чўян, рангли металлар ва уларнинг қотишмаларини пайвандлаш

DOCX 35,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1669234126.docx чўян, рангли металлар ва уларнинг қотишмаларини пайвандлаш режа: 1. чўянни пайвандлаш 2. пайвандлашнинг механизациялашган усуллари 3. титан ва унинг қотишмаларининг пайвандлаш 4. никель ва унинг қотишмаларини пайвандлаш 1. чўянни пайвандлаш ҳозирги замон машинасозлиги, станоксозлиги, металлургияда ва саноатнинг бошқа соҳаларида чўяндан унинг бир қатор афзалликлари туфайли конструкцион материал сифатида кенг фойдаланилади. унинг бу афзалликлари қаторига чўян буюмлар технологиясининг оддийлиги ва арзонлиги, яхши қуйилиш хоссалари, ейилишга чидамлилигининг юқорилиги, кучланишлар концентрациясига кам сезгирлиги, титрашларни сўндириш қобилияти, арзон туриши, кесувчи асбоблар билан яхши ишлов берилиши киради. чўяннинг камчиликларига кулранг чўяннинг мустаҳкамлиги жуда пастлиги ва пластиклиги мутлақо йўқлиги киради. таркиби ва хоссалари. таркибида 2% дан ортиқ углерод бўлган темир ва углерод қотишмаси чўян дейилади. бу қотишмаларда кремний, бироз миқдорда марганец, чўянга маълум хоссалар бериш учун олтингугурт ва фосфор, баъзан легирловчи элементлар сифатида киритиладиган бошқа элементлар (никель, хром, магний ва ҳ.к.) ҳам бўлади. чўянлар структурасига қараб оқ ва кулранг чўянларга бўлинади. оқ чўянларда углероднинг ҳаммаси …
2
ортиқ легирловчи элементлар қўшилган) чўянларга бўлинади. оддий ва кам легирланган кулранг қуйма чўянлар энг кўп ишлатилади. чўян пайвандланиш технологияси ёмон материалларга киради. пайвандлашдаги асосий қийинчиликлар унинг оқаришга мойиллиги юқорилиги, яъни турли миқдорда у ёки бу шаклдаги цементит ажралиб чиқадиган участкаларнинг пайдо бўлиши ва чокда ҳамда чок атрофи зонасида дарёлар ҳосил бўлишига мойиллигидир. бундан ташқари, пайвандлаш ваннасидан интенсив равишда газ ажралиб чиқиши ва бунинг кристалланиш процессидаҳам давом этиш чок металида ғовакликлар ҳосил бўлишига олиб келиши, суюқлайин оқувчанлиги юқорилиги эса эриган металлнинг оқиб кетишини тўхтатишни ва чокнинг шаклланишини қийинлаштиради. пайвандлаш ваннаси юзасида кремнийнинг оксидланиши оқибатида қийин эрийдиган оксидлар ҳосил бўлиши, бу эса чала пайвандланишига олиб келиши мумкин. чўянни пайвандлаш усуллари. чўянни пайвандлашдан ремонт-тиклаш ишларида қуймалардаги нуқсонларни тузатишда фойдаланилади. чўян деталларнинг пайванд бирикмаларига типи ва ишлатилиш шароитига қараб турли-туман талаблар қўйилади— ташқи нуқсонларни манзарали қилиб пайвандлашдан мустаҳкамлиги асосий металл мустаҳкамлигига тенг бирикма ҳосил қилишгача. чўянни ёй ёрдамида металл ёки кўмир электродлар билан пайвандлаш, …
3
ўлишини таъминлаш зарурати, чокнинг зичлигига қўйиладиган талаблар ва шунингдек, пайвандланадиган деталларга тушадиган нагрузкаларни ҳисобга олинади. чўянни қиздириб пайвандлаш. буюм 600-8000с гача қиздирилади. технологик процесс механик ишлов бериб пайвандлаш учун тайёрлаш, пайвандланадиган деталларни қолиплаш, олдиндан қиздириш, пайвандлаш ва кейин секин совитишдан иборат. пайвандлаш учун тайёрлаш тузатиладиган нуқсонга боғлиқ. бироқ нуқсонли жойни пайвандлашга тайёрлашнинг ҳамма ҳолларида ифлосликлардан яхшилаб тозалаш ва электродлар билан турли ҳаракат қилишни таъминлаш мақсадида бўшлиқлар ҳосил қилиш учун бу жойни кесиб ишлов беришдан иборат. суюқ ҳолида оқувчан металлнинг пайвандлаш ваннасидан оқиб кетишининг олдини олиш, баъзан эритиб қопланган металлга тегишли шакл бериш учун пайвандланган жой қолипланади. тузатиладиган нуқсоннинг ўлчамлари ва қаерда жойлашганлигига қараб қолиплаш махсус қолиплаш массаси билан маҳкамланадиган (бириктириладиган) графит пластинкалар ёрдамида бажарилади, қолиплаш массаси суюқ шиша ёки бошқа материалга қорилган кварц қумидан иборат бўлади, шунингдек, қолиплашни қуймакорликда ишлатиладиган қолиплаш материаллари билан опокаларда бажарилади. деталлар махсус қиздириш печларида, қудуқларда, горонларда ёки индукцион қиздиргичлар ёрдамида қиздирилади. пайвандлаш учун эрийдиган электродлар …
4
300-400 350-500 350-600 ваннани ҳимоя қилиш ва оксидлантириш учун борат кислота асосидаги флюслар, кўпинча, сувсиз техник бура (~4000с да қиздирилган) қўлланилади. чўянларни қиздириб пайвандлашнинг асосий камчилиги жуда сермеҳнатлиги ва пайвандчи иш шароитининг оғирлигидир. бироқ металлнинг юқори сифатли бўлиши бу усулни нуқсонларни тузатишдаги иложи бор бирдан-бир усул этиб қўяди. чала қиздириб пайвандлаш. пайвандланадиган детални 300-4000с гача қиздириш чок металининг ва унинг атрофдаги зоналарнинг пайвандлашдан кейин секин совишига ёрдам беради. секин совитиш оқарган зоналар ҳосил бўлишининг олдини олишга жуда катта ёрдам беради, бу эса пайванд бирикмаларга механик ишлов имкониятини яратади. деталлар пайвандлашдан олдин термик печларда, горнларда ёки газ горелкалари ёрдамида ацетилен-кислород алангасида қиздирилади. газ горелкаси билан қиздиришда қиздирилаётган сиртнинг бир текис қиздирилишига эътибор бериш зарур. чўянни чала қиздириб пайвандлашни қопламали мр-3, уони-13 типидаги кам углеродли электродлар, махсус қопламали пўлат электродлар, чўян электродлар билан ҳамда қўшимча чўян чивиқлардан фойдаланиб, ацетиленкислород алангасида бажариш мумкин. парон тешикларни пайвандлаб беркитишда ёки детал четидаги нуқсонларни пайвандлаб беркитишда …
5
лари мавжуд. пўлат электродлар билан пайвандлашда унча муҳим бўлмаган кичик ўлчамли, пайвандлашдан кейин механик ишлов беришни талаб қилмайдиган чўян деталларни кам ҳажмда металл эритиб қоплаш йўли билан ремонт қилишда фойдаланилади. пайванд бирикма структураси бўйича бир жинсли бўлмайди, кўпинча етарли даражада зич бўлмайди ва мустаҳкамлиги кам бўлади. ҳимояловчи- легирловчи қопламали электродлар билан v- симон ёки xсимон шаклда ишлов берилган қирралар пайвандланади. деталнинг нотекис қизишининг олдини олиш учун уни алоҳида участкаларга бўлиб пайвандланади. пайванд чокнинг алоҳида эритиб қопланган учаскаларнинг узунлиги 100-120мм дан ошмаслиги зарур. алоҳида участкалар эритиб қоплангандан кейин улар 60800с гача совитилади. қопламали уони-13/45 электродлари билан тескари қутбликдаги ўзгармас токда пайвандлашда энг яхши натижаларга эришилади. шпилькалар ёрдамида пайвандлаш буюмни махсус тайёрлашни талаб қилади. бу усул билан ҳам кичик, ҳам катта ўлчамли, катта нагрузкаларда ишлайдиган ва пайвандлашдан кейин ишлов беришни талаб қилмайдиган муҳим буюмлар (гидравлик ва ҳаво цилиндрлари, прессларнинг, станокларнинг станиналари ва бошқалар) тикланади. чўянни пайвандлаш учун мис-темирли, мис-никелли ва темир-никелли электродлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"чўян, рангли металлар ва уларнинг қотишмаларини пайвандлаш" haqida

1669234126.docx чўян, рангли металлар ва уларнинг қотишмаларини пайвандлаш режа: 1. чўянни пайвандлаш 2. пайвандлашнинг механизациялашган усуллари 3. титан ва унинг қотишмаларининг пайвандлаш 4. никель ва унинг қотишмаларини пайвандлаш 1. чўянни пайвандлаш ҳозирги замон машинасозлиги, станоксозлиги, металлургияда ва саноатнинг бошқа соҳаларида чўяндан унинг бир қатор афзалликлари туфайли конструкцион материал сифатида кенг фойдаланилади. унинг бу афзалликлари қаторига чўян буюмлар технологиясининг оддийлиги ва арзонлиги, яхши қуйилиш хоссалари, ейилишга чидамлилигининг юқорилиги, кучланишлар концентрациясига кам сезгирлиги, титрашларни сўндириш қобилияти, арзон туриши, кесувчи асбоблар билан яхши ишлов берилиши киради. чўяннинг камчиликларига кулранг чўяннинг мустаҳкамлиги жуда пастлиги ва...

DOCX format, 35,8 KB. "чўян, рангли металлар ва уларнинг қотишмаларини пайвандлаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.