педагогик назокат ва педагогик одоб-ахлоқ

DOC 109.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1443935772_61651.doc педагогик назокат ва педагогик одоб-ахлоқ режа: 1. ўқитувчи педагогик одоби ҳақида тушунча. 2. педагогик назокатнинг моҳияти ва хусусияти. дарсда педагогик назокат. 3. педагогик назокатни эгаллаш шарт - шароитлари. таянч тушунчалар:педагогик одоб, меъёр, иззат-нафс, такт, этнопсихологик туйғулар, миллий одоб. 1. ўқитувчи педагогик одоби ҳақида тушунча. 1. ўкитувчилик касбини севиш педагогик одобнинг зарур талабларидан бири ҳисобланади. ўз касбини севган кишигина бутун куч – ғайратини, қалб қўри ва дил ҳароратини бу ишга бағишлайди ва ўз фаолиятида яхши натижаларга эришади.шунингдек, болаларни севиш, уларга меҳр-муҳаббатли бўлиш ўқитувчилик касби, ўқитувчи ахлоқий қиёфасида жуда муҳим аҳамият касб этади. ўқитувчидан болаларга меҳрибонлик билан бирга талабчанлик ва қаттиққўллик ҳам талаб этилади. муаллимнинг билимдон бўлиши, маънавий баркамоллиги ўқувчи шахсининг шаклланишига ижобий ахлоқий таъсир ўтказади. «қадимги аждодларимиз», - деган эди и.а.каримов ўзбекистон республикаси олий мажлисининг биринчи сессиясидаги маърўзасида, - комил инсон ҳақида бутун бир аҳлокий талаблар мажмуасини, замонавий тилда айтсак, шарқона аҳлоқ кодексини ишлаб чиққанлар". ўқитувчи ҳалоллик, ростгўйлик, ахлокий поклик, …
2
қот ишларига ўргатиш ва жалб этишни талаб қилади. хуллас, яхши ўқитувчи бўлиш учун бўлажак муаллим юксак педагогик одоб маданиятини эгаллаши зарур. бунинг учун бўлажак ўқитувчи педагогик одобнинг талаб ва қоидаларини билиб, ўзлаштири6 олиши, тажрибада педагогик фаолиятда қўллаши, ўзининг дунёқараши ва аҳлокий тажрибаси билан бойитиши лозим, фикрлаш ва ҳис этиш, турмушда синаб кўриш натижасида педагогик одобнинг талаб ва қоидалари ўқитувчининг шахсий эътиқодига, ахлокий фазилатларига айланади. ҳақиқатдaн, ўқитувчи ёшларга таълим - тарбия берувчи киши. «таълим тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддасида шундай ёзилган: "тегишли маълумоти, касбий тайёргарлиги бор ва юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга". чунки ҳукумат халк таълими соҳасида ўртага қўйилаёттан вазифаларни бажариш кўп жиҳатдан ўқитувчига боғлиқ. ҳар қандай мутахассис одоб-аҳлоқ намуналарига эга бўлиши табиий, лекин педагогик одоблилик мутлақо ўзгача ҳолдир. чунки табиатга, жамиятга, нотаниш кишиларга, жисм ва ашёларга, ўз-ўзига муносабатда ҳақиқий мезон ролини бажарувчи қобилиятга эга бўлишлик айнан ўқитувчи шахсида мужассамлашади. педагогик назокат этнопсихологик ҳис-туйғулари, миллий характер …
3
й дунёси муайян даражаси билан тафовутланиб, кўрсаткичи бўйича анча юксакликка эга инсон. унинг бу даражага эришиши манбалари - ўқитувчининг кундалик, ижодий изланиш фаолиятининг кўринишидан, ижтимоий статус ва. ролни қатъий ижро этишдан иборат. ўқитувчининг касбий маҳоратидан ташқари, унинг сиёсий, иқтисодий, тарихий билимларга эга бўлишидек зарурияти, эҳтиёжи, имконияти алоҳида аҳамият касб этади. 2. педагогик назокат ўқитувчига мулоқотни ижобий ҳиссиётлар асосида қуришга, болалар билан психологик контактни сақлашга ёрдам беради. ўқитувчи педагогик назокат талабларига амал қилиб ўзида мулоқотнинг демократик услубини шакллантиради, ўқувчилар билан ҳақиқий мулоқот маданиятига эришади. педагогик назокат ўқитувчига болалар билан мулоқотда конфликт (қарама - қаршилик)дан қочишга, ўзаро муносабатни тўғри куришга ёрдам беради. такт сўзи таъсир этиш маъносини билдиради. бу кишилар ўзаро муносабатини бошқаришга ёрдам берувчи ахлоқий категориядир. тактик хулқ инсонпарварлик принципига асосланиб, мураккаб конфликт ҳолатларида ҳам кишига ҳурмат сақлаб қолишни талаб қилади. назокатли бўлиш барча кишиларга қўйилган ахлоқий талаб, айниқса педагогларга бу жуда муҳим. педагогик такт ўқитувчининг касбий сифати, унинг маҳоратининг бир …
4
аги зиддиятлар таҳлили шуни кўрсатадики, бунинг муҳим сабабларидан бири - ўқитувчининг тактсизлигидир. баъзи ўқитувчилар "нимага жим ўтиролмайсан, тагингда мих борми?" каби огоҳлантиришларни нормал ҳолат деб ҳисоблашади. баъзи ўқитувчилар дарсга кириб ўқувчини кўчада кўрганлиги, ким билан юрганлиги ва қандай кийинганини кесатиб айтиб беради. баъзан шундан зиддиятлар бошланади. назокат (такт) дарснинг барча этапларида зарур. айниқса, ўқувчилар билимини баҳолаш вақтида бунга алоҳида эътибор бериш керак. жавоб бераётган ўқувчининг гапни бўлиб, "ҳеч нарса билмайсан", "бу гаплар нима керак?" каби сўзлар билан уларни тўхтатиш мумкин эмас. баъзи дудуқ ўқувчилар назокатли ўқитувчи дарсида яхши гапира олса, тактсиз ўқитувчи дарсида жавоб беришда қийналадилар. барча ўқувчилар уларнинг жавобини эътибор ва ҳурмат билан тингловчи ўқитувчига жаво6 беришни хоҳлашади. ўқувчи гапираёгганда ўқитувчи уни қувватлаб, қаpаши, мимикаси билан маъқуллаб туриши керак. жавобни бефарқ тингласа ёки менсимай эътибор бермаса ўқувчи шу ўқитувчига жавоб беришдан қочади. баҳо қўйиш вақти ҳам муҳим. баъзан ўқитувчи аввал яхши жавоб бермаган ўқувчи яхши гапириб қолса: "сен мени …
5
лигини кўрсатади. бу ҳолат "ота - она" ҳолати дейилади. пастдан ўрнатилган ҳолатда бўйсунувчан, ўзига ишонмайдиган шахс намоён бўлади. бу "болалар" ҳолати дейилади. ёнма - ён қурилган ҳолат шароитни ҳисобга олиш, бошқалар қизиқишини тушуниш, жавобгарликни ўзи ва болалар ўртасида тенг бўлиш кабиларда кўринади. бу "катта киши" ҳолати дейилади. бунда ўқитувчи, "мен сизлар билан маслаҳатлашмоқчиман" ёки "биргаликда ўйлаб кўрайлик" усулида иш кўради. баъзан ўқитувчи пассивлик ҳолатини кўрсатади. масалан "доскада адашади", ўқувчилар эса катта қувонч билан уни тўғрилашади. бу ҳолат ўқувчи мустақиллигини кўрсатишига кенгрок имконият беради. умуман бу ҳолатларда ўқитувчи ўқувчилар билан роль алмашиб туради. 3. педагогик назокатни эгаллаш шароитлари. педагогик назокат педагог маҳорат билан 6ирга тарбияланади ва эгалланади. ўқитувчининг маънавий етуклик даражаси, болалар билан мулоқот кўникмаларини ҳосил қилиши учун махсус билимларни эгаллашида ўз устида ишлаш натижасида эришади. аввало, бу билимлар ёш психологиясини ва болаларнинг индивидуал хусусиятларини билиш билан боғлик. ахлоқ асосларини билиш, хатти - ҳарактлардаги ахлокий маънони кўриш ҳам катта аҳамиятта эгадир. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "педагогик назокат ва педагогик одоб-ахлоқ"

1443935772_61651.doc педагогик назокат ва педагогик одоб-ахлоқ режа: 1. ўқитувчи педагогик одоби ҳақида тушунча. 2. педагогик назокатнинг моҳияти ва хусусияти. дарсда педагогик назокат. 3. педагогик назокатни эгаллаш шарт - шароитлари. таянч тушунчалар:педагогик одоб, меъёр, иззат-нафс, такт, этнопсихологик туйғулар, миллий одоб. 1. ўқитувчи педагогик одоби ҳақида тушунча. 1. ўкитувчилик касбини севиш педагогик одобнинг зарур талабларидан бири ҳисобланади. ўз касбини севган кишигина бутун куч – ғайратини, қалб қўри ва дил ҳароратини бу ишга бағишлайди ва ўз фаолиятида яхши натижаларга эришади.шунингдек, болаларни севиш, уларга меҳр-муҳаббатли бўлиш ўқитувчилик касби, ўқитувчи ахлоқий қиёфасида жуда муҳим аҳамият касб этади. ўқитувчидан болаларга меҳрибонлик билан бирга талабчанлик ва қатти...

DOC format, 109.5 KB. To download "педагогик назокат ва педагогик одоб-ахлоқ", click the Telegram button on the left.