проектив методикалар

DOC 61.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1500182790_68572.doc проектив методикалар режа: 1. проектив психология тарихи. 2. хорижий психологияда проектив методикаларни қўлланилиши. 3. проектив методиикаларнинг классификацияси проектив психология ярим асрлик тарихга эга бўлса-да, ундан олдин ҳам баьзи олимлар инсон проекциялари масаласига тўхталиб ўтганлар. уларнинг қарашлари проектив психология ҳақидаги классик назариялар ҳисобланади. проектив тестлар масаласига тухталишдан олдин, проекция тушунчаси мазмунига эьтибор бериш лозим. проекция тушунчаси дастлаб, з.фрейд томонидан шахсларнинг онгли ва онгсизлик тарзда кўчирилган шахсий хусусиятлари, ташки обьектларга нисбатан муносабатини ифодалаш учун қўлланилган. проекция лотинча «proektio» сўзидан олинган бўлиб, олдинга ирғитиш, ташлаш маьносини билдиради. проекция баьзида инсоннинг мен механизми билан, ички ҳимоя куч сифатида намоён бўлишини фрейд таькидлайди. проекция сублимация, рационализация, фориғланиш каби тушунчаларни ҳам қамраб олади. г.с. фримен инсондаги проекцияларни шундай изоҳлайди. 1. онгсизлик ҳолати, яьни инсоннинг бу ҳолатда бошқа кишиларнинг ғоя, қараш, истак, эмоция ёки характер хислатларини ўзига олиши сифатида. 2. ўз шахсий эҳтиёжларини бошқаларга кўчириш сифатида . 3. қандайдир тажрибага асосланган нотўғри хулоса чиқариш сифатида қарайди. …
2
04-1905 йилда к. густав юнг томонидан яратилган сўзли ассоцияциялар тестига бориб тақалади. бу методикани яратиш билан юнг шахснинг онгсизлик ҳолатларидаги кечинмаларини ассоциатив диагностика қилиш мумкинлигини кўрсатиб берди. кейинчалик ассоциатив тестнинг турли вариантлари айбдорлик ҳиссини аниқлашда (ёлғон детектори) м.вейртгаймер ва а.р.лурия томонидан нормани патологиядан ажратиш ва бошқа вазиятлар учун қўлланилган. проектив тестлар қаторидаги тугалланмаган ҳикоя ёки гап тести ҳам юнгнинг ассоциатив тестидан келиб чиққан, деб ҳисобланади. бундан ташқари европанинг классик психология мактаби вакиллари френк, г.роршах, г. мюррей каби олимларнинг ҳиссаси проектив тестларнинг келиб чиқишига кенг аҳамият касб этади. юқорида айтилгандек, дастлабки проектив тестлар клиник характерда тадбиқ этилган. проектив психодиагностиканинг юзага келиши г. роршахнинг 1921 йилда германиянинг берн шахрида чоп этилган «психодиагностика» асари билан боғланади. ўзи рассом бўлишига қарамай роршах саньат ва рассомчилик тарихига жуда қизиққан. унга маьлум бўлишича, буюк рассом леонардо да винчи ўз хаёлини осмондаги булутлар, улардаги турли шаклларни узоқ вақт давомида кузатиш ва уларни таҳлил қилиш орқали машқ қилдирган. …
3
иятларини аниқлаш, невроз ва психопатиялар диагностикасида, шунингдек, эпилепсия (тутқаноқлик) касаллигини тадқиқ қилишда фойдаланилган. шунингдек, 1935-1939 йилларда кўпгина проектив тестлар яратилиб психотерапияда кенг қўлланилган. бунда турли хил касалликлар ва трамваларнинг шахс психикасига таьсири, касаллик ва соғломлик ўртасидаги аломатлар ўрганилган. шулар қаторида 1935-йилларда журналларда чоп этилган тематик апперцепция тести (тат)ни киритиш мумкин. бу тест келиб чиқишига кўра фантазияни экспериментал ўрганиш методикаси сифатида юзага келди. унинг муаллифи г.мюррей ҳисобланиб, роршах тести сингари келиб чиқиш тарихи мавжуd. бунда шундай масала юзага келдики, педагог ва психиатрларга текширувчилар учун махсус танлаб олинган сюжетли расмлар асосида тузилган ҳикояга қараб, инсоннинг қизиқишлари, майллари ҳақида хулоса чиқариш мумкинлиги олдиндан маьлум бўлиб, баьзида эса психиканинг касаллик ҳолатини ҳам аниқлаш имкони мавжуд эди. бир қарашда тат фикри роршах ғоясига қараганда анча содда ва аниқ кўринар, бироқ, бунда муаллиф қаҳрамонлари тақдири ва расмлари тўғрида-тўғри акс этади-ю, баьзилари карама –карши маьно акс этиши, муаммо туғдиради. ўтган асрнинг буюк эртакшунослари ёзган эртаклари мазмуни ҳам …
4
тадкик этиш кенг йўлга қўйилган. бугунги кунда бу эртакли терапия номи билан ғарбда машҳур саналади. умуман олганда проектив тестлар масаласи баҳсбоб масалага айланиб, у олимлар ўртасида турлича фикрлар ва қарашларни келтириб чиқарди. з.фрейд фикрига кўра, проектив тестлар мазмунан онгсизликни ифодалайди шу билан бирга инстинктив характер касб этади. холистетик психология вакиллари проекция масаласига бошқача назар билан қараб, у инсоннинг субьектив ёки ички дунёси билан боғлиқлигини таькидлайди. бу эса инсондаги структурали яширин мақсадлар борлигини ифодалайди. айнан шу ҳолат барча кишиларда «шахсий дунё» деб аталади. буларга карши равишда экспериментал психология вакиллари проекция ва проектив тестлар масасаласига ўзгача қараган. бунга кўра проекция тушунчаси назорат ва билиш усули, идрокли жараён билан характерланади: атрибутив проекция, классик проекция, артистик проекция, рационал «аклий» проекция, муносабатли проекция ва симилятив проекция. атрибутив ва классик проекциялар инсон характерида ўзини англаш билан вужудга келиб, ундан бошлаб қарама-қарши орттирилиши таькидланади . артистик проекциялар идрокнинг детерменантлиги ва актуал эҳтиёжлар пайдо бўлиши ва қондирилиши билан …
5
ам тан олинди. 1910йилларда тадқиқотчилар г.кент, к.г.юнг, а.розановалар ақшда шахсларни фавкулодда ҳолатларда ўрганадиган стимулли тестлар яратишга киришди. бунда юз кишидан натижалар олиниб, улардаги индивидуаллик хусусияти ўрганилди. бу методика гарчи клиник характерли бўлсада ,кейинчалик бошқа олимларнинг ҳам назарини торта бошлади. 1946-йилда рапопорт к.г.юнг тадқиқотларидан келиб чикиб 60 та стимулли сўзлардан иборат методикани яратди. методика асосида психоаналитик назария ётиб, шахслардаги ичк низоларни, фаолиятдаги ментал бузилишларни ўрганади. баъзи олимлар эса з.фрейд нинг 1909-йилда босилиб чиққан монографияси «психоанализ асослари»да проектив тестларнинг дастлабки назарий асослари ётишини таькидлайдилар .19 аср охирида ва 20 асрнинг 30-40-йилларида проектив тестлар ва уларнинг турли йўналишдаги мактаблари пайдо бўлди 1921-йилда г.роршах амалга оширган иш проектив методикаларни эмпирик тадқиқ қилишнинг янги талқини, деб ном олди. бундан ташқари проектив тестлар ривожи 1920-йиллардан сўнг жадал ўсиб борди. 1939-йилга келиб френк фанга ҳақиқий проектив методика тушунчасини киритди. шундан кейин проектив методикалар турли хил вазиятларда ва соҳаларда кенг қўлланила бошлади. масалан, тадқиқотчи г.мюррей, юнг ва роршах …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "проектив методикалар"

1500182790_68572.doc проектив методикалар режа: 1. проектив психология тарихи. 2. хорижий психологияда проектив методикаларни қўлланилиши. 3. проектив методиикаларнинг классификацияси проектив психология ярим асрлик тарихга эга бўлса-да, ундан олдин ҳам баьзи олимлар инсон проекциялари масаласига тўхталиб ўтганлар. уларнинг қарашлари проектив психология ҳақидаги классик назариялар ҳисобланади. проектив тестлар масаласига тухталишдан олдин, проекция тушунчаси мазмунига эьтибор бериш лозим. проекция тушунчаси дастлаб, з.фрейд томонидан шахсларнинг онгли ва онгсизлик тарзда кўчирилган шахсий хусусиятлари, ташки обьектларга нисбатан муносабатини ифодалаш учун қўлланилган. проекция лотинча «proektio» сўзидан олинган бўлиб, олдинга ирғитиш, ташлаш маьносини билдиради. проекция баьзида инсоннинг ...

DOC format, 61.0 KB. To download "проектив методикалар", click the Telegram button on the left.

Tags: проектив методикалар DOC Free download Telegram