инсоний муносабатларда фикрларнинг ранг-баранг бўлиши

DOC 66,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404032245_50041.doc инсоний муносабатларда фикрларнинг ранг-баранг бўлиши р е ж а : 1. фикрлар хилма-хиллигининг сабаблари. 2. низоли вазияларнинг турлари. 3. низоли вазиятларнинг шарт-шароитлари. 4. низоли ҳолатларда шахс тоифалари. 5. намойишкорона тоифадаги низоли шахс. к и р и ш ривожланиб бораётган жамиятимизда соғлом авлодни, комил инсонларни вояга етказиш масаласига катта эътибор берилмоқда. комил инсоннинг муҳим сифатларидан бири мулоқот маданиятидир. мулоқот инсон ҳаёти ва фаолиятининг муҳим шартидир. айнан мулоқот ёрдамида инсонлар табиатни ўзлаштириш ва ўз эҳтиёжларини қондириш учун биргаликда ҳаракат қилиш имкониятларига эга бўладилар. ҳозирги кунда ижтимоий амалиётда мулоқот ва шахслараро муносабатлар муаммоси муҳим аҳамият касб этмоқда. мулоқот ва унинг асосий хусусиятлари, самарали мулоқотнинг психологик аспектлари, мулоқотга ўргатишга оид психологик машқлар, самарали мулоқотнинг психологик воситаларини ўрганиш ишбилармонлик фаолиятида асосий ўринни эгалламоқда. мулоқот психологияси фани мулоқотнинг юқорида келтирилган ва бошқа жиҳатларини назарий ва амалий жиҳатдан чуқур ўрганишга ёрдам беради. шунингдек талабаларда мулоқот психологияси бўйича амалий кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилади. инсоний муносабатларнинг ҳар қандай …
2
учайиб кетиш жараёнидир. низонинг асосимулоқот иштирокчиларининг бири иккинчисининг ўз эҳтиёжларини қондириш, ўз мақсадларига эришиш жараёнига тўсқинлик қила бошлаши туфайли поайдо бўлади ва бу низоли вазият сифатида қаралади. мулоқот иштирокчиларининг ушбу низоли вазиятда вужудга келган тўсиқни бартараф этиш учун амалга оширувчи ҳаракатлари низони, яъни очиқдан очиқ қарши курашни келтириб чиқаради. демак низонинг формуласини қуйидагича ифодалаш мумкин: муаммо қ низоли вазият қ низо. низоли вазиятларнинг бир нечта турлари мавжуд: 1) таъсирнинг йўналишига кўра: вертикал ва горизонтал низолар; 2) низони ҳал қилиш усулига кўра: антогонистик ва келишувга олиб келадиган низолар – компромисс; 3) намоён бўлиш даражасига кўра: очиқ, яширин, потенциал, асосли. 4) иштирокчилар сонига кўра: шахсий, шахслараро, гуруҳлараро; 5) келиб чиқиш табиатига кўра: миллий, этник, миллатлараро, ишлаб чиқариш, ҳиссий-эмоционал. конструктив низолар - муносабатларнинг яхшиланиши, муаммонинг икала томон учун ижобий ҳал этилишига олиб келади. деструктив низолар – муносабатларнинг ёмонлашувига, муаммонинг ҳал этилмаслигига олиб келади. давом этишига кўра узоқ муддатли - рўёбга чиқиш босқичи чўзилиб …
3
низоли шахс; 5) низосиз тоифадаги низоли шахс; 6) мақсадга йўналтирилган тоифадаги низоли шахс. раҳбар фаолиятидаги энг муаммоли масалалардан бири-бу ходимлар билан бўладиган зиддият, низолар. ушбу масала бўйича таниқли психологлар ершов а.а.(шахс ва жамоа: жамоадаги шахслараро низоларни бартараф этиш), кичанов и.м. (зиддиятлар: ёқлайдиганлар ва қаршилар.), смолин г.л. (зиддиятларни тадқиқ қилиш тамойиллари) бир неча ишларни амалга оширганлар. бизнинг асосий мақсадимиз-раҳбарларда низога нисбатан конструктив муносабатларни шакллантириш, зиддият ҳам бошқарувнинг асосий воситаси эканлигини англатиш, низоларни бартараф этилмаса жамоадаги ишни тўғри йўлга солиш қийин эканлигини тушунтириш. айрим раҳбарлар зиддиятни келиб чиқиш меҳанизмларини чуқур ўрганмайди, баъзилари эса зиддиятдан қочади, бефарқ бўлади. бу иккала қараш нотўғри. бефарқлик низоларнинг чуқурлашиб кетишига олиб келади. зиддият сабабларидан баъзи вазиятларни кўриб чиқиш мумкин. 1-вазият: раҳбарнинг хонасида мажлис бўлмоқда. мусобақа натижалари ҳақидаги масала кўрилмоқда. 3-ошхонанинг фаолияти яхши бўлгани учун энг биринчи ўринни уларга берилмоқчи бўлинди. бошқарма раҳбарларидан бири эса бу қарорга қарши фикр билдириб, бу ошхонада тайёрланадиган овқатнинг калорияси(қуввати) пастлигини билдирди. шунда …
4
атида оппонентлик ролини ўйнайди. зиддиятли вазиятларда камида иккита оппонент қатнашиши керак. зиддиятни ҳал қилиш учун оппонентлардан бири “кучли” бўлиши лозим. аниқроғи, оппонент фикри кучли, асосли, бошқаларни ишонтирадиган бўлиши керак. зиддият кучи мақсаднинг даражасини таққослашда акс этади. юқоридаги вазиятда бошқарма аъзоси ошхона ҳақида фикрларини ёзма равишда қолдириб кетса ҳам бўларди. шунда юқоридаги зиддият келиб чиқмаган бўлар эди. чукни ошхона бошлиғи ҳам бошқарма аъзоси ҳам иш юзасидан бўладиган муносабатлар доирасидан чиқиб кетганлар. улар шахсий муносабатлар асосида низога дуч келдилар. зиддиятлар бошқа шахсларга юқиши “наслдан наслга ўтиши” мумкин. масалан, айрим ҳолларда ишнинг келажаги учун фойдали бўлиши, айрим низонинг сабаби йўқолса ҳам у қайтадан вужудга келиши мумкин. низоли вазият ҳолда шахснинг ўзига –согғлиғига зарар бўлиши мумкин. низодан сўнг кишининг кайфияти пасаяди, қўли ишга бормаслиги мумкин. зиддиятли вазиятни тўрт қисмга бўлиш мумкин: объектив мақсадга йўналтирилган, объектив мақсадга йўналтирилмаган, субъектив мақсадга йўналтирилган ва субъектив мақсадга йўналтирилмаган. юқоридаги вазиятда (ошхона бошлиғи билан бошқарма ходими ўртасидаги можаро) объектив …
5
а бўлиши лозим. кичик-кичик зиддиятларга эътибор берилмаса, бартараф қилинмаса у катта зиддиятга айланиб, ривожланиб кетиши мумкин. ташкилий-технологик, иқтисодий, микро- ижтимоий тизимлар бўйича зиддиятли вазиятлар кишилар иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда юзага чиқади. тасаввур қилинг, сизни бошқа жойга ишга ўтказишди. агар янги иш жойингиз ўйингизга узоқ бўлмаса, эски ишингизга ўхшаса бу сизни қониқтиради. лекин янги ишингиз яхши бўлгани билан аввалги танишларингиз бу ерда йўқ, янги жойда янги танишлар билан мулоқотда бўлишингиз керак. кишилар янги ишга кирганда у ердаги ҳолатни ўрганиб чиқадилар. вақти келиб у бу жойни тарк этади, унинг ўрнига янги ходим ишга келади. бу ҳолат давом этади, бу ишчи ўринга бири келиб , бири кетади. агар бош бухгалтер раҳбарнинг йиғилишига кириб кетса, уни ҳеч ким ўрнида ўтирмайди демайди. ҳар бир киши ўз вазифасини бажараверади. иш ўрни ташкилотнинг таркибий қисми ҳисобланади. ҳар бир мажбурият ҳуқуқ билан белгиланиши керак. ҳар бир мажбурият ва ҳуқуқ бир-бири билан мувозанатли бўлиши керак, яъни ҳар бир мажбурият …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"инсоний муносабатларда фикрларнинг ранг-баранг бўлиши" haqida

1404032245_50041.doc инсоний муносабатларда фикрларнинг ранг-баранг бўлиши р е ж а : 1. фикрлар хилма-хиллигининг сабаблари. 2. низоли вазияларнинг турлари. 3. низоли вазиятларнинг шарт-шароитлари. 4. низоли ҳолатларда шахс тоифалари. 5. намойишкорона тоифадаги низоли шахс. к и р и ш ривожланиб бораётган жамиятимизда соғлом авлодни, комил инсонларни вояга етказиш масаласига катта эътибор берилмоқда. комил инсоннинг муҳим сифатларидан бири мулоқот маданиятидир. мулоқот инсон ҳаёти ва фаолиятининг муҳим шартидир. айнан мулоқот ёрдамида инсонлар табиатни ўзлаштириш ва ўз эҳтиёжларини қондириш учун биргаликда ҳаракат қилиш имкониятларига эга бўладилар. ҳозирги кунда ижтимоий амалиётда мулоқот ва шахслараро муносабатлар муаммоси муҳим аҳамият касб этмоқда. мулоқот ва унинг асосий хусусиятлари, ...

DOC format, 66,0 KB. "инсоний муносабатларда фикрларнинг ранг-баранг бўлиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.