алишер навоийнинг таълимий-ахлокий мероси

DOC 86.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404040413_50211.doc алишер навоийнинг таълимий-ахлокий мероси алишер навоийнинг таълимий-ахлокий мероси режа: 1. алишер навоий ҳаёти ва ижодий фаолияти. 2. алишер навоий асарларида комил инсонни тарбиялаш ҳақидаги фикрлар. 3. алишер навоийнинг «ҳайрат ул-аброр», «маҳбуб ул-қулуб» асарларининг шахс камолотидаги аҳамияти. 4. алишер навоийнинг мактаб ва мадрасаларни ривожлантиришдаги фаолияти. 5. алишер навоийнинг ахлоқий қарашлари. таянч сўз ва иборалар: комил инсон, мутафаккир, таълим, тарбия, ахлоқ, одоб, хулқ, мударрис, мактаб, мадраса, ахлоқий қараш, адабиёт, санъат, ҳаттотлик, тарих, мусиқа, инсонпарварлик, педагогик қараш, фалсафий масала, ижтимоий-сиёсий масалалар, ахлоқий-таълимий масалалар 1. алишер навоий ҳаёти ва ижодий фаолияти буюк мутафаккир алишер навоий (1441-1501) фан ва санъатнинг турли соҳалари: адабиёт, тарих, тил билимлари, мусиқа, ҳаттотлик, тасвирий санъат, меъморчилик ривожланиш билан бирга таълим-тарбия такомиллашишига катта эътибор беради. у ўзининг «ҳамса», «маҳбуб ул қулуб» каби таълимий ахлоқий асарларида, шунингдек «муножат», «вақфия», «мажолисун нафоис», «муҳокаматул ул-луғатайн», «қирқ ҳадис» асарларида тарбияга оид қарашларини ифода этади. унинг педагогик қарашлари инсонпарварлик ғояси билан суғорилгандир. у халқ бахтини …
2
ди. шу билан бирга устозларнинг меҳнатини жуда қадрлайди: ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила, айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила1. 2. алишер навоий асарларида комил инсонни тарбиялаш ҳақидаги фикрлар алишер навоий ўзининг бадиий асарларида комил инсон образларини яратиб, таълим-тарбия тўғрисидаги фикрларини ифодалаган бўлса, таълимий-ахлоқий асарларида эса комил инсонни шакллантиришнинг мазмуни, йўллари, усулларини баён этди. алишер навоий ўз даврининг илғор, маърифатпарвар алломаси сифатида исломдаги таълим-тарбия ақидалари, ўзидан илгари ўтган мутафаккирларнинг қарашларини анъанавий тарзда давом эттирди. айниқса, инсон камолотида илм-фаннинг ўрни, ақл-идрокнинг аҳамияти, ақлий тарбиянинг моҳиятини ёритиб берди. навоий тасаввурларидаги комил инсонга хос бўлган энг юксак фазилатларга: ижодкорлик, қобилият, илм-фанга муҳаббат киради. чунки, бахтли ҳаётга интилган навоий фикрича, оқил, қобилиятли, доно инсон ўзининг куч-қувватига, ақлу заковатига ишонади. шунинг учун навоий илм-фаннинг аҳамиятини ёритиб берар экан, илмни қоронғиликни ёритадиган чироқ, ҳаёт йўлини нурафшон этадиган қуёш, одамларнинг ҳақиқий қиёфасини кўрсатадиган омил сифатида таърифлайди. бу фикрни «назмул жавоҳир» асарида: ким …
3
н хизмат этишдан иборатдир, деб таъкидлайди. масалан, мирзо улуғбекни шундай инсонлардан, деб таърифлаб, унинг номи илму хикматда, тарихда абадий қолди, дейди. навоий орзу қилган комил инсон фақат илмли бўлиш билан қаноатланиб қолмаслиги, балки у яна сабр-тоқат, сахийлик, ҳимматли, тғрилик, ростгўйлик, тавозеъ, адаб, ишқ ва вафо ҳамда шу сингари фазилатларга ҳам эга бўлиши лозимлигини бир неча бор таъкидлаган эди. 3. алишер навоийнинг «ҳайрат ул-аброр», «маҳбуб ул-қулуб» асарларининг шахс камолотидаги аҳамияти шоирнинг «ҳамса»сига кирган «хайратул аброр» достони ва «маҳбубул қулуб» асарлари ахлоқий дидактик асарларидан ҳисобланади. «ҳайратул аброр» муқаддима қисмига оид бир неча боблардан ташқари 20 мақолат, ҳар бир мақолатга оид 20 шеърий ҳикоядан ташкил топган бўлиб, мақолатнинг ҳар бирида навоий ўз даври учун зарур бўлган бирор ижтимоий сиёсий ёки ихлоқий масалани қўяди, уни ўз давридаги ҳаётдан, ижтимоий табақаларнинг аҳволидан келиб чиқиш ва атрофлича таҳлил қилади ва унга инсоний муносабат билдиради. «ҳайратул аброр»даги масалаларни 3 туркумга ажратиш мумкин: 1. фалсафий масалалар. 2. ижтимоий-сиёсий …
4
рлик ғояси ётади. у инсон ҳақида қайғуради, унинг дардини чекади. инсонийликка ярашиқли фазилатларни мадҳ этади, унга зид бўлган иллатларни нафратлайди. асар уч қисмдан иборат: 1-қисмда феодал жамиятдаги турли ижтимоий табақаларнинг жамиятда тутган ўрни ва вазифаси ҳақида сўз юритилади. деҳқонлар ва уларнинг меҳнати улуғланади. 2-қисмда одоб ва ахлоққа оид масалалар ёритилади. одабли инсонлар улуғланиши, ҳурматли бўлиши кўрсатилади. 3-қисмда сахийлик, олийжаноблик, мурувват, карам, вафо, мулойимлик каби инсоний хислатлар таҳлил этилади. қатор мақоллар келтирилади: «тилга ихтиётсиз –елга эътиборсиз», «билмаганни сўраб ўрганган олим, орланиб сўрамаган ўзига золим», «оз-оз ўрганиб доно бўлур, қатра-қатра йиғилиб дарё бўлур». навоий илмни ва илм аҳлларини улуғлайди. мамлакат ободонлигини таъминлашда халқ аҳволини енгиллаштиришди илм аҳлига катта умид боғлайди. навоийнинг таълим-тарбия ҳақидаги ўгитлари, унинг маърифатпарварлик ғояларининг узвий қисмини ташкил илади. у бутун умри давомида илм-маърифатни тарғиб қилади. навоий меросини чуқур ўрганиш ундан таълим-тарбия жараёнида кенг фойдаланиш ҳозирги кунимизнинг муҳим талабларидан биридир. 4. алишер навоийнинг мактаб ва мадрасаларни ривожлантиришдаги фаолияти алишер навоий …
5
лгилаб беради, яъни алишер навоий таълим тизимини ўз даврида мактаб, мадрасаларда ўқиш, олим, ҳунарманд, санъаткорларга шогирд туши бёки мустақил ҳолда илм олиш имкониятларидан фойдаланишни тавсия этади. алишер навоий ёшларга чуқур билим беришда муаллимлар, мударрислар ҳамда устоз-мураббийларнинг ўзлари ҳам билимли ва тарбияли бўлиши зарурлигини уқтиради. у нодон, мутаассиб, жоҳил домлаларни танқид этади ва ўқитувчи маълумотли, ўқитиш йўлларини биладиган муаллим бўлиши зарур, дейди. масалан, у «маҳбуб ул қулуб» асарида шундай фикр билдиради: «унинг иши одам қўлидан келмас, одам эмас, балки дев ҳам қила билмас. бир кучли киши бир ёш болани сақлашга ожизлик қиларди, у эса бир тўда болага илм ва адаб ўргатади, кўрким бунга нима етсин. шуниси ҳам борки, у тўдада фаҳм-фаросати озлар бўлади, ундай кишига юзларча машаққат келса қандай бўлади. ҳар қандай бўлса ҳам, ёш болаларга унинг ҳаққи кўпдир. агар шогирд подшоҳликка эришса ҳам унга (муаллимга) қуллуқ қилса арзийди. ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила, айламак бўлмас адо …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "алишер навоийнинг таълимий-ахлокий мероси"

1404040413_50211.doc алишер навоийнинг таълимий-ахлокий мероси алишер навоийнинг таълимий-ахлокий мероси режа: 1. алишер навоий ҳаёти ва ижодий фаолияти. 2. алишер навоий асарларида комил инсонни тарбиялаш ҳақидаги фикрлар. 3. алишер навоийнинг «ҳайрат ул-аброр», «маҳбуб ул-қулуб» асарларининг шахс камолотидаги аҳамияти. 4. алишер навоийнинг мактаб ва мадрасаларни ривожлантиришдаги фаолияти. 5. алишер навоийнинг ахлоқий қарашлари. таянч сўз ва иборалар: комил инсон, мутафаккир, таълим, тарбия, ахлоқ, одоб, хулқ, мударрис, мактаб, мадраса, ахлоқий қараш, адабиёт, санъат, ҳаттотлик, тарих, мусиқа, инсонпарварлик, педагогик қараш, фалсафий масала, ижтимоий-сиёсий масалалар, ахлоқий-таълимий масалалар 1. алишер навоий ҳаёти ва ижодий фаолияти буюк мутафаккир алишер навоий (1441-1501) фан ва са...

DOC format, 86.0 KB. To download "алишер навоийнинг таълимий-ахлокий мероси", click the Telegram button on the left.