ўқитувчи-касб эгаси сифатида

DOC 182,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663792033.doc ўзбекистон республикаси ўқитувчи-касб эгаси сифатида режа: 1. ўқитувчининг шахсий ва касбий хусусиятлари 2. ўқитувчининг нутқ маданияти ўқитувчининг шахсий ва касбий хусусиятлари кадрлар тайёрлаш миллий дастури рақобатбардош кадрлар тайёрловчи педагогга қўйиладиган замон талаблари мажмуини белгилайди. бир-бирига боғлиқ бўлган талабларнинг мажмуи, педагогнинг умумлаштирилган моделини ташкил этади. умумлашган моделга мувофиқ ўқитувчига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат: таълим бериш маҳорати; тарбиялай олиш маҳорати; ўқув-тарбия жараёнида инсон омилини таъминловчи шахсий фазилатлари; таълим олувчиларнинг билимларини холисона баҳолай олиш ва назорат қила олиш маҳорати ва ҳ.к.. умумлаштирилган моделнинг доирасидаги малакавий замон талаблари педагог «қиёфа»сини ифодалайди. ўзбекистон республикаси аҳолиси учун таълим даражасини оширувчи омиллардан бири бўлиб ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига жадал суръатлар билан кириб бориш жараёни ҳисобланади. бу биринчи навбатда, бозор муносабатларининг ривожланишига боғлиқ бўлиб, у жараён билим даражасига, иқтисодиёт ва экология (атроф-муҳит), компьютер техникаси ва илмбардош технологиялар устувор бўлган ва халк хўжалигининг ривожланган тармоқларига, таълим тизимининг такомиллашуви ва кадрлар тайёрлашга боғлиқ бўлади. кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш …
2
алоқадорлигига; - таълим муассасалари ва профессионал таълим дастурлари турларининг (типларининг) хилма-хиллиги, уларда фан ва техниканинг энг охирги ютуқлари, иқтисодиёт ва технологияларнинг энг юқори андозалари ва кўринишлариқай даражада акс эттирилганлигига; - профессионал таълим тизимини устувор ва фойда келтирувчи иқтисодий тармоқка айлантиришга; - таълим муассасаларини замонавий ўқув-методик адабиётлар билан таъминлаш ва уларнинг моддий-техник асосини яратиш ҳамда уларнинг молиявий кўрсаткичларини мустаҳкамлашга; - профессионал таълим тизимига энг юқори малакали ўқитувчиларни ва мутахассисларни жалб этишга; - ўқув жараёнини информатизациялаш ва компьютерлаштиришга; - кадрларни тайёрлашнинг сифат баҳосини ва объектив назорат тизимини қўллашга; - шахснинг ривожланиши, ўлчови, сифат ва ҳулқини, қобилият ва интеллектини баҳолаш ҳамда касбий маҳорати муаммоларига бағишланган психологик-педагогик изланишларни бажаришга; - ўқитувчиларни юқори даражада моддий рағбатлантириш ва уларни ижтимоий ҳимоялаб туришга. бугунги кун мутахассиси ҳар томонлама ривожланган юқори даражадаги интеллектга эга бўлган, фан асосларини чуқур ўрганган билимдон, зукко, доно, фидоий, маърифатли ва маънавиятли инсон бўлиши керак. у ўз мутахассислиги, масалан, иқтисодчиликдан ташқари, хорижий тиллардан бирини …
3
талабларини тез ва чуқур тушунадиган, ўзининг илмий, ижтимоий-сиёсий савиясини, педагогик маҳоратини изчиллик билан амалга ошириб борувчи, мустақиллик ғояси ва мафкураси билан пухта қуроллантирилган, ҳақиқий ватанпарвар ва меҳнатсевар кишиларгина эриша оладилар. педагогик маҳорат туғма талант ёки наслдан-наслга ўтувчи хусусият эмас, балки унинг негизида изланиш ва ижодий меҳнат ётади. шунинг учун ҳам педагогик маҳорат ҳамма ўқитувчилар учун стандарт, яъни бир қолипдаги иш усули эмас, балки у ҳар бир ўқитувчининг ўз устида ишлаши, ижодий меҳнати жараёнида ташкил топади ва ривожланади. бу жараёнда илғор ўқитувчининг педагогик маҳорати ва тажрибаларини бошқа ўқитувчи ўрганиши, ундан ижодий фойдаланиши ва ўз фаолиятини илгор тажрибалар билан бойитиши зарур. ўқитувчининг педагогик маҳорати, асосан, синфда, аудитория машғулотларида яққол кўринади. чунки ўқув машғулотлари ўзининг мазмун ва моҳиятига кўра ўқитувчининг ўқув юртидаги асосий ишидир. шунинг учун у илмий-ғоявий жиҳатдан етук ва оммабоп бўлиши, турмуш билан, ўқувчи ёки талабаларнинг тайёргарлик даражаси билан узвий алоқадор бўлиши зарур. таълим жараёнида ўқитувчи билан ўқувчи ёки талабалар ўртасида …
4
на муносабатига боғлиқдир. замон талаблари профессор-ўқитувчиларнинг ўзларида мавжуд бўлган билим ва савия билан чекланиб қолмасдан, хорижий мамлакатлар тажрибасини қунт ва сабот билан ўрганиб, мағзини чақиб, ундан кейин ўз талабаларига сабоқ беришлари зарурлигини тақозо этади. педагогик фаолият самараси ўқитувчининг педагогик қобилияти қай даражада шаклланганлигига ҳам боғлиқдир. қобилият-фаолият жараёнида пайдо бўлади ва ривожланади, деб таъкидланади жумладан, билиш қобилияти, тушунтира олиш қобилияти, нутқ қобилияти, обрў орттира олиш қобилияти, муомала қила билиш қобилияти кабилар. педагогик қобилият ва маҳорат ўқитувчида осонлик билан шаклланмайди. бу касбни танлаган киши ўз мақсадига эришиш учун узлуксиз ўқиши, ўрганиши ва изланиши, ижодий меҳнат қилиши, ўз юрти ва дунёдаги реал воқеликни тез англаши ва ўз меҳнатининг мамлакат учун қанчалик зарурлигини чуқур ҳис қилиши зарур. ўқитувчининг педагогик маҳорати ҳақида фикр юритар эканмиз, унинг онглигига, миллий ғоя ва мафкурага содиқлигига, билиш ва фикр доираларининг кенглигига, ўз вазифасига муносабатига эътибор бермок керак. айниқса, педагогик маҳорат бобида ўқитувчининг фикр доираси кенг бўлиш зарурлигини алоҳида ҳисобга …
5
, ўқитувчининг илмий савияси унинг ўз бурчига муносабати, ёшларга мураббийлик иштиёқи, педагогик маҳорати ва, энг аввало, сифатли дарс бера олишида кўринади. фан ўқитувчисининг фаолиятига бериладиган баҳо даражасини ҳам дарс ва бошқа турдаги машғулотларнинг сифати белгилайди. дарс бериш санъатини мукаммал эгаллаган ўқитувчи уюштирган ўқув машғулоти чуқур билим бериш воситаси бўлиши билан бирга мустақил ўзбекистоннинг равнақи, эртанги кунга бўлган ишончи, халқимизнинг ақл-заковати ва меҳнатининг нималарга қодирлиги, жамиятнинг муносиб фуқароси ва содиқ қурувчиси бўлиш учун нималар қилиш зарурлигини кўрсатувчи кўзгу бўлиб хизмат қилади. хулоса қилиб айтадиган бўлсак, биринчи навбатда, ёшларимиз ўз мураббийлари дарсидан ҳар жиҳатдан мамнун бўлсинлар. уларда романтик орзулар уйғонсин, тафаккури ривожлансин, амалий фаолият, ижодий қобилият, ўқиш-ўрганиш ва меҳнатга ҳавас кучайсин. улар ўқув машғулотидан сўнг олган баҳолари билан эмас, балки билим ва малака ҳосил қилганликларини, маънавий озиқ олганликларини ҳис қилсинлар. таълимнинг мазмундор, қизиқарли ва тушунарли бўлиши устоз билан шогирдларнинг қалбини ва руҳини бир-бирига мустаҳкам боғлайди, улар ўртасидаги самимий ҳурмат ва ўзаро ишончни …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ўқитувчи-касб эгаси сифатида"

1663792033.doc ўзбекистон республикаси ўқитувчи-касб эгаси сифатида режа: 1. ўқитувчининг шахсий ва касбий хусусиятлари 2. ўқитувчининг нутқ маданияти ўқитувчининг шахсий ва касбий хусусиятлари кадрлар тайёрлаш миллий дастури рақобатбардош кадрлар тайёрловчи педагогга қўйиладиган замон талаблари мажмуини белгилайди. бир-бирига боғлиқ бўлган талабларнинг мажмуи, педагогнинг умумлаштирилган моделини ташкил этади. умумлашган моделга мувофиқ ўқитувчига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат: таълим бериш маҳорати; тарбиялай олиш маҳорати; ўқув-тарбия жараёнида инсон омилини таъминловчи шахсий фазилатлари; таълим олувчиларнинг билимларини холисона баҳолай олиш ва назорат қила олиш маҳорати ва ҳ.к.. умумлаштирилган моделнинг доирасидаги малакавий замон талаблари педагог «қиёфа»сини иф...

Формат DOC, 182,0 КБ. Чтобы скачать "ўқитувчи-касб эгаси сифатида", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ўқитувчи-касб эгаси сифатида DOC Бесплатная загрузка Telegram