товаршунослик фанининг методи ва вазифалари

DOC 56.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1479815121_66085.doc товаршунослик фанининг методи ва вазифалари режа: 1.товаршунослик фанини ўрганишнинг аҳамияти 2.товаршуносликни пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи 3.товаршуносликни бошқа фанлар билан алоқаси 4.товаршуносликни вазифалари «товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган. товар деб - сотиш учун ишлаб чиқарилган инсонларнинг бирон-бир эҳтиёжини қондира оладиган маҳсулотга айтилади. маҳсулот билан товарнинг орасидаги фарққа тўхтаб ўтиб, у: нарса фойдали бўлиши ва киши меҳнатининг маҳсули бўлиши мумкин-у, аммо у товар бўлмаслиги ҳам мумкин. ўз меҳнати маҳсули билан ўзининг эҳтиёжини қондирувчи киши товар яратмайди, балки истеъмол қиймати яратади, товар ишлаб чиқариш учун у оддий истеъмол қиймати эмас, балки бошқалар учун истеъмол қиймати -ижтимоий истеъмол қиймати ишлаб чиқармоғи лозим. меҳнат маҳсулоти жамият эҳтиёжини қондиргандагина товар ҳисобланади. маҳсулотга талаб бўлмаса у истеъмол қийматини йўқотади. товарлар қиймат ва истеъмол қийматига эга. товарнинг қийматини абстракт меҳнат, истеъмол қийматини конкрет меҳнат яратади. товарларнинг истеъмол қиймати унинг фойдали имкониятини ифодалайди. нарсанинг фойдалилиги уни истеъмол қийматига айлантиради. товарларнинг истеъмол …
2
ан чорвадор қулдорлар бу маҳсулотларни бозорда сотишган. шу вақтдан бошлаб қулдорлар товар истеъмол қийматини ўрганишган. секин-аста қулдорлар, кейинчалик феодаллар, капиталистлар ҳам товарларнинг ассортиментларини ўрганишган. 2.товаршунослик илмининг шаклланиш даври. xvi аср ўрталарида бу давр капитализмнинг пайдо бўлиш даврига тўғри келади. бу даврда халқ истеъмоли товарлари ва айниқса доривор ўсимликлар савдоси жаҳон бозорида кенг ривожланди. олимлар ва зиёлилар ўртасида товарлар истеъмол қийматига қизиқиш кучайди. 1549 йил италиядаги падуя университети қошида жаҳонда биринчи «товаршунослик» кафедраси очилди. кейинчалик олимлар ўз илмий тадқиқотларини китоб сифатида босиб чиқара бошладилар. 1575 йил россияда «савдо китоби» босилиб чиқди. бу китобда россияга келтирилган мум, асал, ёғ, буғдой ва каноп товарларининг истеъмол қиймати тавсифлаб берилган эди. 1756 йил лейпциг фалсафа профессори к. людовикни «тўлиқ савдо системаси асослари» деган китобида товарларнинг туркумланиши, ишлаб чиқариш технологиясини, сифатини аниқлаш, сақлаш, ишлатиш тўғрисида кенг тушунча берилган. 1772 йил москвада савдо билим юрти очилди. 3.товаршуносликнинг фан даражасига кўтарилиш даври. xvii аср оҳирларида саноати ривожланган англия, …
3
юртлари, ҳунар-билим юртларида бу фан кенг ўқитилмоқда. товаршунослик фани илмий фан сифатида ижтимоий ишлаб чиқариш ҳақидаги табиий ва бир қанча техник фанлар билан узвий боғланган. биринчи навбатда товаршунослик фани физика, кимё, биология фанлари билан узвий боғлиқдир. масалан, физика қонунларини билмасдан туриб, маҳсулот пастерилизация қилинганда ёки музлатилганда унинг хусусиятларида қандай ўзгаришлар рўй беришини тушуниш қийин. ёки кимёвий методларни қўлламасдан туриб озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида оқсил, ёғ, углевод, витаминлар миқдорини аниқлаб бўлмайди. инсон ўзининг амалий фаолиятида хилма-хил товарлар тайёрлашда, масалан турли хил ичимликлар тайёрлашда биокимёвий жараёнлардан фойдаланиб келган. ҳозирги кунда ачитилган сут маҳсулотлари тайёрлашни нон ишлаб чиқаришни, чой тайёрлашни, вино ишлаб чиқаришни ва бошқа хилма-хил маҳсулотлар ишлаб чиқаришни биокимё фанининг ютуқларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. органик кимёнинг берадиган буюмлари газлама, чарм, пластмасса ва маиший кимё товарларини ўрганиш учун пойдевор бўлиб хизмат қилади. анорганик кимёни билмасдан туриб метал ва силикат товарларини ўрганиш амри маҳол. товарларнинг кўпчилигида микроорганизмларнинг ривожланиши учун қулай шароит мавжуддир. товаршунослик фани маҳсулотларни …
4
а халқ истеъмоли товраларини ишлаб чиқариш кўпайиб бормоқда. уларнинг ассортименти ва сифатига алоҳида эътибор берилмоқда. аҳолини гўшт, сут маҳсулотлари сабзавот ва мевалар билан таъмирлаш етарли эмас. кўпгина етиштирилган маҳсулотлар уларни ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш пайтида нобуд бўлмоқда. шунинг учун ҳам ҳозирги пайтда маҳсулот сифатини яхшилаш, ассортиментини кенгайтириш ва янгилаш ҳамда савдо жараёнида нобудгарчиликларни камайтириш товаршуносларнинг асосий вазифаларидан биридир. маълумки озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан то истеъмолчиларга етказиб бергунга қадар маълум вақт ўтади, уларнинг баъзи бирлари совутилган омборларга, базаларга ва фақат тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларинигина тўғридан-тўғри савдо шахобчаларига жўнатилади. табиийки, бу даврда уларнинг сифати ўзгаради. шунинг учун ҳам товаршунослик фанининг асосий муаммоларидан бири-халқ истеъмоли товарларини сақлашни илмий асосда ташкил этиш, яъни ишлаб чиқаришдан то истеъмолчига етгунча бўладиган жараёнларни атрофлича ўрганиб, ҳар бир товар учун қулай муҳит яратиб, тегишли кўрсатмалар ишлаб чиқишдан иборатдир. шуни қайд қилиш керакки, ҳозирги кунда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини белгилайдиган кўрсаткичлардан бири уларнинг биологик қийматидир. озиқ-овқат маҳсулотларининг биологик қиймати …
5
заҳарли моддалар оғир металлар, тузлар борлигини аниқлашджан иборатдир. фойдаланилган адабиётлар: 1.а. баҳромов товаршунослик асослари тдиу, i-қисм т.: 1976 2.н.г. прохорова озиқ-овқат моллари товарпшунослик ўрта ҳунар-техника билим юртлари учун дарслик, т.: ўқитувчи 1991 3.а. баҳромов товаршунослик асослари тдиу, ii-қисм т.: 1976 4.ш.з. убайдуллаев озиқ-овқат товарлари товаршунослиги. нашрда 5.елизарова г. товароведение с основами стандартизации. м.: 1999 6.жиряева е.в. товароведение. м.: 2002 7.дмитриченко м.и. экспертиза качество и обнаружение фальсификации продовольственных товаров. учебное пособие. м.: 2003 8.чепурной и.п. идентификация и фальсификация продовольственных товаров. м.: 2002

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "товаршунослик фанининг методи ва вазифалари"

1479815121_66085.doc товаршунослик фанининг методи ва вазифалари режа: 1.товаршунослик фанини ўрганишнинг аҳамияти 2.товаршуносликни пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи 3.товаршуносликни бошқа фанлар билан алоқаси 4.товаршуносликни вазифалари «товаршунослик» сўзи «товар» ва «шунос» (ўрганиш) маъносини ифодалайдиган сўзлардан ташкил топган. товар деб - сотиш учун ишлаб чиқарилган инсонларнинг бирон-бир эҳтиёжини қондира оладиган маҳсулотга айтилади. маҳсулот билан товарнинг орасидаги фарққа тўхтаб ўтиб, у: нарса фойдали бўлиши ва киши меҳнатининг маҳсули бўлиши мумкин-у, аммо у товар бўлмаслиги ҳам мумкин. ўз меҳнати маҳсули билан ўзининг эҳтиёжини қондирувчи киши товар яратмайди, балки истеъмол қиймати яратади, товар ишлаб чиқариш учун у оддий истеъмол қиймати эмас, балки бошқалар учун истеъ...

DOC format, 56.0 KB. To download "товаршунослик фанининг методи ва вазифалари", click the Telegram button on the left.