конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими

DOCX 67,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1540973447_72808.docx конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими режа: 1. конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими стандартларининг таркиби, классификацияси ва белгиланиши. 2. маҳсулот турлари ва лойиҳа ҳужжатлари 3. машиналарни таркибий қисмларга бўлиш методикаси конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими стандартларининг таркиби, классификацияси ва белгиланиши. умумий маълумотлар. конструкторлик ҳужжатлари ягона тизими комплекси стандартларига куйилган вазифалар, уларнинг таъсир доираси, классификацияси, белгиланишга оид умумий қоидалар, давлат стандарти (гост 2.001-68) да белгиланган. стандартларнинг таърифи ва вазифаси. конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими - республикамиздаги барча корхона, ташкилот, муассасалар ишлаб чикаётган ва фойдаланаётган конструкторлик ҳужжатларини тайёрлаш, расмийлаштириш ва ишлатиш билан боғлиқ бўлган тартиб ва қоидаларни белгиловчи давлат стандартлари комплексидир. конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими стандартларининг асосий вазифаси - корхона, ташкилот, муассасаларда конструкторлик ҳужжатларига риоя қилиш, расмийлаштириш ҳамда улардан фойдаланишда ягона тартиб ва қоидаларни жорий этишдан иборат. бу тартиб ва қоидалар ёрдамида: 1. корхона ва ташкилот, муассасалар ўзаро конструкторлик ҳужжатларини қайта расмийлаштирмай туриб, улар уртасида бу ҳужжатларни алмаштира олиш имкони яратилади. 2. ишлаб чиқаришга кераксиз ҳужжатларнинг …
2
8. ишлаб турган корхоналарни тезда қайта созлашда ҳужжатларни оператив равишда тайёрлаш имкони яратилади. стандартларнинг таъсир доираси. ҳужжатларни тайёрлаш, расмийлаштириш ва улардан фойдаланишда конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими (кхят) стандартларида белгиланган тартиб ва қоидалар қуйидагиларга: а) конструкторлик ҳужжатларининг барча турларига; б) конструкторлик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритувчи ва ҳисобга олувчи ҳужжатларга; в) техникавий норматив ва технологик ҳужжатларга таъсир этади. 2. конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими стандартлари конструкторлик ҳужжатларини тўзиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар ҳамда адабиётларни нашр эттириш учун асос бўлади. масалан, бундай ҳужжатларда: а) корхоналар техника бўлимининг (техникавий ҳужжатлар бўлими, норма-назорат хизмати ва ш.к.) структураси ва вазифаларни белгиловчи қоидалар; б) саноат ва корхоналарнинг тармоқлари уртасида конструкторлик ҳужжатларининг ҳаракати ҳамда келишиб олиш тартиби тўғрисидаги қоидалар; в) техникавий ҳужжатларни тайёрлаш, саклаш, комплектлаш ва гурппалаш бўйича курсатмалар ва қоидалар белгиланади. конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими стандартларининг таркиби, классификацияси ва белгиланиши. конструкторлик ҳужжатларининг ягона тўзимига кирувчи стандартларнинг таркиби республика вазирлар махкамаси кошидаги давлат стандартлар кенгаши томонидан белгиланган …
3
гост 2.121-73 2 конструкторлик ҳужжатларида буюмнинг белгиланиши ва классификацияси гост 2.201-68 3 чизмалар бажаришнинг умумий қоидалари гост 2.301-68 гост 2.317-69 4 машинасозлик ва асбобсозлик саноати буюмларининг чизмаларини бажариш қоидалари гост 2.401-68 гост 2.426-74 5 конструкторлик ҳужжатларидан фойдаланиш (ҳисобга олиш, сақлаш, нусҳа кўчириш, ўзгаришлар киритиш) қоидалари гост 2.501-68 гост 2.503-74 6 эксплуатация ва таъмирлаш ҳужжатларини бажариш қоидалари гост 2.601-68 гост 2.607-72 7 схемаларни бажариш қоидалари гост 2.701-68 гост 2.792-74 8 қурилиш ва кемасозлик ҳужжатларини бажариш қоидалари гост 2.801-74 гост 2.857-75 9 бошқа стандартлар конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими стандартининг белгиланишига мисол келтирамиз: “конусли тишли гилдираклар чизмасини бажариш” гост 2.405 - 75 эслатма: техникавий норматив ҳужжатларининг ягона классификацияси ва белгиланиши жорий этилгунча, мазкур классификация ва стандарт номерини тўзиш системаси ўз кучини саклаб қолади. маҳсулот турлари ва лойиҳа ҳужжатлари буюм турлари. буюм деб ясаш мумкин бўлган предмет ёки предметлар тўпламининг исталган кўринишига айтилади. буюмларга, масалан, деталлар ва йиғиладиган бирликлар, комплектлар ва комплекслар киради (гост …
4
умумий кўриниши, схемаси, спецификацияси, тушунтириш хати ва бошқалар. детал чизмаси ва спецификацияси асосий конструкторлик ҳужжатлари саналади. бундай ҳужжатлар оригинал, нусҳа, дубликат кўринишида бажарилиши мумкин. детал чизмаси - бу детални тайёрлаш ва назорат қилиш учун зарур бўладиган детал тасвири ва бошқа маълумотлар ҳақидаги ҳужжатдир. ишчи чизмада буюмнинг ўлчамлари, четланишлари, юза ғадир-будирликлари ва бошқа шунга ўхшаш буюм йиғишда мос келиши керак бўлган маълумотлар кўрсатилади. ишчи чизмаларда технологик кўрсатмалар беришга йўл қўйилмайди. йиғма чизма - бу йиғма бирликни йиғиш ва бошқа ма’лумотлар ҳақидаги ҳужжатдир. йиғма чизмаларга, шунингдек, гидромонтаж, пневмомонтаж ва электромонтаж чизмалари киради. умумий кўриниш чизмаси - бу буюм конструкцияси, асосий тузувчи қисмларининг ўзаро таъсири, ишлаш принципини тушунтирувчи ҳужжатдир. схема - бу буюм тузувчи қисмларининг шартли белги ва тасвирлари ва улар орасидаги боғликликларни кўрсатувчи ҳужжатдир. спецификация - йиғма бирлик, комплекс ёки комплектнинг таркибини аниқловчи ҳужжатдир. тушунтириш хати - бу устида иш олиб борилаётган маҳсулотнинг тузилиши ва ишлаш принципини баён қилувчи, шунингдек устида ишлашда …
5
ва комплектлар таркибий қисмларини аниқлаш, конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқаришга жорий этишни режалаштириш учун спецификация зарур. умумий ҳолда машиналар қуйидаги таркибий қисмларга бўлинади: “комплекслар”, “йиғма бирликлар”, “деталлар”, “стандарт буюмлар”, “бошқа буюмлар”, “материаллар”, “комплектлар”. давлат стандарти бўйича ҳужжат белгилаш. чизмада график ишлар учун қуйидаги белгилашлар курсатилади: нокомплекс (содда) гурухли комплекс буюмлар учун: детал - бу номи ва маркаси бир хил материалдан йиғма бирликларсиз тайёрланган буюм. узел - бирикма қисмларга ажраладиган ёки ажралмас тузувчи қисмлар бирикмасидан тузилган буюм. гурух - ишлаб чиқаришни мустакил ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлган қисмларга булинадиган ёки бўлинмайдиган тузувчи қисмлар бирикмаси. комплекс - икки ёки ундан ортиқ, тайёрловчи корхона йиғиш операциялари билан бириктирилмаган, аммо ўзаро боғлиқ равишда эксплуатацион функцияларни бажаришга мўлжалланган махсуслаштирилган буюм. индекслар уларни ўзлаштириш, бериш ва ҳисобга олиш топширилган ташкилот томонидан марказлашган ҳолда берилади. варақ шаклантирувчи машинани белгилаш учун намуна: машиналарни таркибий қисмларга бўлиш умумий ҳолда қуйидаги кетма-кетликда жойлашиши керак бўлган бўлимлардан тузилади: - йиғма - бирликлар; …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими" haqida

1540973447_72808.docx конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими режа: 1. конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими стандартларининг таркиби, классификацияси ва белгиланиши. 2. маҳсулот турлари ва лойиҳа ҳужжатлари 3. машиналарни таркибий қисмларга бўлиш методикаси конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими стандартларининг таркиби, классификацияси ва белгиланиши. умумий маълумотлар. конструкторлик ҳужжатлари ягона тизими комплекси стандартларига куйилган вазифалар, уларнинг таъсир доираси, классификацияси, белгиланишга оид умумий қоидалар, давлат стандарти (гост 2.001-68) да белгиланган. стандартларнинг таърифи ва вазифаси. конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими - республикамиздаги барча корхона, ташкилот, муассасалар ишлаб чикаётган ва фойдаланаётган конструкторлик ҳужжатларини тайё...

DOCX format, 67,2 KB. "конструкторлик ҳужжатларининг ягона тизими"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.