микроорганизмларнинг классификацияси

PPTX 70.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1468055408_62932.pptx /docprops/thumbnail.jpeg микроорганизмларнинг классификацияси микроорганизмларнинг классификацияси систематика (таксономия) деб микроорганизмларни маълум аниқ белгиларига асосланиб, уларни қариндошлик алоқаларини ўрнатиб гуруҳларга (таксонларга) бўлинишига айтилади. микроорганизмларининг ташқи ва ички структуралари, физиологик ва биокимёвий хусусиятларини, ҳамда микроорганизмларни табиий шароитда юзага келтирадиган асосий жараёнларни билиш зарур бўлиб, бунда уларнинг қуйидаги хусусиятлари хақидаги билимлар асос қилиб олинади: 1. шакли ва ўлчами; 2. ҳаракати (ҳивчинларининг бор - йўқлиги ва жойланиши); 3. капсуласининг бор йўқлиги; 4. эндоспора ҳосил қилиши; 5. грам усулида бўялиши; 6. модда алмашинишиниг ўзига хос томонлари ва энергия олиш услублари; 7. энергия олиши; 8. ўзи яшаб турган ташқи муҳитни қандай қилиб ўзгартириши ва ташқи муҳит унинг яшашига қандай қилиб таъсир этиши ва унинг ҳаёт фаолиятини сақлаб қолиши. шу вақтгача фенотип хусусиятлари асосий ҳисобланган бўлса, энди генотип хусусиятларини ҳам ўрганиш керак бўлди ва молекуляр биология эришган ютуқлар бунга имконият яратди. бунда: 1) микроорганизм нуклеин кислотасининг нуклеотид таркиби, пурин ва пиримидин асосларининг бир-бирларига бўлган нисбати ўрганилади ва …
2
ифодалайди. иккинчи атама эса кичик ҳарфлар билан ёзилиб, микроорганизм колониясининг ранги, келиб - чиқиш манбаини, ёки шу микроорганизм юзага келтирадиган жараён ёки касаллик ёки бошқа бир фарқлантирувчи белгиларни билдиради. масалан, bacillus albus да биринчи сўз - васillus -спора ҳосил қилувчи, грам мусбат каби хусусиятларни англатса, иккинчи сўз - albus – микроорганизм колонияси рангининг оқ эканлигини билдиради (albus - оқ). микроорганизмларга 1980 йил 1 январдан бошлаб халқаро бактерия номенклатураси кодекси қоидаларига мувофиқ ном бериладиган бўлди. микроорганизмларни яқин белгиларига қараб гуруҳлаш учун тур (species), авлод (genus), оила (familia), тартиб (ordo), синф (classis), бўлим (divisio), салтанат ёки олам ( regnum) каби таксономия категориялари ишлатилади. тур деб, фенотипик ўхшашликга эга бўлган бир генотипга мансуб индвидлар (особлар) йиғиндисини билдирувчи таксономик бирликга айтилади. улар кичик тур (подвид) ва вариантларга бўлинади. микробиологияда штамм ва клон каби атамалар ҳам ишлатилиб, штамм деганда ҳар хил табиий муҳитдан ( сув ҳавзаси, тупроқ ва ҳоқазо) ёки бир муҳитдан ҳар хил муддатда …
3
ги, таркиби ва уларнинг турига қараб бўлимларга, ундан бошқа таксономик категорияларга (синф, тартиб, оила, авлод,тур) микроорганизмларнинг морфология, физиолого - биокимёвий белгилари йиғиндисига қараб 4 бўлимга бўлинган: i бўлим – gracilacutes; ii бўлим - firmicutes; iii бўлим – tenericutes; iv бўлим – mendosicutes. 1 бўлим – gracilacutes бу бўлимга ҳужайра девори грамманфий тузилишга эга бўлган кокклар, таёқчасимон ёки ипсимон прокариотлар киради. улар ҳаракатчан ёки ҳаракатсиз бўлишлари мумкин, эндосоралар ҳосил қилмайди. миксобактериялар мева таналари ва миксоспоралар ҳосил қилади. кўпайиши бинар бўлиниб ва куртакланиб амалга ошади. бу бўлимга фототрофлар ва нофототрофлар (литотрофлар ва хемотрофлар), аэроблар, анаэроблар ва факультатив анаэроблар киради. облигат паразит турлари бор. gracilus сўзи лотинча сўз бўлиб юпқа деган, cutes эса пўст, тери деган маънони билдиради. бўлимга 3 та синф киради: 1 синф – scotobacteria (10 та гуруҳ); 2 синф – anoxyphotobacteria; 3 синф – oxyphotobacteria. ii бўлим - firmicutes firmicutes бўлими (firmis - сўзи лотинча пишиқ деган маънони англатади, cutes …
4
тларида яшайди. бўлимга archeobacteria синфи кириб, улар ўзининг физиологик, биокимёвий хусусиятлари ва экологиясининг ноёблиги билан ва бошқа прокариотлардан кескин фарқланади. хусусан, рибосома рнк си - 5s ва 16s, транспорт рнк-лари таркиби ва бирламчи тузилиши ва ҳужайра девори липид мембранаси таркиби билан ажралиб туради. баъзи турларининг 100°с дан ҳам юқори температурада ривожланиши ва бошқа - ноёб хусусиятлар бу хил прокариотларга хосдир. iii. tenericutes бўлими бу бўлимга ригид (қаттиқ) ҳужайра девори йўқ, грамманфий, пентидогликан синтезламайдиган прокариотлар, одам, ҳайвон ва ўсимликларда касаллик қўзғатувчи микоплазмалар киради. уларда ҳужайра девори йўқ. ҳужайра мембранаси 3 қаватдан иборат бўлиб, овал ёки шарсимон шаклли, баъзилари ипсимон шохланган бўлиши мумкин. катталиги 125 - 250 нм, бўлиб, энг кичик бактерияларга яқин. вируслар каби бактериал фильтрдан осон ўтади. улар mollicutes (mollis - лотинча юмшоқ, cutes - тери ёки пўст) синфини ташқил этиб, mycoplasmatales тартиби ва бу тартибга 3 оила - mycoplasmataceae, acholeplasmataceae ва spiroplasmataceae лар киради.
5
микроорганизмларнинг классификацияси - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "микроорганизмларнинг классификацияси"

1468055408_62932.pptx /docprops/thumbnail.jpeg микроорганизмларнинг классификацияси микроорганизмларнинг классификацияси систематика (таксономия) деб микроорганизмларни маълум аниқ белгиларига асосланиб, уларни қариндошлик алоқаларини ўрнатиб гуруҳларга (таксонларга) бўлинишига айтилади. микроорганизмларининг ташқи ва ички структуралари, физиологик ва биокимёвий хусусиятларини, ҳамда микроорганизмларни табиий шароитда юзага келтирадиган асосий жараёнларни билиш зарур бўлиб, бунда уларнинг қуйидаги хусусиятлари хақидаги билимлар асос қилиб олинади: 1. шакли ва ўлчами; 2. ҳаракати (ҳивчинларининг бор - йўқлиги ва жойланиши); 3. капсуласининг бор йўқлиги; 4. эндоспора ҳосил қилиши; 5. грам усулида бўялиши; 6. модда алмашинишиниг ўзига хос томонлари ва энергия олиш услублари; 7. энергия олиши;...

PPTX format, 70.0 KB. To download "микроорганизмларнинг классификацияси", click the Telegram button on the left.