мутахассислик фанларини ўқитиш тамойиллари

DOC 61.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404051388_50274.doc мутахассислик фанларини ўқитиш тамойиллари мутахассислик фанларини ўқитиш тамойиллари режа: 1. ўқитиш тамойиллари мажмуи: · фаоллик тамойили · назариянинг ўқитиш амалиёти билан боғлиқлиги тамойили · ўқитишнинг тушунарли бўлиши тамойили · намуналардан фойдаланиш тамойили · дидактик редукция тамойили ва бошқалар. ўқитиш тамойиллари ўқитиш назариясининг бошланғич қоидалари бўлиб, ўқитувчи ўқув жараёнини ташкил этишда уларга амал қилиши керак. ўқитиш тамойиллари мажмуи мавжуд бўлиб, уларга қуйидагилар киради: · фаоллик тамойили; · ўқитишда назаря билан амалиётни боғлиқлиги тамойили; · кўргазмалилик тамойили; · ўқитишнинг тарбияловчи характери тамойили; · илмийлик тамойили; · ўқитишда мунтазамлилик ва изчиллик тамойили; · ўқитишнинг тушунарли бўлиши тамойили; · намуналардан фойдаланиш тамойили; · ўқувчиларнинг шахсий хусусиятларини ҳисобга олиш тамойили; · билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришнинг пухта бўлиши тамойили; · дидактик редукция тамойили; фаоллик тамойили. ўқувчи ўзи ҳаракат қилган тақдирдагина яхши ўрганади ва ўзлаштиради. шунинг учун ўқув жараёни шундай ташкил қилиниши керакки, ўқувчи кўпроқ ҳаракат қилсин. ўқувчилар ҳар бир дарсга фаол қатнашиши керак, чунки …
2
рий билимлар бериш жараёнида бошланади. кейинчалик у тажриба ва амалий машғулотларда давом эттирилади. бу машғулотларда ўқувчилар ўқитувчи раҳбарлигида тажриба шароитида олинган билимларнинг ишонарли эканлигини текширадилар, уларни мустаҳкамлайдилар ва чуқурлаштирадилар ҳамда уларда ана шу билимларни амалда қўллаш кўникмалари ва малакалари ҳосил бўлади. ишлаб чиқариш таълими ўқувчилар амалий фаолиятининг муҳим босқичидар. улар эгаллаб олган назарий билимлари асосида, танлаган касбларига доир меҳнат кўникмалари ва малакаларини ҳосил қиладилар. шу билан бирга назарий билим ҳам тўлдирилиб, аниқлаштирилиб борилади. ўқитишнинг кўргазмалилиги тамойили. ўқитишнинг кўргазмалилиги шуни тасдиқлайдики, агар ўқувчиларда ўрганилаётган жараёнларни, нарса ва ҳодисаларни бевосита идрок қилиш билан боғлиқ муайян ҳиссий амалий тажриба бўлган тақдирдагина улар билимларни онгли суратда ўзлаштирадилар ҳамда уларда илмий тасаввур ва тушунчалар ҳосил бўлиши мумкин. бу тамойил ўқитиш жараёнида турли сезгилардан: кўриш, эшитиш, бадан билан сезиш ва бошқалардан фойдаланишни талаб этади. ўқувчилар буюмни қанчалик ҳар томонлама идрок қилишса, уларнинг шу буюм ҳақидаги билими ҳам шунчалик тўла ва чуқур бўлади. кўргазмалилик тамойили ўқитиш мақсадларига …
3
ндан тилнинг тушунарлилигини ва ўқитиш жараёнида аудио-визуал воситалардан фойдаланишни талаб қилса, иккинчидан, у бевосита иш жараёнида ва реал ҳолатда ўқитишни тақозо этади. ўқитишнинг тушунарли бўлиши тамойили ўрганилаётган материалнинг мазмуни, ҳажми ва ўқитиш методлари ўқувчиларнинг ёшига, тайёргарлик даражасига, жисмоний кучи ва билиш имкониятларига мос бўлишини талаб этади. ўқитишни тушунарли қилиш дегани уни осон қилиш лозимлигини билдирмайди. ҳаддан ташқари осон материални ўқувчилар ортиқча куч-ғайрат сарфламай ўзлаштириб оладилар. бундай ўқитиш ўқувчиларнинг ақлий билиш имкониятларини ривожлантиришга ёрдам бермайди. ўқитишнинг тушунарлилиги ўқувчи имкониятларининг энг юқори чегараси ва уни аста-секин ошириб бориш билан белгиланади. таълим жараёнининг боришида ўқувчилар олдига қўйиладиган ўқув ва меҳнат топшириқларини изчиллик билан мураккаблаштириб бориш ўқувчиларнинг ақлий имкониятлари ва жисмоний кучларини ривожлантиради. ўқув материалининг мазмуни шундай танланиши ва тузилиши керакки, ўқувчилар уни ўзларининг олдинги билимлари билан боғлай оладиган ва уни тушунишга қийналмайдиган бўлишсин. намуналардан фойдаланиш тамойили. ўқитувчи ўқув материалининг мазмунини тушунтириш учун ҳар доим яхши намуналарни танлашга ҳаракат қилиши керак. яхши нусха (модел), …
4
ка ҳаракат қилиш даркор. тажрибали ўқитувчи мураккаб жараёнларни осон сўзлар билан тушунтира олади. илмийлик тамойили. ўқувчиларга ўрганиш учун илмий жиҳатдан асосланган, амалда синаб кўрилган маълумотлар берилишини талаб этади. уларни танлаб олишда фан ва техниканинг энг янги ютуқлари ва кашфиётлардан фойдаланиш керак. илмий билимларни эгаллаш жараёнида ўқувчиларда илмий дунёқараш, тафаккур ривожланади. ҳар бир дарсда ўқитиладиган ўқув материалининг илмий мазмуни кенг ва чуқур бўлиши ва ўқувчида нафақат билим, балки тафаккур ҳам ҳосил қилиши керак. бунинг учун эса ўқитувчи ўз илмий савиясини изчил равишда ошириб бориши, замонавий педагогик технологиялар, кашфиётлар ва илмий янгиликлардан хабардор бўлиши лозим. ўқувчилар ўрганаётган билимлар албатта назарий жиҳатдан тасдиқланган ва амалда синалган бўлиши керак. ўқитишнинг тарбияловчи характери. ўқитиш ва тарбиялаш жараёнлари бир-бирига узвий боғлиқ бўлади. ўқитиш билим бериш вазифаларини ҳал қилиш билан бирга ўқувчиларга жуда катта тарбиявий таъсир ҳам кўрсатади. у ўқувчиларнинг билиш имкониятларини ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга, уларнинг ўқув ва меҳнат фаолиятидаги фаоллиги ва мустақиллигини, билимга қизиқишини оширишга …
5
инсон ўз шахсини англаб етади. ўз-ўзини англаган кишигина ўз қобилиятлари ва имкониятини билган ҳолда эҳтиёжини шакллантириш зарурлигини тушунади. ўқитишда мунтазамлилик ва изчилик тамойили ўқитишни шундай ташкил қилишни талаб этадики, бунда ўқув фанларини ўқитиш қатъий мантиқий тартибда олиб борилади, ўқувчилар билим, кўникма ҳамда малакаларни изчилик билан эгаллаб борадилар ва айни замонда амалий вазифаларни ҳал қилиш учун улардан фойдаланишни ўрганадилар. мунтазамлилик ва изчиллик тамойили ўқув жараёнининг ҳамма бўғинларида амалга оширилади. унинг талаблари дарсликлар ва дастурларни тузишда ўз аксини топади. улардаги материал бир қатор дидактик талаблар (фанни ўрганиш мақсади, унинг бошқа ҳамда фаннинг мантиқи билан белгиланадиган система бўйича жойлаштирилади. ўқув дастурида назарий ва амалий машғулотларнинг бир-бирига узвий боғланиши сақланиши керак. ҳар бир дарсда ўқув мақсадини аниқ белгилаш ва белгиланган мақсадга мувофиқ келувчи мазмунини таркиб топтириш лозим. ҳар бир касб фани учун ўқув дастури талабига мос ҳолда даставвал таянч тушунчаларини аниқ белгилаб олиб, уларнинг даражаси ва меъёрини аниқлаш керак. махсус фанлар ўқитишда қўлланиладиган методларни …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мутахассислик фанларини ўқитиш тамойиллари"

1404051388_50274.doc мутахассислик фанларини ўқитиш тамойиллари мутахассислик фанларини ўқитиш тамойиллари режа: 1. ўқитиш тамойиллари мажмуи: · фаоллик тамойили · назариянинг ўқитиш амалиёти билан боғлиқлиги тамойили · ўқитишнинг тушунарли бўлиши тамойили · намуналардан фойдаланиш тамойили · дидактик редукция тамойили ва бошқалар. ўқитиш тамойиллари ўқитиш назариясининг бошланғич қоидалари бўлиб, ўқитувчи ўқув жараёнини ташкил этишда уларга амал қилиши керак. ўқитиш тамойиллари мажмуи мавжуд бўлиб, уларга қуйидагилар киради: · фаоллик тамойили; · ўқитишда назаря билан амалиётни боғлиқлиги тамойили; · кўргазмалилик тамойили; · ўқитишнинг тарбияловчи характери тамойили; · илмийлик тамойили; · ўқитишда мунтазамлилик ва изчиллик тамойили; · ўқитишнинг тушунарли бўлиши тамойили; · намуналардан...

DOC format, 61.0 KB. To download "мутахассислик фанларини ўқитиш тамойиллари", click the Telegram button on the left.