ягона интерактив давлат хизматлари портали

DOCX 20 pages 3.4 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 20
1-амалий машғулот ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz дан амалиётда фойдаланиш ишдан мақсад: ягона интерактив давлат хизматлари порталини амалда қўллаш. унинг ресурслари, фаолият мақсадлари, интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш. коммунал хўжалик ва уй-жой фонди порталини таҳлил қилиш. унинг ресурслари, фаолият мақсадлари, коммунал хизматларини ягона ойна кўринишида интерактив хизматларни ўрганишга бағишланган. масаланинг қўйилиши: тингловчи my.gov.uz портали, яъни ягона интерактив давлат хизматлари порталидан id.uz ягона идентификация тизим орқали рўйхатдан ўтиши керак бўлади хамда интерактив хизматлар орқали давлат ташкилотига мурожаат этиши лозим. тингловчи e-kommunal.uz, яъни коммунал хўжалик ва уй-жой фонди порталидан id.uz ягона идентификация тизим орқали рўйхатдан ўтиши керак бўлади хамда электрон хисоблагичларни профилга киритиб онлайн тўловни амалга ошириши лозим. ишни бажариш учун намуна 1.1. ягона портал ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги “интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда интернет тармоғида ўзбекистон республикасининг ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 378-сон қарори аосида ташкил этилган ҳамда мазкур қарор билан қабул қилинган …
2 / 20
ларини кенгайтириш учун мўлжалланган. унинг вазифалари: • фойдаланувчиларга давлат органларига тўғридан-тўғри мурожат қилиш учун имконият бериш; • фойдаланувчиларни акт соҳасидаги бошқа лойиҳалар билан интеграциялаш; • фойдаланувчиларнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш; • давлат органларига мурожаат қилинганда, фойдаланувчилар учун бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва уларни бартараф этиш; • “электрон ҳукумат”ни янада ривожлантириш ва давлат бошқарувига замонавий акт ни жорий этишда кўмаклашиш. ягона интерактив давлат хизматлари портали 2013 йил 1 июлда ишга туширилди. у қуйидаги имкониятларга эга: · давлат ташкилотлари ва хизматларига оид маълумотлардан фойдаланиш; · давлат хизматидан фойдаланиш учун электрон шаклдаги сўровларни ва бошқа ҳужжатларни тўлдириш имконияти; · давлат хизматидан фойдаланиш учун сўров (ариза) юбориш; · сўровларни ихтиёрий пайтда ва манзилдан юбориш; · сўров қабул қилиниши учун навбатда туриш зарурати бўлмайди; · сўровни юборувчи аризасининг бажарилишига оид маълумотлардан ихтиёрий пайтда хабардор бўлиш имконияти; · давлат хизматлари берилиши ҳақидаги сўровни бериш; · давлат хизмати сўрови натижаларини олиш имконияти. 1-расм. ягона интерактив …
3 / 20
уларни ўзбошимчалик билан кесганлик учун жарима миқдорлари (4) билан танишиш мумкин. 2-расм. йўл қоидаси бузилгандаги жарималар миқдори ҳақида маълумот. бундан ташқари порталдан ишонч телефонлари бўлими ҳам жой олган бўлиб, унда 19 та ишонч телефони кўрсатиб ўтилган. 3-расм. ишонч телефонлари рўйхати. порталда фуқаролар томонидан сўралган саволларга берилган жавобларни ўзида мужассам этган “кўп бериладиган саволлар” бўлими ҳамда бўш иш ўринлари рўйхати ҳам жой олган. ягона портал давлат интерактив хизматларидан фойдаланиш тартиблари: • фойдаланувчи давлат интерактив хизматидан фойдаланиш рухсатнома асосида амалга оширилади; • фойдаланувчи аризасига асосан рухсатнома бериш ва уни беркитиб ёки ёпиб қўйиш ҳуқуқларига “ўзинфоком” маркази ёки қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши, вилоятлар ва тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги компьютерлаштириш марказлари эга, яъни ушбу марказлар ушбу фаолиятни олиб бориш ваколатига эга ва масъул марказлар ҳисобланади; • жисмоний шахслар (ариза ва паспорт асосида) ва юридик шахслар (ариза ва рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома асосида) учун шахсий кабинетдан эркин фойдаланишга рухсатнома бир ёки икки кун мобайнида масъул …
4 / 20
мурожаат электрон рақамли имзо ва уларни идентификацияловчи бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланиши керак. · фойдаланувчи аризага зарур ҳужжатлар, хатлар ва расмларни илова қилиши мумкин. аризани қабул қилиш тартиби: масъул ходим ариза қабул қилинганлиги тўғрисида фойдаланувчига хабар жўнатади. аризага жавоб бериш тартиби: • фойдаланувчи аризасига жавоб кўрсатилган почта манзилига юборилади; • фойдаланувчи аризаси мурожаатлар учун белгиланган тартиб ва муддатда кўриб чиқилади; • фойдаланувчи аризасига жавоб олувчининг ёки бошқа ваколатли ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. ариза рад этилиш тартиби қуйидагилар фойдаланувчи мурожаатини кўриб чиқишни рад этиш учун асос ҳисобланади: · одобсизлик мазмунидаги мурожаатлар (ахлоқсиз ёхуд ҳақоратли иборалар, таҳдидлар, мантиқ ва маъноси бўлмаган таклифлар ва шунга ўхшаш мурожаатлар); · матнда тушунарсиз қисқартиришлар ёки реклама материаллари мавжуд бўлган аризалар; · таркибида аниқ аризалар, шикоятлар ёки таклифлар бўлмаган мурожаатлар; · рад этишнинг асосланган сабаблари кўрсатилган рад жавоби фойдаланувчига бир иш куни мобайнида юборилади; · ариза ваколатига кирмайдиган давлат органларига тушганда, у беш кун муддатда, фойдаланувчи …
5 / 20
ариза назорати ва жавобгарлик тартиби: · ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси интерактив давлат хизматлари кўрсатиш тартибига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади; · давлат ташкилотлари раҳбарлари ва ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг таркибий бўлинмалари ягона портал орқали кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари кўрсатишнинг асоссиз рад этилганлиги ва хизматлар сифатсиз кўрсатилганлиги учун жавоб берадилар; · фойдаланувчи аризада нотўғри маълумотлар берганлиги, уйдирма ва ҳақоратлар бўлган мурожаатлар узатганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради. ягона порталдан фойдаланишнинг фойдаланувчи учун баъзи имкониятлари: · коммунал хизмат, электр энергия ва сув истеъмолчилари ушбу хизмат харажатлари ҳақидаги шаxсий маьлумотлардан фойдаланиш имконияти яратилди. бу имкониятдан фойдаланиш тартиби жуда осондир. ушбу хизматга доир ариза ва шикоятларни ягона портал орқали тезда жўнатиш ва ҳал қилиш имконияти яратилди. бунда аризага ҳужжатлар ва расмларни илова қилиш имконияти мавжуд; · чет эл фуқаролари ўзбекистонга виза расмийлаштириш учун интерактив хизматдан фойдаланиши …

Want to read more?

Download all 20 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ягона интерактив давлат хизматлари портали"

1-амалий машғулот ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz дан амалиётда фойдаланиш ишдан мақсад: ягона интерактив давлат хизматлари порталини амалда қўллаш. унинг ресурслари, фаолият мақсадлари, интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш. коммунал хўжалик ва уй-жой фонди порталини таҳлил қилиш. унинг ресурслари, фаолият мақсадлари, коммунал хизматларини ягона ойна кўринишида интерактив хизматларни ўрганишга бағишланган. масаланинг қўйилиши: тингловчи my.gov.uz портали, яъни ягона интерактив давлат хизматлари порталидан id.uz ягона идентификация тизим орқали рўйхатдан ўтиши керак бўлади хамда интерактив хизматлар орқали давлат ташкилотига мурожаат этиши лозим. тингловчи e-kommunal.uz, яъни коммунал хўжалик ва уй-жой фонди порталидан id.uz ягона идентификация тизим орқали рўйхат...

This file contains 20 pages in DOCX format (3.4 MB). To download "ягона интерактив давлат хизматлари портали", click the Telegram button on the left.