xix асрда марказий осиёда ислом мустамлакачилик ва жадидлар ҳаракатининг бошланиши

DOC 88,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1554525554_74057.doc xix асрда марказий осиёда ислом мустамлакачилик ва жадидлар ҳаракатининг бошланиши режа: 1. аср боши диний ислоҳотлар ўтказишга уринишлар. 2. шаръий ахкомлар ва урф-одатлар. 3. сиёсий ва диний стагнация. 4. рус мустамлакачилиги. 5. маҳаллий зиёлиларнинг мустамлакачиликка қарашлари. 6. жадидлар. аср боши диний ислоҳотлар ўтказишга уринишлар. xix аср боши мовароуннаҳрдаги уч йирик давлат: қўқон хонлиги, хива хонлиги ва бухоро амирлиги ўртасидаги зиддиятларнинг кучайиши билан характерланади. албатта, ислом бунда ҳар учала давлатнинг расмий дини эди, асосий ҳуқуқ органлари ҳам унга бўйсунар ва, табиийки, ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида асосий ўрин эгалларди. бироқ ўша даврдаги уламоларнинг асарларига қараб хонликлардаги мавжуд шароитга баҳо берилса, шариат меъёрларини ҳаётга татбиқ этишда, хусусан, солиқ ва суд тизимларида талай муаммолар мавжуд бўлганлигини кўриш мумкин. xix аср сўнггига оид тарихий ҳужжатлар тилга олинган хонликлар ўртасида қатор ҳарбий тўқнашувларга туртки бўлган мураккаб сиёсий вазиятлар хусусида гувоҳлик беради. давлатлараро бундай ички зиддиятларда ёхуд айрим қабилаларнинг давлатга қарши исёнларида, табиийки, ҳар вақт диний …
2
мўғул-чиғатой тизими асосида иш кўрардилар. бу тизимнинг таъсири халқ менталитетига, хусусан, ҳукмрон табақалар ҳаётига чуқур киргани кўзга ташланади. масалан, ҳукмдорнинг қонуний ворислиги унинг чингизийларга тақалувчи насли билан белгиланган. шунинг баробарида ҳар учала давлат ҳукмдорлари ўз исмларини хўжа аҳрор, махдуми аъзам каби машҳур сўфийлар авлоди билан(кўп ҳолларда никоҳ воситасида), айниқса, пайғамбар авлоди саналган «саййидлар” билан боғлашга интилганлар. кейинги ҳолатда ҳукмдорлар ўз исмларига «саййид” ёки “амир ал-мўъминин” нисбаларини қўшиб олганлар. бу эса ўз наслини чингизий сулолаларга боғлашдан ташқари, ўз ҳукмронлигининг диний томондан ҳам қонунийлигини асослаб беришга хизмат қилган. халк орасидаги урф-одатлар билан шаръий меъёрларнинг мос келмаслиги айрим хукмдорларни жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида «катъий шаръий хукмлар» урнатиш йулини излашга ундади. бу ўринда бухоро амири шохмурод (1785-1800) даврида бошланиб, унинг ўғли амир ҳайдар(1800-1825) томонидан давом эттирилган диний ислоҳотлар эътиборга лойиқ. шоҳмурод шариат кўрсатмаларини амалда қўллаш юзасидан ўзига хос «тафтиш” ўтказган. унинг бевосита иштирокида бухоро фақиҳлари томонидан чиқарилган қатор фатволар сараланиб, кодификация қилинган. …
3
ри томонидан салбий баҳоланади. уни, кўпинча, қонуний рафиқаларини ой сайин алмаштириб туришга ва “ҳарам овунчоқлари”га ортиқча майл қўйишда айблайдилар. мазкур икки хукмдор уз олдига куйган максад шу эдики, улар туркий уруглараро зиддиятларни тугатиш йулида исломнинг ижтимоий бирлаштириш хусусиятидан фойдаланмокчи булдилар. айнан шу хусусият сиёсий ва иктисодий жихатдан хонликлардаги таркок туркий уругларни ягона сиёсий тизимга буйсундиришда кул келган. бу борада қўқон ва хива хонликларида аҳвол бирмунча серғалва эди, чунки бу ерларда доимо ички келишмовчиликлар ва туркий қавмларнинг ўзаро қуролли тўқнашувлари (асосан, ҳокимият талашуви) давом этиб турардики, айни шу ҳол мазкур давлатларнинг сиёсий беқарорлиги ҳамда иқтисодий танназзулига олиб келди. давр муаррихлари ўша пайтдаги диний вазият хусусида, қозилар ўртасида авж олган порахўрлик, халқ орасида, айниқса, юқори табақа вакиллари орасида шариат кўрсатмаларига амал қилмаслик ҳоллари ҳақида куйиниб ёзадилар, уларнинг таъбири билан айтганда, бу вақтга келиб «шариат чашмалари қуриб битди”. балки шароит тақозосига кўра бўлса керак, ўша давр уламолари томонидан диний мавзуга, хусусан, фиқҳ соҳасига …
4
бундай ҳолат, давлатнинг иқтисодий ва техникавий тараққиёти учун ҳеч қандай наф бера олмасди, ваҳоланки бу пайтга келиб россия ва европа давлатларида иқтисодий ўсиш палласи бошланган эди. айтиш мумкинки, марказий осиёдаги айнан шу иқтисодий ва техникавий қолоқлик бу жиҳатдан ўзидан бир неча баробар кучли бўлган россия империяси олдида мағлуб бўлишга олиб келди. рус истилоси қўқон хонлигининг шимолий ҳудудларини (авлиё ота, сайрам, чимкент ва тошкентни) қўлга киритиш билан бошланди. кейинги навбатда қўқон қўлга киритилди (хонлик 1876 йил февралда тугатилди), бухоро (1868 йилдаги битим) ва хива (1873 йилдаги битим) хонликларининг россияга сиёсий қарамлиги ўрнатилди. кавказда диний соҳаларда иш юритишда қаршиликка учраган россия империяси энди бу ўлкаларда исломга бирмунча “эҳтиёткорлик” билан ёндоша бошлади. шу туфайли бухоро ва хивада диний сиёсатга у қадар аралашилмади. қўқон хонлигида эса аҳвол бошқача тус олди. чор россияси бу ерда шариат асосида иш юритувчи суд тизимларини, ўз-ўзини бошқариш органлари ва диний таълимни сақлаб қолиш баробарида бунга параллел равишда “рус-тузем мактаблари” …
5
ари жорий қилинди. бу ўринда яна бир диққаттортар масала бор: шарқ тарихини ёритувчи рус публицистлари қайдларида гўё суфийлик тариқатларидан келувчи “хавф” тўғрисида сўз боради, аммо, буни кўпроқ ўйлаб топилган ва бўрттирилган ҳолат деб тушунмоқ лозим. бундай норозилик кайфияти асосан 1898 йили тариқат пешвоси дукчи эшон бошчилигидаги исёндан кейин кузатилади. ушбу исёндан сўнг генерал-губернатор с.м.духовский (1898-1901) томонидан “ислом масаласи” (ёхуд «туркистонда муҳаммадийликнинг рус ҳукмронлигига таҳдиди”) қайта кўриб чиқилди. натижада янги генерал-губернатор томонидан “мусулмонлар диний ишларини бошқаришга оид муваққат қоидалар” ишлаб чиқилди, бундан кўзланган асосий мақсад “марказий ҳукуматнинг қаттиқ ва бешафқат қўли билан мусулмонликка қарши мунтазам курашиш” эди. лекин бу ҳужжат тасдиғини топмади, бунга рус империясининг туркистондаги юқори табақадаги вакилларининг исломга эҳтиёткорона ёндошувлари сабаб бўлган бўлса ажаб эмас. шуни ҳам назарда тутмоқ керакки, дукчи эшоннинг «ислом давлати” барпо этишга чақируви унинг “қора халқ”дан чиққан муридлари учун айни муддао бўлди. бунга яна маҳаллий рус маъмуриятининг ерли халқ талабларига жавоб бера олмаган тартибсиз сиёсати …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "xix асрда марказий осиёда ислом мустамлакачилик ва жадидлар ҳаракатининг бошланиши"

1554525554_74057.doc xix асрда марказий осиёда ислом мустамлакачилик ва жадидлар ҳаракатининг бошланиши режа: 1. аср боши диний ислоҳотлар ўтказишга уринишлар. 2. шаръий ахкомлар ва урф-одатлар. 3. сиёсий ва диний стагнация. 4. рус мустамлакачилиги. 5. маҳаллий зиёлиларнинг мустамлакачиликка қарашлари. 6. жадидлар. аср боши диний ислоҳотлар ўтказишга уринишлар. xix аср боши мовароуннаҳрдаги уч йирик давлат: қўқон хонлиги, хива хонлиги ва бухоро амирлиги ўртасидаги зиддиятларнинг кучайиши билан характерланади. албатта, ислом бунда ҳар учала давлатнинг расмий дини эди, асосий ҳуқуқ органлари ҳам унга бўйсунар ва, табиийки, ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида асосий ўрин эгалларди. бироқ ўша даврдаги уламоларнинг асарларига қараб хонликлардаги мавжуд шароитга баҳо берилса, шариат меъёрларини ...

Формат DOC, 88,5 КБ. Чтобы скачать "xix асрда марказий осиёда ислом мустамлакачилик ва жадидлар ҳаракатининг бошланиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: xix асрда марказий осиёда ислом… DOC Бесплатная загрузка Telegram