konfliktlarning umumiy nazariylari

DOCX 11 sahifa 26,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 11
мавзу: конфликтларнинг умумий назариялари низолар психологияси ва унинг келиб чиқиши. ижтимоий ҳаётда, шахслараро муносабатларда айрим алоҳида низолар, ўзаро келишмовчиликларни бўлиб туриши муқаррар. шунинг учун баъзан олимлар зиддият ёки низоларнинг нафақат салбий, балки ижобий томонлари ҳам бўлиши мумкинлигини очиқ эътироф этадилар. масалан, г. андреева айрим зиддиятларнинг конструктив оқибатлари тўғрисида ёзади. унинг фикрича, баъзан икки шахс ўртасида келиб чиққан низо уларнинг истиқболда тўғри хулоса чиқариб, шунадй ҳаракатни бошқа қайтармасликка, омилкорликка, хушёрликка ундайди. ёки бир қарашда танбеҳга ассоланган шахслараро зиддият шахсни ўз устида муттасил ишлашга, ўз хулқини ўзи тузатишига сабаб бўлади. бундай низолар оқибатида кўра конструктив деб аталади. деструктив низонинг оқибати эса кўпинча салбий бўлиб, у шахслараро антогонизмни келтириб чиқаради, томонларнинг асаблари чарчайди, улар хасталаниб қолиши ҳам мумкин. ёки эр ва хотин ўртасида, ёҳуд қайнона ва келин ўртасидаги низо оила ажримига сабаб бўлиши ва бир бутун оила бузилиб кетиши мумкин. ҳўш, ижтимоий психологик феномен сифатида низо ёки зиддиятга қандай таъриф бериш мумкин? конфликт, …
2 / 11
бўлган тортишув ва клишмоқчиликларга сабаб бўлган қоидалар, ақидалар, чақириқлар, қонун нормалари ва бошқалар ҳам шахслараро ёки гуруҳлараро зиддиятларнинг омили бўлиши мумкин. 2. жамият миқёсидаги айрим тизимларнинг фаолиятига боғлиқ омиллар: мулкчиликка оид муаммолар, ижтимоий мақом талашиш, хокимият йўналишидаги амал ва хисоботларга оид жанжаллар, турли ижтимоий нормалар, анъаналар, стандартлар, хавфсизлик масалаларидаги қарама-қаршиликлар, рағбатлантириш ва жазолаш, уй-жой, мулк тортишувлари, ресурслар, товар, хизмат ва фойдалар тақсимоти жараёнларида кузатиладиган низолар; 3. қадриятларга алоқадор омиллар (ўзимиз эътироф этган ёки рад этган тамойиллар): жамоавий, группавий ёки шахсий эътиқод, ишонмаган ва ишонган қадриятларимиз ва уларнинг хулқда намоён бўлиши, мафкуравий, маданий, диний, ахлоққа оид, сиёсий, профессионал қадриятлар ва эҳтиёжлар борасида келиб чиқиши мумкин бўлган низолар; 4. муносабатлар омили: бундай омиллар бевосита ўзаро алоқалар ва мулоқотдан инсоннинг қониқиши ёки номаъқул, деб эътироф этишидан келиб чиқади. шахслараро ўзаро муносабатларда кўпроқ бир шахснинг кутишларига бошқа бир инсоннинг ёки одамларнинг муомаласи мос келмаслиги холатларида шахсий низолар келиб чиқадики, уларнинг бартараф бўлиши турли вазиятларда …
3 / 11
ик келиб чиқади ва бу конфликт билан тугайди. конфликт ёки низолар ўзаро муносабатлардаги одамларнинг субъектив хатолари сабабли ҳам келиб чиқиши мумкинки, шу нуқтаи назардан ҳам конфликтларнинг турлари фарқланади: шахснинг ўзига алоқадор бўлган ички низолар – одатда бевосита ижтимоий психология томонидан ўрганилмайди, бу каби низолар умумий, педагогик ҳамда патопсихологиянинг предмети бўлиб, у асосан бир инсон қалбидаги турли ҳис-кечинмалар, истак-ҳохишлар ва мотивларнинг бир бирига зид келиши, қарама-қарши фикрларнинг пайдо бўлиши оқибатида юзага келади. бундай низо шахсгагина маълум бўлдаи, баъзан эса одам қилиб қўйган ишининг айнан ўзининг ички низолари оқибати эканлигини англамаганда унга писхоаналитик ёки патопсихолг ёрдамга келади. шахс ва гуруҳ ўртасида содир бўладиган низолар одатда бир шахс қарашлари, ҳатти-ҳаракатининг у мансуб бўлган ёки иши тушган гуруҳнинг нормалари, хулқ-атвор маромларига зид келиши, шахс кутишларининг гуруҳ нормаларидан оғиши оқибатида келиб чиқади. агар бу меҳнат жамоасида рўй берса, бу гуруҳ аъзоларининг малакасизлиги ёки раҳбарнинг одамларни бошқаришдаги уқувсизлиги натижасида келиб чиқиши мумкин. демак, бундай жамоада психологик, …
4 / 11
манфаатлар келишмовчилиги, масалан, сиёсий партиялар ўртасидаги рақобатдан фарқлаш лозим. шахслараро низо – бир ёки бир неча конкрет шахсларнинг ўзаро ёки гуруҳ доирасидаги зиддиятидир. бу кенг тарфалган низолардан бири бўлиб, бундай низолар расмий жамоаларда ҳам норасмий мулоқотлар оқибатида ҳам юзага келиши мумкин. бундай низолар одамларнинг феъл-атворига ҳам, конкерет вазяитларга ҳам боғлиқ тарзда келиб чиқиши ва вазиятнинг характерига боғлиқ холда турлича кечиши мумкин. кенг тарқалган шахслараро низолар бири – бу эр ва хотин, ота-она ва фарзандлар, қайнона-келин ўртасидаги низолар ҳисобланади. уларнинг табиати ҳам, давом этиш муддати ҳам, хал бўлиш йўллари ҳам турлича бўлиб, ҳар қандай кўринишда ҳам барибир бундай низо икки ва ундан ортиқ шахслар ўртасидаги психологик масофани тобора узоқлаштиради, самимиятнинг камайишига олиб келади. шахслараро низоларнинг келиб чиқиши қуйидаги холатларга боғлиқ бўлади: · меҳнат жараёнлари ва ишлаб чиқариш вазиятларига; · жамоа аъзоларининг шахсий хусусиятларига; · турли вазиятларга шахснинг субъектив муносабатига; · шахслараро муносабатларнинг турли вазиятлардаги турлича намоён бўлишига. шахслараро низо очиқ ёки …
5 / 11
билан урушиб қолишига, яширин ёки очиқ конфронтацияга олиб келади. бу каби низоларни бартараф этиш учун уни келтириб чиққан объектив шарт-шароитларни ўзгартириш ёки камчиликларни йўқотиш орқалигина амалага оширилади.чунки жамоадаги бундай низолар ўзига хос сигнал функциясини бажарадики, у орқали раҳбарлар меҳнат жамоасида номаъқул психологик муҳит пайдо бўлаётганлигидан хабардор бўладилар. субъектив сабаблар ёки омиллар туфайли келиб чиқадиган низоларга аксарият холатларда одамларнинг ўзлари, уларнинг шахсий хусусиятлари, улардаги эҳтиёж, истак ва маслакларнинг номутаносиблиги асос бўлади. бунда қарор қабул қилувчининг қарори бошқаларга номаъқул бўлиши, улар меҳнати адолатсиз баўоланиши, айрим шахсларнинг эса очиқ табиатан жанжалкаш эканлиги сабаб бўлади. бундан ташқари, низолар қуйидагича тоифаланади: · горизонтал – бир-бирига бўйсунмайдиган, тобе бўлмаган оддий ходимлар ўртасида; · вертикал – ўзаро бир-биридан амал поғонаси бўйича фарқ қилувчилар, масалан, раҳбар билан ходим ўртасида; · аралаш - шахслараро муносабатларда у ва бу холат уйғун келганда. одатда ишлаб чиқариш фаолиятида энг кўп тарқалган низо тури вертикал ва аралаш бўлиб, улар жами низоларнинг 70-80 фоизини …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 11 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"konfliktlarning umumiy nazariylari" haqida

мавзу: конфликтларнинг умумий назариялари низолар психологияси ва унинг келиб чиқиши. ижтимоий ҳаётда, шахслараро муносабатларда айрим алоҳида низолар, ўзаро келишмовчиликларни бўлиб туриши муқаррар. шунинг учун баъзан олимлар зиддият ёки низоларнинг нафақат салбий, балки ижобий томонлари ҳам бўлиши мумкинлигини очиқ эътироф этадилар. масалан, г. андреева айрим зиддиятларнинг конструктив оқибатлари тўғрисида ёзади. унинг фикрича, баъзан икки шахс ўртасида келиб чиққан низо уларнинг истиқболда тўғри хулоса чиқариб, шунадй ҳаракатни бошқа қайтармасликка, омилкорликка, хушёрликка ундайди. ёки бир қарашда танбеҳга ассоланган шахслараро зиддият шахсни ўз устида муттасил ишлашга, ўз хулқини ўзи тузатишига сабаб бўлади. бундай низолар оқибатида кўра конструктив деб аталади. деструктив низонинг оқ...

Bu fayl DOCX formatida 11 sahifadan iborat (26,0 KB). "konfliktlarning umumiy nazariylari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: konfliktlarning umumiy nazariyl… DOCX 11 sahifa Bepul yuklash Telegram