мева ва сабзавотларни қуритиш усулида консервалаш технологияси

DOC 89,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1683285602.doc мева ва сабзавотларни қуритиш усулида консервалаш технологияси режа: 1. меваларни қуритиш технологияси. 2. сабзавотларни қуритиш технологияси. 3. мева ва сабзавотларни қуритишнинг сублимация усули. меваларни қуритиш технологияси республикамизда юқори навли турли хил узум ва мевалар етиштирилади. улар кимёвий таркиби ҳамда витаминга бойлиги билан шимолий ҳудудларда етиштирилган мева ва узумлардан анча юқори туради. мева ва узумни 5-6 ой сақлаш мумкин. бундай сақланган мева ва узумларнинг сифати пасаяди, физик массаси камаяди. шунинг учун ҳам мева ва узумни қуритиш муҳим аҳамиятга эга. қуритилган маҳсулотни юклаш-тушириш, сақлаш жуда қулай, шу билан бирга бу маҳсулотлар ҳар хил экспедициялар ва йўловчилар учун ҳам бебаҳо, сифатли маҳсулотдир. олма ва шафтолини қуритиш. олма-ўзбекистонда энг кўп тарқалган ҳамда кенг истеъмол қилинадиган мевадир. олмалар, асосан, ҳўл ҳолда истеъмол қилинади. олмани барча навларидан қоқи қилинаверади. қанд моддаси ва кислотаси кўпроқ хушбўй, эти оқ ва оч сариқ олмадан сифатли қоқи тайёрлаш мумкин. қуритиш, асосан, қуйидаги усулларда ўтказилади: · оддий усулда қуритиш, бунда …
2
ш маҳсулотни йил давомида истеъмол қилиш имконини беради. ўзбекистон шароитида шафтолининг турли навлари узоқ муддат давомида, яъни июлдан октабрнинг охиригача пишиб етилиши сабабли қуритиш имкони бошқа меваларга нисбатан бирмунча кўпроқдир. қуритиш учун қанддорлиги ва қуруқ моддалар миқдори (12-18%) бўлган, йирик, туксиз навларидан фойдаланилади. шафтолини икки усулда: данаги билан ёки данаксиз қуритиш мумкин. данаксиз қуритишда юқори сифатли, яхши пишиб етилган, қуритиш учун белгиланган навлар олтингугурт билан дудланади. қуритишдан олдин йирик-майдалигига, пишиш даражасига қараб саралангандан кейин, дудлашдан олдин тукли шафтолиларга ишқор эритмаси билан ишлов берилади. шундан кейингина пўстини ажратиш енгиллашади. навларга ажратилган шафтолини патнисларга 2-4 кг дан солиб, 1-3 % ли каустик сода эритмасида 30-90 секунд сақланади, кейин совуқ сув билан ювиш тавсия этилади. сўнгра пўстидан ажратилган маҳсулот иккига ажратилиб, данаги олингандан кейин, ички томонини юқорига қаратган ҳолда патнисларга қўйиб дудлаш ўтказилади. пўстидан ажратилган ҳамда данаги олинган шафтоли, данаги бутун ҳолида пўсти билан қуритилганга нисбатан 2-3 баравар тезроқ қурийди. дудлаш ҳар килограмм …
3
а осиё республикаларида табиий шароитнинг қулайлиги сабзавотларни шамоллатиб, офтобда қуритиш имконини беради. сабзавотни қуритишдан мақсад уларнинг намлигини қочириб, микроорганизмлар ривожлана олмайдиган ҳамда ҳар хил биологик жараёнлар рўй бермайдиган ҳолга келтиришдир. қуритишнинг шундай бир меъёри борки, намлик миқдори ўша даражадан пасайса микрооганизмлар ривожлана олмайди. бу минимал даражада бактериялар учун 30% ни, ачитқи бактериялар учун 1520% ни ташкил қилади. демак, қуритилган сабзавотларнинг намлиги 15-25 % бўлса, уларни чиритмай, сифатли сақлаш мумкин. сифатли сабзавот маҳсулотлари олиш учун уларни тез ва яхши қуритишни таъминлайдиган шароит яратиш лозим. ўрта осиёда сабзавотлар, асосан, офтобга ёйиб қуритилади. бу шароитда арзон ва сифатли маҳсулот олиш учун қуритиш пунктларини тўғри танлаш ва ташкил этиш, белгиланган технологияга амал қилиш, хомашёни тайёрлашда илғор усулларни қўллаш лозим. сабзавотлар офтобда қуритилишидан ташқари, сунъий иссиқликдан фойдаланиб ҳам қуритилади. бунда қуритиш шкафларидан, туннел, узлуксиз ишлайдиган қуритгичлардан фойдаланилади. сабзавотларни қуритиш фақат ундан намликни қочириш эмас, балки мураккаб физиологик ва биохимик жараёнларни ўз ичига олади. қуритиш жараёнининг …
4
сул ёрдамида мева ва сабзавотларни қуритганда мева ва сабзавотларнинг табиий ҳиди ва ундаги витаминлар миқдори бирмунча яхши сақланади. очиқ ҳавода қуёш нурида қуритиш иссиқ иқлим шароити мавжуд бўлган жойларда, яъни бизнинг республикамизда кўп тарқалган усуллардан бири саналади. очиқ ҳавода қуёш нури таъсирида қуритиш учун очиқ ва қуриқ жой танланади. айниқса, бу жой йўл ёқасидан уй ҳайвонлари сақланадиган, чиқиндилар ташланадиган жойлардан узоқроқ бўлиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. агар бундай жойлар боғнинг ичидан танланса ҳам бўлади, лекин майдонга қуёш нури тўла тушиб туриши керак. майдончада чанг – тўзон бўлмаслиги керак, унча майда тошчалар тўкилса ҳам яхши бўлади. мева ва сабзавот қуритиладиган майдончанинг ёнида соябонлар (навес) қурилиши ҳам талаб этилади. кўпчилик ҳолатларда шу соябонлар тагида кўкатлар ва баъзи меваларни ҳам қуритиш мумкин бўлади. иккинчидан, ҳаво ёмон ёки ёмғирли кунлар пайтида қуритилаётган мевалар ва сабзавотларни шу соябонлар тагига ўтказиб, уларни ёмғирдан ҳимоя қилиш имконияти туғилади. баъзан эса ана шу жойларда қуритилаётган хом – ашёни ювиш, …
5
ида бир текис боради. маҳсулот бир текис қуриганда унинг шакли ўзгармайди, лекин қуритиш нотекис борганда, шаклида маълум бир ўзгаришлар ҳам рўй бериши мумкин. маҳсулотнинг қўнғир ранггга кириши ва куйиш белгиланади. қуритиш жараёнида қайтарувчанлик ҳусусиятига эга бўлмаган ўзгаришлардан яна бири маҳсулотда қўнғир рангнинг пайдо бўлиши ва қуриш белгиларининг намоён бўлиши ҳисобланади. маҳсулотнинг қўнғир рангга кириши қуритиш жараёнида бўладиган меланоид реаккцияси, қанднинг иссиқлик таъсирида карамелизацияга учраши ва полифенол моддаларнинг ферментлар таъсирида оксидланиши билан изоҳланади. маҳсулотнинг ана шундай қўнғир ранг ҳосил қилиб қолишидан ҳимоя қилишнинг бирдан – бир йўли so2 гази билан қайта ишлаш, яъни сульфитация жараёнини ўтказиш ҳисобланади. бундан ташқари, қўнғир ранг ҳосил бўлишининг олдини олишнинг яна бир усули маҳсулотнинг қуритишдан олдин аскорбат кислотасининг ёки лимон кислотасининг 0,1 % ли эритмаси билан қайта ишлаш ҳисобланади. қуритилаётган маҳсулотда жуда қорайиб кетиш белгилари уларнинг таъм кўрсаткичларига, озиқ – овқат қийматига катта таъсир кўрсатади. кучли қорайишнинг ҳосил бўлиши маҳсулотни қуритишнинг критик ҳарорати ҳисобланади. бундан баланд …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мева ва сабзавотларни қуритиш усулида консервалаш технологияси" haqida

1683285602.doc мева ва сабзавотларни қуритиш усулида консервалаш технологияси режа: 1. меваларни қуритиш технологияси. 2. сабзавотларни қуритиш технологияси. 3. мева ва сабзавотларни қуритишнинг сублимация усули. меваларни қуритиш технологияси республикамизда юқори навли турли хил узум ва мевалар етиштирилади. улар кимёвий таркиби ҳамда витаминга бойлиги билан шимолий ҳудудларда етиштирилган мева ва узумлардан анча юқори туради. мева ва узумни 5-6 ой сақлаш мумкин. бундай сақланган мева ва узумларнинг сифати пасаяди, физик массаси камаяди. шунинг учун ҳам мева ва узумни қуритиш муҳим аҳамиятга эга. қуритилган маҳсулотни юклаш-тушириш, сақлаш жуда қулай, шу билан бирга бу маҳсулотлар ҳар хил экспедициялар ва йўловчилар учун ҳам бебаҳо, сифатли маҳсулотдир. олма ва шафтолини қуритиш. олма-ўз...

DOC format, 89,5 KB. "мева ва сабзавотларни қуритиш усулида консервалаш технологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.