boshlang‘ich ta'lim pedagogikasida ziddiyatli vaziyatlarni hal qilish pedagogik kompetensiyasi

PPT 29 sahifa 196,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 29
конфликт, низо ёки зиддият mavzu:boshlang‘ich ta'lim pedagogikasida ziddiyatli vaziyatlarni hal qilish pedagogik kompetensiyasi mavzu rejasi: 1. boshlang‘ich sinflarda nizolarni hal etishning nazariy asoslari 2. kichik sinflarda o‘quv jarayonida kuzatiladigan nizolarning turlari 3.boshlang‘ich sinf o‘quvchilari shaxsining psixologik xususiyatlarinizoning psixologik sababi sifatida 4. pedagogik nizolarni hal qilish texnologiyasi низо ёки зиддият бу айрим алоҳида олинган шахс онгида ёки шахслараро мулоқот жараёнида, гуруҳ доирасида ёки гуруҳлараро ўзаро мулоқот ва таъсир пайтларида бирор муаммо, масала ёки қарашлар борасида бир – бирига тўғри келмайдиган, қарама – қарши фикр, қараш ва позицияларнинг тўқнашуви оқибатида пайдо бўлган салбий хиссиётларга тўла муносабатлар маромини билдирувчи ижтимоий психологик ходисадир. низо турлари конструктив - шахсни ўз устида муттасил ишлашга, ўз хулқини ўзи тузатишига, иккала томонга (ҳеч бўлмаса,бир томонга) манфаат, фойда келтириши мумкин бўлган низо. деструктив низонинг оқибати эса кўпинча салбий бўлиб, у шахслараро антогонизмни келтириб чиқаради, низолашувчи томонлар бир – бирларидан безиб, кўнгилзиз бўлиб қолишлари, хафа бўлишлари мукин, оқибатда иккала томонинг …
2 / 29
имоий нормалар, анъаналар, стандартлар, хавфсизлик масалаларидаги қарама – қаршиликлар, рағбатлантириш ва жазолаш, уй – жой, мулк тортишувлари, ресурслар, товар, хизмат ва фойдалар тақсимоти жараёнларида кузатиладиган низолар. қадриятларга алоқадор омиллар (ўзимиз эътироф этган ёки рад этган тамойиллар): жамоавий, группавий ёки шахсий эътиқод, ишонмаган ва ишонган қадриятларимиз ва уларнинг хулқда намоён бўлиши, мафкуравий, маъданий, диний, ахлоққа оид, сиёсий, профессионал қадриятлар ва эҳтиёжлар борасида келиб чиқиши мумкин бўлган низолар. конфликтни келтириб чиқарувчи омиллар муносабатлар омили: бундай омиллар бевосита ўзаро алоқлар ва мулоқотдан инсоннинг қониқиши ёки номақул, деб эътироф этишидан келиб чиқади. шахслар ўзаро муносабатларда кўпроқ бир шахснинг кутишларига бошқа бир инсонинг ёки одамларнинг муомаласи мос келмаслиги ҳолатларида шахсий вазиятларда турлича тус олиши, чўзилиб кетганда, баттар “газзак” отиши, қисқа фурсатда ҳал этилса, муаммо ҳал бўлмай қолиши ҳам мумкин. шахсий мулоқотдаги низолар томонларнинг шахснинг ҳаётий тажрибаси, маълумотлилик даражаси, профессионал маҳоратига боғлиқ равишда турли кўринишларда ўз ечимини топиши мумкин. хулқ – атвор билан боғлиқ омиллар: манфаатлар, …
3 / 29
лари оқибати эканлигини англамаганда унга психоаналитик ёки патопсихолог ёрдамга келади. шахс ва гуруҳ ўртасида содир бўладиган низолар одатда бир шахс қарашлари, хатти – ҳаракатининг у мансуб бўлган ёки иши тушган гуруҳнинг нормаларидан оғиши оқибатида келиб чиқади. агар бу меҳнат жамоасида рўй берса, бу гуруҳ аъзоларининг малакасизлиги ёки раҳбарнинг одамларни бошқаришдаги уқувсизлиги натижасида келиб чиқиши мумкин. демак, бундай жамоада психологик-маънавий муҳит носоғлом бўладики, шахс билан бошқа шахслар ўртасида келишмовчиликка олиб келади. гуруҳлараро зиддият ёки низо икки ёки ундан ортиқ гуруҳларнинг бир – бирлари билан муросага келишолмай қолган тақдирда рўй беради ва бунда уларнинг ўз мақсадларига эришишларида бир – бирларининг ҳалақит беришлари асосий омиллардан ҳисобланади. кўпинча муайян формал, расмий гуруҳ аъзолари гуруҳбозликка берилиб, ҳар бир кичик гуруҳ манфаатлари бир – бирига мос келмай қолганда ҳам низо келиб чиқади. “гуруҳбозлик” деб аталмиш бундай ҳолат яхлит жамоадаги маънавий муҳитга жиддий салбий таъсир кўрсатади. шахслараро низо бир ёки бир неча конкрет шахсларнинг ўзаро ёки гуруҳ …
4 / 29
боғлиқ. шахслараро низонинг турлари очиқдан очиқ юз берадиган низолар – одатда тортишиб қолган шахсларнинг тўғридан – тўғри, бевосита хатти – ҳаракатлари тарзида намоён бўлади. бундай низони кузатиш, қайд этиш ва унга керак бўлса, аралашиш ҳам мумкин бўлади. яширин низо турли хуфёна усуллар билан амалга оширилади. ташқаридан қараганда одам бундай низонинг мавжудлигини сезмайди. низоларнинг вужудга келиши иш шароитларининг ёмонлиги, хизмат вазифаларининг ноўрин тақсимланганлиги, кадрлар салоҳиятига беэътиборлик, меҳнатни рағбатлантиришда адолатсизлик кабилар одамлар ўртасида муайян тангликларни келтириб чиқаради, бу шахслараро ўзаро муносабатларда ўз аксини топиб, уларнинг ўзаро ва ходимларнинг раҳбарлар билан урушиб қолишига, яширин ёки очиқ конфронтацияга олиб келади. субъектив сабаблар ёки омиллар туфайли келиб чиқадиган низоларга аксарият ҳолатларда одамларнинг ўзлари, уларнинг шахсий хусусиятлари, улардаги эҳтиёж, истак ва маслакларнинг номутаносиблиги асос бўлади. бунда қарор қабул қилувчининг қарори бошқаларга номаъқул бўлиши, улар меҳнати адолатсиз баҳоланиши, айрим шахсларнинг эса очиқ табиатан жанжалкаш эканлиги сабаб бўлади. низоларни бартараф этиш уни келтириб чиқарган объектив шарт – шароитларни …
5 / 29
лар кўпинча синфда жиззакилик қилиб, арзимаган сабабалар туфайли ҳам тенгқурлари билан низолашади, уларни одатда синфдошлари ва ўқитувчилари “тарбияси оғир” болалар деб таърифлайдилар. бундан ташқари, синф лидерлари, айниқса, расмий ҳамда норасмий лидерлар ва улар атрофидаги ўқувчилар ўртасида ҳам ўзига хос низолар намоён бўлади. ривожланишида муайян нуқсони бўлган инфантил болалар, ўта эрка тарбияланган бола ва ёшларнинг билим савияси тенгқурларидан орта қолиши ҳам улар билан синфнинг илғорлари ўртасида зиддиятлар ва келишмовчиликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. чунки ҳиссий қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларидаги камчиликлар билимларни етарли даражада эгаллаш, иқтидорни намоён этишга ва синф жамоасига киришиб кетишга тўсқинлик қилади, шунинг учун бу тоифа болалар ҳам кўпроқ ички ҳамда ташқи конфликтларни бошдан кечиради. руҳий ривожланиши сустлашган ва ақли заиф болалар ҳамда ёшлар ҳам машғулотлар пайтида берилаётган билимларни ўзлаштириши қийинлашгани ва мураккаблашиб бориши натижасида билимларнинг мазмуни ва маъносини эгаллашга қийналадилар, бу ҳолат уларга жанжалкашликка мойилликни кучайтиради. чунки дарс улар учун машаққатли – иш, улар иложини топса дарсга келмайди, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 29 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"boshlang‘ich ta'lim pedagogikasida ziddiyatli vaziyatlarni hal qilish pedagogik kompetensiyasi" haqida

конфликт, низо ёки зиддият mavzu:boshlang‘ich ta'lim pedagogikasida ziddiyatli vaziyatlarni hal qilish pedagogik kompetensiyasi mavzu rejasi: 1. boshlang‘ich sinflarda nizolarni hal etishning nazariy asoslari 2. kichik sinflarda o‘quv jarayonida kuzatiladigan nizolarning turlari 3.boshlang‘ich sinf o‘quvchilari shaxsining psixologik xususiyatlarinizoning psixologik sababi sifatida 4. pedagogik nizolarni hal qilish texnologiyasi низо ёки зиддият бу айрим алоҳида олинган шахс онгида ёки шахслараро мулоқот жараёнида, гуруҳ доирасида ёки гуруҳлараро ўзаро мулоқот ва таъсир пайтларида бирор муаммо, масала ёки қарашлар борасида бир – бирига тўғри келмайдиган, қарама – қарши фикр, қараш ва позицияларнинг тўқнашуви оқибатида пайдо бўлган салбий хиссиётларга тўла муносабатлар маромини билдирувчи иж...

Bu fayl PPT formatida 29 sahifadan iborat (196,5 KB). "boshlang‘ich ta'lim pedagogikasida ziddiyatli vaziyatlarni hal qilish pedagogik kompetensiyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: boshlang‘ich ta'lim pedagogikas… PPT 29 sahifa Bepul yuklash Telegram