қадимги дунёда ижтимоий фикрлар

DOC 151,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1413645190_59675.doc қадимги дунёда ижтимоий фикрлар қадимги дунёда ижтимоий фикрлар режа: 1. қадимги миср ва месопотамияда инсон ва жамият хақидаги қарашлар. 2. қадимги ҳиндистон ва қадимги хитойдаги ижтимоий фикрлар. 3. қадимги греция ва қадимги римдаги ижтимоий фикрлар. 1. қадимги миср ва месопотамияда инсон ва жамият хақидаги қарашлар. маълумки инсоният маданий тараққиётининг сарчашмаларини дастлаб қадимги месопотамия, миср, хитой, ҳиндистон, марказий осиё, қадимги греция ва римда учратамиз. қадимги миср. қадимги мисрдаги кишиларнинг дунё, жамият, инсон ва инсоний муносабатлар ҳақидаги қарашларини милоддан олдинги iii – ii минг йилликларда ушбу халқнинг афсоналарида, плутархнинг "исида ва осирис ҳақида", геродотнинг "тарих" асарларида учратамиз. қадимги дунё кишиларининг, шу жумладан, қадимги мисрликларнинг дунёқараши ўзининг афсонавийлиги (мифологик характери) билан ажралиб туради. уларнинг қарашларида борлиқ ва оламнинг амал қилиши (онтология), инсоннинг дунёни билиш имкониятлари масалалари (гносеология) ҳали ўзининг қатъий ва тугалланганлигига етиб келмаган (бунга антик грецияда эришилади). улар дунёнинг вужудга келиши, табиий тартибот мазмуни, инсон мавжудлигининг мазмуни нимада эканлиги тўғрисидаги дастлабки …
2
рзандлари - жуфт худолар подшоҳлик қилишади. подшоҳлик қилган сўнгги жуфт худолар – осирис ва исида ҳисобланади. улар кишиларни яхши хулқли қилиб тарбиялашга интиладилар ва улар орасида маданиятни кенг ёйишга ҳаракат қиладилар. осириснинг вафотидан сўнг подшоҳлик қилиш ярим худоларга ўтади. улардан сўнг эса подшоҳлик қилиш кишиларга насиб этади. ўзларининг ҳукмронлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида шоҳлар ўзларини у ёки бу худонинг ўғли деб эълон қиладилар. мисрда ҳукмдорлар фиравн деб аталган. қадимий подшоҳликлар даврида фиравн шахсини улуғлаш, уни худонинг ўғли деб эълон қилиш, тўғрироғи уни ердаги худо деб билиш ўша давр учун табиий ҳолат эди. юз бераётган барча сиёсий ҳодисалар ер ва осмондаги худолар истагининг кўриниши деб тушуниларди. бу ҳақда мисрдаги пирамидаларининг ички деворларида ҳозиргача сақланиб қолган ёзувлар, фиравнлар шаънига тўқилган гимнлар далолат беради. шундай ёзувлардан бизгача сақланиб қолганларидан бири – "птахотепнинг насиҳатлари"дир. у мил.о. iii минг йилликда яратилган бўлиб, шу номдаги вазирнинг номидан олинган. унда кишиларнинг тенгсизлигига табиий ҳодиса сифатида қаралади. паст табақадаги …
3
лабки юз йиллигида бобил (вавилон) шаҳар-давлати қад кўтаради. бобил давлати ўз тараққиётининг чўққисига милоддан олдинги xviii асрда, хаммурапи подшоҳлиги даврида эришади. бу подшоҳнинг ҳукмронлиги даврида машҳур хаммурапи қонунлари ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур қонунлар худоларнинг иродаси сифатида тақдим қилинган. худди шу даврда гуллаб-яшнаган шумер қулдорлик давлатида ҳам мавжуд ижтимоий муносабатлар худоларнинг иродаси сифатида тушунтирилган ва уларни ўзгартириш инсонларнинг қўлидан келмаслиги уқтирилган. унинг ёрқин ифодаси "хўжайиннинг қул билан суҳбати" номли фалсафий асарда ўз ифодасини топган. унда ҳам мавжуд тартибларга қарши чиқиш худолар иродасига қарши чиқиш ҳисобланган, подшоҳ иродасини, мавжуд давлат тузумини ўзгартириш мумкин эмас, деб хулоса чиқарилган. 2. қадимги ҳиндистон ва қадимги хитойдаги ижтимоий фикрлар. қадимги ҳиндистон. қадимги ҳиндистон инсоният маданий тараққиётига катта ҳисса қўшган мамлакатлардан бири саналади. агарда ҳозирги пайтгача ноаниқлигича қолаётган, яратилиш даври милоддан олдинги 2500 – 1700 йилларга тааллуқли ҳинду (харрап деб аталувчи) маданиятига назар солсак унинг нақадар қадимий илдизларга эгалигига имон келтирасан киши. бизга маълум бўлган манбаларга эса …
4
д. орийлар ва уларнинг европадаги қариндошлари (германлар, славянлар, грекларнинг аждодлари) мажусий (бутпараст, яъни кўп худоларга сиғинувчилар) бўлишган ҳамда ўсимликлар, ҳайвонлар, табиат ҳодисаларини муқаддаслаштиришган. орийлар териси қора халқлар орасида тарқала бошлагач, ўзларининг қонини тоза сақлашга алоҳида эътибор беришган, шу мақсадда уларда кишиларнинг табақавий бўлиниши вужудга келган. ҳиндистонда улар тўрт табақани вужудга келтирганлар: руҳонийлар–брахманлар, ҳарбийлар-кшатрийлар, деҳқонлар-вайшилар, хизматкорлар-шудралар. бу эса жамият ҳаётининг иерархиясини (яъни кишилар ижтимоий қатламларининг муносабатини) акс эттирган қарашларни ҳам вужудга келтирган. шунинг учун ведаларда кишиларнинг 4 варнага (табақага) бўлинишини даврнинг акси сифатида тушунмоқ керак. бу қуйидагича изоҳланган: олам космосдек гигант масштабга эга ва айни пайтда ўзида "барча нарсани – шу жумладан ўтмиш ва келажакни ҳам ифода этувчи" ибтидо – пурушанинг турли қисмларидан бунёд бўлган. ундан ер, осмон, қуёш, ой, ўсимликлар, хайвонлар, инсонлар, ижтимоий гуруҳлар (варналар), ибодатга оид предметлар ва гимнлар вужудга келган. "унинг овози брахманларга (яъни руҳонийларга), қўллари кшатрийларга (яъни ҳарбийларга), сонлари вайшиларга (яъни деҳқонлар, ҳунармандлар, савдогарларга) ва оёқлари шудраларга …
5
а тўрт ҳақиқат ғояси ётади. унга мувофиқ инсоннинг мавжудлиги азоб-уқубат чекиш билан чамбарчас боғланган. туғилиш, касалликлар, қарилик, ўлим, яхшилик ва ёмонликка дучор бўлиш, истакларга эришишнинг қийинчилиги – буларнинг барчаси азоб-уқубат чекишга олиб келади (1). азоб-уқубатларнинг сабаби хурсандчилик ва орзуга эришишга чанқоқликдир (2). азоб-уқубат сабабларини йўқотишга уларга эришишга чанқоқликни йўқотиш орқали содир бўлади (3). азоб-уқубатларни йўқотишга саккиз пиллапояни босиб ўтиш билан эришилади – тўғри фикрлаш, тўғри ечим, тўғри нутқ, тўғри ҳаёт, тўғри интилиш, тўғри эътибор. бунда ҳиссий ҳузур-ҳаловатга асосланган ҳаёт кечириш ҳам, шунингдек, зоҳидларча бефарқлик ва ўз-ўзини қийнашга асосланган ҳаёт ҳам рад этилади (4). уларнинг ҳар бири янада мураккаб тузилган қисмлардан иборат. масалан, тўғри ҳаёт будда ахлоқининг қуйидаги беш насиҳати (тамойили, қоидаси)дан иборат: тирик жониворларга ёмонлик қилмаслик, бегона (мулкни) олмаслик, тақиқланган жинсий алоқалардан тийилиш, ёлғон ва дабдабали нутқ сўзламаслик ва маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилмаслик.1 қадимги хитой. қадимги миср ва ҳиндистондан фарқли равишда қадимги хитойдаги илк фалсафий фикрларда диний характер кучли …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қадимги дунёда ижтимоий фикрлар"

1413645190_59675.doc қадимги дунёда ижтимоий фикрлар қадимги дунёда ижтимоий фикрлар режа: 1. қадимги миср ва месопотамияда инсон ва жамият хақидаги қарашлар. 2. қадимги ҳиндистон ва қадимги хитойдаги ижтимоий фикрлар. 3. қадимги греция ва қадимги римдаги ижтимоий фикрлар. 1. қадимги миср ва месопотамияда инсон ва жамият хақидаги қарашлар. маълумки инсоният маданий тараққиётининг сарчашмаларини дастлаб қадимги месопотамия, миср, хитой, ҳиндистон, марказий осиё, қадимги греция ва римда учратамиз. қадимги миср. қадимги мисрдаги кишиларнинг дунё, жамият, инсон ва инсоний муносабатлар ҳақидаги қарашларини милоддан олдинги iii – ii минг йилликларда ушбу халқнинг афсоналарида, плутархнинг "исида ва осирис ҳақида", геродотнинг "тарих" асарларида учратамиз. қадимги дунё кишиларининг, шу жумладан, ...

Формат DOC, 151,5 КБ. Чтобы скачать "қадимги дунёда ижтимоий фикрлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қадимги дунёда ижтимоий фикрлар DOC Бесплатная загрузка Telegram