махсус муассасаларга болаларни саралаш ишларининг мазмуни

DOC 68.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1359031640_41527.doc махсус муассасаларга болаларни саралаш ишларининг мазмуни www.arxiv.uz режа: 1. нутқ камчилигига эга бўлган болалар боғчаларига (гурухларга) саралаш 2. қабул қилишга зид бўлган белгилар 3. тиббий-педагогик комиссияга тақдим этиладиган хужжатлар 4. умумтаълим мактабл қошидаги логопедик пунктларга болаларни саралаш 5. болаларни қабул қилишга оид тавсиялар 6. тиббий-педагогик комиссияга тақдим этиладиган хужжатлар. таянч иборалар: (диагностика, деференциал, ташхиз маркази, тпк) нутқ камчилигига эга бўлган болаларга мўлжалланган махсус муассасалар тармоғининг муваффақиятли ривожланиши логопедия фани сохасида янги тадқиқотларнинг туғилишига имкон яратади. бунга қуйидагилар киради: нутқ камчиликларини диагностикаси ва дифференциал диагностикани такомиллаштириш, нутқ камчиликларини бошқа камчиликлардан фарқлаш, айрим холларда ташқи холатдан ўхшаш, аммо пайдо бўлиш табиатига кўра турлича ва турли тузатиш методларини талаб қиладиган камчиликларни бартараф этиш имконини яратиш; турли нутқ бузилишларига эга бўлган болалардаги камчиликларни аниқлашнинг энг оптимал ёш муддатларини аниқлаш ва ўз вақтида дифференциал ўқитишни ташкил этиш; оғзаки (мактабгача тарбия ёшда) ва ёзма нутқ (мактабда) бузилишлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ўрганиш; мактабгача тарбия муассасаларида нутқ …
2
ўлиқ ўзлаштиришларига тўсқинлик қилади, умумий ривожланишларига салбий таъсир кўрсатади, баъзи холларда эса характернинг салбий хусусиятлари пайдо бўлишига сабабчи бўлади, келгусида социал ва мехнат кўникмаларида қийинчиликлар келтириб чиқаради. болалардаги нутқ камчиликларини ўз вақтида аниқлаш ва уларни тиббий-педагогик кўрикка юбориш болалар поликлиникаси логопеди, педиатр, психиатр ва невропатолог, болалар боғчаси ва оммавий мактаб логопедларининг асосий вазифаларидир. нутқ камчилигига эга бўлган болалар боғчаларига (гурухларга) саралаш. эшитишида, нутқида, кўришда, ақлий фаолияти ва таянч-харакат аппаратида камчилиги бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабгача тарбия муассасаларининг ривожланиши, мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг етакчи нуқсонларини хисобга олган холда, уларни дифференциал ўқитиш ва тарбиялаш учун етарли шароит яратиш имконини беради. махсус гурухларда камчиликларни бартараф этиш бўйича олиб бориладиган ўқитиш вазифаларини муваффақиятли хал этиш, кўп жихатдан нутқ камчиликларини тўғри ва ўз вақтида аниқлашга, унинг оғир, енгил даражаларига, тузатиш машғулотларининг бошланишига боғлиқдир. нутқ камчилигига эга бўлган мактабгача тарбия ёшидаги болаларни ўз вақтида аниқлаш, уларни гурухларга тўғри комплектлаштириш ва махсус ўқитиш, болаларни ўқитиш ва тарбиялашда …
3
лар гурухи (2-6 ёш).махсус ясли-боғчалар, болалар боғчалари, оммавий типдаги болалар боғчаси қошидаги алохида гурухларига нутқ камчилигига эга бўлган болаларни саралаш ва гурухларни комплектлаштириш тиббий-педагогик кўрик кенгашида хал қилинади ва қуйидаги принципларга риоя қилган холда амалга оширилади. нутқ камчиликларини бошқа камчиликлардан ажратиш принципи. мактабгача тарбия муассасаларига эшитиши нормада, интеллекти бирламчи сақланган, фақат нутқий камчиликка эга бўлган болалар қабул қилинади. шунинг учун асосий диққат нутқ камчиликларини тўғри диагностикасига ва нутқий камчиликларни бошқа камчиликлардан (ақлий заиф болаларда, рухий ривожланиш вақтинча ривожланмаган, эшитишида камчилиги бўлган болалардаги нутқий камчиликлар) ажратишга қаратилади. тўғри диагностика қилишда бирламчи ва иккиламчи нуқсон хақидаги тушунча катта ахамиятга эга. масалан, эшитишида камчилиги бўлган болаларда эшитиш функциясининг бузилиши натижасида турли кўринишдаги нутқ камчиликлари пайдо бўлиши мумкин. бундай холатларда эшитишдаги камчилик бирламчи нуқсон, нутқ камчилиги эса иккиламчи нуқсон деб қаралади. бу болалар эшитишида камчилиги бўлган мактабгача тарбия муассасаларига қабул қилинади. нутқий камчиликка эга бўлган ақлий заиф болалар хам ақлий заиф болалар учун ташкил …
4
ссия раиси; · комиссия аъзолари: болалар психоневрологи, ихтисос- лаштирилган мактабгача тарбия муассасасининг рахбари (болалар уйининг директори, болалар боғчаси ва ясли-боғчанинг мудири), катта логопед (вилоят, шахар, районнинг), мактабгача тарбия муассасаларининг логопедлари; · кўрик котиби. тиббий-педагогик комиссия таркибини халқ маорифи бўлими соғлиқни сақлаш бўлимлари билан келишган холда тасдиқлайди. тиббий-педагогик комиссия иш кунларида унинг аъзолари асосий иш жойларидаги вазифаларидан озод қилинадилар. тиббий-педагогик комиссия маълум бир график асосида ишлайди, иш фаолиятини февраль ойидан бошлайди. унинг биринчи кенгашида комиссия таркиби ва комиссия аъзоларининг вазифалари тасдиқланади. йиллик режа мухокама қилинади ва тасдиқланади, унда қуйидагилар аниқлаб олинади: болаларни мактабгача тарбия муассасаларига саралаш; уларни мактабгача тарбия муассасаларидан чиқариш (муддат тугагач) юзасидан мажлислар ойда (хафтада) неча марта ўтказилади; нутқ камчиликлари диагнози аниқлангач, болаларни мактабгача тарбия муассасаларидан чиқариш; муайян бир кунда бола қайси нутқккамчиликлари бўйича текшириляпти (ёшини хисобга олган холда) ва бошқа ташкилий масалалар. тиббий-педагогик комиссия аъзолари олдида қуйидаги вазифалар туради; болани нутқ камчилигига эга бўлган болалар мактабгача тарбия муассасаларига …
5
утқи умумий ривожланмаган болалар 4 ёшдан 3 йиллик ўқитишга, iii даражали нутқи умумий ривожланмаган болалар 4-5 ёшдан 2 йиллик ўқитишга қабул қилинадилар. фонетик-фонематик нутк камчиликларига эга бўлган болалар махсус мактабгача тарбия муассасаларига 5 ёшдан бир йиллик ўқитишга қабул қилинадилар. бир хил нутқ камчиликларига (ринолалия, дизартрия) эга булган болалар сони етарли бўлса, улар махсус гурухларни ташкил этадилар. ринолалик ва дизартрик болалар 2 йиллик ўқитишга 4 ёшдан қабул қилинадилар. айрим товушлар талаффузидаги камчиликларга эга бўлган болалар гурухларига фонетик камчилиги бўлган болалар қабул қилинади. бунда нутқдаги камчиликнинг асосий белгиси товушларни турли кўринишда нотўғри талаффуз қилишдир. бунда мактабгача тарбия муассасаларининг махсус гурухларига қабул қилинадиган болалар талаффузида нотўғри талаффуз қилинадиган товушлар икки гурухдан кам бўлмаслиги лозим, масалан, сирғалувчи ва сонар ёки сонар ва шовқинли товушлар. нотўғри талаффуз қилинадиган товушларнинг умумий сони 5-6 товушдан кам бўлмаслиги лозим. бундай болалар махсус гурухларга 5 ёшдан қабул қилинадилар, уларда ўқитиш муддати ярим йилдир. дудуқланувчи болалар гурухларига, нутқнинг алоқа гурухларига …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "махсус муассасаларга болаларни саралаш ишларининг мазмуни"

1359031640_41527.doc махсус муассасаларга болаларни саралаш ишларининг мазмуни www.arxiv.uz режа: 1. нутқ камчилигига эга бўлган болалар боғчаларига (гурухларга) саралаш 2. қабул қилишга зид бўлган белгилар 3. тиббий-педагогик комиссияга тақдим этиладиган хужжатлар 4. умумтаълим мактабл қошидаги логопедик пунктларга болаларни саралаш 5. болаларни қабул қилишга оид тавсиялар 6. тиббий-педагогик комиссияга тақдим этиладиган хужжатлар. таянч иборалар: (диагностика, деференциал, ташхиз маркази, тпк) нутқ камчилигига эга бўлган болаларга мўлжалланган махсус муассасалар тармоғининг муваффақиятли ривожланиши логопедия фани сохасида янги тадқиқотларнинг туғилишига имкон яратади. бунга қуйидагилар киради: нутқ камчиликларини диагностикаси ва дифференциал диагностикани такомиллаштириш, нутқ камчилик...

DOC format, 68.5 KB. To download "махсус муассасаларга болаларни саралаш ишларининг мазмуни", click the Telegram button on the left.