лицензияли битимларнинг асослари ва уларнинг шартлари

DOCX 23,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1661529068.docx лицензияли битимларнинг асослари ва уларнинг шартлари режа: 1. лицензия битимларининг моҳияти ва уларни таснифлаш. лицензия тоъловларининг шакллари. 2. лицензиялаш, лицензия объектлари ва тартиби. фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар. 3. ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш фаолиятини лицензиялаш. лицензия битими ёки лицензия лицензиар (сотувчи) лицензиат (харидор)га ўзаро келишилган тижорат шартларида интеллектуал мулк объектидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этадиган савдо битимидир. бозор товарлари сифатида лицензияларнинг ўзига хос хусусияти буюмлар (моддий объектлар) тақдим этилаётганидан эмас, балки интеллектуал мулк объектлари учун мутлақ ҳуқуқларнинг савдоси амалга ошаётганлигидан иборатдир. алоҳида таъкидлаб ўтамизки, ўзбекистон республикаси қонунчилиги бўйича лицензия битимлари амалда бўлишининг мажбурий шарти уларнинг давлат патент идорасида давлат рўйхатидан ўтиши ҳисобланади. лицензия моҳиятининг таърифига кўра лицензия битимини имзолаш учун биринчи зарурий шарт лицензиарда ҳақиқий муҳофаза ҳужжатлари (масалан, ихтиролар, саноат намуналари учун патентлар, товар белгиларини рўйхатга олиш тўғрисида гувоҳномалар ва ҳоказо) билан тасдиқланган лицензия предметига мутлақ мулк ҳуқуқининг мавжуд бўлиши зарур. бироқ, патентлар билан ҳимояланмаган интеллектуал …
2
ва улар ўртасидаги муносабатлар характери. лицензия предмети бўйича таснифланадиган лицензия шартномаларининг гуруҳига ихтиролар, товар белгилари, саноат намуналари, ноу-хау, фойдали моделлар, селекция ютуқлари, эҳм учун дастурлар, маълумотлар базалари ва интеграл микросхемалар топологиялари учун лицензия битимлари киради. одатда муайян битимнинг предмети интеллектуал мулк объектларига хуқуқлар савдоси (тақдим этиш, сотиш) билан чекланиб қолмайди, балки лицензияни ўзлаштириш ва ундан фойдаланиш учун зарур техник хужжатларни бериш, техник ёрдам кўрсатиш, шунингдек бир қатор холларда махсус ускуналар, хом ашё, бутловчи қисмлар, намуналар ва бошқаларни етказиб беришни ўз ичига олади. лицензиялар турлари бўйича таснифланадиган лицензия битимларининг гуруҳи, ўз навбатида, қуйидаги категорияларга бўлинади: · интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш учун хуқуқлар бошқа савдо битимларнинг таркибига киритилмасдан мустақил лицензия шартномаси доирасида тақдим этиладиган соф лицензиялар; · интеллектуал мулк объектлари учун лицензиялар асосий битимларга илова ёки бу битимлар бўйича шартномаларнинг алоҳида бўлимлари ҳисобланадиган йўлдош лицензиялар. хусусан, комплекс ускунани етказиб бериш, пулрат ишлари, инжиниринг, ишлаб чиқариш кооперацияси, қўшма корхоналарни тузиш ва бошқалар бундай …
3
дан фойдаланиш имконини таъминлаш мақсадида бирёқлама тартибда тақдим этилаётган лицензиялар ҳам кесишадиган лицензиялар таркибига киради; · мажбурий лицензиялар-патент эгаси ўзи ишлаб чиққан ихтиродан узоқ муддат ёки етарлича фойдаланмаган ҳамда лицензияларни сотишдан бош тортган ҳолларда давлат патент органлари томонидан манфаатдор шахсга патентланган ихтиро, фойдали модел, саноат намунасидан фойдаланиш учун бериладиган рухсатномалар. ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ кўрсатилган вақт уч йилни ташкил қилиб, бу муддат ўтганидан кейин патент эгаси лицензия шартномасини имзолашдан бош тортган холларда патентланган объектдан фойдаланишни истаган ва унга тайёр бўлган ихтиёрий шахс унга мажбурий номутлақ лицензияни берилишини сўраб расмий илтимоснома билан судга мурожаат қилиши мумкин; · очиқ лицензия - лицензияни ихтиёрий манфаатдоршахсга сотишга тайёр бўлган патент эгасининг патент идорасига берилган расмий талабномаси бўйича патентланган объектдан фойдаланиш хуқуқини тақдим этиш. бундай очиқ лицензияни сотиб олишни истаган шахс патент эгаси билан тўловлар тўғрисида шартнома ёки номутлақ лицензияни тақдим этиш тўғрисида шартнома тузиши шарт; · мажбурий лицензия - мамлакат мудофааси ва миллийхавфсизлиги манфаатларида интеллектуал …
4
вақтнинг ўзида бу лицензия предметидан фойдаланиш хамда унга бошқа шахслар учун лицензия тақдим этиш хуқуқи лиқензиарда сақланиб қолади; · шартномада келишилган доирада лицензиатга интеллектуал мулк объекти учун мутлақ ҳуқуқ тақдим этадиган мутлақ лицензия, бунда унинг лицензиатга берилмайдиган қисмидан фойдаланиш ҳуқуқи лицензиар томонида сақланиб қолинади; · фақат саноат мулки объектларига тақдим этиладиган ҳамда лицензиатга ҳудудий чеклашларсиз ва патент амал қилишининг барча муддатида ундан фойдаланиш учун барча ҳуқуқларни берадиган тўлиқ лицензия. интеллектуал мулк объектларини мухофаза қилиш усули бўйича лицензия битимлари патентли ва патентсиз лицензия битимларига бўлинади. патентлар ва гувохномалар билан муҳофазаланган ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш хуқуқларининг берилишини кўзда тутувчи шартномалар патентли лицензия битимларига киради. "ноу-хау", ишлаб чиқариш сирлари, техник, тижорат ва ишлаб чиқариш иқтисодий билимлар ва тажриба учун хуқуқларнинг берилиши бўйича лицензия битимларини патентсиз лицензия битимлари дейилади. лицензия битимлари субъектларининг мақоми ва муносабати бўйича ҳуқуқий ва молиявий жиҳатдан бир-биридан мустақил фирмалар томонидан имзоланадиган …
5
шартнома асосида ишлаб чиқилади. одатда лицензия битимлари интеллектуал мулк объектларининг умумий иқтисодий табиатидан юзага келган уни тузишнинг ягона тамойилига эгадир. амалиётда фойдаланиладиган лицензия шартномалари одатда қуйидаги асосий бўлимларга эга бўлади: 1. лицензия битимининг матни кейинчалик лицензиар ва лицензиат деб номланувчи сотувчи ва харидорнинг тўлиқ номи бериладиган преамбуладан бошланади. бу бўлимда патентлар, ноу-хау ва бошқалар, шунингдек улардан фойдаланиш учун лицензияни тавдим этиш ва бошқа шахсларга сотиш хуқуқи лицензиарга тегишли эканлиги, лицензиат эса ушбу битим шартларида кўрсатилган объектлардан фойдаланиш учун лицензияни сотиб олишни исташи таъкидланади; 2. кейинги "таърифлар" бўлимида лицензия битимида фойдаланиладиган тушунчаларга изоҳ берилади. олдиндан келишилган ва аниқ ифодаланган асосийт ушунча ва атамалардан фойдаланиш битим матнини қисқартиришга ва уларни турлича талқин қилиниши сабабли томонлар ўртасида келишмовчиликларга йўл қўймасликка имкон беради; 3. сўнгра "шартнома предмети" бўлими келиб, унда муайян лицензия предмети, хуқуқлар хажми ва уларни бериш шартлари, ихтиродан фойдаланиш учун зарур техник ёрдам турлари ва бошқалар аниқланади. лицензия бўйича лицензиатга ҳам мутлақ, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"лицензияли битимларнинг асослари ва уларнинг шартлари" haqida

1661529068.docx лицензияли битимларнинг асослари ва уларнинг шартлари режа: 1. лицензия битимларининг моҳияти ва уларни таснифлаш. лицензия тоъловларининг шакллари. 2. лицензиялаш, лицензия объектлари ва тартиби. фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар. 3. ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш фаолиятини лицензиялаш. лицензия битими ёки лицензия лицензиар (сотувчи) лицензиат (харидор)га ўзаро келишилган тижорат шартларида интеллектуал мулк объектидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этадиган савдо битимидир. бозор товарлари сифатида лицензияларнинг ўзига хос хусусияти буюмлар (моддий объектлар) тақдим этилаётганидан эмас, балки интеллектуал мулк объектлари учун мутлақ ҳуқуқларнинг савдоси амалга ошаётганлигидан иборатдир. алоҳида таъкидлаб ўтамизки, ўзбекисто...

DOCX format, 23,7 KB. "лицензияли битимларнинг асослари ва уларнинг шартлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.