нефтнинг классификацияси

PPT 17 pages 91.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 17
презентация powerpoint 3- маъруза. нефтнинг классификацияси. илмий ва технологик классификация. нефтнинг физикавий-кимёвий хоссалари. нефтни таркибини кимёвий ва физикавий – кимёвий усуллар ёрдамида ўрганиш. reja: 1. нефтни таркиби. 2. бензин, керосин, лигирион фракциялари. 3. табиий газни кимёвий қайта ишлаш. 4. нефт махсулотларининг физик-кимёвий хоссалари. таянч сўз ва иборалар:нефт, зичлик, фракция, бензин, керосин, синтез, детонация, октан, реформинг, крекинг, дизел ёқилғиси, ҳайдаш, изомер,алканлар, парчалаш, формальдегид, синтез–газ, этан, октан сони, поршен, бутан, антидетанатор. нефт сарғиш, кўнғир, қорамтир рангли мойсимон суюқлик, зичлиги 0,73 дан 0,95 г/см3 гача – 20 да +20 0с гача ҳароратда қотувчи жуда мураккаб таркибли турли углеводородлар ва гетероатомли органик бирикмалар аралашмасидан таркиб топган моддалар. у юқори колорияли ёқилғи (40000 дан 44000 гача к/кг). нефтнинг кимёвий таркиби асосан қуйидаги элементлардан ташкил топган : с = 83–87 % н = 12–14 % с = 0,3–3 % о = 0,1–1,0 % n = 0,001–0,4 % шунингдек жуда кам миқдорда металлоорганик бирикмалар шаклида ванадий, никель …
2 / 17
ради. технологик классификацияга биноан нефт 0,5 % гача олтингугурт сақловчи - кам олтингугуртли 0,51 % дан 2 % гача олтингугурт сақловчи- олтингугуртли, 2 % дан ортиқ олтингугурт сақловчи – кўп олтингугуртли, 1,5 % гача алкан сақловчи кам алканли, 1,51 дан 6 % гача алкан сақловчи–алканли, 6 % дан кўпроқ алкан сақловчи кўп алканли нефтларга бўлинади. турли конлардан қазиб чиқариладиган нефтнинг кимёвий таркиби турлича бўлади. унинг асосий таркибини метандан тортиб то молекуласида 50 тагача углерод атоми бўлган жуда мураккаб углеводородлар ташкил этади. циклопентан ва циклогексан ҳосилалари нефтда кўп учрайди. баъзи нефтлар, масалан калифорния, борнео ороли ва майкоп нефтлари ароматик углеводородларга бойроқ бўлади. нефтда оз миқдорда олтингугурт, азот ва кислород учрайди. нефтни олтингугуртдан тозалаш мухим аҳамиятга эга чунки нефт ишлатилаётганда ундаги олтингугурт оксидланиб, кислота ҳосил қилиши ва бу кислота металлни занглатиб ишдан чиқариши мумкин. нефтдан учувчан углеводородлар: метан, этан, пропан ва бутан (йўлдош газ) алоҳида ажратиб олинади ва, асосан, ёқилғи сифатида ишлатилади. …
3 / 17
и. шартли равишда изооктаннииг «октан сони» 100, n– гептаннинг октан сони 0 деб қабул қилинган. кўпчилик бензинларнинг октан сони 50 билан 70 орасида бўлиб уларнинг октан сонини 2 хил йўл билан ошириш мумкин: - бензинга баъзи моддалар қўшилса, у бир меъёрда ёнади. бу хил моддалардан т е т р а э т и л қ ў р ғ о ш и н (с2н5)4рb кенг кўламда қўлланади. тетраэтилқўрғошиндан бензинга 0,2–0,8 мл/л миқдорда қўшилганда бензиннинг октан сони 80 гача ошиши мумкин. бундай бензин э т и л л а н г а н б е н з и н деб аталади. бензиннинг октан сонини ошириш мақсадида у изомерланади, яъни бензиндаги тармоқланган занжирли бирикмалар миқдори оширилади. бу жараён р и ф о р м и н г дейилади керосин. бензиндан кейинги фракция керосин дейилади. керосин ҳам турли–туман мақсадларда, асосан, тракторлар учун ёқилғи сифатида ишлатилади. ҳозирги замон самолётларида ҳам ёқилғи сифатида керосин ишлатилади. керосиннинг …
4 / 17
й газдан дастлаб фақат энергия манбаи сифатида фойдаланиб келинган. табиий газни кимёвий қайта ишлаш эса фан ва техниканинг улуғвор ютуқларидан бири ҳисобланади. табиий газларнинг кимёвий хом ашё сифатида қиймати шундаки, уларнинг таркибида кўп миқдорда метан–углеводород бор. масалан, бухоро конидан олинадиган табиий газ таркибида 98 % га яқин метан борлиги аниқланган. яқин вақтларгача табиий газлар инерт бирикмалар ҳисобланиб келингани учун улардан кимё саноатида фойдаланилмас эди. метан ва унинг гомологларининг реакция хоссаси яхши эмас деб ҳисобланарди. бироқ катализаторлардан кенг, чуқур ва ҳар тарафлама фойдаланиш уларни оксидлаш, парчалаш, хлорлаш, нитридлаш ва бошқа реакция натижасида мажбур қилиш имконини берди. метаннинг энг истиқболли кимёвий қайта ишлаш жараёнларидан бири унинг оксидланишидир. бу реакция натижасида формальдегид ва метанол ҳосил бўлади. формальдегид олишнинг бу бевосита усули жуда қулай бўлганлиги сабабли ҳозирги вақтда кенг фойдаланилмоқда. метандан формалдегид ажратиб олиш мумкинлигини дастлаб академик с.с.медведев кашф қилган эди. академик н.н.семёнов углеводородларнинг занжирли оксидланиш назариясини яратди. шу назария асосида формальдегид олишнинг янги …
5 / 17
типига қараб: карбюратор (бензин, керосин), дизел ва реактив ёқилғиларга бўлинади. бензин маълум фракцион таркибга, двигателда тўлиқ буғланиш, тез алангаланиш хоссасига эга бўлган тўйинган буғ босимига, детанация ва кимёвий чидамлиликка эга бўлиши қурилмаларни коррозияга учратмаслиги лозим. масалан, б–100 маркали авиация бензини 40–1800с да 97,5 % ҳайдалади. 10 % 750с да қайнайди. –600с да музлайди. ўз–ўзидан алангаланиб кетиши цетан сони билан баҳоланади. цетан сони қанчалик юқори бўлса ёқилғи шунчалик сифатли ҳисобланади. цетан дизел ёқилғисини эталон аралашма билан таққослаб кўриш орқали аниқланади. эталон аралашма бу цетан (гексадекан c16h34 унинг цетан сони «100» деб қабул қилинган) ва –метил нафталин – c10h7ch3 (цетан сони «0» деб қабул қилинган) аралашмасидан иборат бўлиб, дизел ёқилғиларида цетан сони 40 дан 50 гача бўлади. дизел ёқилғисининг цетан сони, ёқилғига юқори молекуляр парафин углеводородлари, ёки перекис моддалар қўшиш билан оширилади. саноатда нефт жуда катта аҳамиятга эга, чунки ундан халқ ҳўжалиги эҳтиёжларини қондирувчи турли хил маҳсулотлар олинади. масалан, нефт ракеталар учун, …

Want to read more?

Download all 17 pages for free via Telegram.

Download full file

About "нефтнинг классификацияси"

презентация powerpoint 3- маъруза. нефтнинг классификацияси. илмий ва технологик классификация. нефтнинг физикавий-кимёвий хоссалари. нефтни таркибини кимёвий ва физикавий – кимёвий усуллар ёрдамида ўрганиш. reja: 1. нефтни таркиби. 2. бензин, керосин, лигирион фракциялари. 3. табиий газни кимёвий қайта ишлаш. 4. нефт махсулотларининг физик-кимёвий хоссалари. таянч сўз ва иборалар:нефт, зичлик, фракция, бензин, керосин, синтез, детонация, октан, реформинг, крекинг, дизел ёқилғиси, ҳайдаш, изомер,алканлар, парчалаш, формальдегид, синтез–газ, этан, октан сони, поршен, бутан, антидетанатор. нефт сарғиш, кўнғир, қорамтир рангли мойсимон суюқлик, зичлиги 0,73 дан 0,95 г/см3 гача – 20 да +20 0с гача ҳароратда қотувчи жуда мураккаб таркибли турли углеводородлар ва гетероатомли органик бирикмалар ...

This file contains 17 pages in PPT format (91.8 KB). To download "нефтнинг классификацияси", click the Telegram button on the left.

Tags: нефтнинг классификацияси PPT 17 pages Free download Telegram