ян амос коменскийнинг педагогика фани тараккиётидаги ўрни

DOC 67.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1663838171.doc ян амос коменскийнинг педагогика фани тараккиётидаги ырни ян амос коменскийнинг педагогика фани тараккиётидаги ўрни режа: 1. ян амос коменскийнинг педагогик фаолияти, синф-дарс тизимининг яратилиши. 2. ян амос коменский ўқитишнинг мазмуни, ўқитиш қоидалари тўғрисида. 3. ян амос коменскийнинг тарбияни табиат билан уйғун ҳолда олиб бориш ҳақидаги қарашлари. 4. ян амос коменский ижодида одоб-ахлоқ, таълим-тарбия ҳақидаги ғоялар. таянч сўз ва иборалар: синф-дарс тизими, ўқиш, ўқитиш, ўқитиш мазмуни, ўқитиш қоидалари, таълим, тарбия, одоб, ахлоқ, педагогик фикрлар, мактаб, табиат, оналар мактаби, ахлоқий тарбия, ақлий тарбия, диний тарбия, ўқитувчи, ўқувчи. 1. ян амос коменскийнинг педагогик фаолияти, синф-дарс тизимининг яратилиши мактаб таълимини ташкил этиш, синф дарс тизими. коменский мактабда ўқув йили ва уни ўқув чоракларига бўлиш тўғрисидаги ту​шунчани, каникулни киритди, ўқув кунини қандай ташкил этиш белгилаб берди. (она тили маактабида 4 ўқув соати лотинча мактабда 6 ўқув соати), ўқув машғулотларининг синф-дарс тизимини назарий жиҳат​дан ишлаб чиқди ва бу темани амалда қўллади. ўша вақтлардаги мактабларда ўқувчилар …
2
ратишни таклиф қилди. у ҳар бир дарснинг ўз темаси ва ўз вазифаси бўлиш лозимлиги​ни айтди. ўқитувчи ҳамма ўқувчиларнинг машғулотларда фаол қатна​шишларини диққат билан кузатиб боришни ва дарс вақтида синфда ин​тизом сақлашлари лозимлигини коменский алоҳида уқтириб ўтди. 2. ян амос коменский ўқитишнинг мазмуни, ўқитиш қоидалари тўғрисида коменский ҳамма мактаблар учун умумий бўлган бир тизим бўлиши, болаларнинг қайси тоифага мансублигидан ота-оналарининг кимлигидан қатъий назар она тилидаги мактаблар ҳамма болалар учун умумий ва мажбурийдир, деб таъкидлайди. коменский бошланғич умумий таълим ғоясини илгари сурди. у камбағалларнинг болаларидаги истеъдод билим олмаслиги туфайли ҳалок бўлади деб ғазабланарди. коменский фикрича, тарбиянинг уч босқичи ва уч вазифаси мавжуд: 1. ўзини ва теварак атрофидаги оламни билиш (ақлий тарбия). 2. ўз-ўзини бошқариш (ахлоқий тарбия). 3. худони танишга интилиш (диний тарбия). коменскийнинг ўрта аср педагогларидан фарқи шуки, у биринчи вазифанинг бажарилишига катта эътибор берди. тарбияга юксак баҳо берди. инсон тарбия туфайлигина инсонга айланади, у ҳар қандай болани ҳам одам қилиши мумкин, …
3
ни имкон борича кучлироқ ўстиришга ҳаракат қилди. 3. ян амос коменскийнинг тарбияни табиат билан уйғун ҳолда олиб бориш ҳақидаги қарашлари коменский барча аскарларида, жумладан «буюк дидактика» асарида тарбия табиат билан уйғун бўлиши керак, деган фикрни илгари суради. у тарбиянинг табиатга уйғун бўлиш тамойилини биринчи бўлиб яратди. бу тамойил xviii-xix аср педагоглари томонидан ҳам қайта-қайта такрорланди. коменский инсон табиатнинг бир қисмидир, шунинг учун ҳам у табиатга бўйсунади деб ҳисоблади. у «буюк дидактика» асарида баён қилган фикрларнинг барчаси педагогик тажрибалари, орттирган билимлари билан қимматлидир. бу асар дин билан суғорилган бўлса-да, унда тарбиянинг умумий қонуниятларини исботлаб беришдаги фикрлари ва кўрсатмалари диққатга сазовордир. у ўз асарларида болага тарбия беришда инсон табиатига (туғма белгиларига) эътибор беришлигини кўрсатади. у инсон табиатига асосланиб, боланинг ёш даврларини оралиғи 6 йилдан бўлган 4 даврга ажратади: 1) гўдаклик даври (туғилгандан 6 ёшгача бўлган давр). 2) болалик даври (6 ёшдан 12 ёшгача бўлган давр). 3) ўсмирлик даври (12 ёшдан 18 ёшгача …
4
ир-бири билан узвий боғланган, бири-бирининг давомидир. у умумий мактаб бўлиши керак, деб демократик тамойилни илгари суради. 6 ёшгача бўлган болалар ижтимоий ҳаёт, табиат, уй-рўзғор буюмлари тўғрисидаги дастлабки тушунчаларга эга бўлиши керак. бу ёшдаги болаларда инсонпарварлик, меҳнатсеварлик, ростгўйлик, катталарга ҳурмат, озодалик каби хислатлар таркиб топтирилиши керак. коменский дунёда биринчи марта тарбияга доир «оналар мактаби» қўлланмасини ишлаб чиқди. у мактабларда дунёвий фанлар ўқитилишини, ашула ва қўл меҳнати ўргатилишини уқтириб, бошланғич мактабларнинг аҳамиятини кўтарди. шубҳасиз дин дарсларига ҳам катта эътибор берди. 4. ян амос коменский ижодида одоб-ахлоқ, таълим-тарбия ҳақидаги ғоялар инсоннинг ўзини-ўзи бошқариши, коменский фикрича, тарбиянинг 3 мақсадидан биридир. бунга ахлоқий тарби воситаси билан эришилади. коменский платон ва аристотель йўлидан бориб, донишмандлик, мўътадиллик, мардлик ва одилликни энг асосий фазилатлар, деб ҳисоблайди. нарсалар тўғрисида тўғри, рост фикр юритиш фазилатларнинг асосидир. шу сабабли донишмандлик фазилатли турмушнинг раҳбаридир. одамнинг ҳар ишида ўзига хос мааром бўлиши, ҳеч нарсадан туйиш ва нафратланиш даражасига бориб етмаслиги учун мўътадил бўлиши …
5
а аҳамияти жуда каттадир. унинг кўп тилларга таржима қилинган дарсликлари кўпгина мамлакатларда, шунингдек, xvii-xviii асрларда россияда ҳам кенг тарқалди ва 150 йилдан кўпроқ давр давомида энг яхши дарслик сифатида хизмат қилиб келди. унинг асрлари, қимматли фикрлари ҳозир ҳам ўз қимматини йўқотгани йўқ. adabiyot: 1. шеранова м 2. фарсахонова д 3. www.ziyonet.uz 4. www.nur.uz page 4

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ян амос коменскийнинг педагогика фани тараккиётидаги ўрни"

1663838171.doc ян амос коменскийнинг педагогика фани тараккиётидаги ырни ян амос коменскийнинг педагогика фани тараккиётидаги ўрни режа: 1. ян амос коменскийнинг педагогик фаолияти, синф-дарс тизимининг яратилиши. 2. ян амос коменский ўқитишнинг мазмуни, ўқитиш қоидалари тўғрисида. 3. ян амос коменскийнинг тарбияни табиат билан уйғун ҳолда олиб бориш ҳақидаги қарашлари. 4. ян амос коменский ижодида одоб-ахлоқ, таълим-тарбия ҳақидаги ғоялар. таянч сўз ва иборалар: синф-дарс тизими, ўқиш, ўқитиш, ўқитиш мазмуни, ўқитиш қоидалари, таълим, тарбия, одоб, ахлоқ, педагогик фикрлар, мактаб, табиат, оналар мактаби, ахлоқий тарбия, ақлий тарбия, диний тарбия, ўқитувчи, ўқувчи. 1. ян амос коменскийнинг педагогик фаолияти, синф-дарс тизимининг яратилиши мактаб таълимини ташкил этиш, синф дарс тизими. ...

DOC format, 67.0 KB. To download "ян амос коменскийнинг педагогика фани тараккиётидаги ўрни", click the Telegram button on the left.