макарон маҳсулотлари технологияси

DOC 258.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1683285476.doc макарон маҳсулотлари технологияси режа: 1. макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси. 2. макарон маҳсулотларини совитиш, қадоқлаш, жойлаш ва сақлаш. 3. макарон маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари. макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси макарон маҳсулотлари-ун ва сувдан, баъзида эса оқсилли бойитувчилар ёки таъм берувчи моддалар қўшиб тайёрланган ошпазлик яримтайёр маҳсулоти ҳисобланади. макарон маҳсулотлари тез пишиши (қайнатиш давомийлиги навига қараб 320 минут), бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан яхши мослашиши ва озиқавийлик қийматининг юқорилиги туфайли кундалик ҳаётда, умумий овқатланишда ва озиқавий консентратлар ишлаб чиқаришда жуда кенг қўлланилади. намлиги паст (13 %) бўлганлиги боис хоссаларини ўзгартирмасдан бир йилдан ортиқ сақланади, ташишга чидамли. буғдой тури ва уннинг навига кўра макарон маҳсулотлари а, б, в гуруҳларга ва 1, 2-синфларга бўлинади: а гуруҳига-қаттиқ буғдой унидан; б гуруҳига-шаффофлиги юқори бўлган юмшоқ буғдой унидан; в гуруҳига-юмшоқ буғдойдан тортилган новвойлик унидан тайёрланган маҳсулотлар; 1-синфга— олий навли ундан; 2-синфга-биринчи навли ундан тайёрланган маҳсулотлар киради. таъм берувчи ва бойитувчи қўшимчалар қўшиб макарон маҳсулотлари тайёрланганда гуруҳ ва …
2
аклига кўра четлари силлиқ ёки тарам-тарам юзали; тўғри, аррасимон, тўл-қинсимон, узун ва калта қирқилган ҳолларда ишлаб чиқарилади. угранинг кенглиги-3 мм дан 10 мм гача («тўлқин» номлиники-25 мм гача). 1-расм. найсирнон макарон н маҳсулотлар {вермишел). маҳсулотлан. 2-расм. тасмасимон маҳсулотлар (угра). шаклдор маҳсулотлар (2-расм) пресслаш ёки штамплаш йўли билан тайёрланади. шаклдор маҳсулотлар исталган шакл ва ўлчамларда ишлаб чиқарилиши мумкин, аммо улар исталган қисмининг кесимидаги энг катта қалинлиги прессланган маҳсулотлар учун 3,0 мм, штампланган маҳсулотлар учун 1,5 мм дан ортиқ бўлмаслиги керак. 3-расм. шаклдор маҳсулотлар. макарон маҳсулотларини совитиш, қадоқлаш, жойлаш ва сақлаш макарон маҳсулотлари қуритгичдан чиқаётган пайтда қуритувчи ҳавонинг ҳароратига эга бўлади. қадоқлаш ва жойлашдан олдин макарон маҳсулотлари 4 соат давомида 25-30 °c ҳароратга ва 60-65% нисбий намликка эга ҳаво билан хона ҳароратигача секинлик билан совитилиши керак. бунда маҳсулотларнинг барқарорланиши содир бўлади: бутун қатлами бўйича намлиги бир текис тақсимланади, жадал қуритишдан қолган ички кучланиш қайтарилади, намнинг 0,5-1% буғланиши натижасида маҳсулот массаси бироз камаяди. …
3
лган крафт-халталар киради. омборхоналарда макарон маҳсулотлари стеллаж ва тагдонларда ҳавонинг ҳарорати 16-18 °c ва нисбий намлиги 70% дан юқори бўлмаган шароитларда сақланиши лозим. хоналар тоза, қуруқ, шамоллатиладиган, атмосфера ёғинлари ва зараркунандалардан ҳимояланган бўлиши керак. маҳсулотларни ўткир, ўзига хос ҳидга эга товарлар билан сақлаш мумкин эмас. макарон маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари стандартда макарон маҳсулотлари сифат кўрсаткичларининг қуйидаги тавсифи ёки меъёрлари келтирилган: ранги, юзаси, шакли, таъми, ҳиди, қайнатишдан кейинги ҳолати, намлиги, кислоталилиги, мустаҳкамлиги, синиқлар, деформацияланган маҳсулотлар ва ушоқлар, металломагнит аралашмалар миқдори, зараркунандаларнинг мавжудмаслиги. ранги, юзаси, шакли маҳсулотларнинг ташқи кўринишини тавсиф-лайди. маҳсулотларнинг ранги кремсимон ёки сариқ тусли, бир текис, уннинг навига мос, қорилмай қолган уннинг изларисиз, қўшимчалар қўшиб тайёрланганларининг ранги ўзига хос бўлиши керак. макарон маҳсулотларининг юзаси силлиқ бўлиши керак, бироз дағаллик бўлишига йўи қўйилади. шакли ўз номига мос келиши керак. макарон, вермишел ва угра маҳсулотларида букилишлар ва эгриликлар майжудлигига рухсат берилади. макарон маҳсулотларининг таъми ва ҳиди турига хос, бегона таъм ва ҳидларсиз, қўшимчалар …
4
лган маҳсулот ҳисобланади. макарон маҳсулотлари каттиқ буғдойдан олинадиган махсус крупчатка унидан тайёрланади. макарон маҳсулотларнинг ассортименти ва истеъмол хусусиятлари. макарон маҳсулотлари қайси навли ундан тайёрланганлигига қараб олий нав ва биринчи навларга бўлинади. агар тайёрлашда таъм берувчи моддалар ёки бойитувчи маҳсулотлар қўшилса, унда нав кўрсаткичи ёнига қўшилган қўшимчанинг номи ҳам қўшиб айтилади. масалан, тухумли олий нав, сутли олий, томатли 1-нав ва ҳоказо. макарон маҳсулотларининг ҳам бир нави шаклига қараб тўртта типга бўлинади: найчасимон, лентасимон, ипсимон ва шаклдор маҳсулотлар. найчасимон маҳсулотлар. найчасимон макарон маҳсулотлари шакли ва узунлигига қараб 3 та кичик типга бўлинади: макаронлар, рожки ва юпқа паррак ҳолидаги маҳсулотлар. макаронлар найчасимон, тўғри кесилган, узунлари 30 см дан ортиқ, калталари эса 15-30 см бўлади. рожки найчалар букилган ёки тўғри, 1,5-4,0 см узунликда бўлади. юпқа паррак (перя) найчалар қиялатиб кесилган, узунлиги 3-10 см. бу маҳсулотлар диаметрининг ўлчамларига қараб ҳам турларга бўлиниши мумкин. уларда диаметрининг ўлчамлари 4 мм дан 7 мм гача бўлади. лентасимон маҳсулотлар. …
5
жадвалда асосий макарон турларининг кимёвий таркиби бўйича маълумотлар келтирилди. бу жадвал маълумотлари шуни кўрсатадики, макарон маҳсулотларининг ҳам асосий таркибий қисмини углеводлар, асосан крахмал ва декстринлар ташкил этади. уларнинг таркибида крахмал ва декстринлар миқдори деярлик ўзгарувчан эмас ва бу кўрсаткич ўртача 66-67 % ни ташкил этади. макарон маҳсулотлари таркибида қанд миқдори 2,0-2,3 % ни ташкил этиб, деярлик ундан фарқ қилмайди. 1-жадвал макарон маҳсулотларининг кимёвий таркиби кимёвий моддалар ўлчов бирлиги макарон тури олий навли буғдой унидан тайёр- ланган макарон олий навли буғдой унидан витаминлаштирилган макарон 1-навли буғдой унидан тайёр- ланган макарон олий навли буғдой унидан тухум кукуни қўшиб тайёрланган макарон suv % 13,0 13,0 13,0 13,0 oqsil % 10,4 10,4 10,7 11,3 yog‘ % 1,1 1,1 1,3 2,1 mono_va disaharidlar % 2,0 2,0 2,3 2,0 kraxmal va dekstrinlar % 67,7 67,7 66,1 66,0 kletchatka % 0,1 0,1 0,2 0,1 kul % 0,5 0,5 0,7 0,6 mineral elementlar: na mg % 3 3 …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "макарон маҳсулотлари технологияси"

1683285476.doc макарон маҳсулотлари технологияси режа: 1. макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси. 2. макарон маҳсулотларини совитиш, қадоқлаш, жойлаш ва сақлаш. 3. макарон маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари. макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси макарон маҳсулотлари-ун ва сувдан, баъзида эса оқсилли бойитувчилар ёки таъм берувчи моддалар қўшиб тайёрланган ошпазлик яримтайёр маҳсулоти ҳисобланади. макарон маҳсулотлари тез пишиши (қайнатиш давомийлиги навига қараб 320 минут), бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан яхши мослашиши ва озиқавийлик қийматининг юқорилиги туфайли кундалик ҳаётда, умумий овқатланишда ва озиқавий консентратлар ишлаб чиқаришда жуда кенг қўлланилади. намлиги паст (13 %) бўлганлиги боис хоссаларини ўзгартирмасдан бир йилдан ортиқ сақланади, ташишга...

DOC format, 258.5 KB. To download "макарон маҳсулотлари технологияси", click the Telegram button on the left.