болалар психологиясининг умумий масалалари

DOCX 25,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1544086484_73150.docx болалар психологиясининг умумий масалалари режа: 1. болалар психологияси фанининг предмети, мақсади, вазифалари 2. болалар психологияси фанининг бошқа фанлар билан алоқаси. 3. болалар психологияси фанининг методлари. болалар психологияси фанининг предмети, мақсади, вазифалари “психология” иккита юнонча сўздан “psyche”- жон, руҳ ва “logos”таълимот, илм сўзларидан иборат бўлиб, анъанавий маънода инсон руҳий дунёсига алоқадор барча ҳодисалар ва жараёнлар унинг предметини ташкил этади. бошқача қилиб айтганда, психологиянинг предмети ҳар биримизнинг ташқи оламни ва ўз-ўзимизни билишимизнинг асосида ётган жараёнлар, ҳодисалар, ҳолатлар ва шаклланган хислатларни ташкил этади. психология бўйича адабиётларда унинг предметини қисқача қилиб, психикадир, деб таъриф беришади. психика – бу инсон руҳиятининг шундай ҳолатики, у ташқи оламни, ички руҳий оламни ҳам онгли тарзда акс эттиришимизни, яъни билишимиз, англашимизни таъминлайди. психиканинг жараёнлари қуйидагича: 1. билиш фаолияти: диққат, нутқ, фаолият 2. билиш жараёнлари: сезги, идрок, хотира, хаёл, тафаккур 3. шахснинг ҳиссий-иродавий соҳаси: ҳиссиёт, ирода 4. шахснинг индивидуал-психологик хусусиятлари: темперамент, характер, қобилият психология – жуда қадимий ва шу …
2
елганидан бошлаб то вояга етгунига қадар бўлган даврдаги психологик хусусиятларини билиш тарбиячилар, педагоглар, ота-оналар учун муҳим аҳамиятга эга. боланинг психик тараққиёти ҳақидаги билимларни эса психологик билимларнинг махсус соҳаси – болалар психологияси фани ўрганади. болалар психологияси – психология фанининг алоҳида тармоғи бўлиб, боланинг туғилганидан то етуклик даврида психик тараққиётини, турли ёш даврларидаги бола психик тараққиётининг қонуниятларини, ривожланишининг турли босқичларида бола психикасига хос хусусиятларини ўрганади. болалар психологияси фанининг асосий эътибори туғилганидан етуклик давригача инсон психикаси ва онгининг қандай ривожланишига қаратилган, яъни ҳар бир шахс узоқ болалик даврини бошдан кечирадики, бу даврда унда алоҳида психик жараёнлар ва хусусиятлар юз беради. шунинг учун ҳам бу даврни фанда алоҳида ажратиб ўрганилади ва уни онтогенетик тараққиёт йўли дейилади. онтогенез – бу организмнинг индивидуал ривожланишидир. болалар психологияси бола психикасининг тараққиёти ҳамда шахсий хусусиятларининг юзага келишига таъсир қилувчи омилларни ҳам ўрганади. бугунги кунда болалар психологияси фанининг олдида бир қанча муҳим назарий ва амалий вазифалари туради, унинг назарий вазифаларига …
3
б беришдан иборатдир. унинг амалий вазифаларига турли ёшдаги болаларнинг психик тараққиёти хусусиятларига доир билимларни тарбиячилар, ўқитувчилар, ота-оналар яъни жамоатчилар ўртасида кенг ёйишдан иборат. болалар психологиясининг амалий вазифаси – бола руҳий тараққиётига, ёшлик хусусиятлари орасидаги фарқлар ва уларга индивидуал муносабатда бўлиш йўлларига оид, руҳий тараққиёт қонунларига доир психологик билимлардан баҳраманд бўлишларини таъминлашдан иборат. бундай вазифаларни амалга ошириш комил инсонни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди. болалар психологияси фанининг бошқа фанлар билан алоқаси. болалар психологияси предметининг муҳим томонларидан бири - турли ёшдаги болаларда сезги, идрок, диққат, хотира, нутқ, тафаккур, ҳиссиёт, хаёл ва ирода каби психик жараёнларининг намоён бўлиши, тараққий этиши ҳамда такомиллашувининг қонуниятларини ўрганишдан иборатдир. болалар психологияси бола шахсий психологик хусусиятларини қандай таркиб топтиришни чуқур таҳлил қилади. бунда болалар психологиясини болалар шахсининг таркиб топишига фаол таъсир этувчи омиллар қизиқтиради. маълумки, бола шахси ва унинг психологик хусусиятлари қандайдир тасодифий омилларнинг тартибсиз таъсир этиши натижасида эмас, балки муайян аниқ омилнинг қонуний таъсир этишида таркиб топтиради. ана …
4
иритилган ютуқларига асосланади. масалан, умумий психологиянинг психик жараёнлар, психологик холатлар, инсон шахси ва унинг фаолияти хақидаги таълимотлардан тўғридан-тўғри фойдаланади. ўз навбатида, умумий психик ҳолат ҳам болалар психологиясининг ютуқларига асосланади. болалар психологияси анатомия ва физиология фанлари томонидан қўлга киритилган ютуқлардан ҳам кенг фойдаланади. бунда болалар психологияси, хусусан болалар нерв системаси ва олий нерв фаолиятининг маълумотларидан фойдаланади. болалар нерв системасининг нормал тараққиёти ва нормал ишлаши бола психикаси ривожланишининг муҳим шартларидандир. шунинг учун психолог мутахассислар бола нерв системасининг тараққиёти масалалари билан бевосита таниш бўлишлари лозим. болалар психологияси педагогика фани билан хам яқин алокададир. педагогика фани ёшларга таълим-тарбия бериш ва уларни ҳар томонлама баркамол тарзда ривожлантириш ҳақидаги фандир. болалар психологияси таълим-тарбиянинг мақсади, йўл-йўриқлари ва вазифаларига доир фикрларни педагогика фанидан олади, ҳамда унга яқиндан ёрдам беради. боланинг ақлий тараққиёти қонунларидан хабардор бўлиш турли ёшдаги болалар билан таълим-тарбия ишларини тўғри ташкил қилиш имкониятини беради. болалар психологияси болалар гигиенаси, болалардаги касалликларни ўрганувчи педиатрия билан ҳам боғлиқдир. бу …
5
киритган ютуқларидан фойдаланади ва уларга ёрдам беради. болалар психологияси фанининг методлари ҳар бир фаннинг ўз предметига кўра бир қанча ўрганиш ва текшириш методлари бўлади. метод лотинча “methodas” сўзидан олинган бўлиб, маълум бир фаннинг предметини текшириш, ўрганиш ва тушунтириб бериш усулларининг ёки воситаларининг йиғиндисидир. болалар психологияси умумий психологиянинг махсус соҳаси бўлгани туфайли, у ўз предметини ўрганишда умумий психологиянинг деярли ҳамма методларидан фойдаланади. лекин умумий психологиянинг методларидан болаларнинг асосий фаолиятларига мослаштириб қўлланилади. умумий психологиянинг методлари - кузатиш, эксперимент, суҳбат, фаолият маҳсулотларини ўрганиш кундалик ва биографик материалларни ўрганиш, социометрик метод, тест ва шу каби методлардир. болаларнинг бутун ақлий, яъни психик тараққиётлари уларнинг турлитуман фаолиятларида содир бўлади. ана шунинг учун болалар психологияси юқоридаги методларни болаларнинг асосий фаолиятларига мослаштириб қўллайди. кузатиш методи болалар психологиясида субъектив кузатиш методидан деярли фойдаланилмайди. болалар психологиясининг асосий методларидан бири - объектив, яъни болаларни ташқаридан кузатиб ўрганиш методидир. тарбиячи ёки текширувчи психолог болаларнинг турли хил фаолиятларини табиий шароитда тизимли тарзида кузатади. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "болалар психологиясининг умумий масалалари"

1544086484_73150.docx болалар психологиясининг умумий масалалари режа: 1. болалар психологияси фанининг предмети, мақсади, вазифалари 2. болалар психологияси фанининг бошқа фанлар билан алоқаси. 3. болалар психологияси фанининг методлари. болалар психологияси фанининг предмети, мақсади, вазифалари “психология” иккита юнонча сўздан “psyche”- жон, руҳ ва “logos”таълимот, илм сўзларидан иборат бўлиб, анъанавий маънода инсон руҳий дунёсига алоқадор барча ҳодисалар ва жараёнлар унинг предметини ташкил этади. бошқача қилиб айтганда, психологиянинг предмети ҳар биримизнинг ташқи оламни ва ўз-ўзимизни билишимизнинг асосида ётган жараёнлар, ҳодисалар, ҳолатлар ва шаклланган хислатларни ташкил этади. психология бўйича адабиётларда унинг предметини қисқача қилиб, психикадир, деб таъриф беришади. псих...

Формат DOCX, 25,1 КБ. Чтобы скачать "болалар психологиясининг умумий масалалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: болалар психологиясининг умумий… DOCX Бесплатная загрузка Telegram