таъмирланган машиналарнинг сифатини ва ишончлилигини таъминлаш

DOC 84,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1480790941_66339.doc таъмирланган машиналарнинг сифатини ва ишончлилигини таъминлаш режа: 1.машиналарнинг сифат кўрсаткичлари ва уларни аниқлаш усуллари. 2.машиналарнинг сифат даражасини баҳолаш усуллари. 3.қишлоқ хўжалик техникаларини сифати ва пухталигини ошириш тадбирларининг иқтисодий самарадорлиги машиналарни таъмирлаш сифатини бошқариш. қишлоқ хўжалик техникасини таъмирлаш сифати кўпинча техник назоратни тўғри ташкил қилишга ҳамда текширувчининг иш жойида ускуналарни тадбиркорлик билан қуроллантиришга, технологик талабларга катъий амал қилишга ва таъмирлашга доир техник талабларни тўлиқ бажаришга боғлиқ. таъмирлаш корхоналарини техник жиҳатдан қуроллантириш машиналарни таъмирлаш сифатига таъсир этади. шунинг учун ҳам энг биринчи вазифа таъмирлаш корхоналарининг моддий-техника базасини яратиш ва такомиллаштиришдан иборат. шундай қилингандагина машиналарни таъмирлаш таннархи камаяди ва ишлаб чиқариш хажми ошади. таъмирлаш ишларини сифатли бажариш учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда деталлар, бирикмалар, агрегатлар ва машиналарни таъмирлаш сифатини назорат қилишни тўғри ташкил қилиш лозим. техник назорат тизими ва унинг турлари. маҳсулотнинг сифати гост 15467-79 га мувофик назорат қилинади. ишлаб чиқариш жараёнида машинанинг ёки унинг асосий қисми ва бирикмасини таъмирлашнинг сифати …
2
ишлов берилиши керак бўлган эхтиёт қисмлар, материаллар тайёрланган қуймаларни назорат қилиш киради. буларга яна металл қиркувчи ускуналарни ва назорат ўлчагич асбобларини доимий назорат қилиш ҳам киради. дастлабки назоратни синчковлик билан бажариш - бракнинг олдини олишнинг асосий шартларидан биридир. оралиқ назорат - деталларга ишлов бериш. ювиш, қисмларга ажратиш, таъмирлаш, йиғиш каби бутун технологик жараёнлар тугатилгандан сўнг ўтказилади. операцияни бошлашдан олдин ўтказиладиган назоратга алоҳида эътибор берилади. оралиқ назорат кўп меҳнат талаб қилади. у анча самарадор бўлишига қарамай унинг сифати кўпинча ҳар бир бажарувчининг малакасига ва алоҳида йўл топишига боғлиқ. таъмирланган деталлар, бирикмалар ёки машиналарнинг оҳирги назорат қилинувчи параметрларнинг норматив техник хужжат талабларига мос келишига кўра баҳоланади. у таъмирлашнинг ажралмас қисми бўлиши ва корхонанинг техник назорат хизмати ёрдамида ўтказилиши керак. охирги назоратда корхонанинг иши сўнги маҳсулотга қараб баҳоланади ҳамда таъмирнинг сифати ва машиналарнинг таъмиридан кейинги даврдаги ишлаш пухталиги аниқланади. юқорида келтирилган назоратнинг барча турлари ишчи назоратига таалуқлидир. даврий назорат - ўтказишдан асосий мақсад …
3
нлар ҳисобга олинади. қўзгалувчан назорат- катта хажмдаги деталлар ва йиғма бирикмаларни (каркаслар, рамалар, корпуслар ва бошқа шу кабиларда) таъмирлашда ва йиғишда иш жойининг айнан ўзида ўтказилади. бундай назоратда ишлаб чиқаришни ва шу маҳсулот нуқсонларини аниқлашнинг сифати камайиши мумкинлигига қарамай, қўшимча ишлаб чиқариш майдонига талаб камаяди ва юк ташиш хажми қискаради. маҳсулотнинг камраб олиш даражасига кўра назорат 2 турга бўлинади: бир бошдан (ялпи) назорат қилиш муҳит (жавобгар) деталларни, бу деталларнинг таъмирлангандан кейинги ёки эхтиёт қисмларнинг йиғишга келганда ўтказиладиган назорат, таъмирлар орасидаги давр (катта меҳнат сарфига карамасдан) таъмир сифатини оширишдаги ва машиналарни ишончли ишлашини таъминлашдаги асосий фактордир. танлаб (алоҳида) назорат ўтказиш катта хажмдаги эхтиёт қисмларни қабул қилишда, бир хилда таъмирланган деталларни назорат қилишда, корхоналардан маҳсулотларни қабул қилишда ва тайёр маҳсулотларни буюртмачига беришда қўлланилади. бундай катта миқдордаги деталларни техник холатини маълум бир аниқликда баҳолаш мумкин. шу билан бирга иш хажми ҳам камаяди. хўжаликлардаги техникаларни таъмирлаш устахоналарида техник назоратни ташкил қилишнинг уч хил шакли …
4
назорат ишни бундай ташкил этиш шаклида тнб (отк) ишчилари юқори ташкилотларга бўйсунади ва назорат ўтказилиши таъмирлаш корхонаси назоратчиларига боғлиқ бўлмайди. хўжалик таъмирлаш устахоналарида мустакил назорат ишлари туман агросаноати ташкилотлари томонидан доимо ўтказилиб туради. таъмирлаш корхоналарида эса вилоят, ўлка ва жумхурият агросаноат комплекси ёки “узкишлоктаъминоти таъмирлаш“ бирлашма мутахассислари томонидан доимий ўтказилиб турилади. таъмирлаш сифатини назорат қилишни ташкил этиш. “узқишлоқхўжтаъминот таъмирлаш” тизими таъмирлаш корхоналарида детал, йиғма қисм ва машиналар таъмирига техник талабларни кузатувчи маҳсус гурух ёки техник назорат бўлими тнб (отк) жавобгардир, жамоа ва давлат хўжаликларида эса бунга мухандис- назоратчи масъулдир. тнб махсус асбоблар ва технологик ускуналарни техник холатини, таъмир сифати ва янги деталлар тайёрланишини, таъмирлаш учун келтирилган қўшимча қисмлар ва материаллар сифатини; таъмирланган қисмлар, агрегат ва машиналар сифати ва бутунлигини текширади. бундан ташқари, тнб ишчилари таъмирлаш корхонаси айби билан содир бўлган нуқсонларга эътирозларни кузатиш ва қондиришда қатнашишлари шарт. улар маҳсулотни сифатсиз таъмирлаган ишчини аниқлашда, назорат -ўлчагич асбобларининг техник ҳолатини текширишда ва …
5
ларининг ва мосламаларнинг носозлигини ўз вақтида бартараф қилади. таъмирлаш устахонасига келтирилган эхтиёт қисм ва материалларни қайта текшириб кўради деталларни ва йиғма бирикмаларни таъмирлашда техник талабларга амал қилганини, иш жойига қараб таъмир сифатини назорат қилади. таъмирланган деталларни бирикма ва машиналарни қабул қилади. қабул қилишда ва топширишда таъмирланганлиги тўғрисидаги актнинг, машина техник паспортининг тўғри тўлдирилганлигини текширади. шунингдек мухандис-назоратчи қатор хўжаликларга чиқиб акт далолатнома ва авариялар тўғрисидаги актларни расмийлаштириб бориши, қишлоқ хўжалик техникасини сақлашни тўғри ташкил этиши, машиналар ва унинг деталларини таъмирлаш сифатини ошириш усулларини ишлаб чиқиши ва жорий этиши керак. хўжалик устахоналарида таъмирланган деталлар йиғиш бирикмалари ва машиналар мухандис- назоратчи қабул қилиб олиб таъмирдан чиққанлиги тўғрисидаги далолатнома тўлдирилгандан кейингина йиғилади. техник назорат гурухининг рахбари таъмирланган машина ёки йиғиш бирикмалари давлат стандарти шартлари ёки техник талабларига жавоб бермаса, уни қабул қилиш ва таркатишни тўхтатиб қўйиш хукукига эга. ташкилот раҳбари юқори ташкилотга хабар қилган ҳолда техник назорат рахбарининг кўрсатмасини ёзма буйруқ билан рад қилиши …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"таъмирланган машиналарнинг сифатини ва ишончлилигини таъминлаш" haqida

1480790941_66339.doc таъмирланган машиналарнинг сифатини ва ишончлилигини таъминлаш режа: 1.машиналарнинг сифат кўрсаткичлари ва уларни аниқлаш усуллари. 2.машиналарнинг сифат даражасини баҳолаш усуллари. 3.қишлоқ хўжалик техникаларини сифати ва пухталигини ошириш тадбирларининг иқтисодий самарадорлиги машиналарни таъмирлаш сифатини бошқариш. қишлоқ хўжалик техникасини таъмирлаш сифати кўпинча техник назоратни тўғри ташкил қилишга ҳамда текширувчининг иш жойида ускуналарни тадбиркорлик билан қуроллантиришга, технологик талабларга катъий амал қилишга ва таъмирлашга доир техник талабларни тўлиқ бажаришга боғлиқ. таъмирлаш корхоналарини техник жиҳатдан қуроллантириш машиналарни таъмирлаш сифатига таъсир этади. шунинг учун ҳам энг биринчи вазифа таъмирлаш корхоналарининг моддий-техника базасин...

DOC format, 84,5 KB. "таъмирланган машиналарнинг сифатини ва ишончлилигини таъминлаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.