оилавий низолар, ажралиш, унинг сабаб ва оқибатлари

DOC 156.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1628761394.doc оилавий низолар, ажралиш, унинг сабаб ва оқибатлари режа: 1. оилавий низолар психологияси. 2. оилада низолар турларини билиш. 3. ажралиш, унинг сабаб, оқибатлари. эр-хотин низолари оилавий низоларнинг энг характерлиларидан бири бу эр ва хотин ўртасидаги низолардир. хўш, энг эзгу ниятлар билан, бир-бирларини севиб оила қурган ёшлар нега оила қуришгандан кейин уларнинг ўзаро муносабатларида низо-жанжаллар рўй беради? улар нима учун урушадилар? умуман эр-хотинлик ҳаётида низоларсиз, уруш жанжалларсиз ҳам яшаса бўладими? бу каби саволларни яна кўп давом эттириш мумкин. халқимизда бир гап бор: ошсиз уй бўлиши мумкин, лекин низосиз уй бўлмайди. фақат, низонинг низодан фарқи бор. бу ҳақда қуйида батафсил тўхталиб ўтамиз. ҳақиқатдан ҳам илк болаликданоқ кўплаб эртаклар эшитиб, кейинчалик ўзлари ҳам уларни турли китоблардан ўқиб ўсган ёшлар ўзларининг бўлажак оилавий ҳаётларини адекват тасаввур эта олишлари мушкул. чунки эртакларда ҳам, кинофильмларда ҳам қаҳрамонлар бир-бирларига етишгунларига қадар не не машаққатларни, захматларни бошларидан кечириб, бу йўлда дуч келган қора кучларни енгиб, охир-оқибатда висолга эришадилар, …
2
дай вазиятлар ва низолар юзага келиб қолгудек бўлса ҳам, уларнинг ота-оналари бу ҳолатни фарзандларига сездирмасликка ҳаракат қиладилар. бундан ташқари оммавий ахборот воситалари орқали намунавий аҳил, бахтли оилалар ҳақида бериб бориладиган материалларда ҳам аксарият ҳолларда эр-хотинлик муносабатларини бир ёқлама, фақат яхши томондан кўрсатиш анъаналари мавжуд. буларнинг ҳаммаси ёшларда оилавий ҳаёт ҳақида бир ёқлама ижобий тасаввурларнинг шаклланишига асос бўлади. шундай эртакмонанд тасаввурлар, орзулар оғушида оила қурган ёшлар, ўзларининг оилавий ҳаётларида дастлабки муаммоларга дуч келишлари биланоқ, уларнинг оилавий ҳаётлари ўзлари кутганларидек бўлмаётганлиги, турмуш ўртоғини танлашда «хато қилганлиги», улар олдинги (тўйдан олдинги) ҳолатига нисбатан маълум даражада (албатта) «салбий» томонга ўзгариб қолганлиги кабиларни «тушуна» бошлайдилар. шунингдек, ёш оилада эр-хотинларнинг ўзаро муносабатлари ривожланишининг ўзига хос қонуниятлари, айниқса, ёш ўзбек оиласида унинг этник, ҳудудий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ёш келин ва куёвнинг янги ижтимоий шароитларга мослашиши жараёни билан боғлиқ қийинчиликлар эр-хотин муносабатларида низоли вазиятлар ва низоларни юзага келтириши мумкин. афсуски, бундай жараёнлар деярли ҳар бир оила учун …
3
лантирувчи катализатор вазифасини ўтайди. лекин низонинг низодан фарқи бор. улар келиб чиқиши, ташқи ифодаланиши, такрорланиб туриш тезлиги (сони) ва ниҳоят оқибатларига кўра бир-бирларидан фарқланади. бирор-бир махсус меъзон йўқки, шунга асосан низоларнинг қайталаниши, кучи, даражаси ва бошқа маълумотлари (кўрсаткичлари)ни аниқ белгилаб бериш (олиш) мумкин бўлса. бунда ҳамма нарса субъектнинг ўзига, унинг шахсий, психологик хусусиятларига, ёшига, жинсига, унинг қўйилишига, низонинг қандай идрок қилиниши ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади. маълумки, бир-бирларига айнан ўхшаш, мос икки одамнинг бўлиши мумкин эмас, чунки шахс ва унинг индивидуаллиги такрорланмасдир. шундай экан икки ва ундан ортиқ шахсдан (индивид)дан ташкил топган оила ҳам икки, уч карра такрорланмасдир. бир оила учун меёрида бўлган шахслараро муносабатлар тизими, иккинчи бир оилага мутлоқо мос келмаслиги, ёки бирон бир оила учун у қадар аҳамиятга эга бўлмаган низо ва унинг сабаби бошқа оила аъзоларининг ўзаро муносабатларида жиддий окибатлар олиб келиши мумкин ва ҳоказо. шундай экан жамики оилаларга хос бўлган низолар ва уларнинг сабабларини ягона бир …
4
ичаасосийтурларгаажратишмумкин: · эр-хотин ўртасидаги низолар; · қайнона-келин ўртасидаги низолар; · қайнона-куёв ўртасидаги низолар; · овсинлар ўртасидаги низолар; · ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги низолар. албатта, бу рўйхатни янада давом эттиравериш мумкин, лекин биз ҳозирча шу юқорида келтирилганлар билангина кифояланиб, оилавий ҳаётда рўй бериш эҳтимоли нисбатан юқори бўлган низоларнинг энг асосийси бўлмиш эр-хотин ўртасидаги низоларнинг айрим хусусиятларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. умуман оилада эр-хотин ўртасидаги низоларнинг юзага келиши ва ривожланиши тахминан 1-расмда келтирилган схемадагидек бўлиши мумкин. биринчи расмдан кўриниб турибдики, ҳар қандай оилада эр-хотиннинг ўзаро муносабатларида низоли вазиятларнинг юзага келиши муқаррар. лекин шу низоларнинг характери, уларнинг оқибатларига кўра турли оилалар ва улардаги оилавий муносабатлар бир-бирларидан фарқланади. шундай экан биз даставвал муваффақиятли ва муваффақиятсиз оилаларда рўй берадиган низоларни кўриб чиқайлик. расмда кўриниб турганидек муваффақиятли оилалардаги низолар бириктирувчи ва муваффақиятсиз оилалардаги низолар эса ажратувчи характерга эга. шунинг учун ҳам психологик адабиётларда низолар шартли равишда «конструктив» («бириктирувчи») ва «деструктив» («ажратувчи») низоларга фарқланади. улар, ўзларининг юзага …
5
ирокчилари ҳам фақат эр-хотинларнинг ўзларигина ҳисобланадилар. бундай низоларнинг муваффақиятли ҳал этилишида эр-хотинларнинг бир-бирларини янада яқинроқ билиб, тушуниб, бир-бирларининг салбий ва ижобий хусусиятларини ўрганиб бориш, бир-бирларига мослашиш, муаммоларни хал этиш борасида ҳамкорлик қилиш каби оилавий ҳаёт мустаҳкамлигини таъминлашга хизмат қилувчи жараёнлар амалга ошади. бошқача қилиб айтганда, бундай низолар «эр-хотиннниг уруши - дока рўмолнинг қуриши» каби низолар тоифасига киради. «дока рўмолнинг қуриши» эр-хотин ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиради. ажратувчи низоларда уларнинг юзага келишига асос бўлган муаммо ва унинг ечими эр-хотинлардан бирининг манфаатига қаратилган бўлади. бундай низоларда бир томон манфаатининг ҳал этилиши кўпинча, иккинчи томон манфаатининг бой берилиши ҳисобига амалга ошади. масалан, эрни ёки хотинни шахсан ўзи учун бирон нима харид қилиши, эрнинг ёки хотиннинг иши туфайли, ўзбек оиласи учун характерли бўлган низолардан бўлмиш эр ёки хотиннинг қариндош уруғлари билан бўладиган муносабатлар туфайли юзага келадиган низолар шулар жумласига киради. бундай низоларнинг ҳал қилиниши, яъни бир томон манфаатларининг қондирилиши кўпчилик ҳолатларда иккинчи томон манфаатларининг бой берлиши …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "оилавий низолар, ажралиш, унинг сабаб ва оқибатлари"

1628761394.doc оилавий низолар, ажралиш, унинг сабаб ва оқибатлари режа: 1. оилавий низолар психологияси. 2. оилада низолар турларини билиш. 3. ажралиш, унинг сабаб, оқибатлари. эр-хотин низолари оилавий низоларнинг энг характерлиларидан бири бу эр ва хотин ўртасидаги низолардир. хўш, энг эзгу ниятлар билан, бир-бирларини севиб оила қурган ёшлар нега оила қуришгандан кейин уларнинг ўзаро муносабатларида низо-жанжаллар рўй беради? улар нима учун урушадилар? умуман эр-хотинлик ҳаётида низоларсиз, уруш жанжалларсиз ҳам яшаса бўладими? бу каби саволларни яна кўп давом эттириш мумкин. халқимизда бир гап бор: ошсиз уй бўлиши мумкин, лекин низосиз уй бўлмайди. фақат, низонинг низодан фарқи бор. бу ҳақда қуйида батафсил тўхталиб ўтамиз. ҳақиқатдан ҳам илк болаликданоқ кўплаб эртаклар эшитиб, кейин...

DOC format, 156.0 KB. To download "оилавий низолар, ажралиш, унинг сабаб ва оқибатлари", click the Telegram button on the left.