педагогика фан сифатида. педагогиканинг тадқиқот методлари

DOC 51,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404129424_51117.doc педагогика фан сифатида. педагогиканинг тадқиқот методлари режа: 1. педагогика ижтимоий фан сифатида. 2. педагогика фанининг асосий категория ва тушунчалари. 3. педагогика фанлари тизими. 4. илмий-педагогик тадқиқот методлари. 1.педагогика ижтимоий фан сифатида. педагогика (юнонча paidagogike бўлиб, paidagogos “бола” ва “етаклайман”) ижтимоий тарбиянинг умумий қонуниятлари, муайян жамиятда ягона ижтимоий мақсадга мувофиқ ёш авлодни тарбиялаш ҳамда унга таълим беришнинг моҳияти ва муаммоларини ўрганадиган фан. педагогика ижтимоий фанлар тизимига кирувчи фан саналиб, ёш авлод ҳамда катталарни миллий истиқлол ғоялари асосида тарбиялаш, унга таълим бериш муаммоларини ўрганади. педагогика фани шахсни ривожлантиришнинг икки муҳим жиҳати – уни ўқитиш ва тарбиялашга асосий эътиборни раратганлиги боис дидактика (таълим назарияси) ва тарбия назарияси фаннинг муҳим таркибий қисмлари ҳисобланади. дидактика (юнонча didaktikos “ўргатувчи”) таълимнинг назарий жиҳатлари, таълим жараёнининг моҳияти, тамойиллари, қонуниятлари, ўқитувчи ва ўқитувчи фаолиятлари, таълимнинг мақсади, мазмуни, шакл, метод, воситалари, натижаси, таълим жараёнини такомиллаштириш йўллари ва ҳоказо муаммоларни тадқиқ этади. тарбия назарияси – педагогиканинг муҳим таркибий қисмларидан бири …
2
ни ҳал этади. мазкур жараёнда қуйидаги вазифаларни бажаришга эътибор раратилади: 1. маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрни тарбиялашга йўналтирилган педагогик жараённинг моҳиятини ўрганиш. 2. шахсни ҳар томонлама камол топтириш қонуниятларини аниқлаш. 3. ижтимоий тараққиёт даражасидан келиб чиққан ҳолда, ривожланган хорижий мамлакатлар таълим тизими тажрибасини ўрганиш асосида узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш. 4. таълим муассасалари ҳамда, уларда фаолият олиб бораётган педагоглар фаолияти мазмунини асослаш. 5. илғор педагогик тажрибаларни умумлаштириш ва амалиётга жорий этиш. 6. педагогларни педагогика назариясига оид билимлар ҳамда таълим-тарбия усуллари билан қуроллантириш. 7. таълим-тарбия бирлиги ҳамда ижтимоий тарбия йўналишлари ўртасидаги ўзаро алоқадорликни таъминлашнинг педагогик шарт-шароитларини ўрганиш. 8. ўқитиш ҳамда тарбиялаш жараёнининг самарали технологияларини яратиш. 9. оила тарбия ни муваффақиятли ташкил этиш юзасидан ота-оналар учун илмий-методик тавсияларни ишлаб чиқиш. 2. педагогика фанининг асосий категория ва тушунчаларилари. бизга яхши маълумки, ҳар бир фан ўзининг таянч тушунчалари, қонуниятлари, тамойиллари, қоидалари тизимига эга. айнан мана шу ҳолат унинг фан сифатида эътироф …
3
ёни. таълим –ўқувчиларни назарий билим, амалий кўникма ва малакалар билан қуроллантириш, уларнинг билиш қобилиятларини ўстириш ва дунёқарашларини шакллантиришга йўналтирилган жараён. билим – шахснинг онгида тушунчалар, схемалар, маълум образлар кўринишида акс этувчи борлиқ ҳақидаги тизимлаштирилган илмий маълумотлар мажмуи. кўникма – шахснинг муайян фаолиятни ташкил эта олиш қобилияти. малака –муайян ҳаракат ёки фаолиятни бажаришнинг автоматлаштирилган шакли. маълумот – таълим-тарбия натижасида ўзлаштирилган ва тизимлаштирилган билим, ҳосил қилинган кўникма ва малакалар ҳамда таркиб топган дунёқараш мажмуи. ривожланиш – шахснинг физиологик ва интеллектуал ўсишида намоён бўладиган миқдор ва сифат ўзгаришлар моҳиятини ифода этувчи мураккаб жараён. 3. педагогика фанлари тизими. шахс камолотини таъминлаш, унинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий ҳамда жисмоний жиҳатдан ривожланишига эришишда турли ёш даврлари, ҳар бир даврнинг ўзига хос жиҳатлари, шунингдек, боланинг физиологик, психологик ҳолатини инобатга олиш мақсадга мувофиқдир. шу боис яхлит педагогик жараён муайян туркумни ташкил этувчи педагогик фанлар томонидан ўрганилади. улар қуйидагилардир: 1. умумий педагогика –таълим ва тарбия жараёнининг умумий қонуниятлари, тамойиллари, амалга ошириш …
4
огик технология – таълим ва тарбия жараёнида замонавий педагогик технологияларни қўллаш, технологик ёндашув асосида таълим ва тарбия жараёнининг самарадорлигини ошириш муаммоларини ўрганади. 7. педагогик маҳорат – бўлажак ўқитувчиларнинг касбий маҳоратларини ошириш, такомиллаштириш муаммоларини ўрганади. 8. ижтимоий педагогика – ижтимоий муносабатлар жараёнида педагогик ғояларнинг тутган ўрни ва роли, шахсни касбий ва ижтимоий фаолиятга йўналтириш муаммоларини ўрганади. педагогик илмий-тадқиқот методлари. педагогика фани ривожи муайян педагогик муаммоларни тадқиқ этиш мақсадида олиб борилган тадқиқот ишларининг ғояси, мазмуни ҳамда натижалари ҳисобига таъминланади. ижтимоий ва ишлаб чиҳариш жараёнининг кескин ривожланиши шахсни ҳар томонлама камол топтириш имконини берувчи омил ҳамда педагогик шарт-шароитларни аниқлаш, жамият ва шахс маънавиятига зиён етказувчи ҳолатларни бартараф этишни тақозо қилади. тарбия жараёнларининг моҳиятини англаш уларни кенг ёки тор доирада ўрганиш, мавжуд кўрсаткичлар воситасида уларнинг содир бўлиш сабабларини ўрганиш, зарур чора-тадбирларни белгилаш илмий изланишларни ташкил этиш заруриятини юзага келтиради. педагогик изланишларнинг самарали кечиши бир қатор объектив ва субъектив омилларга боғлиқ. мазкур жараёнда мақсадга мувофиқ …
5
. уни қўллаш жараёнида, таълим муассасаларининг ўқув-тарбия ишлари жараёнини ўрганиш асосида тадқиқ этилаётган муаммо ҳолат аниқланади, тажриба- аввали ва якунида қўлга киритилган кўрсаткичлар ўртасидаги фарқ тўғрисидаги маълумотга эга бўлинади. суҳбат методи. бу метод педагогик кузатиш жараёнида эга бўлинган маълумотларни бойитиш, мавжуд ҳолатга тўғри баҳо бериш, муаммонинг ечимини топишга имкон берувчи педагогик шарт-шароитларни яратиш, тажриба-синов ишлари субъектлари имкониятларини муаммо ечимига жалб этишга ёрдам беради. анкета методи. (французча – текшириш). ушбу метод ёрдамида педагогик кузатиш ва суҳбат жараёнида тўпланган далиллар бойитилади. анкета методи ҳам тизимланган саволлар асосида респондентлар билан мулоқотни ташкил этишга асосланади. анкета саволларига жавоблар, кўп ҳолларда, ёзма равишда олинади. интервью методи респондент томонидан тадқиқ этилаётган муаммонинг у ёки бу жиҳатини ёритувчи ҳодисага нисбатан муносабат билдирилишини таъминлайди. интервью респондент эътиборига туркум саволларни ҳавола этиш асосида ўтказилади. интервью жараёнида олинган саволларга нисбатан тадқиқотчи томонидан муносабат билдирилиши унинг самарасини оширади. таълим муассасаси ҳужжатларни таҳлил қилиш методи. педагогик ҳодиса ва далилларни текшириш мақсадида таълим …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "педагогика фан сифатида. педагогиканинг тадқиқот методлари"

1404129424_51117.doc педагогика фан сифатида. педагогиканинг тадқиқот методлари режа: 1. педагогика ижтимоий фан сифатида. 2. педагогика фанининг асосий категория ва тушунчалари. 3. педагогика фанлари тизими. 4. илмий-педагогик тадқиқот методлари. 1.педагогика ижтимоий фан сифатида. педагогика (юнонча paidagogike бўлиб, paidagogos “бола” ва “етаклайман”) ижтимоий тарбиянинг умумий қонуниятлари, муайян жамиятда ягона ижтимоий мақсадга мувофиқ ёш авлодни тарбиялаш ҳамда унга таълим беришнинг моҳияти ва муаммоларини ўрганадиган фан. педагогика ижтимоий фанлар тизимига кирувчи фан саналиб, ёш авлод ҳамда катталарни миллий истиқлол ғоялари асосида тарбиялаш, унга таълим бериш муаммоларини ўрганади. педагогика фани шахсни ривожлантиришнинг икки муҳим жиҳати – уни ўқитиш ва тарбиялашга асосий эът...

Формат DOC, 51,0 КБ. Чтобы скачать "педагогика фан сифатида. педагогиканинг тадқиқот методлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: педагогика фан сифатида. педаго… DOC Бесплатная загрузка Telegram