оиланинг ҳаётий тарзи ва зиддиятлари

DOC 66,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1451839413_62977.doc оиланинг ҳаётий тарзи ва зиддиятлари оиланинг ҳаётий тарзи унинг ҳаётий цикли, тутими билан боғлиқ. айрим олимлар, масалан, в.сатир замонавий оиланинг бола тарбияси ва унинг манфаатларига боғлиқ эканлигидан келиб чиқиб, бу маскандаги ҳаёт мароми ва тутимини бола ривожланишининг босқичлари билан боғлайди. шунга кўра, қуйидаги босқичлар фарқланади: · 1-босқич. аксарият олимлар оиладаги ҳаёт цикли икки ёшнинг узоқ муддатга аҳду-паймон қилиб никоҳга киришга қарор қилган онлариданоқ бошланишини таъкидлайдилар. бошқа муаллифларнинг фикрича, оиланинг бошланғич нуқтаси икки шахс расман никоҳга кирган вақт, кўпчиликнинг гувоҳлигида ўтказилган тантаналар билан изоҳланади. · 2-босқич. икки ёшнинг интим қовушиши оқибатида зурриёднинг пайдо бўлиши. сатирнинг фикрича, зурриёднинг пайдо бўлиши, туғилиши эр ва хотиннинг асл муносабатларини синовдан ўтказади ва улар ўзига хос янгича муносабатлар даврини бошдан кечира бошлайдилар. бу даврга асосий мазмун ва маъно берувчи воқеа – бу эр ва хотинга янги ролларнинг берилиши, анчагина катта ижтимоий масъулиятни ўзига қамраб олган ота-оналик ролларининг бошланишидир. кўплаб халқларда, айниқса, ўзбекларда боланинг дунёга келиши …
2
– мактабгача таълим муассасалари, айниқса, узлуксиз таълимнинг бошланғич ўчоғи ҳисобланган мактабга бора бошлайди. мактаб шундай масканки, у ерда ҳар бир боланинг қай даражада ва қандай ижтимоийлашгани синовдан ўтади. чунки у энди нафақат ўзи тенгқур болалар билан, балки катталар, бегоналар, кўчадаги турли тоифали инсонлар билан муомалага кириша бошлайди. бу муомала жараёнида унинг қанчалик ҳаётга тайёрлиги, оиласида қандай аҳлоқий ва маънавий ўгитларни олганлиги, кимнинг боласи эканлиги, оилавий муҳити қандайлиги билина бошлайди. энг муҳими – мактабга келгач, боланинг ақлий ва интеллектуал салоҳияти, интизоми текширувдан ўтади. яъни, боласини мактабга берар эканлар, ота-оналар ҳам жамоатчилик олдида ўзига хос синов ва текширувдан ўтаётгандай ҳис қиладилар ўзларини. яхши ёки ёмон ота-оналик роллари мактаб йилларининг дастлабки ой ва йилларида билингани сабабли, кўпгина ота-оналар айни шу даврларда кучли стрессни бошидан кечирадилар. · 4-босқич. бола ўсмирлик даврига қадам босганда, у ота-онасидан мустақилликни, ҳадеб таъқиб қилавермасликни даъво қила бошлайди. ота-онанинг фарзанд олдидаги обрўси, кераклиги даражаси пастлай бошлайди. бу даврга келиб ота …
3
л оилавий ҳаёт қуришга ҳам улгурадилар. шу даврга келиб, “бола – ота-она” муносабатлари деярли тугайди. айниқса, бу ҳолат европа халқларига мос, балоғат ёшига етгач, деярли барча ҳаётий масалаларни ёшлар ўзларича, ўз билганларича хал қила бошлайдилар. ота-оналар уларнинг хато қилиб қўйишларидан хавотир олмай қўяди. бизда, шарқ халқларида бу ҳолат бироз бошқача: ота-она фарзанди касб-ҳунарли бўлиб, мустақил профессионал йўлдан кетаётган бўлса ҳам, уларнинг келажаги, оиласи, молиявий аҳволи борасида хавотирга тушаверади, ўғил уйланиши, қизларнинг турмуш чиқишларида ота-она ва уларнинг ота-оналари – момолар ва бувалар бош-қош бўладилар. турмуш ўртоғи танлаш масаласи ҳам бизда жуда кам ҳолатларда бўйига етган қиз ёки йигит ихтиёрига ҳавола этилади. яъни, кўчадан бирдан нотаниш қизни “танишинг, бу менинг бўлғуси қаллиғим, турмуш ўртоғим” дейишлар бизда деярли учрамайди, чунки бунга бизнинг асрий урф-одатларимиз, оилавий тарбия мезонларимиз йўл қўймайди. айрим бўлинмаган оилаларда ўғил уйлангандан кейин ҳам, қиз фарзандли бўлганда ҳам ота-оналар уларнинг ғамини еб, ҳаётда қоқилмасликлари учун ҳаракат қилаверади. ҳаттоки, мамлакатимизнинг деярли барча …
4
га, кўкрак сути билан боласини эмизиб катта қилишида катта роль ўйнайди. шуни ҳам таъкидлаш жоизки, айрим ҳолларда ота-онанинг ёшлар ҳаётига аралашуви шу қадар бевосита характерли бўладики, бу ёшлар билан ота-оналар ўртасидаги низоларга ҳам сабаб бўлади, қайнона ва келин, қайнота ва куёв ўртассида низолар ҳам ана шундай аралашувнинг кўплигидан келиб чиқади. яъни, ота-онанинг фарзанди балоғат ёшига етиб, мустақил ҳаётга қадам қўйгандаги аралашувлари, ғамхўрликлари ҳам ижобий, ҳам салбий оқибатларни олиб келиши мумкин. фарзандларнинг мустақил иқтисодий мақомга эга бўлишлари, ўз оиласига эга бўлиши ота ва онага бошқа яна қўшимча ролларни бажаришни тақозо этади – келин, куёв, қайнона, қайнота ва бошқалар бундан ташқари, янги пайдо бўлган ёш оиланинг қариндош-уруғлари ўртасидаги муносабатлар, масалан, қуда-андачилик муносабатлари ҳам ёш оила ва унинг ота-оналари мақомларининг ўзгаришига олиб келади. масалан, “энди қудаликмиз”, “куёвим бор”, “буви ёки бува бўлдим” каби эътирофлар шахс онгида ва хулқида жиддий ўзгаришларни келтириб чиқаради. айрим аёллар айни шу дақиқалардан бошлаб, ташқи кўринишидан тортиб, ҳаёт тарзида …
5
2002 йил “қарияларни қадрлаш йили” деб эълон қилинди, барча кексалар бизда қарилик гаштини суриш учун белгиланган тартибда нафақалар олади, байрам, тўй-ҳашамлар ва тадбирларда кексаларни давраларнинг тўрига ўтқазиш, уларга иззат-эҳтиром қилиш халқимизнинг одатий анъаналаридандир. шу боис бўлса керак, ўзбекистонликлар кексаликни ҳам ҳаётнинг ўзига хос даври сифатида мамнуният билан кутиб оладиган халқдир. руслардаги “старость не радость” иборасининг тагида ҳам ўзига хос маъно борки, айрим европа халқларида кексалар нафақага чиққанларидан кейин ўзларини ҳеч кимга керак эмасдай ҳис эта бошлайдиган, улар учун умрнинг охирги даврлари кескин салбий ўзгаришларни келтириб чиқаради, фарзандлари эса ўз ҳаёт ташвишлари билан баъзан ота-оналарни ҳам унутиб қўядилар. қариялар уйларининг пайдо бўлиши ҳам кўп ҳолатларда айнан шундай ўзаро муносабатларнинг оқибатидир. · 7-босқич. оилавий циклнинг тугаши одатда турмуш ўртоқлардан бирининг ўлими билан бошланади. эр-хотинларнинг тирик қолгани бева бўлиб қолиши муносабати билан у ҳам янгича роллар тизимига киради. мусулмончиликда чол ёки кампир бева қолса, уни иккинчи никоҳга даъват қилиш, таклиф этиш анъана, фарзандлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"оиланинг ҳаётий тарзи ва зиддиятлари" haqida

1451839413_62977.doc оиланинг ҳаётий тарзи ва зиддиятлари оиланинг ҳаётий тарзи унинг ҳаётий цикли, тутими билан боғлиқ. айрим олимлар, масалан, в.сатир замонавий оиланинг бола тарбияси ва унинг манфаатларига боғлиқ эканлигидан келиб чиқиб, бу маскандаги ҳаёт мароми ва тутимини бола ривожланишининг босқичлари билан боғлайди. шунга кўра, қуйидаги босқичлар фарқланади: · 1-босқич. аксарият олимлар оиладаги ҳаёт цикли икки ёшнинг узоқ муддатга аҳду-паймон қилиб никоҳга киришга қарор қилган онлариданоқ бошланишини таъкидлайдилар. бошқа муаллифларнинг фикрича, оиланинг бошланғич нуқтаси икки шахс расман никоҳга кирган вақт, кўпчиликнинг гувоҳлигида ўтказилган тантаналар билан изоҳланади. · 2-босқич. икки ёшнинг интим қовушиши оқибатида зурриёднинг пайдо бўлиши. сатирнинг фикрича, зурриёднинг па...

DOC format, 66,5 KB. "оиланинг ҳаётий тарзи ва зиддиятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.