проектив методиикаларнинг классификацияси

DOC 109,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1500182751_68571.doc проектив методиикаларнинг классификацияси режа: 1.проектив методикларни классификациялашнинг аҳамияти. 2. текширувчилар ва ситуатив омиллар. 3. шахс диагностикасида проектив методикалардан фойдаланиш биз мавзумизда проектив методикаларнинг классификацияси хусусида тўхталиб ўтамиз. проектив методикаларни татбиқ этиш жараёнида уларнинг классификацияси бир қатор жиҳатларни инобатга олишни талаб этади. қуйида классификацияга доир келтирилган айрим ёндашувлар устида тўхталамиз. машҳур психолог л.френк барча проектив тестлар тўғрисидаги назарий ва амалий маьлумотларни ўзлаштириб, уларнинг янгича классификациясини яратди(10.32-38 бетлар). унингча ҳар бир турдаги проектив тест алоҳида мазмун касб этиб, ўзига хос таҳлилни талаб этади. методикаларни гуруҳларга бўлиш, тадқиқот натижалари таҳлилини осонлаштиради ва тадқиқотчига кулайлик олиб келади бугунги кун амалиётида проектив тестларнинг бир қатор турлари қўлланилиб келинмоқда: 1. конституциявий методлар. 2. конструктив методлар . 3. интерпритацион методлар . 4. катартистик методлар . 5. эксприссив методлар. 6. имприссив методлар . 7. аддитив методлар . юкоридаги хар бир тестлар турига алоҳида проектив методикалар кириб, улар турлича мазмун моҳиятга эга. 1.конститутциявий характерли проектив тестлар қаторига «тугалланмаган …
2
сиятлари, қўрқув ва ҳиссий бузилишлар, келажакдаги ва бугунги кундаги орзу истаклари, ота-онаси билан муносабати шу билан бирга дўст яқинлари билан муносабат мазмуни аниқланади. тест ўтказишда алоҳида анкета мавжуд бўлиб, у текширилувчиларни тестга тез йўналтириш хусусиятига эга.шу қаторда тадқиқотчи варттегнинг «тугалланмаган расмлар» тести ҳам худи шу характерда фойдаланилади. 2.конституциявий характердаги проектив методикалар инсонлар ва ҳайвонлар фигуралари, моделлари орқали шахс хусусиятларини таҳлил этади. бунда расмлар ва фигуралар минатюра характерида ҳам ифодаланиши мумкин. тадқиқот ҳар бир ёшда алоҳида характер касб этади. бу эса текширилувчиларни муҳитдаги ижтимоий химоясини очиб беради. масалан, инсон расми ва хайвон расми тестнинг купрок масаласини ташкил этади. методика таҳлилида ҳар бир фигура, қурилиш материали, мозаика моделлари ва саранжомлик ҳисобга олинади. 2.интерпритацион характердаги проектив тестлар туркумига тат (тематик апперцепция)тести мисол бўлиб ,бунда масала ва топшириклар иллюстрацион характерда ифодаланади. методика инсондаги кизиқишлар, ҳиссий кечинмалар шу билан бирга, ички имконият ва яширин мақсадларни аниқлайди. методика муаллифлари г.мюррей ва морганлар саналади. методика мюррей яратган …
3
ларида алохида мазмун касб этади. 4.катартистик мазмунли проектив тестларга ўйин фаолияти билан белгиланадиган тестлар киради. масалан, «психодрама», «ихтиёрий театр саҳнаси», «терапивтик чиқишлар», мисол бўла олади. бунинг учун шарттанланиши, уйин техникаси танланади. бунда шахслардаги низолар, бошқа инсонлар билан бўладиган муносабатлар кўриниши ўйин пайтида очиқ ойдин амалга оширилади. бу техника инсонларни ҳар кандай вазиятларда муоаммо ва ҳолатга уз имкониятидан келиб чикиб иш тутишига ёрдам беради. бу психотерапияда кўп кулланадиган ва шахсни тарбиялайдиган восита ҳисобланади. хоҳ роллар кулгили ёки салбий образли бўлсин, шахс типига мос равишда ижро этилади. бунда шахснинг фантазия ҳолатлари ҳам ҳисобга олинади. мисол учун «иссиқ стул» номли тренинг уйини айнан инсонни стрессли вазиятда оқилона ҳукм чиқаришида қўл келишлиги таькидланади. 5.эксприссив характерли проектив тестлар тезкор маьлумот олишни ифодалаб, бу графалогияда ҳам кенг қўлланиладиган усул саналади. бизга маьлумки, графология инсоннинг ёзуви ва имлоларига қараб унинг хусусиятларини таҳлил этади.э ксприссив таҳлил жиноят турини аниқлашда ёки бўлмаса, давлат аҳамиятига молик расмий хужжатлардаги ўзбошимчалик ва …
4
ан бўлиб, улардан 8 та ранг методикада фойдаланилган. ушбу ранглар орқали инсонда қўрқув, аффект, ички дунё сирлилигини яширин очиш, низоли вазиятга мойиллик, эмоционал қиёфа каби психологик масалалар ўрганилади. люшернинг ранг тестлари хх-аср бошлари ва охирги ўн йиллигида медицина психологияси ва психотерапияда клиник жиҳатдан кенг тадбиқ этилган. тадқиқотчилар фикрича ушбу методика инсондаги қуйидаги хусусиятларни, сифатларни таҳлил этади . 1.турли хил касалликларнинг инсонга таьсири, соматик ва психосоматик белгиларини аниқлашда . 2.эпилипсия (тутқаноқлик) ва шизофрения касалликларидаги соғломлик ва касаллик тафовутларини аниқлайди. 3.шахслардаги эмоционал бузилишлар, қўрқув, хаддан ташқари зўриқиш каби ҳолатларни ойдинлаштиради. 4.жамоалардаги психологик муҳитни ўрганади. 5.шахснинг ҳиссий кечинмалари йуналиши ва мазмунини очиб беради. люшер тестининг кейинги модификацияларида 70 хил турдаги расмлар характери ҳисобга олиниб, у ҳам инсонни комплекс тадқиқ кила олган. люшер методикани яратиш пайтида рангларни танлашда , биринчи ўринда уларнинг функцияларини ҳисобга олади. люшер фикрича, инсондаги субьективлик кўпроқ ранглар билан юзага чикади. муаллиф тестга қўшимча равишда натижага ойдинлик киритиш мақсадида, текшириш охирида …
5
аранг тусга эга. 2.яшил ранг-эҳтиёжлар сфераси ўз позицияси билан уйғунлашган кишилар, мудофаа қудрати кучли, ҳарактларида агрессив хулқ кучли бўлган кишилар. 3.қизил ранг-эҳтиёжлари муваффаққиятга қаратилган, лидирлик ва ташклотчиликка мойил. агрессиялари йиғилган, бошқарувчилик, шу билан бирга фаолияттида юқори қидирувчанлик мавжуд .бундай тоифали кишилар ҳаётда жуда ҳаракатчан, юқори энергияли кучга эга бўлиб, доимо муваффаққият сари интиладилар . 4.сариқ ранг – ижтимоий режаларда эҳтиёжлар эмоционал кўринишлилигини ифодалайди. ушбу типдаги шахсларда ҳимоя механизми юқори, тажовузкор хулқли, мулоқот ва муомала жараёнида қониқмаслик, сиқилувчанлик ҳисси кечирилади. 5.бинафша ранг–шахсдаги эмоционал етукмасликни, ҳаётий мақсадларнинг аниқмаслигини, субьективизмнинг юқорилигини, индивидуал ўзига хослик кабиларни ифодалайди . 6.жигар ранг-эҳтиёжлар сфераси қор каби ҳужумли, жисмоний ва психологик типга кўра, комформ характерли кишилар, шахслараро муносабатда тез тил топа олишга моилдир. 7.қора ранг–таҳлилига кўра, кишининг эҳтиёжлари мустақил шу билан бирга кўчувчан характерни ҳам олади. қора рангни хуш кўрувчи кишилар негатив хулққа эга, доимо инсонлар билан бўлган муносабатларда ўз авторитетини ўрнатувчи тип саналади .улар доимо ҳукмронликка интиладилар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"проектив методиикаларнинг классификацияси" haqida

1500182751_68571.doc проектив методиикаларнинг классификацияси режа: 1.проектив методикларни классификациялашнинг аҳамияти. 2. текширувчилар ва ситуатив омиллар. 3. шахс диагностикасида проектив методикалардан фойдаланиш биз мавзумизда проектив методикаларнинг классификацияси хусусида тўхталиб ўтамиз. проектив методикаларни татбиқ этиш жараёнида уларнинг классификацияси бир қатор жиҳатларни инобатга олишни талаб этади. қуйида классификацияга доир келтирилган айрим ёндашувлар устида тўхталамиз. машҳур психолог л.френк барча проектив тестлар тўғрисидаги назарий ва амалий маьлумотларни ўзлаштириб, уларнинг янгича классификациясини яратди(10.32-38 бетлар). унингча ҳар бир турдаги проектив тест алоҳида мазмун касб этиб, ўзига хос таҳлилни талаб этади. методикаларни гуруҳларга бўлиш, тадқиқот на...

DOC format, 109,0 KB. "проектив методиикаларнинг классификацияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.