ёрма технологияси

DOC 79,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1683285428.doc ёрма технологияси режа: 1. ёрма маҳсулотлари технологияси. 2. омихта ем технологияси. 3. ёрма маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари ва уларни сақлаш. ёрма маҳсулотлари технологияси. ёрма – бу донни пўсти, алейрон қобиғи, муртагидан махсус ишлов бериб ажратиш асосида олинган бутун ҳолдаги ёки майдаланган дон маҳсулотидир. ёрмалар бошоқли ғалла экинлари, гречиха ва дуккакли ўсимликларнинг донларидан олинади. аҳамияти ва ишлаб чиқариш ҳажми бўйича ёрмалар дон маҳсулотлари орасида иккинчи ўринни эгаллайди. ёрмаларнинг сифатига уларнинг табиий хусусиятлари ва ёрма ишлаб чиқариш технологик жараёнлари катта таъсир кўрсатади. ёрма ишлаб чиқариш. ёрма ишлаб чиқариш қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади: донни бегона аралашмалардан тозалаш, гидротермик ишлов бериш, донни саралаш, оқлаш, тозалаш ва силлиқлаш (донга сайқал бериш). донни бегона аралашмалардан тозалаш элакларда элаш ёки магнитли мосламалардан ўтказиш йўли билан олиб борилади. гидротермик ишлов бериш. гречиха пўстлоғининг яхшироқ шилинишини таъминлаш мақсадида буғ билан босим остида намланади ва кейин эса 12-14 % намлик қолгунча қуритилади. бундай ишлов бериш натижасида доннинг тўйимлилик қиймати, …
2
спермаси сариқ тусга кириб қолади. шу сабабли ҳам гуруч ёрмалари олишда гидротермик ишлов бериш жараёни ўтказилмайди. буғ билан ишлов берилган дон дарҳол қуритилади ва совутилади. сўнгра донлар сараланади. донни ўлчамлари бўйича саралаш кўзчалари юқоридан пастга қараб 0,2-0,5 мм га камайиб борувчи махсус элакларда элаш йўли билан олиб борилади. ўлчамлари бир хил бўлган донларнинг пўстлоғи яхши тозаланади, дон майдаланиб кетмайди, натижада бутун ҳолда чиқадиган ёрмаларнинг миқдори ортади. кейин эса сараланган донлар пўстлоғидан тозаланади. пўстлоғидан тозалаш (шелушение) – бу жараён натижасида дон гул пўстлоғи, мева қобиғи (буғдой, маккажўхори, гречиха) ва уруғ қобиқларидан (горох) тозаланади. бу жараён узлуксиз ҳаракатланувчи дон оқлаш машиналари ёрдамида ёки вальцли станокларда олиб борилади. ёрма ишлаб чиқаришга мўлжалланган донлар анатомик тузилиши, қобиғининг мағизига мустаҳкам бирикканлиги даражаси, эндоспермасининг шишасимонлиги ва бошқа кўрсаткичлари билан бир-биридан маълум даражада фарқ қилади. доннинг пўстлоғини шилиш жараёнининг сифатли ўтказилишига доннинг тури катта таъсир кўрсатади. шу сабабли ҳам бу жараённи ҳар бир дон учун алоҳидаалоҳида ўтказиш …
3
унга чиройли тус бериш учун яна махсус мосламаларда пардозланиб, донни алейрон қаватидан ҳам тўла тозаланади. бундай ишлов беришни сайқал бериш, пардозлаш (полировка) деб юритилади. сиртига пардоз бериб ишланган донлар фақат доннинг эндосперма қисмидан ташкил топган бўлади. бундай донларнинг биологик қиймати нисбатан паст бўлсада, улар яхши ҳазм бўлади ва тез пишади. тозалангандан ва сайқаллангандан кейин ёрма махсус мосламаларда эланиб гард, майда ва металл аралашмалардан ажратилиб қопларга жойланади. ишлов берганда тўлиқ қийматли ёрмаларнинг чиқиш даражаси доннинг пишиб етилганлик даражаси ва эндосперманинг консистенциясига боғлиқ бўлади. катта, тўла етишган донларда майда, пуч донларга қараганда пўстлоқ кам бўлади, шу сабабли бундай донлардан кўпроқ ёрма чиқади. пуч донларга ишлов бериш қийинчилик билан ўтказилади, шу сабабли уларнинг сиртида маълум даражада пўстлоқлар шилинмасдан қолиши мумкин. бундай ёрмаларда ҳазм бўлмайдиган углеводлар кўп миқдорни ташкил қилади, тез пишмайди ва улардан тайёрланган овқатларнинг сифати ҳам бирмунча паст бўлади. доннинг консистенцияси ҳам маълум даражада ёрманинг чиқиш миқдорига маълум даражада таъсир кўрсатади. шишасимон …
4
хта ем маълум диаметр ва баландлиги унча катта бўлмаган силиндр шаклида гранула деб аталувчи оқувчан массадан иборат. галетлар тешикли тўртбурчак кулча шаклига эга. улар таркиби ва озиқавий қиймати бўйича ратсионли ва консентратли омихта емларга бўлинади. омихта ем ва унинг таркибий қисмларининг озиқавий қийматини белгилаш учун «озиқа бирлиги» ибораси ишлатилади. у намлиги 13%, ҳажмий массаси 450-480 г/м3 бўлган 1 кг сулининг озиқа қийматига эквивалентдир. омихта ем ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хомашё тавсифи. омихта ем ишлаб чиқариш учун турли-туман хомашёлар қўлланилади. уларга бошоқли ва дуккакли экинлар донлари, баъзи озиқабоп ўтларнинг уруғлари; турли озиқовқат ишлаб чиқариш корхоналарининг чиқиндилари, ҳайвонлардан келиб чиқадиган озиқалар, минерал озиқалар ва бошқалар киради. турли экин донлари ва уруғлар ҳамда ун ва ёрма ишлаб чиқариш саноати чиқиндилари омихта емнинг асосий ташкил қилувчи қисмлари ҳисобланади. турли омихта ем таркибига аралашма ёки алоҳида-алоҳида кўринишда 10-50% сули, 30-50% арпа, 20-35% маккажўхори, 15-30% жавдар, 20-30 % буғдой қўшилиши мумкин. ёрма маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари ва уларни …
5
ъсир кўрсатади. масалан, гидротермик ишлов бериш натижасида гречиха ёрмасида оч-қўнғир ёки қўнғир ранг ҳосил бўлади. доннинг етилиш даражаси ва донни сақлаш жараёнида бўладиган ўзгаришлар ҳм унинг рангига таъсир кўрсатади. яхши етилмаган дондан олинган ёрмаларнинг ранги яшилроқ бўлади. узоқ сақлаш туфайли қорайган донлардан ёрмаларнинг ранги ҳам қора-қўнғир ёки сариқ тусли бўлади. ҳид кўрсаткичи ҳам ёрмаларнинг асосий органолептик кўрсаткичлари-дан бири ҳисобланади. ёрмаларда ҳид кам сезилувчан бўлсада, янги, сифат-ли ёрмалар ўзига хос ёқимли ҳидга эга бўлади. ёрмаларда бўрсиқ ёки моғор босган ҳидларнинг бўлиши уларнинг эскирганлиги ёки бузилганлигидан далолат беради. ёрмаларга ёт ҳидлар уларда учрайдиган ҳид берувчи бегона аралашмалардан ҳам ўтиши мумкин. умуман ёрмаларда бўрсиқ, моғор ва бошқа бегона ҳидлар бўлишига йўл қўйилмайди. таъм кўрсаткичи ҳам ёрмалар учун энг муҳим кўрсаткичдир. яхши сифатли, янги ёрманинг таъми биз оз ширинроқ бўлади. агар ёрмада тахирроқ ёки нордонроқ таъм бўлса, бу унинг эскирганлигидан далолат беради. бундай нуқсонли ёрмаларни сотишга рухсат этилмайди. фақат сули ёрмасида кам даражада аччиқроқ …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ёрма технологияси"

1683285428.doc ёрма технологияси режа: 1. ёрма маҳсулотлари технологияси. 2. омихта ем технологияси. 3. ёрма маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари ва уларни сақлаш. ёрма маҳсулотлари технологияси. ёрма – бу донни пўсти, алейрон қобиғи, муртагидан махсус ишлов бериб ажратиш асосида олинган бутун ҳолдаги ёки майдаланган дон маҳсулотидир. ёрмалар бошоқли ғалла экинлари, гречиха ва дуккакли ўсимликларнинг донларидан олинади. аҳамияти ва ишлаб чиқариш ҳажми бўйича ёрмалар дон маҳсулотлари орасида иккинчи ўринни эгаллайди. ёрмаларнинг сифатига уларнинг табиий хусусиятлари ва ёрма ишлаб чиқариш технологик жараёнлари катта таъсир кўрсатади. ёрма ишлаб чиқариш. ёрма ишлаб чиқариш қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади: донни бегона аралашмалардан тозалаш, гидротермик ишлов бериш, донни саралаш, оқлаш, ...

Формат DOC, 79,0 КБ. Чтобы скачать "ёрма технологияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ёрма технологияси DOC Бесплатная загрузка Telegram