўхорини кўк масса учун соф ҳолда суткалик ҳарорат 50сдан пасайиш давригача 50-60 кун қолганда экиш мумкин. сзн-3,6 ёки махсус маккажўхори сеялкаси билан 300-350 минг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"маккажўхори ва жўхорининг биологияси ҳамда етиштириш технологияси" haqida

1674734710.ppt маккажўхори ва жўхорининг биологияси ҳамда етиштириш технологияси * маккажўхори ва жўхорининг биологияси ҳамда етиштириш технологияси * режа: 1. маккажўхорининг аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши, экин майдони ва ҳосилдорлиги 2. маккажўхорининг биологияси, навлари ва дурагайлари 3. маккажўхорини дон учун етиштириш технологияси 4. маккажўхорини соф ҳолда силос ва кўк масса учун етиштириш технологияси. маккажўхорини бошқа экинлар билан аралаш етиштириш 5. жўхорининг аҳамияти, тарихи, экин майдони, тарқалиши, систематикаси ҳамда биологик хусусиятлари ва навлари 6. жўхорини дон ва силос учун етиштириш технологияси * дони тўйимли бўлганидан озиқ-овқат саноатида кўп ишлатилади. дондидан ун тортилади, ёрма олинади, ширин маккажўхори таёқчалари ва бошқалар тайёрланади. уни буғдой ва ...

PPT format, 628,5 KB. "маккажўхори ва жўхорининг биологияси ҳамда етиштириш технологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.