ўқитишнинг ташкилий шакллари

DOC 72,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1483521662_67194.doc ўқитишнинг ташкилий шакллари ўқитишнинг ташкилий шакллари деганда, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг махсус ташкил этилган, белгиланган тартибда ва муайян режимда утадиган фаолияти тушинилади. ўқитишнинг у ёки бу ташкилий формаси коллектив ва индивидуал ўқитишнинг хар хил куринишда кушиб олиб борилиши, ўқитишда ўқувчилар мустақиллигини турли даражаси, ўқувчиларнинг укишига ўқитувчи рахбарлигининг хар хил усуллари билан характерланади. ўқитишни ташкил этиш формаларини танлаш таълим-тарбиявий вазифалар билан белгиланади ва ўқув ишининг мазмуни ҳамда методларига боғлиқ бўлади. касб-ҳунар коллежларида ўқитиш синф-дарс системаси деб аталадиган системада олиб борилади. касб-ҳунар коллежларида тадбиқан олганда, синф-дарс системасида ўқувчиларни уларнинг тайёргарлик даражасига, урганадиган касбига, баъзи касблар учун эса- жинси ва ёшига мувофик гуруҳларга ажратиш кузда тутилади. хар бир ўқув гуруҳининг таркиби ўқитишнинг бошидан охиригача узгармайди. машғулотлар катъий жадвал асосида ўқитувчи рахбарлигида олиб борилади. урганиладиган материал қисмларга-хар бири муайян мақсадни кузда тутган дарсларга таксимланади. синф-дарс системасида ўқув ишини ташкил этишнинг асосий формаси дарсдир. дарс деганда маълум вакт ажратилган ва узгармас таркибли ҳамда тайёргарлик даражаси …
2
вазифаларнинг ажралмаслиги. юқорида таъкидлаб утилганидек, таълимнинг тарбияловчи характери унинг объектив қонуниятини саналади. аммо, шунга карамай, ўқитувчи хамиша ўқувчиларнини тафаккури, хотираси, диккат-эътибори, иродаси ва бошқа хислатларини, билиш фаолиятини, ижодини, ишда мустақиллиги ва шу каби фазилатларини ривожлантириш учун дарсда хар қандай имкониятдан фойдаланишга мажбур. дарснинг хар қайси босқичида ўқитишнинг энг муҳим маъкул методларини танлаш. ўқитиш методларини танлаш купгина факторга: ўқув материалининг мазмунига, дарсдан кузда тутилган мақсадга мақсадга, дарснинг ўқув материаллари билан таъминланганлик даражасига, ўқувчиларнинг тайёргарлик савиясига, ўқитувчи тажрибасига ва шу кабиларга боғлиқ. ўқитиш методини танлаш ўқитувчининг юқори меҳнат унумдорлигини ва ўқувчиларнинг максимал активлигини таъминлаши керак, бу эса ўқувчиларга чуқур ҳамда пухта билимлар беради, олинган билимларни амалда тадбиқ этиш ўқувларини хосил қилади. дарсда ўқувчиларнинг коллектив ва индивидуал ишини тўғри кушиб олиб бориш. бу талаб ўқитишни индивидуаллаштириш даражасини ошириш зарурлигини такозо қилади. ўқитувчи бутун гуруҳга ўқув материалини маълум қилар экан, одатда, уртача ўқувчини назарда тутади. аммо, конкрет ўқувчилар ана шу уртача ўқувчидан куп жихатдан …
3
иб бера олмайди. дарслар бир-биридан мазмуни, мақсади, структураси, ташкил этилиши, утказилиш методлари ва бошқа жихатидан фарк қилади, ўқитувчиларнинг шахсий фазилатларига боғлиқ булган субъектив аломатлар тўғрисида гапирмаса хам бўлади. шунинг учун дарсларни классификациялаш тўғрисидаги масала муҳимдир. педагогика адабиётида дарсларни уларнинг белгиловчи хар хил аломатлари асосида классификациялашнинг турли вариантлари келтирилади. бундай аломатлардан бири урганиладиган материалларнинг мазмунидир. бу аломатга кура классификациялаш умумтехника ва махсус фанларга оид энг тула характерлаб бера олган бўлар эди. ахир, улар урганиладиган материалларнинг мазмуни жихатидан бир-биридан фарк қилади. шу муносабат билан урганиладиган материалларнинг мазмунини хам классификациялаш лозим. умумтехника ва махсус фанларнинг ўқув материалини дидактик анализ қилишга интилиб курилди. шу позициялардан караганда дарслар классификацияси техника, технология дарсларини, хом ашё ва материалларни, ишлаб чиқариш экономикаси ва ташкил этилишини ўрганиш дарсларини уз ичига олган бўлар эди. аммо бундай классификацияни афтидан асос қилиб олиб булмайди, чунки у хаддан ташқари умумийдир. бундан ташқари, умумтехника ва айникса, махсус фанларни ўрганишда утказиладиган аниқ дарслар купгина холларда …
4
слари, назорат ишлар, синовлар, мунозара дарслари, демонстрация дарслари ва шу кабиларни кушиб кенгайтириш мумкин. бундай классификацияни хам асосий классификация сифатида кабул қилиб булмайди. бунга сабаб шуки, биринчидан, у баркарор бўла олмайди, чунки илгор педагогик тажриба дарсларни утказишнинг янги, оригинал усулларини илгари суряпти, иккинчидан, иш тажрибасида бундай дарслар «соф» холда жуда кам учрайди, уларнинг купчилиги, гарчи айрим холларда лекция дарси, экскурсия дарси, семинар дарси, синов дарси ва шу кабилар таълимнинг муайян босқичларида анчагина урин олиш мумкин бўлса-да, аралаш дарслардир. дарсларнинг асосий дидактик мақсад бўйича классификациясини энг маъкул деб ҳисобламок керак. бу классификация, бошқа хамма нарсадан ташқари, дарснинг ўқув жараенидаги урнини ҳисобга олади. бу аломатга кура дарсларнинг қуйидаги типлари мавжуд: янги материалларни баён этиш дарслари; билимларни пухталаш ва татбик этиш дарслари; такрорлаш-умумлаштириш дарслари; ўқувчиларнинг билим, ўқув ҳамда малакаларини текшириш (контрол-текшириш) дарслари; аралаш дарслар. дарснинг ташкилий тузилиши унинг структураси билан белгиланади. умумтехника ва махсус фанларга татбикан, дарснинг қуйидаги структура элементларини ажратиб курсатиш мумкин: …
5
тда, мавзуни баён этиш ва дарсдан кузланган мақсадни очиб беришни, янги материални навбати билан баён этиш ёки ўқувчиларнинг ўқув адабиёти, техника адабиёти (журналлар, бюллетенлар, альбомлар, чизмалар, схемалар, технологик жараён карталари ва шу кабилар) ёки справочник адабиёт билан мустақил ишлашни ташкил этишни, ўқувчиларнинг саволларига жавоб кайтаришни, ўқувчиларнинг янги материални узлаштириш сифатини текшириш, кушимча тушунтиришларни, уйга вазифалар беришни уз ичига олади. бундай дарслар одатда, урганиладиган материал тавсифий характерда ва узлаштириш учун енгил булган холларда утказилади. билимларни пухталаш ва татбик этиш дарслари. бундай дарсларда теманинг бундан олдин урганилган материали юзасидан ўқувчилар билан фронтал сухбатлар, лабаратория-амалий ишлар утказилади, хар хил масалалар ечилади, технологик жараёнлар ишлаб чиқиш машқлари, ёзма график ишлар, илгари урганилган материални мустаҳкамлаш ва системага солиш юзасидан турли мустақил ишлар (схемалар тузиш вауларни укиш, жадваллар тузиш, техникавий хужжатларни тахлил қилиш ва шу кабилар) утказилади, кинофильмлар курилади, ўқувчилар доклад ҳамда рефератлар билан чикадилар ва хоказо. бу иш давомида билимлар эсга солинади, етарли фактлар, тушунчалар, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўқитишнинг ташкилий шакллари"

1483521662_67194.doc ўқитишнинг ташкилий шакллари ўқитишнинг ташкилий шакллари деганда, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг махсус ташкил этилган, белгиланган тартибда ва муайян режимда утадиган фаолияти тушинилади. ўқитишнинг у ёки бу ташкилий формаси коллектив ва индивидуал ўқитишнинг хар хил куринишда кушиб олиб борилиши, ўқитишда ўқувчилар мустақиллигини турли даражаси, ўқувчиларнинг укишига ўқитувчи рахбарлигининг хар хил усуллари билан характерланади. ўқитишни ташкил этиш формаларини танлаш таълим-тарбиявий вазифалар билан белгиланади ва ўқув ишининг мазмуни ҳамда методларига боғлиқ бўлади. касб-ҳунар коллежларида ўқитиш синф-дарс системаси деб аталадиган системада олиб борилади. касб-ҳунар коллежларида тадбиқан олганда, синф-дарс системасида ўқувчиларни уларнинг тайёргарлик даражасига, ургана...

Формат DOC, 72,5 КБ. Чтобы скачать "ўқитишнинг ташкилий шакллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўқитишнинг ташкилий шакллари DOC Бесплатная загрузка Telegram