“оила психологиясининг бугунги истиқболлари” мавзусини ўқитиш технологияси

DOC 2.2 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1626071957.doc ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази умумтаълим фанлари кафедраси “амалий психология” йўналиши малака ошириш курси тингловчиси “оила психологиясининг бугунги истиқболлари” мавзусини ўқитиш технологияси малакавий иши mavzu: оила психологиясининг бугунги истиқболлари мавзусини ўқитиш технологияси мундарижа i-боб “оила психологиясининг бугунги истиқболлари мавзусини ўқитиш технологиясининг долзарб муаммолари 1.1. “оилада психологиясининг бугунги истиқболлари” мавзусини ўқитишнинг назарий ва амалий аҳамияти. 1.2. оилавий муносабатларни мустаҳкамлашнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари ii-боб. оила психологиясининг истиқболига доир инновацион педагогик технологиялар 2.1. оилада эр-хотин муносабати, оиланинг истиқболли бўлиш асосидир 2.2. оила психологиясининг бугунги истиқболлари мавзусини ёритишдаги интерфаол усуллар тўплами хулосалар фойдаланилган адабиётлар кириш малакавий ишнинг долзарблиги. ўзбекистонда оила юксак қадрият ҳисобланиб, доимо эъзозланиб келинган. айниқса мустақиллик йилларида оила муаммолари ва оила тарбиясини ташкил этишда самарадорликка эришиш масалаларининг тадқиқ этилишига давлат сиёсати даражасида аҳамият бериб келинмоқда. бу аввало оила институтининг жамиятимизда юксак даражада қадрланиши билан изоҳланади. оилага доир масалалар ҳукуматнинг бир …
2
соғлом муҳит соғлом мафкурани шакллантиришнинг энг муҳим манбаидир. оиладаги ҳаётни оила аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар ташкил қилишини ҳисобга оладиган бўлсак, уни соф психологик жараёнлар маскани ҳам деб аташ мумкин. бу муносабатларнинг бошланғич нуқтаси бу- эр-хотин муносабатларидир. бу икки инсон ўртасидаги ўзаро муносабат ва ҳис-туйғулар нафақат бир бутун оиланинг, балки жамиятнинг ҳам тинчлиги ва барқарорлигига таъсир қилувчи омил ҳисобланади. зеро, и.а.каримов таъкидлаганидек, “оила соғлом экан – жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан – мамлакат барқарордир” . юқорида келтирилган фикрлардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ўзгариб бораётган қадриятларга муносабатнинг дастлабки ўчоғи оила бўлиб, айнан унинг муҳити эр-хотинлик муносабатларининг характери оилада шаклланаётган болада ўзлаштириладиган ижтимоий тажрибанинг асоси ҳисобланади. шундай экан, бўлажак психологларни оилада эр-хотинлик муносабатлари ҳақидаги маълумотлар, эр-хотинлар ўртасидаги ижтимоий-психологик муаммоларни ҳал этишга доир билимлар билан қуроллантириш нафақат илмий-амалий, балки маънавий ва мафкуравий аҳамият касб этади. малакавий ишнинг мақсади. “оила психологиясининг бугунги истиқболлари мавзусини ўқитиш технологиясининг назарий ва амалий масалаларини тадқиқ этиш, мавзу юзасидан …
3
акавий ишнинг назарий ва амалий аҳамияти. малакавий иш натижаси оила психологиясининг бугунги истиқболлари мавзусини ўқитиш технологияси мавзусини ўқитишда инновацион технологиялардан таълим муассасалари фаолиятида психология фанларини ўқитишда фойдаланиш мумкин. малакавий ишнинг тузилиши ва ҳажми. малакавий иш кириш, икки боб, 4-қисм, хулоса ва таклифлар фойдаланилган адабиётлардан иборат i-боб. “оила психологиясининг бугунги истиқболлари мавзусини ўқитиш технологиясининг долзарб муаммолари 1.1. “оилада психологиясининг бугунги истиқболлари” мавзусини ўқитишнинг назарий ва амалий аҳамияти. оила - ижтимоий институтларнинг энг қадимгисидир. инсоният бошидан кечирган тарихий даврларнинг қанчалик турфа ва мураккаб бўлишига қарамай, айниқса, хiх ва хх асрларда рўй берган буюк ўзгаришлар ва ислоҳотларга дош бера олган ушбу маскан ўз тизими, таркиби ва жамият олдида турган мажбуриятларини бажариши нуқтаи назаридан соғ-омон сақланиб қолган тузилмадир. . 1960 йилларнинг охири ва 1970 йилларни бошларидан бошлаб никоҳ ва оила кўпгина фанлар қатори психологиянинг ҳам тадқиқот предмети бўла бошлади. бошида никоҳ ва оила муаммоси асаб ва психик касалликлар профилактикаси масалалари бўйича мутахассислар ва оиладаги …
4
ан сифатида оиланинг ижтимоий институт мақомидаги фаолиятининг объектив қонуниятларини, оила-никоҳ ҳамда қариндош-уруғчилик муносабатларининг механизмлари ва турмуш тарзига оид конкрет вазиятларда оила аъзолари ижтимоий хулқининг намоён бўлишини ўрганади. ижтимоий психологиянинг амалий тармоғи сифатида у никоҳга оид установкаларни, оила аъзолари ўртасидаги муносабатларнинг – меҳрибонлик, ғамхўрлик, ҳамдардлик, ҳамжиҳатлик, тобелик, бўйсуниш, етакчилик каби ўзига хос қирраларини, оилавий роллар тақсиомти ва ва ўзаро таъсирнинг жинсга оид қонуниятларини, ота-она ва фарзандлар, яқин қариндош уруғлар ўртасидаги ҳиссий-эмоционал боғлиқликни, оилавий рўзғор юритиш ва турмуш тарзини ташкил этишга боғлиқ бўлган психологик жараёнларнинг кечишини тадқиқ этади, ўрганади. оилавий ҳаёт психологияси, шундай қилиб, инсонларнинг қандай қилиб ўзаро қовушишлари, биргаликда яхши ният билан оила – рўзғор юритишлари, баҳамжиҳатликда ҳаёт кечиришларини ўрганувчи фан тармоғидир. ҳар бир оила конкрет давр, вақт, замон ва маконда мавжуд бўлганлиги сабабли, у авлодлараро боғлиқлик, маънавий мерос, миллий анъаналар, урф-одатлар ва расм-русмларни сақловчи ноёб инсоний уюшмадир. шу институт бўлгани сабабли, ҳар бир миллат, элат ва халқларнинг ноёб удумлари асрлар …
5
н ташқари, рўзғорни бошқариш, фарзандлар сони ва таркибига кўра оила бюджетининг ўзгаришларини инобатга олиб, уни ижтимоий иқтисодий қонуниятлар маскани деб аташни ҳам таклиф этган. унинг фикрича, оилавий ўзаро муносабатлар ниҳоятда ўзгарувчан бўлиб, улар замон ва давр таъсирида, оила аъзоларининг сони ва сифатига боғлиқ тарзда тинимсиз сифат ўзгаришларини бошдан кечиришини, ҳаттоки, эр-хотин ўртасидаги одатий муносабатлар йиллар тазйиқи, жамият нормалари, саноатнинг ривожи ёки маънавиятнинг таназзули таъсири остида бошқача тус олиши мумкинлигини, ота-она – бола муносабатлари тизими, бунда ҳаттоки, отанинг авторитети ҳам ўзгариб бориши, яқин қариндошлар ўртасидаги психологик масофа йиллар ўтиши муносабати билан узоқлашиб кетишини таъкидлайди . оила психологияси фанининг предметини оиланинг ижтимоий ва этнопсихологик хусусиятлари ташкил этар экан, оилани ўрганиш бўйича психологлар томонидан киритилаётган кўпгина тенденциялар, назарий таклифлар, никоҳ ва оила модели моҳиятини яратишга интилишлар оила психологиясини психологик билимлар тизимида тутган ўрни ва уни долзарб эканлигини тақозо этмоқда. оила психологияси замонга хос тарзда янги билимлар билан жадал ривожланиб бораётган, жамият тараққиёти ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "“оила психологиясининг бугунги истиқболлари” мавзусини ўқитиш технологияси"

1626071957.doc ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази умумтаълим фанлари кафедраси “амалий психология” йўналиши малака ошириш курси тингловчиси “оила психологиясининг бугунги истиқболлари” мавзусини ўқитиш технологияси малакавий иши mavzu: оила психологиясининг бугунги истиқболлари мавзусини ўқитиш технологияси мундарижа i-боб “оила психологиясининг бугунги истиқболлари мавзусини ўқитиш технологиясининг долзарб муаммолари 1.1. “оилада психологиясининг бугунги истиқболлари” мавзусини ўқитишнинг назарий ва амалий аҳамияти. 1.2. оилавий муносабатларни мустаҳкамлашнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари ii-боб. оила психологиясининг истиқболига доир инновацион педагогик технологиялар 2.1. оилада эр-хотин муносаб...

DOC format, 2.2 MB. To download "“оила психологиясининг бугунги истиқболлари” мавзусини ўқитиш технологияси", click the Telegram button on the left.