ижтимоий педагогика фан ва амалий фаолият соҳаси сифатида

PPTX 19 pages 317.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 19
12-мавзу: ижтимоий педагогика фан ва амалий фаолият соҳаси сифатида. ижтимоийлашув омиллари ва воситалари. боланинг социумда ривожланиши режа 10-мавзу: ижтимоий педагогика фан ва амалий фаолият соҳаси сифатида режа 1. ижтимоий педагогиканинг тадқиқот обекти ва ижтимоий педагогиканинг ривожланиш тарихи. 2. ижтимоий педагогика ва ижтимоий иш. 3. ижтимоийлашув – ижтимоий педагогик жараён. 4. ижтимоий педагогиканинг тамойиллари. б.д.семенов ижтимоий педагогика ёки муҳит педагогикасини “маълум ютуқларни бирлаштирувчи ва уларни ижтимоий тарбия жараёнида амалга оширадиган фан”,- деб ҳисоблайди. и.п.подласийнинг “педагогика" дарслигида қуйидагича таъриф мавжуд: “ижтимоий педагогика – ижтимоий муҳитнинг шахсни шакллантиришга ва ижтимоий тарбия муаммоларига таъсири қонуниятларини ўрганувчи фандир”. м. а. галагузова ижтимоий педагогикага унинг объекти ва предметини аниқлаш орқали таъриф бермоқчи бўлган. ижтимоий педагогиканинг фан сифатидаги моҳиятини аниқлаш учун “фан” тушунчасининг ўзи объектив билимларни тизимлаштириш ва ишлаб чиқишга қаратилган фаолият эканлигини таъкидлаш лозим. тушунчанинг илмий-мазмуний жиҳатини ўрганиш “ижтимоий педагогика” атамасига эътибор қаратишни талаб қилади. у икки соҳадан иборат бўлиб, “педагогика” ва “социология” фанлари маъносининг интеграсиясидан …
2 / 19
и мустақил равишда ҳал қила олиши ва ўз муносабатини билдириши; 3. атрофдаги кишилар билан эркин ва маданий ҳолда муомала қилишни ўргатиш; 4. ҳаётдаги ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларини онгли равишда тушунишга ўргатиш. ижтимоий педагогика фан соҳаси сифатида бир қатор вазифаларга эга бўлиб, уларни қуйидагича гуруҳлаш мумкин: назарий вазифа: ижтимоий педагогик билимларни тўплаб замонавий жамиятда ўрганаётган жараён ва ходисаларнинг тўлиқ тасвирини тузишга интилишда намоён бўлади. амалий вазифаларга: ижтимоий педагогиканинг ижтимоийлашувига ташкилий педагогик ва психологик йўналишлардаги таъсирини самарали такомиллаштириш ишларини аниқлаш билан боғлиқ бўлган ишлар киради. бугунги кунда ижтимоий педагогиканинг вазифалари кенгайиб бормоқда. шунга кўра бундай вазифалар қаторига тарбиявий, ижтимоий-хуқуқий, ижтимоий реабилатация ишларини кўрсатиш мумкин. тарбиявий вазифа – болани атроф муҳитга қўшилиш, унинг ижтимоийлашув жараёни, ўқув ва тарбия жараёнига кўникишини кўзда тутади. ижтимоий - ҳуқуқий вазифа – давлатнинг болаларга ғамхўрлиги, уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини билдиради. ижтимоий реабилитацион вазифа – ногирон, жисмоний ва руҳий нуқсонларга ега болалар билан тарбиявий ва ўқув ишларини олиб …
3 / 19
ада ғайри ижтимоий қадриятларни эмас, балки ижобий меъёр ва қадриятларни ўзлаштиришини аниқ ўтайди; – тарбия инсон ўзини ижтимоийлашув субъекти сифатида ҳис қилиши, уз субъективлигининг намоён қилиши ва тараққий этиши учун шароит яратади; – тарбия инсон учун жамиятга мослашув даражасини ишлаб чиқишга имконият яратади; – тарбия инсонни турли ёш босқичларида турли хавфлар билан тўқнаш келишига йўл қуймаслиги ёки инсоннинг ижтимоийлашув қурбонига айланиши эҳтимолини камайтириши мумкин. тарбиянинг табиат билан уйғунлиги тамойилига кўра, инсон: – ўзини борлиқнинг бир бўлаги, деб ҳис қилишини; – рўй бераётган планетар жараёнларни ва ундаги мавжуд глобал муаммоларни тушунишини; – ўзида ноосфера учун масъулиятни ҳис қилишини; – ўзини ноосферани яратган субъект сифатида билиши ҳамда табиат, планета ва биосферага нисбатан ижобий муносабатни шакллантирилиши кераклигини кўзда тутади. боланинг социумда ривожланиши мавжуд маълумотларнинг умумлаштирилиши қуйидаги механизмларни алоҳида ажратиб кўрсатиш имконини беради. и. п. подласый таснифи бўйича, ижтимоийлашув механизмлари қуйидагилардан иборат: 1. бостириш механизми. унинг мазмуни муайян ғоя, фикр, хоҳиш, истакларни онгдан чиқариб …
4 / 19
механизмини қўллашни оқласа бўлади. чунки бу ҳолатда мослашув содир бўлиши мумкин. бироқ узоқ муддатли ўз-ўзини чеклаш ўз-ўзига баҳо беришнинг пасайишига олиб келади. оқибатда бола ўз салоҳиятини билмай туриб, илк муваффақиятсизликдан сўнг бошлаган ишини ташлаб қўйиб, оқимга қараб суза бошлайди; 3. лойиҳалаш механизми. бу механизмининг моҳиятини ўз камчиликларини бошқаларга тегишли, деб ҳисоблаш ташкил қилади. ўзига ёки бошқаларга қарши крратилган салбий ҳиссиётлар ёрдамида инсон ўзига бўлган ҳурматни сақлаб қолади. шубҳали инсон бошқалардан гумонсирайди, худбин ҳаммани худбин деб ҳисоблайди. 4. идентификациялаш мезанизни. бу механизм ижтимоийлашувнинг яна бир асосий механизмидир. идентификация жараёнида тарбияланувчи хаёлан ўзини ўртоқлари билан қиёслайди. идентификация объекти нафақат реал инсонлар, балки тасаввурлардаги инсонлар ҳам бўлиши мумкин. идентификациянинг тўлиқ, қисман, онгли, онгсиз турлари мавжуд. идентификация механизими интроекция механизими билан жуда боғлиқ. бунда бошқаларнинг хислатлари, гўёки “кетма-кет терилгандай” махсус ўзгартирилмаган ҳолда бола онгида ўзлаштириб олинади. гарчи бу механизм хаёлан амалга оширилсада, унинг натижаларини англаб олиш унчалик мураккаб эмас. 5. эмпация механизми. бу механизм …
5 / 19
eg image6.jpeg image7.jpeg image8.jpeg /docprops/thumbnail.jpeg

Want to read more?

Download all 19 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ижтимоий педагогика фан ва амалий фаолият соҳаси сифатида"

12-мавзу: ижтимоий педагогика фан ва амалий фаолият соҳаси сифатида. ижтимоийлашув омиллари ва воситалари. боланинг социумда ривожланиши режа 10-мавзу: ижтимоий педагогика фан ва амалий фаолият соҳаси сифатида режа 1. ижтимоий педагогиканинг тадқиқот обекти ва ижтимоий педагогиканинг ривожланиш тарихи. 2. ижтимоий педагогика ва ижтимоий иш. 3. ижтимоийлашув – ижтимоий педагогик жараён. 4. ижтимоий педагогиканинг тамойиллари. б.д.семенов ижтимоий педагогика ёки муҳит педагогикасини “маълум ютуқларни бирлаштирувчи ва уларни ижтимоий тарбия жараёнида амалга оширадиган фан”,- деб ҳисоблайди. и.п.подласийнинг “педагогика" дарслигида қуйидагича таъриф мавжуд: “ижтимоий педагогика – ижтимоий муҳитнинг шахсни шакллантиришга ва ижтимоий тарбия муаммоларига таъсири қонуниятларини ўрганувчи фандир”. ...

This file contains 19 pages in PPTX format (317.6 KB). To download "ижтимоий педагогика фан ва амалий фаолият соҳаси сифатида", click the Telegram button on the left.