ибн сино карашлари

RTF 523,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663959264.rtf форобийнинг таълим-тарбияга оид карашлари абу али ибн сино асарларида тиббий руҳий фикрлар режа 1.ибн синонинг тиббий фикрлари 2.ибн синошарқ тиббиётида унсурлар ҳақида 3.ибн сино қувватлар ва мижозлар ҳақида. адабиётлар рахимов с абу али ибн сино таълим тарбия ҳақида хошимов к ва б. педагогика тарихи 3. ўзбекистон миллий энциклопедияси 4-китоб ибн синонинг тиббиёт, унинг моҳияти ва вазифалари хақидаги илмий-назарий фикрлари асосан ўзи яша­ган ўрта асрлар фани даражасида бўлган. лекин у ўзининг ўткир зеҳни ва чуқур билими билан ўша даврдаги кўп олимлардан анча юқори туради. ибн сино тиббиёт фанининг моҳияти ва вазифаларини бошқалардан кўра чуқурроқ ва кенгроқ тасаввур қилган. ўрта асрларда шарқ мамлакатларида илм-фан ғарбий оврупога нисбатан катта натижаларга эришган эди. кўпгина кўзга кўринган ҳакимлар тиббиёт ва унинг моҳияти масаласида кузатилган ва тажрибага асосланмай, кўпрок бу ҳақдаги абстракт фалсафий фикрлар ва субъектив тасаввурларга асосланардилар. ибн синонинт тиббий қарашлари шундай қарама-қаршиликлар шароитида шаклланади. шунинг учун унинг тиббий фикрларида ҳам баъзан қарама-қаршиликлар кузга …
2
мос келади. ибн сино ўзинннг бу фикри билан ўша замондаги кўпчилик тиббиёт намояндаларининг функцияларидан анча илгарилаб кетган эди. ибн сино тиббиётнинг вазифаси саломатликни сақлашдаи иборат деган фикрни бошқа асарларида ҳам кўп марта таъкидлайди. масалан, назм билан сўзлаган «уржуза фи-т-тиб» («тиббий уржуза») китобида бу фикрни қисқа ва ихчам қилиб, «тиббиёт-соғлиқни сақлаш ва касалликни тузатишдан иборат фан дир», деб ёзган. «уржуза фи-т-тиб» мазмун ва ҳажм жиҳатдан «тиб қонунлари»дан сўнг иккинчи ўринда турувчи катта шеърий асардир. ибн синонинг ўзи бу китоб ҳақида сўзлаб, мазкур асар барча назарий ва амалий тиббиётни ўз ичига олган. унда мен тиб илми бўйича ҳамма билимимни шеърда ифода этганман, деб ёзган. ибн сино тиббиёт­нинг моҳияти ҳақида ўз фикрини давом эттириб ёзади: «тиб - одам гавдасининг соғлиғи ва касалланишини ўрганади. ҳар бир нарсани билиш у нарсанинг сабабини ўрганиш орқали ҳосил бўлади ва камолатга етади. шунинг учун тибда соғлиқ ва касалликнинг сабабларини билиш керак. соғлиқ, касаллик ва уларнинг сабабларн гоҳо очиқ, …
3
а дуализм нуқтаи назарида турган. бу ерда ибн сино руҳни бошқа кўпчилик одамлар тушунганидек қандайдир илоҳий куч эмас балки қонда айланиб борувчи реал фактор сифатпда тушунган. бунда у қадимги мисрликларнннг «пневма» тушунчаснни кўзда тутган бўлиши керак. қадимги шарқ файласуфлари томонидан ишлаб чиқилган бу унсурлар назарияси сўнг оврупа мамлакатларига ҳам тарқалди. хусусан, бу назария қадимги юнонистон ва рим олимлари томонидан қабул қилинган эди. машхур юнон ва рим олимлари эмпедокл, хиппократ, гален ва бошқалар одам организминимг тузилиши ва табиати масаласида шу унсурлар назариясига асосланардилар. эмпедокл унсурлар ҳакидаги таълимотни янада ривожлантириб, бу унсурлар абадий ўзгармас моддалардир, аммо уларнинг турли муносабатда бирикишлари натижасида табиатдаги ҳар хил нарсалар пайдо бўлади, деб тушунган. бу унсурларнинг бирикиши ёки ажралиши бир-бирига қарши икки куч («яхшилик» ва «ёмонлик»)нинг таъсири остида содир бўлади. эмпедоклнинг ёзишича, бу таъсирлар ўзгариб туради. шунга қараб, унсурларнинг бирикишии : ва ажралиши ҳам алмашиниб туради. ибн синонинг «руҳ» ҳакидаги фикрларини чуқурроқ таҳлил қилишдан шундан хулоса чиқадики, …
4
а иссиқлик пай­до қилади ва уни харакатга келтиради. ян ва иниинг қувватлари ўзаро мувозанатда бўлса кишининг организми ўз соғлиғини сақлайди. агар булардан бири устун бўлиб қолса, мувозанат бузилиб, касаллик келиб чиқади, деб фараз қилганлар. ибн сино ҳам мижозлар масаласида назарияга асосланган. юқорида кўрсатиб ўтганимиздек, унсурлар ҳақидаги назарияга биноан мавжуд тўрт унсурнинг ҳар бири ўзига хос хусусият (кайфият) га эга. модомики, одам гавдаси шу унсурлардан таш­кил топган экан, унда шу унсурларнинг хусусиятлари (иссиқлиқ, совуқлик, қуруқлик) мавжуд. ибн сино ўзининг мижоз ҳақидаги фикрига шу хусусиятларни асос қилиб олган. у бундай фикр юритади: «тўрт унсур тўрт хил қарама-қарши хусусиятга эга. бу хусусиятлар унсурларнинг майда бўлакчаларида жойлашган. бу бўлаклар доимо бир-бирларига таъсир кўрсатиб турадилар. шу ўзаро таъсир бир чегарага етганида пайдо бўладиган хусусиятга мижоз дейилади». ибн сино таъкидлайдики, инсон учун энг яхши ҳолат мижознинг мўътадил бўлишидир. бунда гавдадаги қарама-қарши хусусиятлар миқдор жиҳатдан ўртача бў­лади. ибн сино муътадил деган тушунчага қуйидагича таъриф берган: мўътадиллик - …
5
тўғри келмайди. агар хинднинг мижози славянда пайдо бўлса ёки аксинча, славянинг мижози ҳиндда пайдо бўл­са, уларнинг иккаласи ҳам касалликка учрайдилар. ибн синонинг кўрсатишича, киши мизожининг қандай бўлишлиги жуда кўп ички ва ташқи омилларга боғлиқ. ички омиллар биринчи галда одам гавдасини ташкил қилувчи унсурлар билан кирган иссиқлик, совуқлик, хўллик ва қуруқлик хусусиятлардир. шу омилларга яна ёш, жинс, ҳаракат ва харакатсизлик, уйқу ва уйқусизлик ҳолатлари ҳам киради. ташқи омилларга жўғрофик ва иқлим шароитлари, овқатлар ва ичимликлар, қабул қилинадиган дори-дармонлар, йил фасллари ва об-ҳаво киради. бу ташқи омиллар одам гавдасига таъсир қилиб, унинг мижозини у ёки бу томонга ўзгартириши мумкин. масалан, турли овқат маҳсулотлари, ичимликлар ва дори-дармонлар ўзларида мавжуд бўлган иссиқлик, совуқлик, хўллик ва қуруқлик хусусиятлари билан одам гавдасидаги шундай хусусиятларни кучайтиришлари ёки сусайтиришлари мумкин. иқлим ҳам шундан. иссиқ иқлим иссиқликни, совуқ иқлим совуқликни оширади. ибн синонннг ёзишича, дорилар ўз мижозлари турли танага турлича таъсир қилишлари мумкин бир дори одам гавдасига қараганда совуқ, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ибн сино карашлари"

1663959264.rtf форобийнинг таълим-тарбияга оид карашлари абу али ибн сино асарларида тиббий руҳий фикрлар режа 1.ибн синонинг тиббий фикрлари 2.ибн синошарқ тиббиётида унсурлар ҳақида 3.ибн сино қувватлар ва мижозлар ҳақида. адабиётлар рахимов с абу али ибн сино таълим тарбия ҳақида хошимов к ва б. педагогика тарихи 3. ўзбекистон миллий энциклопедияси 4-китоб ибн синонинг тиббиёт, унинг моҳияти ва вазифалари хақидаги илмий-назарий фикрлари асосан ўзи яша­ган ўрта асрлар фани даражасида бўлган. лекин у ўзининг ўткир зеҳни ва чуқур билими билан ўша даврдаги кўп олимлардан анча юқори туради. ибн сино тиббиёт фанининг моҳияти ва вазифаларини бошқалардан кўра чуқурроқ ва кенгроқ тасаввур қилган. ўрта асрларда шарқ мамлакатларида илм-фан ғарбий оврупога нисбатан катта натижаларга эришган эди. кў...

Формат RTF, 523,7 КБ. Чтобы скачать "ибн сино карашлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ибн сино карашлари RTF Бесплатная загрузка Telegram