xiv – xvi асрларда мовороуннаҳрда мактаб ва педагогик гоялар

DOC 136.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403364335_45669.doc xiv – xvi асрларда мовороуннаҳрда мактаб ва педагогик ғоялар xiv – xvi асрларда мовороуннаҳрда мактаб ва педагогик ғоялар режа: 1. кириш 2. амир темурнинг мовароуннаҳр маданияти равнақидаги роли. 3. амир темур ва темурийлар даврида мактаб ва таълим-тарбия. 4. мактаб ва тарбиявий ишлар. 5. мадраса ўқув курсининг мазмуни. 5. амир темур – комил инсон ахлоқи ҳақида. кириш амир темурнинг мовароуннаҳрда фан, маърифат ва маданият соҳасидаги саъй-ҳаракатлари жаҳон тараққиёти тарихида мусулман ренесанси деб аталган илмий, маърифий ва маданий юксалишига олиб келади. улуғбек, қозизода румий, жамшид қоший, али қушчи, жомий, навоий, беҳзод, бобур ва бобурийлар ана шу шарқ юксалиши авж олган давр фарзанди эдилар. мазкур маъруза матнида амир темур ва темурийлар даврида мовароуннаҳрда таълим-тарбия ва педагогик фикрлар бахолиқудрат ёритилган, амир темурнинг илм-фан маориф маданият равнақи йўлидаги тадбирлари, унинг мирзо улуғбек, шохрух мирзо, ҳусайн бойқаро ва бошқалар томонидан янада ривожлантирилиши ҳақида сўз юритилади. ишда ислом дини, унинг мамлакат илм-фан, маорифи тараққиётига таъсири ҳам …
2
ожлантирган, ўз эътиборини маърифат, фан ва маданиятнинг тараққиётига қаратди. шу мақсадда амир темур салтанат марказига дунёга машҳур олиму фузало, муҳандису-қурувчи, ислом динининг атоқли уламоларию тадқиқотчиларининг, фикҳ илми олимлари, сан.аткору-маърифатчилар, шоиру-шуароларни йиғди. уларнинг самарали фаолиятлари учун барча шарт-шароитларни яратади. масжид, мадрасалар, кутубхоналар қурдирди. илмни ўстирди. таълим-тарбия тадбирини мазмунан ривожлантирди. унинг бу соҳадаги ишларини ўз давридаёқ дунёнинг осиё, европа қитъалари бир қатор мамлакатларида эътироф этган, қувватланган ва ундан ўрнак олган эдилар. айниқса, соҳибқироннинг илм-фан, маданият, таълим-тарбия (педагогика) га оид ғоялари шу хунларда бутун жаҳон халқлари диққатини ўзига қаратмоқда. 1996 йил 26-апрельда парижда юнеско доирасида «темурийлар даврида илм-фан, маданият ва маорифнинг равнақи» мавзусида халқаро анжуманнинг ўтказилиши ва ушбу мавзудаги кўргазманинг тантанали очилиши, унда республика президенти и.каримовнинг иштирок этиши ва маъруза қилиши фикримизнинг ёрқин далилидир. и.каримов «темурийлар даврида илм-фан, маданият ва маорифнинг равнақи» мавзусида қилган маърузасида «амир темур қудратли ва гуллаб яшнаган давлат барпо этиб, урта аср дунёсининг асл маданий ва маънавий марказларидан бирига …
3
ўлиб, борган жойларини вайрон этиб, қурилишларга кам эътибор берган бўлса, темур ўз даврининг буюк саркардаси, фотиҳи сифатида кўп ерларни босиб олди. аммо босиб олган жойлардаги яхши усталарни, олиму меъморларини ўзи билан бирга олиб бориб, кўпгина гўзал шаҳарларни бебаҳо бинолар билан безагига безак, кўркига кўрк қўшди...» деган сўзлари фавқулотда эътиборлидир. темурийлар даври ҳақиқатан ҳам илм-фан, маданият ва маорифнинг беҳад равнақ топишни таъминлаган шарқнинг уйғониш даври бўлади. амир темур ва темурийларнинг маърифий ва таълим-тарбияга оид ишлари шарафиддин али яздий, ибн арабшох, абдураззоқ самарқандий, фосиҳ аҳмад, г.вамбери, де клавихо, л.ланге, в.в.бартольд, и.остроумов, и.мўминов, бўрибой аҳмедов, ашрафхон аҳмедов ва бошқа мутафаккир ва олимларнинг тадқиқотларида анча мукаммал ёритилган. мазкур олимлар ўз асарларида амир темурнинг маърифий ва таълим-тарбияга оид ишларини асосан объектив тарзда талқин этганлар. маълумки, узбекистон мустақилликка эришгунига қадар амир темур ва темурийлар даврига оид тарихий ҳақиқатни бизда бир ёқлама «коммунистик мафкура» нуқтаи назаридан талқин қилинди. амир темурнинг урта осиё тарихида тутган ўрни унинг ижтимоий, …
4
темурийлар даври маърифати ва таълим-тарбиясининг аксарият томонлари ҳақида бахс юритади. 1. амир темурнинг мовароуннаҳр маданияти равнақидаги роли. буюк саркарда, адолатли шоҳ амир темур марказий осиёда мўғулларнинг 150 йиллик ҳукмронлигини тугатиб, буюк давлат тузган ва уни дунёга танитган, шунингдек, мовароуннаҳрда фан ва маданият равнақининг асосини яратган шахс сифатида машҳурдир. у ўз даврининг энг қудратли шоҳларидан ҳисобланган турк подшоси боязид илдиримни тор-мор қилиб, болқон ярим оролидаги халқлар ва мамлакатларга озодлик бағишлаган. олтин урда хони тўхтамишни енгиб, россиянинг мўғуллар ҳукмронлиги асоратидан қутулишини қарийб 300 йилга тезлаштирган. уз даврида туркистонда ҳунармандчилик, қурилиш, илм-фан ва маданиятни ривожлантирган. амир темурнинг кўп қиррали фаолияти, мураккаб шахс эканлиги ўша даврда ёзилган қатор асарларда ифодаланган. ҳофиз бобурнинг «зубдат ут таворих», шарофуддин али яздийнинг «зафарнома», фасиҳ аҳмад ҳавофийнинг «мужмали фасиҳий», абдураззоқ самаркандийнинг «матлаус саъдайн ва мажмаул бахрайн», ибн арабшоҳнинг «ажойибул-махдур фи ахбори темур» номли асарлари ўша даврнинг қимматли ёзма манбалари ҳисобланиб, уларда амир темурнииг ҳаёти ва кўп қиррали фаолияти маълум …
5
шох, умаршайҳ ва шохрух мирзо, набиралари: пирмуҳаммад, халил султон, муҳаммад султон, мирзо улуғбек, ва бошқалар темурийлар сулоласини идора қилишда давом этдилар. соҳибқирон дунёда қиёси кам бўлиш иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан мустаҳкам, илм-фан ривожланган, ҳарбий жиҳатдан қудратли бўлган буюк давлатнинг яратди. давлатнинг янада кудратли бўлиши учун "тузуклар", давлатни бошқариш қонун-қоидаларини ишлаб чиқди. у салтанат қонун-қоидаларини ислом дини ва (ҳазрат муҳамаднинг ҳадисларига боғлаб яратади). хонҳазратнинг авлоди ва саҳобаларига муҳаббат билдирган холда уларни мустаҳкамлади. салтанат мартабасини қонун-қоидалари асосида шундай сақланадики, салтанат ишларига аралашиб, зиён етказишга ҳеч бир кимсанинг қурби етмади. амир темур давлат ишларини идора этиш қоидаларини ўзининг «тузуклари» да баён этган, «тузук» ларнинг ёзилиши ҳақида ҳар хил фикрлар мавжуд. баъзилар «тузук» ни темур ёзган десалар, баъзилар унинг котиблари ёзган дейдилар. баъзилар «тузуклар» хii асрда форс-тожик тилида бошқа саломатчилик томонидан ёзилган деган таҳминлар бор. шарафуддин али яздий «зафарнома»- соннинг 90-91 саҳифаларда «манзумаи турк» асари турк тилида темур бошдевонида ёзилган ва темур томонидан таҳрир …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "xiv – xvi асрларда мовороуннаҳрда мактаб ва педагогик гоялар"

1403364335_45669.doc xiv – xvi асрларда мовороуннаҳрда мактаб ва педагогик ғоялар xiv – xvi асрларда мовороуннаҳрда мактаб ва педагогик ғоялар режа: 1. кириш 2. амир темурнинг мовароуннаҳр маданияти равнақидаги роли. 3. амир темур ва темурийлар даврида мактаб ва таълим-тарбия. 4. мактаб ва тарбиявий ишлар. 5. мадраса ўқув курсининг мазмуни. 5. амир темур – комил инсон ахлоқи ҳақида. кириш амир темурнинг мовароуннаҳрда фан, маърифат ва маданият соҳасидаги саъй-ҳаракатлари жаҳон тараққиёти тарихида мусулман ренесанси деб аталган илмий, маърифий ва маданий юксалишига олиб келади. улуғбек, қозизода румий, жамшид қоший, али қушчи, жомий, навоий, беҳзод, бобур ва бобурийлар ана шу шарқ юксалиши авж олган давр фарзанди эдилар. мазкур маъруза матнида амир темур ва темурийлар даврида мовароуннаҳрда...

DOC format, 136.5 KB. To download "xiv – xvi асрларда мовороуннаҳрда мактаб ва педагогик гоялар", click the Telegram button on the left.