адольф дистервег

DOC 74,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404124960_50856.doc адольф дистервег адольф дистервег (1790—1866) адольф дистервегнинг ҳаёти ва ижтимоий-педагогик фаолияти. атоқли немис педагоги фридрих вильгельм адольф дистервег вестфалиядаги саноат шаҳарчаси зигенда чиновник-юрист оиласида туғилди. дистервегнинг ўзи ўрта мактабда ўқиган чоғидаёқ догматик таълимдан умрбод нафратланадиган бўлиб қолганлигини айтади. у 1808 йилда герборн университетига кириб ўқиди, математика, фалсафа ва тарихни ўрганди, сўнгра тюбинген университетига ўтди ва уни 1811 йилда тамомлади, кейинроқ бориб эса фалсафа фанлари доктори унвонини олди. у халққа маърифат бериш ишига ўзини бағишлашга қарор қилди ва дастлаб мерс-рейнда, сўнгра эса берлинда ўқитувчилик семинарияларига узоқ вақт бошчилик қилди, уларни намунали семинарияларга айлантиришга муваффақ бўлди. дистервег семинарияда педагогика, математика ва немис тилидан дарс берди, айни вақтда шу семинариялар ҳузуридаги бошланғич тажриба мактабларида ҳам ўқитувчилик қилди. дистервег педагоглик соҳасида самарали иш олиб бориш билан бир вақтда, адабий ва методик ишларини ҳам зўр муваффақият билан бажариб турди. у «немис ўқитувчиларини ўқитиш учун қўлланма» деган китобни нашр қилдирди (1835), бу китобда дистервег таълимнинг …
2
стирди. дистервег бошланғич мактабларнинг ўқитувчиларини тайёрлаш ишини тубдан яхшилаш учун курашди. у немис халқ ўқитувчиларини бирлаштириш учун жуда кўп иш қилди. дистервег ҳаёт чоғидаёқ «немис муаллимларининг муаллими» деган фахрли унвонга сазовор бўлди. дистервег умрининг охирги кунларига қадар прогрессив ижтимоий педагогика ишлари билан шуғулланди. дистервег вабо билан оғриб, 1866 йилда вафот этди. дистервег германияда тоифавий мактаб тарафдорлари билан ҳамма учун баробар бўлган умумий мактаб тарафдорлари ўртасида авж олиб кетган курашда актив қатнашди. тоифавий мактаб тарафдорлари немил халқ маорифи тизимида аҳолининг ҳар бир тоифаси учун алоҳида мактаб бўлшини (аҳолининг энг камабағал тоифаси учун — халқ мактаби, бюргерлар учун — реал ўрта мактаби, дворянлар ва чиновниклар учун — классик гимназия бўлиши) лозим деб ҳисоблар эдилар. ҳамма учун баробар бўлган мактаб тарафдорлари ва шулар қаторида дистервег ҳам болалар учун очиқ бўлган мактаб вужудга келтиришни талаб қилдилар. тарбиянинг моҳияти, мақсади ва асосий принциплари. дистервег умуминсоний тарбия ғоясини ҳимоя қилиб чиқди, шу ғояга таяниб туриб, педагогика …
3
«тарбия тўғрисидаги фаннинг асоси» деб билди. дистервегнинг катта хизмати шундаки, у педагоглик тажрибасини педагогикани тараққий эттиришнинг манбаи деб ҳисоблади. у моҳир педагогларнинг болаларни тарбиялаш ва бу соҳадаги иш тажрибаларини ўрганиш зарурлигини таъкидлаб ўтди. дистервег табиатга уйғун бўлиш принципига қўшимча равишда тарбия маданий уйғун характерда бўлиши ҳам керак, деб талаб қилди. дистервег тарбиянинг олий мақсадини белгилаб, бу «ҳақиқатга, гўзалликка ва яхшиликка хизмат қилишга қаратилган ташаббускорликдир» деб айтди. ақлий таълим. дистервег ҳам песталоцци сингари, таълимнинг асосий вазифаси болаларнинг ақлий кучларини ва қобилиятларини ўстиришдан иборатдир, деб ҳисоблайди. лекин у формал таълим моддий таълим билан чамбарчас боғланганлигини кўрсатиб, песталоццига нисбатан олға томон катта қадам қўйди. дистервег, умуман соф формал таълим бўлмайди, лекин ўқувчининг ўзи мустақил олган билимлари ва малакаларигина қимматга эгадир, деб уқтирди. таълим инсоннинг ҳар томонлама камолотга етишига ва унинг ахлоқий тарбиясига ёрдам бериши лозим. ўқитилаётган ҳар бир нарса таълим жиҳатдан қимматга эга бўлиш билан бир қаторда, ахлоқий аҳамиятга эгадир. дистервег ватан тарихини …
4
ги барча сезги аъзоларини ўстиришга алоҳида эътибор бериши лозим. ўрта мактабда «моддий мақсад ҳам аста-секин олдинга сурила беради» — ўқувчилар хилма-хил ва чуқур илмий билимлар билан қуроллантира берилади. дистервег бошланғич мактабнинг ўқув режасига табииётни, физикадан бошланғич маълумотлар, амалий геометрия, географияни киритиб, бу режани кенгайтиришни талаб қилди. у ўрта мактабда реал билимларни ўқитиш принципини қизғин ҳимоя қилди ва ўз замонидаги классик гимназияни қоралади. дистервег такомиллашиб борувчи таълим дидактикасини яратди, бу дидактиканинг асосий талабларини таълимнинг 33 қонуни ва қоидаси тариқасида баён қилиб берди. дистервег аввало табиатга уйғун қилиб, бола идрокининг хусусиятларига мувофиқ қилиб ўқитишни талаб қилди. у мисоллардан қоидаларга: буюмлар ва бу буюмлар тўғрисидаги аниқ тасаввурлардан шу буюмларни ифодаловчи сўзларга ўтишни таклиф қилди. дистервег болаларни уларнинг сезги органлари бевосита ҳис қила оладиган буюмлар билан таништиришга жуда катта аҳамият бериш билан бир вақтда, боланинг ўз сезги аъзолари билан идрок қилаётган бутун материални ўйлаб кўриши ва англаб олиши зарурлигини уқтириб ўтади. дистервег таклиф қилган …
5
н чиқиб қолмаслиги учун уни тез-тез такрорлаб туришни маслаҳат беради. дистервегнинг қоидаларидан бирида «асосларни ўрганишдан шошилма» дейилади. дистервегнинг ҳаққоний равишда таъкидлашича, муваффақиятли таълим ҳамиша тарбияловчи характерда бўлади. бундай таълим боланинг ақлий кучларинигина ўстириб қолмай, балки унинг шахсини, иродасини, сезгиларини, хулқ-атворини ҳам камол топтиради. ўқитувчига нисбатан қўйиладиган талаблар. дистервегнинг фикрича, ўқитиш чоғида болаларнинг ташаббускорлигини ўстириш, уларни билимлар билан қуроллантириш ўқитувчи раҳбарлик ролини ўйнаганидагина мумкин бўладиган ишдир. коменский сингари ўқитиш ишида пухта ишланган ўқув режаси ва яхши дарсликнинг бўлишига катта аҳамият беради. дистервегнинг коменскийдан фарқи шуки, у таълимнинг муваффақиятли бўлиши оқибат натижада дарслик ёки методга эмас, балки ўқитувчига боғлиқ деб таъкидлайди. дистервегнинг фикрича, яхши ўқитувчи ўз фанини мукаммал эгаллаб олган бўлиши ҳамда ўз касбини ва болаларни севиши керак. дарс чоғида ҳамма болалар тетик бўлиб туриши, ўқитувчи ғайрат билан дарс бериб, ўқувчиларнинг ақлий кучини уйғотиши, уларнинг иродасини мустаҳкамлаши, уларнинг характерини таркиб топтириши керак. ўқувчилар ўзларининг илгарилаб бораётганликларини ҳамиша сезиб туришлари лозим. яхши ўқитувчи, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "адольф дистервег"

1404124960_50856.doc адольф дистервег адольф дистервег (1790—1866) адольф дистервегнинг ҳаёти ва ижтимоий-педагогик фаолияти. атоқли немис педагоги фридрих вильгельм адольф дистервег вестфалиядаги саноат шаҳарчаси зигенда чиновник-юрист оиласида туғилди. дистервегнинг ўзи ўрта мактабда ўқиган чоғидаёқ догматик таълимдан умрбод нафратланадиган бўлиб қолганлигини айтади. у 1808 йилда герборн университетига кириб ўқиди, математика, фалсафа ва тарихни ўрганди, сўнгра тюбинген университетига ўтди ва уни 1811 йилда тамомлади, кейинроқ бориб эса фалсафа фанлари доктори унвонини олди. у халққа маърифат бериш ишига ўзини бағишлашга қарор қилди ва дастлаб мерс-рейнда, сўнгра эса берлинда ўқитувчилик семинарияларига узоқ вақт бошчилик қилди, уларни намунали семинарияларга айлантиришга муваффақ бўлди....

Формат DOC, 74,0 КБ. Чтобы скачать "адольф дистервег", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: адольф дистервег DOC Бесплатная загрузка Telegram