pedagogikani predmeti va ilmiy-tadqiqot metodlari

DOC 8 sahifa 93,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
1-мавзу: педагогиканинг предмети ва илмий-тадқиқот методлари режа: 1. педагогиканинг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари. 2. педагогика фанининг предмети, мақсад ва вазифалари. 3. педагогика фанининг асосий категориялари. 4. педагогика фанлар тизими. 5. педагогиканинг илмий-тадқиқот методлари. педагогика предмети. педагогика (юнонча “пейдо” - бола, “гогес” етаклайман) ижтимоий фанлар тизимига кирувчи фан саналиб, шахсни шакллантиришга қаратилган тизимли фаолият мазмуни, таълим, ижтимоий тарбиянинг умумий қонуниятлари, шакллари, методлари, воситалари, ягона ижтимоий мақсад асосида ёш авлодни миллий истиқлол ғояси руҳида тарбиялаш, унга таълим бериш муаммоларини ўрганади. а.авлоний тушунчани “бола тарбиясининг фани” (“педагогия”) деб атайди. педагогика фани шахсни ривожлантиришнинг икки муҳим жиҳати, уни ўқитиш ва тарбиялашга эътиборни қаратади. шу боис дидактика (таълим назарияси) ва тарбия назарияси педагогика фаннинг муҳим таркибий қисмлари ҳисобланади. таълим умумий ва махсус таълим каби турларга ажратилади. умумий педагогика фанининг муҳим таркибий қисмларидан яна бири – бу тарбия назарияси саналади. тарбия назарияси бевосита тарбия жараёнини ўрганади. ижтимоий тарбия ақлий, ахлоқий, жисмоний, меҳнат, эстетик, иқтисодий, ҳуқуқий, …
2 / 8
тирилган. меҳнат фаолиятини ташкил этиш жинсий характерга эга бўлганлиги боис ўғил ва қиз болаларни тарбиялашда ўзига хос жиҳатлар кўзга ташланган. оила, хусусий мулк ва давлатнинг пайдо бўлиши ижтимоий тарбия мазмунида ҳам туб ўзгаришларнинг содир этилиши, қулдорларнинг пайдо бўлиши олиб келди. айнан мана шу даврдан тарбия жамиятнинг ижтимоий талаб ва эҳтиёжлари асосида йўлга қўйила бошлади. эркин фуқароларни тарбиянинг мақсади, вазифалари, мазмуни ва воситалари борасидаги фикрлар демократик, платон ва аристотелларнинг асарларида муҳим ўрин эгаллаган. мутафаккирларнинг асарларида ушбу фикрлар мустақил педагогик назария сифатида эмас, балки фалсафий қарашлар ёки жамиятни ташкил этиш лойиҳасининг муҳим компоненти тарзида баён этилган. ушбу даврда табиий-ижтимоий фанлар тизими шаклланиши учун бошланғич асослар қўйилди. қулдорлик тузумида эркин бўлмаган кишилар (қуллар)нинг ҳақ-ҳуқуқлари чекланганлиги боис тарбия тизими фақатгина қулдорлар, уларнинг фарзандлари учун хизмат қилган. феодал тузумда педагогик ғоялар феодаллар манфаатини ифода эта бошлади. мазкур давр педагогик жараённи ташкил этишда диний ғоялар етакчи ўрин эгаллаши билан тавсифланади. ижтимоий ҳаётда диний муассасалар (ғарбда черков, …
3 / 8
сослари муайян тизимга солинди ва илмий жиҳатдан асосланди. шахсга таълим бериш, уни тарбиялашга оид қарашлар янада бойитилди; таълим тизимига илм-фан, техника янгиликларини тадбиқ этиш, ўқитишни янги тизим (изчил, узлуксиз, асосланган) асосида ташкил этиш каби ғоялар илгари сурилди. собиқ шўро даврида педагогика фани мазмунан илм-фан, техника ва технология ютуқлари асосида бойиб, таълим муассасалари тизими шакллантирилди, ҳар томонлама ривожланган шахсни шакллантириш назарияси асосланди. бироқ, мазкур назария ғояларини амалиётга тадбиқ этишнинг пухта асосланган механизми яратилмади. ўзрда мустақиллик йилларида “таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш” давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди. асосий эътибор юксак маънавий ва ахлоқий талабаларга жавоб берувчи, юқори малакали кадрларни тайёрлашга қаратилди. демак, педагогика фани мавжуд шароитда баркамол шахс ва малакали мутахассисни тайёрлашга йўналтирилган ижтимоий ҳракат истиқболлари, бу борадаги муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлларини ўрганади. педагогика фанининг вазифалари. педагогика фани шахсни шакллантиришдек ижтимоий буюртмани бажариш орқали жамият тараққиётини таъминлашга алоҳида …
4 / 8
осий категориялари (категориялар матнда қорайтирилиб кўрсатилган) қуйидагилар ҳисобланади: педагогиканинг бошқа фанлар билан алоқаси. ижтимоий тарбия моҳиятини илмий жиҳатдан асослаш маълум педагогик ҳодисанинг муайян вазиятларда намоён бўлиш қонуниятларини билишни тақозо этади. бизга маълумки, педагогик ҳодиса мураккаб тузилмага эга бўлиб, унинг умумий моҳиятини тўлақонли англаш учун бир қатор фанларнинг имкониятларига таянилади. 1. фалсафа – шахс ривожланиши жараёнининг диалектик хусусиятлари, муайян педагогик ғоя, қараш ҳамда таълимотларнинг фалсафий жиҳатлари каби масалаларни таҳлил этишга имкон беради. 2. иқтисодиёт назарияси – таълим муассасаларининг фаолиятини йўлга қўйиш, ўқув биноларини қуриш, таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш ва уларнинг моддий-техника ва замонавий технологиялар билан жиҳозлаш каби масалаларнинг иқтисодий жиҳатларини англашга хизмат қилади. 3. социология – ижтимоий муносабатлар мазмуни, уларни ташкил этиш шартлари хусусида маълумотларга эга бўлиш асосида таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини самарали ташкил этиш учун имконият яратади. 4. этика (ахлоқшунослик) – шахс маънавиятини шакллантириш, унда энг олий инсоний сифатлар, ахлоқий онг ва маънавий-ахлоқий маданиятни тарбиялашда муҳим ўрин тутувчи назарий …
5 / 8
ларини инобатга олиш, шунингдек, халқ педагогикаси ғояларини келгуси авлодга узатиш учун йўналтирилади. 10. маданиятшунослик – ўқувчиларда инсоният томонидан яратилган моддий ва маънавий маданият асослари ҳақидаги тасаввурни шакллантириш, уларда маданий хулқ-атвор хислатларини таркиб топтириш учун хизмат қилади. 11. тиббий фанлар – шахснинг физиологик-анатомик жиҳатидан тўғри ривожланишини таъминлаш, унинг организмида намоён бўлаётган айрим нуқсонларни бартараф этишга амалий ёндашув, шунингдек, нуқсонли болаларни ўқитиш ҳамда тарбиялаш муаммоларини ўрганишда кўмаклашади. 12. маънавият асослари – жамият, инсон ва маънавият ўртасидаги муносабатларни, маънавиятнинг жамият тараққиёти, инсон онгини ривожланишидаги роли, фуқароларни маънавий тарбиялаш омилларини ўрганади. педагогика фанлари тизими. шахс камолотини таъминлаш, унинг интеллектуал, маънавий-ахлоқий ҳамда жисмоний жиҳатдан ривожланишига эришишда турли ёш даврлари, ҳар бир даврнинг ўзига хос жиҳатлари, шунингдек, боланинг физиологик, психологик ҳолатини инобатга олиш мақсадга мувофиқдир. яхлит педагогик жараён муайян туркумни ташкил этувчи педагогик фанлар томонидан ўрганилади. 1. педагогика назарияси – таълим ёшидаги болалар, ўсмирлар ва ўспиринларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш масалаларини ўрганади. 2. педагогика тарихи …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"pedagogikani predmeti va ilmiy-tadqiqot metodlari" haqida

1-мавзу: педагогиканинг предмети ва илмий-тадқиқот методлари режа: 1. педагогиканинг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари. 2. педагогика фанининг предмети, мақсад ва вазифалари. 3. педагогика фанининг асосий категориялари. 4. педагогика фанлар тизими. 5. педагогиканинг илмий-тадқиқот методлари. педагогика предмети. педагогика (юнонча “пейдо” - бола, “гогес” етаклайман) ижтимоий фанлар тизимига кирувчи фан саналиб, шахсни шакллантиришга қаратилган тизимли фаолият мазмуни, таълим, ижтимоий тарбиянинг умумий қонуниятлари, шакллари, методлари, воситалари, ягона ижтимоий мақсад асосида ёш авлодни миллий истиқлол ғояси руҳида тарбиялаш, унга таълим бериш муаммоларини ўрганади. а.авлоний тушунчани “бола тарбиясининг фани” (“педагогия”) деб атайди. педагогика фани шахсни ривожлантиришнинг икки му...

Bu fayl DOC formatida 8 sahifadan iborat (93,5 KB). "pedagogikani predmeti va ilmiy-tadqiqot metodlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: pedagogikani predmeti va ilmiy-… DOC 8 sahifa Bepul yuklash Telegram