болалар психологиясининг тарихи ва психик тараққиёт муаммолари

DOCX 26.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1544258588_73240.docx болалар психологиясининг тарихи ва психик тараққиёт муаммолари режа: 1. болалар психологияси фан сифатида 2. болалар психологиясини ўрганишда олий нерв фаолияти болалар психологиясининг тарихи ва психик тараққиёт муаммолари ҳар қандай фан, жумладан болалар психологияси ҳам илмий тушунчалар мажмуасидан таркиб топган. болалар психологиясининг асосий ва марказий муаммоси боланинг психик жиҳатдан ўсиши, унга хос хусуссият ва қонуниятларини ёритиб беришдан иборатдир. бу муаммони тўғри хал этиш болалар психологиясининг фан сифатида янада тараққий этиши учун ҳам, ўсаётган авлодни комил инсон қилиб тарбиялаш амалиёти учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. хали психология фани, жумладан болалар психологияси пайдо бўлмасдан аввал болани рухий тараққиёти ҳақидаги масалаларга катта эътибор берилган эди. боланинг ривожланиши ҳақидаги фикрлар жуда содда бўлишига қарамай, улар бола тараққиёти ҳақида муҳим аҳамият касб этар эди. ўтган аждодларимиз болалар психологиясидаги муаммоларни изчил ва атрофлича ўрганмаган бўлсалар ҳам, лекин уларнинг ўз асарларида ўзининг қимматли фикрларини баён қилганлар. маълумки, ўрта осиё халқлари узоқ ўтмишга, кўп асрлик тарихга, бой маданий …
2
ғма бўлмай, балки машқлар, кўникма ва малакалар, одатлар натижаси деб уқтиради. бу ерда ироданинг аҳамияти ўлканлигини, унинг ёрдамида киши ўзида ҳиссий ва маънавий эҳтиёжларни онгли равишда танлаш кўникмасига эга бўлади дейди. фаробийнинг таълимоти ибн сино қаршиларининг шаклланишига кучли таъсир қилади. ибн сино «тиб қонунлари» асарида организмнинг тузилиши, ундаги асаб ва асаб йўллари, физиологик жараёнлар билан боғлиқ психик жараёнлар ҳақида фикр юритади. у бола тарбиясига алоҳида эътибор берди ва жисмоний тарбия соғлом ва тетик инсонни шакллантиришнинг муҳим омили эканини, боланинг туғилгандан бошлаб, болаликдан болаликка ўтиш даврида соғлом турмуш тарзини шакллантиришни тавсия этди. ибн сино атроф-муҳит ва организм орасидаги ўзаро боғлиқликни ҳисобга олиб, ҳар бир аъзо учун махсус машқлар мажмуасини тузди. шунингдек, юсуф хос хожиб ўзининг «қутадғу билик» асарида энг комил, жамиятнинг талабларига жавоб берадиган инсонни тарбиялаш, а.жомий асарларида («тухфатул ахрор») илм-маърифат, таълим-тарбия, касб-ҳунар ўргатиш, ёшларда яхши ҳислатларни, одоблиликни шакллантириш ҳақидаги фикрлар баён этилган. ахмад яссавийнинг меҳр-саҳоватли бўлиш ҳақидаги қарашлари, имом ал-бухорий …
3
а олиб келар эди. чунки олимларнинг, педагогларнинг ўтмишдаги фалсафий йўналишлари ғайри илмий руҳда бўлган эди. болалар психологияси фан сифатида болалар психологияси фан сифатида xix асрнинг ўрталарида умумий психологиядан ажралиб чиқди. материалистик фалсафа майдонга келган даврдан бошлаб болалар психологиясини фан сифатида яратиши имконияти туғилди. боланинг психик тараққиётининг қонуниятлари, хусусиятлари ўрганила бошланди. булар асосида асарлар яратилди. чунончи, бола психикасининг тараққиётининг илмий кузатишга дастлаб машҳур табиатшунос олим чарльз дарвин йўл очди. у бола психикасининг тараққиётига доир “кундалик хотира” типидаги асарини кашф қилди. xix асрнинг ii ярмида тажриба психологиясининг ривожланиши билан бола психикасининг айрим томонларини (диққат, хотира, тафаккур, нутқ, ирода) ўрганила бошлади. бола психикасининг ривожланиши муаммосини ўрганишда к.д.ушиниский кўрсатиб берган йўли алоҳида аҳамият касб этади. яъни у бола психикаси тараққиётини ҳар томонлама ўрганадиган бир бутун фан сифатида ривожлана бошлади. рус педагоглари белинский ва добролюбовлар бола психик тараққиётининг бир бутунлиги, мураккаблиги, ижтимоий тарихий шароит билан боғлиқлиги, психик тараққиётда таълим - тарбиянинг роли ҳақидаги фикрлари хатто …
4
зарба берди. и.м.сеченовнинг ишини и.п.павлов давом эттирди, у одам ва ҳайвонлар олий нерв фаолиятининг хусусиятлари, қонуниятларини очиб берди. болаларнинг шартли рефлектор фаолиятларини ўрганиш юзасидан қимматли илмий тадқиқот ишлари бошлаб юборилди. болалар психологиясининг ривожланишига биринчи хисса қўшган олимлардан бири п.п.блонскидир (1884-1941) у ўзининг “психология очерки” “хотира ва тафаккур “ “мактаб ўқувчиларининг тафаккурини ривожланиши” каби асарларида психологик ҳодисаларни тушунтириб бермаган бўлса ҳам, аммо уларни шаклланишига педагогик йўл топиб берди. у билим, кўникма ва малакаларнинг шаклланиши, кичик, ўрта ва катта мактаб ўқувчиларининг ассоциациялар доираси, болалар тафаккурида тушунчаларнинг пайдо бўлиши, хотира ва тафаккурларни ўқув фаолиятида ривожланиши масалаларини ишлаб чиқди. болалар психологиясини ўрганишда олий нерв фаолияти болалар психологиясини ўрганишда олий нерв фаолиятини билиш аҳамиятли эди. шунга биноан 1920 йили санк-петербургда психиатр ва невролог в.м. бахтеров (1857-1927) бошчилигида “мия” институти ташкил қилинди. унда болаларни туғилган кунидан бошлаб 3 йилгача бўлган вақт мобайнида мия тузилишидаги ўзгаришлар ўрганилди. олинган маълумотлар психологлар томонидан боланинг психик тараққиётини ўрганишга тадбиқ қилинди. …
5
белгилар орқали нарсаларнинг номларини англаб олиши, белгилар билан номлар, атамалар орасидаги муносабатларни пайдо бўлиши юксак психик функцияларни ривожланишига олиб келади, деб кўрсатади. унингча “ҳар қандай юксак психик функциялар ўзини ривожланишида ташқи таъсирлар орқали ривожланади, чунки у ижтимоий функцияни бошланғич кўринишидир”. виготский буни бола нутқининг ривожланишида асосий механизмдир дейди. демак, олий психик функциялар инсонинг ижтимоий муносабатларида пайдо бўлишини ёритиб беради. психик ривожланишда онг ва фаолиятнинг бирлиги муаммоси с.л. рубинштейн томонидан, психик тараққиётни ҳаракатга келтирувчи куч ва сабаблар, болаларнинг етакчи фаолиятлари ва уларни тараққиётга таъсири а.н.леонтьевнинг илмий текширишларида ўз аксини топди. бола ривожланишининг биогенезация ва социогенизацияси муаммосида а.с.макаренко ҳам ўз фикрлари билан қатнашди. у жамоада ўзаро муносабатлар, бола шахсини лойиҳалаш, фаолият мотивларини бола фаолиятидаги аҳамияти каби қатор масалаларини ўрганди ва ундан амалиётда фойдаланди. xx асрнинг ўрталарига келиб болалар психологияси фани дунё миқёсида кенг тармоқларда ривожланди. ҳозирги кунда болалар психологиясини турли муаммолари чет эллик психологлар ва жумладан ўзбекистон психолог олимлари томонидан ҳам илмий …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "болалар психологиясининг тарихи ва психик тараққиёт муаммолари"

1544258588_73240.docx болалар психологиясининг тарихи ва психик тараққиёт муаммолари режа: 1. болалар психологияси фан сифатида 2. болалар психологиясини ўрганишда олий нерв фаолияти болалар психологиясининг тарихи ва психик тараққиёт муаммолари ҳар қандай фан, жумладан болалар психологияси ҳам илмий тушунчалар мажмуасидан таркиб топган. болалар психологиясининг асосий ва марказий муаммоси боланинг психик жиҳатдан ўсиши, унга хос хусуссият ва қонуниятларини ёритиб беришдан иборатдир. бу муаммони тўғри хал этиш болалар психологиясининг фан сифатида янада тараққий этиши учун ҳам, ўсаётган авлодни комил инсон қилиб тарбиялаш амалиёти учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. хали психология фани, жумладан болалар психологияси пайдо бўлмасдан аввал болани рухий тараққиёти ҳақидаги масалаларга катта эът...

DOCX format, 26.4 KB. To download "болалар психологиясининг тарихи ва психик тараққиёт муаммолари", click the Telegram button on the left.