амир tемир ва темурийлар сулоласи даврида маънавият. жадидларнинг маърифатпарварлик ҳаракати ва унинг халқ маънавиятини кўтаришдаги ўрни

DOC 127,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663445125.doc амир темир ва темурийлар сулоласи даврида маънавият. жадидларнинг маърифатпарварлик ҳаракати ва унинг халқ маънавиятини кўтаришдаги ўрни режа: 1. амир темур буюк давлат арбоби, юксак маънавият эгаси ва маърифат ҳомийси. 2. "темур тузуклари" да маънавият масалалари. 3. темурийлар даврида маънавият ва маърифат ривожи. 4. жадидчилик ҳаракатининг мазмуни ва унинг умумхалқ маънавиятини кўтаришдаги роли. 5.жадидчиларининг амалий ҳаракатлари ва тарихий тақдирлари ҳақида. таянч иборалар: «темур тузуклари», «куч адолатда», «зижи кўрагоний», «тўрт улус тарихи», «ҳамса», «лисонут-тайр», «ҳафт авран» (етти тахт), жадид, жадидчилик, маърифат, маърифатпарварлик, янги мактаб, мустамлакачилик, қарамлик, тобелик, мустамлакачилик сиёсати, зўронлик, руслаштириш сиёсати, қарамлик ва мутелик. амир темур буюк давлат арбоби, юксак маънавият эгаси ва маърифат ҳомийси xiv асрнинг иккинчи ярми ва xv аср втанимиз тарихида воқеаларга ниҳоятда бой тарихий давр ҳисобланади. чунки, бу даврда мугиллар хукмронлиги ва феодал тарқоқлик тугатилиб, босқинчиларнинг вайронагарчиликларни ва бир ярим асрлик зулмлари оқибатида иқтисодий маданий-маърифий турғунлик ҳолатига тушиб колган мамлакатимиз ўз мустакиллигини тиклашга киришди. бу даврда …
2
инки, мустақиллик туфайли кўп минг йиллик бой тарихимизни, шу жумладан улуғ бобомиз амир темурни суриштириш ва ўрганиш имконига эга бўлдик. амир темур 1336 йилнинг 9 апрелида шахрисабзнинг хожа илғор қишлоғида таваллуд топди. темурнинг ёшлиги ва йигитлик йиллари мамлакат огир ижтимоий сиёсий бўрон исканжасига тушиб қолган бир даврда кечди. узоқ ва машаққатли курашлардан сўнг амир темур ўз рақибларини енгиб хоқимиятни қўлга олди. майда, тарқоқ феодалликларни бирлаштириб марказлашган давлат бунёд этди, мамлакатда иқтисодий ва маданий ўзгаришлар қилди. амир темурнинг тарих олдидаги хизмати бенихоя катта. биринчидан, у мамлакатни юқорида айтганимиздек кучайиб кетган феодал тарқоқликка барҳам бериб, эл-юртни ўз туғи остига бирлаштира олди, марказлашган йирик феодал давлатга асос солди. бу билан ҳунармандчилик, савдо-сотиқ ва маданият ривожига мустаҳкам замин яратиб берди. бугун "темур ва темурийлар давлати", "темурийлар маданияти", "улуғбек ва самарқанд асрономия мактаби", "навоий" ва "бобур" каби қутлуғ сўзларни нафақат ўзбекнинг, балки жахон халқлари сахифаларида учратар эканмиз бу гапларнинг заминида амир темурнинг улкан хизматлари ётади. …
3
нинг кимлигини билиб олса бўлади. бўлар эл-юрт ва фуқаронинг ташвишини ўйлайдиган марифатпарварлик, меҳр-мурувват қўшничиликка риоя қилиш ва ниҳоят, мардлик ва қахрамонлик ҳақидаги ҳаётий ўгитлардир. сохибқироннинг бунёдкорлик сохасидаги тарихий хизматлари беқиёс. амир темур ва унинг авлодлари саъй-ҳаракатлари билан қурилган мадрасалар, масжидлар, саройлар, бозорлар, кўприклар, йўллар, бекатлар, карвонсаройлр, қалъалар, қазилган каналлар ва бошқа иншоатларнинг сон-саноғи йўқ. амир темурнинг бевосита раҳнамолигида бунёд этилган бибихоним жомеъ масжиди, гўри амир, аҳмад яссавий, занги ота мақбаралари, оқсарой ва шоҳи зинда меъморий мўъжизалари, боғи чинор, боғи дилкушо, боғи бехишт, боғи баланд сингари ўнлаб гўзал сарой-боғлар ва шу каби бошқа иншоатлар шулар жумласига киради. тарихчи шарофуддин али яздийнинг гувоҳлик беришича, амир темур "ободончиликка ярайдиган бирон қарич ернинг ҳам зое бўлишини раво кўрмасди". тарих бу кўхна дунёда жуда кўп жахонгирларни кўрган. амир темурнинг улардан фарқи шундаки, у умр бўйи бунёдкорлик билан машғул бўлган. унинг "қай бир жойдан бир ғишт олсам, ўрнига ўн ғишт қўйдирдим, бир дарахт келтирсам, ўрнига ўнта …
4
нг давлат арбоби бўлиш билан бир қаторда буюк олим даражасига етишида бобоси амир темурнинг таъсири бениҳоя катта бўлган. у улуғбекдаги ноёб истеъдодни бошданоқ пайқаб, сафарларда ҳам ёнига олиб юриб, дунёнинг машҳур олимлари тарбиясидан бахраманд этган. амир темур маънавиятини белгиловчи бош мезон унинг бутун умр бўйи амал қилган "куч - адолатда" деган шиоридир. бу шиорда амир темур ҳаёти ва фаолиятининг бутун мазмуни мужассамлашган. "темур тузуклари" да маънавият масалалари амир темурнинг маънавий ва маърифий қарашлари унинг ўз фарзандлари, набиралари, тахт ворисларига қолдирган ўгитлари - "темур тузуклари" да мужассамлашган. бу бебаҳо асарда подшолар, хоқимлар ва вазирларнинг хақи-ҳуқуқини ҳимоя қилиш, сипохларга муносабат, илм-фан намоёндалари, дин пешволарига, устозларга, яхшилик қилган кишиларга муносабат каби ҳаётий маънавий-аҳлоқий қонун-қоидалар ўз ифодасини топган. тузуклардан қуйидаги мисолларни келтирамиз. x x x юз минг отлиқ аскар қила олмаган ишни бир тўғри тадбир билан амалга ошириш мумкин. x x x золимлардан мазлумлар ҳақини олдим. золимлар етказган ашёвий ва жисмоний зарарларни исботлаганимдан кейин, …
5
хасад қилиб, ўлдиришга қасд қилган кишиларга шунчалик совға-инъомлар бериб, муруввату эҳсон кўрсатдимки, бу яхшиликларни кўриб, хижолат терига ғарқ бўлдилар. ҳамиша менинг розилигимни олиб иш тутган дўстларим олдимга панох тилаб келганларида, уларни ўзимнинг тахту давлатимга шерик қилиб, ҳеч қачон улардан мол-мулк ва тирикчилик ашёларини аямадим. амир темурнинг умр бўйи ободончилик, қурилиш ишларига катта аҳамият берганлиги, камбағалпарварлигини унинг қуйидаги ўгитларидан ҳам билиш мумкин: ххх кимки бирон сахрони обод қилса, ёки кориз қурса ё бирор боғ кўкартирса, ёҳуд бирор ҳароб бўлиб ётган ерни обод қилса, биринча йили ундан ҳеч нарса олмасинлар, учинчи йили қонун - қоидага мувофиқ хирож йиғсинлар. амир темурнинг қуйидаги сўзлари асрлар оша халқимизнинг асл фарзандларини эл-юрт, ватан ҳақида қайғуришга чорлаб келди. ххх миллатнинг дардларига дармон бўлмоқ вазифангиздир.заифларни кўринг, йўқсилларни бойлар зулмига ташламанг.адолат ва озодлик дастурингиз, раҳбарингиз бўлсин. темурийлар даврида маънавият ва маърифат ривожи темур ва темурийлар даври; умуман шарқ, хусусан марказий осиё-илм-фан,маданият,маънавият,адабиёт ва санъат ривожида муҳим боскич,янги тарихий давр,туб бурилишдир. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"амир tемир ва темурийлар сулоласи даврида маънавият. жадидларнинг маърифатпарварлик ҳаракати ва унинг халқ маънавиятини кўтаришдаги ўрни" haqida

1663445125.doc амир темир ва темурийлар сулоласи даврида маънавият. жадидларнинг маърифатпарварлик ҳаракати ва унинг халқ маънавиятини кўтаришдаги ўрни режа: 1. амир темур буюк давлат арбоби, юксак маънавият эгаси ва маърифат ҳомийси. 2. "темур тузуклари" да маънавият масалалари. 3. темурийлар даврида маънавият ва маърифат ривожи. 4. жадидчилик ҳаракатининг мазмуни ва унинг умумхалқ маънавиятини кўтаришдаги роли. 5.жадидчиларининг амалий ҳаракатлари ва тарихий тақдирлари ҳақида. таянч иборалар: «темур тузуклари», «куч адолатда», «зижи кўрагоний», «тўрт улус тарихи», «ҳамса», «лисонут-тайр», «ҳафт авран» (етти тахт), жадид, жадидчилик, маърифат, маърифатпарварлик, янги мактаб, мустамлакачилик, қарамлик, тобелик, мустамлакачилик сиёсати, зўронлик, руслаштириш сиёсати, қарамлик ва мутелик. ам...

DOC format, 127,0 KB. "амир tемир ва темурийлар сулоласи даврида маънавият. жадидларнинг маърифатпарварлик ҳаракати ва унинг халқ маънавиятини кўтаришдаги ўрни"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.