педагогик тажрибаларни ташкил этиш методикаси

DOC 755.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1683284521.doc педагогик тажрибаларни ташкил этиш методикаси режа: 1. педагогик тажриба-синов ишлари дастурини ишлаб чиқиш 2. педагогик илмий тадқиқот жараёнини моделлаштириш 3. педагогик тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш босқичлари 4. педагогик илмий тадқиқот самарадорлигини аниқлаш мезонлари 5. педагогик тадқиқотнинг математик статистик методлари 6. педагогик тадқиқотларда тизимли ёндошув ва маълумотларни қайта ишлаб чиқиш технологияси 7. фундаментал, амалий ва инновацион педагогик тадқиқотларни амалга ошириш шарт-шароитлари 8. педагогик илмий тадқиқот ишларини оммалаштириш 9. магистрлик диссертациясини ёзиш педагогик тажриба-синов ишлари дастурини ишлаб чиқиш педагогик тажриба-синов ишларини ташкил этиш ўзига хос мураккаб ва маъсулиятлидир. инсон предметида айниқса навниҳол ёшларда тажриба-синов ўтказиш аниқ дастур асосида ташкил этилиши, дастур ҳар томонлама педагогика-психологик қонуниятлар, шарт-шароитни ҳисобга олади. илмий тадқиқот дастури тажриба-синов ишларини мақсадли, изчил амалга ошириш мазмуни белгилайди. педагогик тажриба-синов дастури, мавзунинг долзарблиги, ижтимоий иқтисодий аҳамиятини аниқлаш, илмий фаразнинг ҳаққонийлигини асослаш қўлланмасидир. тадқиқот назариясининг амалда синаб кўриш; тадқиқот илмий-амалий имкониятини жорий этиш, умумлаштириш; бир неча вариантда ҳар хил шароитда …
2
ба ўтказилади. илмий тадқиқотнинг концепцияси муаммонинг ўрганилиш тарихий тараққиёти, ҳаётда типик кўринишлари тажрибада синаб кўрилади. амалий тажриба тадқиқот назариясини асослайди тўлдиради. шунинг учун тажриба- синов ишлари дастури илмий тадқиқотни изчил амалга ошириш тизими, механизмдир. тадқиқот назарияси тажриба-синов ишлари бир-бири билан узвий боғлиқ. назариянинг амалиёт билан боғлиқлиги фалсафий категория тажриба-синов ишларининг методологик асосидир. тадқиқотнинг илмий-амалий аҳамиятини аниқлашда тажриба-синов ишлари экспертиза вазифасини бажаради. тадқиқот аргументи тажриба- синов ишларининг натижасига асосан ифодаланади. илмий тадқиқотни аргументлаш, ғоявий аксиома тажриба-синов ишларининг ҳар хил вариантда, ҳар хил шароитда ўтказилганига боғлиқ. педагогик тадқиқотда субъектив тавсиялар ўтган асрда таълим-тарбия тизимини инқирозга олиб борди. педагогик тадқиқотларни аргументлаш тажриба-синов ишлари дастурининг таркибий қисмидир. бир неча вариантда, шарт-шароитда таълим-тарбия самарадорлигини ошириш бўйича тажриба-синов ишлари тажриба ва назорат гуруҳларида синаб кўрилади. узоқ муддатли тажрибада ҳар бир босқичда бажариладиган кузатиш тажриба-синов ишлар тартиби белгиланади. тажриба гуруҳлари хусусиятига кўра бир ёки бир неча босқичли тажриба-синов ишлари режалаштирилади. тажриба-синов ишлари натижаларини умумлаштиришда мантиқий хулосалар билан …
3
р беради. ф. бэкон фақат тасаввурда туғилган минглаб мулоҳазадан кўра, мен биргина тажрибани афзал кўраман. м. в. ломоносов барча тажрибалар — умид ва синчковлик чангалида туради. о. бальзак тасаввур қанотида парвоз қилиш қанчалар жозибали бўлмасин, ҳамиша синовдан ўтган фактлар шиппагида, вазмин қўрғошин тагли шиппакда юришни афзал кўрган маъқул. ж. фабр фактларнинг аҳамиятини камситмайлик қачондир унда ҳақиқат чечаги гул очади. г. торо мавжуд назариялар қолипига тушмайдиган фактлар айниқса фан учун қимматлидир, фаннинг яқин келгусидаги ривожи асосан ўша фактларни тадқиқ этиш билан боғлиқ бўлади. а. м. бутлеров бугун майда, якка ва аҳамиятсиз туюлган фактлар янги кашфиётлар туфайли эртага фаннинг серсамара янги тармоғига асос бўлиши мумкин. а. м. бутлеров кичкинагина бир факт амалга ошмаган қанча-қанча орзуларни оқлайди. р. эмерсон тажриба ва кузатиш — донишмандликнинг туганмас булоғи ва ундан истаган одам баҳраманд бўлиши мумкин. у. чэннинг ҳар қандай аниқликнинг асоси ҳисобланмиш тажриба негизида туғилмаган билим бесамара ва ғиж-ғиж хатодир. леонардо да винчи ҳаётнинг мангу …
4
р инсон тажрибасини бунёд этган ғиштлардир, улар сизнинг ижод қуролингиздир. тиним билмай факт изланг, уларни табиатдан ва китоблардан тўпланг, кетма-кет яхши дарсликларни ўқинг. в. а. обручев биз мулоҳазаларни эмас, фактларни англашга интилмоғимиз ва аксинча фикрларимиз тизмасидан бу фактларга ўрин топиб бермоғимиз лозим. г. лихтенберг. ҳар қандай илмий соҳада — табиат соҳасида ҳам, тарих соҳасида ҳам — бизга маълум фактлардан келиб чиқмоқлик зарур... боғланишларни конструкция қил.иш ва уларни фактларга олиб кириш мумкин эмас, аксинча, уларни фактлардан келтириб чиқармоқ ва улар топилгач, имкон йўл қўйган даражада тажриба йўли билан уларни далилламоқ зарур. ф. энгельс кишини расмиятчига айлантирувчи фактлардан хабардорлик ҳақиқий билим эмас, балки ўша фактлардан фойдаланиш уни файласуф даражасига кўтаради. г. бокль расмиятчи — ақл бадҳазмлиги касалига мубтало бўлган кишидир. ж. ренар фанда ғояларни изламоқ керак. ғоясиз фан бўлиши мумкин эмас. фактларни билишнинг қиммати асосан шундаки, уларда ғоялар яширинган бўлади ғоясиз фактлар мия ва хотиранинг ифлосланишидир. в. г. белинский ҳамма фактлар ҳам …
5
гогик илмий тадқиқот жараёнини моделлаштириш моделлаш – лотинча modulus – ўлчов, меъёр – бирор объектлар тизимининг образи ёки намунаси. билиш объектларни тадқиқ қилиш, мавжуд предмет ва ҳодисаларнинг моделларини ясаш, тизимли ўрганиш имконини беради. моделлаштириш методидан ҳозирги замон фанида кенг фойдаланилмоқда, у илмий тадқиқот жараёнини енгиллаштиради, баъзи ҳолларда мураккаб объектларни ўрганишнинг ягона воситасига айланади. бу айниқса, ма вҳум объектларни, таълим -тарбия жараёнини тадқиқ этишда муҳим аҳамиятга эга. моделлар объект хусусиятларини унда содир бўладиган жараёнларни тушунтириб бериш учун қўлланилади. педагогик илмий тадқиқот жараёнини, натижаларини моделлаштириш, тизимли тадқиқ этиш, ифодалаш, педагогик ва ахборот технологияни кенг жорий этилиши, таълим-тарбия жараёнини серқирра мураккаб, мавҳум хусусиятларини моделлаштириш орқали самарали тадқиқ этиш мумкин. моделлаштириш ўзининг мураккаб комплекс ҳарактерига кўра, тадқиқот усулларига кўпроқ мансубдир. у бундай тадқиқот усулики, унда тадқиқотчини қизиқтирган объект шунга ўхшаш бошқа объект билан алмаштирилади. бунда биринчи объект оригинал, икккинчиси эса модел бўлади. моделлаштириш чизмали, математик, мантиқий, белгили шаклда намоён бўлиши мумкин. модел – билиш …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "педагогик тажрибаларни ташкил этиш методикаси"

1683284521.doc педагогик тажрибаларни ташкил этиш методикаси режа: 1. педагогик тажриба-синов ишлари дастурини ишлаб чиқиш 2. педагогик илмий тадқиқот жараёнини моделлаштириш 3. педагогик тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш босқичлари 4. педагогик илмий тадқиқот самарадорлигини аниқлаш мезонлари 5. педагогик тадқиқотнинг математик статистик методлари 6. педагогик тадқиқотларда тизимли ёндошув ва маълумотларни қайта ишлаб чиқиш технологияси 7. фундаментал, амалий ва инновацион педагогик тадқиқотларни амалга ошириш шарт-шароитлари 8. педагогик илмий тадқиқот ишларини оммалаштириш 9. магистрлик диссертациясини ёзиш педагогик тажриба-синов ишлари дастурини ишлаб чиқиш педагогик тажриба-синов ишларини ташкил этиш ўзига хос мураккаб ва маъсулиятлидир. инсон предметида айниқса навниҳол ёшларда т...

DOC format, 755.5 KB. To download "педагогик тажрибаларни ташкил этиш методикаси", click the Telegram button on the left.