педагогик фаолият тизим сифатида

DOC 92,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1522685097_70560.doc педагогик фаолият тизим сифатида режа: 1 . педагогик фаолият драмматургияси ва режиссураси. 2. актёрлик психо-техникасининг амалий усулларини эгаллашнинг зарурлиги. 3. хотира, диққат ва хаёлни машқ қилдириш актёрлик психотехникасининг уч асосий қисми. педагогик фаолият драмматургияси ва режессураси. тарбиявий жараён ижодкорликдан иборатдир, лекин у педагогик вазиятни таҳлил қилиш маҳоратида ҳам, болалар билан бевосита ўзаро ҳамкорлик қилишда ҳам намоён бўлади. тарбиячи ижодкорлигининг ўзига хослиги шундан иборатки, у ижодий фикрини ўз шахси орқали амалга оширилади. бошқача қилиб айтганда, педагогикада ижодкорнинг шахси билан ижодкорлик қуроли (воситаси) бир-бирига мос келади бунда тарбиячининг ўз-ўзини намоён қилиши жуда катта рол ўйнайди. бу жиҳатдан ўқитувчи нинг фаолияти бир қатор хусусиятлари бўйича актёр, режиссёрнинг бадиий-ижодий фаолиятига яқиндир. шуни қайд этиб ўтиш керакки, театр ижодкорлигида ва педагогик таъсир кўрсатишда, яъни педагог билан болаларнинг бевосита ўзаро ҳаракати билан боғлиқ бўлган ҳисси ўзаро фикр алмашиш соҳасида кўпгина умумий томонлар бор. тарбиячи пировард натижада педагогик таъсир кўрсатиш драмматургиясини ишлаб чиқади, уни ривожлантириш соҳаларни …
2
ари ҳақида бормоқда. масалан, жараённинг ҳиссий соҳасини таҳлил қилиш борасида театр педагогикаси томонидан тўпланган бир мунча тажриба асосида ўзаро фикр алмашиш амалга оширилади ва бу тажриба педагогнинг ижодий меҳнатига ўхшаш жараёнларни тушуниш фойдалидир, бу эса тарбиявий маҳоратни самарали эгаллашга ёрдам беради. театр фаолияти ва педагогик фаолияти мақсаднинг ўхшашлиги ҳам яқинлаштиради. ҳар иккала ҳолатда ҳам мақсад кишига таъсир кўрсатиши ва кишида муайян кечинмалар вужудга келтириш сифатида белгиланиши мумкин. театр ва педагогик фаолият бир хилда эканлигининг учинчи кўрсатгичи таъсир кўрсатиш қуролининг умумийлигидир. ҳар иккала ҳолда ҳам педагог билан актёрнинг ўз психофизик табиати ана шундай қурол вазифасини бажаради. педагогик фаолиятда педагогик йўналиш ҳосил қиладиган ва бир-бирига таъсир кўрсатадиган қобилиятларнинг алоҳида бир таркиби вужудга келади. бу жиҳатдан а.с. макаренконинг шахси диққатга сазовордир. бу шахс ўзида педагогик, адабий, актёрлик, мусиқий ва тасвирий қобилиятларнинг ўзаро таъсирини гавдалантиради. мазкур қобилиятлар умуман макаренко шахснинг педагогик йўналиши оқимида амалга оширилади. антон семеновичнинг беқиёс қобилиятга эгалигини кўп кишилар кўрсатиб ўтадилар, …
3
умкин эмасдир. шуниси диққатга сазоворки, макаренко бошловчи педагоглар билан этюд ишлари олиб бориш зарурлиги ҳақида гапирган ва бундай ишни ўз коммунасида ўтказган эди. макаренконинг этюд ўтказиш амалиётларини таҳлил қилиб, к.с.станиславскийнинг театр мактаби таъсирини беихтиёр ҳис қиласиз. икки буюк педагог ижодкорнинг ижодий табиатини ривожлантиришни ўз мақсадлари деб билдилар, шунинг учун ҳам режиссёр н.в.петров ўз вақтида к.с.станиславский билан а.с.макаренконинг педагогик концепцияларини таққослаб кўрсатган эди. айни вақтда шуни таъкидлаш зарурки, а.с.макаренко актёрлик ва педагогик қобилиятларининг ўзаро сингувчанлигини бир неча бор кўрсатиб ўтар экан, табиийки, бу икки мустақил ижобий жараёни айни бир хил нарса демаган, лекин ижодкорликнинг мазкур турларида ижодкор шахсига оид талабларда мавжуд бўлган умумийликни пайқаган эди. у тарбиячининг педагогик маҳоратини шакллантириш ҳақида гапириб ва жараённинг ҳиссий-ижодий жиҳатлари аҳамиятини таъкидлаб: "бунда ўқув нимадан иборат эди? аввало педагогнинг феъл-атворини ташкил этишдан, унинг ҳулқ- атворини тарбиялашдан, кейин эса унинг махсус билимлари ва маҳоратини ташкил этишдан иборат эдики, бўларсиз бирортаси тарбиячи яхши тарбиячи бўла олмайди, ишлай …
4
к завқимизга айланади, бу ерда эса тарбияланувчи ўз олдида худди шундай тирик жонни, ўйнамайдиган, балки тарбиялайдиган инсонни кўриб туради." шундай қилиб театр ва педагогик фаолият мазмун (ўзаро фикр алмашиш) ва восита белгилари жиҳатдан (ижодкорни шахси ва унинг психофизик табиати таъсир кўрсатиш воситаси сифатида) бир бирига яқин бўлиб, бир қатор умумий жараён хусусиятларига эгадир, бу хусусиятларга қуйидагиларни киритиш мумкин: - театр ва педагогик ижодкорлик жараёни у бевосита иштирокида оммавий сўзга чиқиш вазиятида амалга оширилади; - театр ва педагогик фаолият ўзига хос хусусиятларига кўра ўзи таъсир кўрсатадиган объектни айни вақтда ижод субъектига, шерик ижодкорга айлантиради, унинг фаол иштирокисиз ижодкорлик ишининг ўзи бўлмайди; - кўпгина фаолият турларидан фарқи ўлароқ, актёрлик ва педагогик ижодкорлик асосида бунинг учун ажратилган муайян вақт давомидаги ижодкорлик етади, у ижодкордан (ўқитувчи , тарбиячидан) ўз руҳий ҳолатини бошқаришда тезкорликни ва ижодий кайфиятни айни дакиқада қўзғатишни талаб қилади; - театр ва педагогик ижодкорлик натижалари жўшқин бўлиб, ривожланиб, ўзгариб боради, бошқача қилиб …
5
а йўналтиради. демак, умуман жамоага, хусусан ҳар бир жамоага нисбатан бўлажак педагогик фаолят учун зарур тарбиявий-сюжетли вазият яратади. маълум маънода дарс-бу ўзига хос педагогик пъеса бўлиб, унда ўқитувчи стсенарий муаллифи сифатида, муносабатлар драматургиясини барпо этадиган ва уни бошқарадиган киши сифатида намоён бўлади. тарбиявий жараён ҳар бир катнашчисининг фаолятдаги ўрнини белгилаб беради, аниқ илмий-педагогик мақсад асосида вужудга келган пъеса қийин кечиши лозим бўлган янгидан-янги педагогик вазиятларни вужудга келтириб туради. шундай қилиб педагогик фаолят-бу тарбиячининг педагогик жиҳатдан тан олинган, режалаштирилган ёки тайёргарлик кўрилган ҳатти-ҳаракати бўлиб, у вазиятни ёки бола шахсини ўзгартиришга олиб келади. педагогик фаолят аниқ мақсадга қаратилганлиги ва айни вақтда полионизм (кўп овозлиги), вазият ва тарбияланувчи шахсининг ўхшашлиги билан фарқ қилиши, жўшқин, самарали, ўзгаришлар киришга лаёқатли бўлиши, шахслараро муносабатлар системасига мувофиқ келиши керак. бўлажак педагогнинг актёрлик психотехникасининг амалий усулларини ўрганиш. ўқитувчи фаолиятининг тузулиши бўлажак педагогнинг ташкилотчилик-бошқарув кўникмалари ва малакаларига маълум талаблар қўяди, шу муносабат билан уни актёрлик ва режиссёрлик маҳорати таркибий …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "педагогик фаолият тизим сифатида"

1522685097_70560.doc педагогик фаолият тизим сифатида режа: 1 . педагогик фаолият драмматургияси ва режиссураси. 2. актёрлик психо-техникасининг амалий усулларини эгаллашнинг зарурлиги. 3. хотира, диққат ва хаёлни машқ қилдириш актёрлик психотехникасининг уч асосий қисми. педагогик фаолият драмматургияси ва режессураси. тарбиявий жараён ижодкорликдан иборатдир, лекин у педагогик вазиятни таҳлил қилиш маҳоратида ҳам, болалар билан бевосита ўзаро ҳамкорлик қилишда ҳам намоён бўлади. тарбиячи ижодкорлигининг ўзига хослиги шундан иборатки, у ижодий фикрини ўз шахси орқали амалга оширилади. бошқача қилиб айтганда, педагогикада ижодкорнинг шахси билан ижодкорлик қуроли (воситаси) бир-бирига мос келади бунда тарбиячининг ўз-ўзини намоён қилиши жуда катта рол ўйнайди. бу жиҳатдан ўқитувчи нинг фао...

Формат DOC, 92,0 КБ. Чтобы скачать "педагогик фаолият тизим сифатида", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: педагогик фаолият тизим сифатида DOC Бесплатная загрузка Telegram