ўсимликларнинг минерал озиқланиши

PPT 237,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1675935920.ppt ўсимликларнинг минерал озиқланиши slayd * ўсимликларнинг минерал озиқланиши * режа: 1. ўсимликларнинг минерал озиқланишининг аҳамияти ва уни ўрганиш тарихи 2. ўсимлик тўқималарида минерал элементларнинг миқдори ва энг зарурий элементлар. макро-, микро- ва ультрамикроэлементлар, уларнинг тўқималардаги миқдорлари 3.. мис, темир, рух, кобальт, молибден, марганец ва бор элементларини ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиши 4. ўсимликларни ўсиш - ривожланиш даврларида минерал элементларга талаби, уларни минерал элементларни ўзлаштиришида тупроқ микрофлорасининг аҳамияти * 5. минерал элементларни илдиз орқали сўриш йўллари. мембраналарнинг ионлар ҳаракатини тартибга солиниши, ионлар антогонизми ва синергизми 6. ўзаро тенглаштирилган эритмалар ва уларнинг аҳамияти 7. табиатда азотнинг айланиши. ўсимликларнинг азотли озиқланиш хиллари, эркин азотнинг ўзлаштирилиши 8. алмашлаб экишнинг аҳамияти. минерал, органик ва сидерат (яшил) ўғитлар. экинлар ҳосилдорлиги ва сифатига минерал ҳамда органик ўғитларнинг таъсири * инсонлар ўсимликларни етиштиришда кул, чорва моллари ҳамда парранда гўнгларини экин майдонларига солиб ҳосилдорликни оширганлар. қадимги римликлар везулий вулқони кулини ўғит сифатида ишлатганлар, тупроқ муҳитини нейтраллаштириш учун тупроқ турига қараб …
2
рни ўсиши ва ривожланишини яхшилаш мумкинлигини т.соссюр ўз тажрибаларида аниқлади. 1800 йилда немис агрономи а.тэер яратган “гумус назарияси”га кўра ўсимликлар асосан сув ва гумус моддалари билан озиқланади, шу сабабли тупроқда қанча чиринди моддалар кўп бўлса, ўсимликлар шунча яхши ўсади ва ривожланади. * 1840 йилда немис олими ю.либих а.тэернинг бу назариясини танқид қилиб чиқди ва ўсимликларни минерал моддалар билангина озиқлантириш зарур деган фикрни олға сурди. у ўсимликлар қолдиқларини ёндириб, уларни экин майдонларига солишни тавсия этди ва “қайтариш қонуни”ни яратди. ю.либих суяк унини сульфат кислота билан ишлаб, фосфорли ўғитлар тайёрлашни ишлаб чиқиб, суперфосфат саноатига асос солди. кейинчалик инглиз олими лооз(1843) табиий фосфаритлар асосида суперфосфат тайёрлаш усулини яратди. * 1859 йилга келиб немис олимлари и.а.кноп ва ю.сакслар ўсимликларни турли нисбатдаги минерал элементларидан тайёрланган эритмаларда парвариш қилиб, уларнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун к, са, мg, fe, s, p ва n элементлари зарурлигини аниқладилар. яқин йилларда cu, zn, mn, mo, co микроэлементлари ҳам жуда …
3
2 % бўлган элементлар (азот, фосфор, калий, кальций, натрий, магний ва бошқалар) киради. микроэлементларга тўқималарда миқдори 10-3–10-5 % бўлган элементлар (марганец, бром, мис, рух, молибден, бор, йод, темир, хром, никель, титан, кобальт ва бошқалар) киради. ультрамикроэлементларга тўқималарда жуда оз (10-6 % ва ундан кам) бўлган (олтин, симоб, радий, рубидий ва бошқалар) ва вазифаси аниқланмаган элементлар киради. * тупроқда микроэлементлар ўзлаштирил-майдиган ва ўзлаштириладиган шаклларда бўлади. ўзлаштирилмайдиган микро-элементлар сув ва суюлтирилган кислотада эримайдиган тузлар бўлиб, уларга анорганик ва органик бирикмаларни мисол қилиш мумкин. ўзлаштириладиган микроэлементлар сувда осон эрувчи тузлар бўлиб, улар ўсимликларда кечадиган турли физиологик жараёнларда иштирок этади, турли касалликлар ҳамда ноқулай омилларга чидамлилигини оширади. * мисни ўсимликлар тупроқдан катион сu+ шаклида ўзлаштиради. у хлоропластлар, пластоцианин ва бошқа муҳим ферментлар таркибига киради, азот алмашинувида иштирок этади, витаминларни фаоллаштиради, углевод ва оқсиллар алмашинувини кучайтиради. ўсимликларнинг қурғоқчиликка, совуққа ва иссиққа чидамлилигини оширишда аҳамияти бор. у етишмасада ўсимликлар ўсиш ва гуллашдан тўхтайди, баргларда хлороз бошланади. …
4
дини олиш учун темир билан қўшимча озиқлантириш лозим. бу мақсадда хелатлардан фойдаланилади. хелатлар органик анионлар ва металлардан ташкил топган бирикмалар бўлиб, уни ўсимликлар яхши ўзлаштиради ва темирга бўлган талаби тўла қондирилади. бизнинг шароитимизда хлороз касаллиги токзорларда, цитрус ўсимликларида ва мевали дарахтларда учрайди. * рухни ўсимликлар катион zn+ шаклида ўзлаштиради. у моддалар алмашинувида иштирок этади, кабонгидраза ферментини фаоллаштириб, со2 нинг фотосинтез жараёнида фойдала-нилишига ёрдамлашади. гидролизда иштирок этувчи ферментлар учун зарур, ауксинларнинг кўпайишига ва ўсимликлар ўсишининг фаоллашишига олиб келади. рух етишмаса фосфор алмашинуви тўхтайди, баргларда хлороз бошланади, фотосинтез пасаяди ва ҳосил шаклланиши издан чиқади, цитрус ўсимликлари касалланади. гектарига 6-10 кг рух эритмасини пуркаш тавсия этилади. * кобальт бўз тупроқларда 5 мг/кг бўлиб, унинг 0,6-1,0 мг/кг ми ўзлаштирилади. у дуккаклилар учун муҳимроқ бўлиб, туганак бактерияларини кўпайтиради. таркибида кобальт кўп учрайдиган в12 витаминини фақат бактероидлар синтез қилади. у молекуляр азотнинг фиксациясида иштирок этади, азотни ўзлаштиришга ва хлорофиллнинг миқдорини оширишга таьсир қилади. тупроқда кобальт 2,5-4,5 …
5
лороднинг ажралиб чиқиши, со2 нинг қайтарилишида муҳим роль ўйнайди, шакарларнинг синтезини, унинг барглардан бошқа органларга оқимини кучайтиради; нафас олиш, азот ўзлаштириш жараёнларида, нуклеин кислоталар синтезида иштирок этади. марганец етмаганда барг томирлари ўртасида сариқ доғлар ва хлороз пайдо бўлади, ғалласимонлар, лавлаги, картошка каби экинлар тез зарарланади. ўғит сифатида марганецнинг mnso4 тузи ишлатилади. * жуда кўп ўсимликлар учун бор зарур, айниқса, 2 паллалилар кўп талаб қилади. у кўп физиологик жараёнларга таъсир этади, гул чангларининг унишини ва чанг найларининг ўсишини тезлаштиради, гуллар, мевалар сонини кўпайтиради. углеводлар, оқсиллар ва нуклеин кислоталарнинг алмашинувига таъсир этади. у етишмаганда даставвал ўсиш конуси нобуд бўлади, чангланиш ва мева тугунчаларининг ҳосил бўлиш жараёнлари издан чиқади. ўғит сифатида таркибида 17% бор бўлган бор кислотасини н3во3 ишлатиш тавсия этилади. * баҳорги бошоқли дон экинлари вегетациясининг дастлабки 1,5 ойида азот, фосфор ва калийни энг фаол ўзлаштиради. сули шу даврда умумий калийнинг 70%ини ва кальцийнинг 58%ини қабул қилади, магнийни эса ўсиш-ривожланиши давомида бир …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўсимликларнинг минерал озиқланиши" haqida

1675935920.ppt ўсимликларнинг минерал озиқланиши slayd * ўсимликларнинг минерал озиқланиши * режа: 1. ўсимликларнинг минерал озиқланишининг аҳамияти ва уни ўрганиш тарихи 2. ўсимлик тўқималарида минерал элементларнинг миқдори ва энг зарурий элементлар. макро-, микро- ва ультрамикроэлементлар, уларнинг тўқималардаги миқдорлари 3.. мис, темир, рух, кобальт, молибден, марганец ва бор элементларини ўсимликлар томонидан ўзлаштирилиши 4. ўсимликларни ўсиш - ривожланиш даврларида минерал элементларга талаби, уларни минерал элементларни ўзлаштиришида тупроқ микрофлорасининг аҳамияти * 5. минерал элементларни илдиз орқали сўриш йўллари. мембраналарнинг ионлар ҳаракатини тартибга солиниши, ионлар антогонизми ва синергизми 6. ўзаро тенглаштирилган эритмалар ва уларнинг аҳамияти 7. табиатда азотнинг а...

PPT format, 237,0 KB. "ўсимликларнинг минерал озиқланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.