кеча ва бугун қиесии таҳлил

DOCX 16,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1493375625_68141.docx кеча ва бугун қиесии таҳлил истиқлолга эришилгандан сўнг озод мамлакатимизнинг барча жабҳаларида, ижтимоий, иқтисодий, маънавий ҳаётимизда, турмуш тарзимиз мазмунида туб ўзгаришлар юз берди. ватанимизда президентимиз и.а. каримов томонидан асослаб берилган ўзига хос ва ўзига мое миллий тараққиёт модели нечоғлик тўғри ва ҳаққоний эканлигини ҳаётнинг ўзи тасдиқламоқда. бу ҳақиқатни барча фуқароларимиз шукроналик билан, дунё ҳамжамияти эса ҳайрат билан эътироф этмоқда. маълумки, табиат ва жамиятдаги барча ўзгаришлар биринчи навбатда инсон феъл-атвори, руҳияти, менталитетида ўз таъсирини қолдиради. узбекистоннинг миллий мустақилликка эришуви ва ўтган 20 йил халқимизга узоқ ва яқин ўтмиш асоратларидан қутулиш, ялпи тикланиш, умуммиллий маънавий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш имконини берди. шунингдек, бу йиллар халқимизга жонажон ватанимизни мисли кўрилмаган даражада ривожлантириш, ялпи соғломлаштириш, миллий бир бутунликни таъминлаш, сиёсий ва маънавий яхлитликни таркиб топтиришга йўл очди. мамлакатимизда йигирма йил мобайнида қабул қилинган юзлаб қонунлар ва айниқса таълим ҳақидаги қонун ва кадрлар тайёрлаш миллий дастури, маънавият омилининг давлат сиёсатида устувор йўналишга …
2
юртбошимиз ҳар қандай тараққиёт инсон манфаатларига қаратилиши, унинг маънавий бутунлигини таъминлаши зарурлигига доимий эътибор бериб келмоқдалар. бундай кенг кўламли иқтисодий, ижтимоий-сиёсий жараёнларни тадрижий тарзда амалга оширишда азалий анъаналаримизга, халқимизнинг бугунги миллим тараққиётимизга хизмат қиладиган урф-одатлари, тили, дини, руҳиятига, қисқача айтганда, дунёқараши ва тафаккурига асосланиб, шунингдек, умуминсоний қадриятларга таяниб иш тутилди. маълумки, тафаккур тарзи, дунёқараш, руҳият омиллари феъл-атвор, характер тизимида ўзак жиҳатлар ҳисобланиб, барча ўзгаришларнинг мукаддимасидир. бинобарин, ҳар қандай тараққиёт, цивилизациялар турли халқлар маънавияти, маданияти, эришган ютуқлари ва интилишларининг синтезидан туғилади. мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида халқимиз характерида бунёдкорлик, ташаббускорлик, касбий ва интеллектуал ҳамкорлик, прагматик, экзистенциалистик ҳамда рационалистик хусусиятлар шаклланди ва ривожланиб бормоқда. маълумки, прагматизм - ҳаракат, интилиш маъноларини ифодалаб, шу ҳаракат орқали муайян фойда, манфаатларга эга бўлишни, шахснинг мақсадли саъй-ҳаракатлари, фаолияти унга меҳнатига мувофиқ наф, фойда келтиришини ифода этади. ғарб кишиси табиатан индивидуалист бўлиб, манфаат омили унинг барча ҳаракатлари учун асосий мезон вазифасини ўтайди. узбек халқи табиатида эса …
3
иб борди. натижада ҳаётга бугунги талаблардан келиб чиқиб, ҳушёр ва оқилона ёндашувларни ёшларимиз феъл-атворига сингдиришга эришилди. ҳаётга ақл кўзи билан ёндашув кишини конформизмдан, яъни ҳамма нарсага кўниб кетаверишдан, бефарқлик ва лоқайдликларга берилишдан халос бўлишга, ўз сўзи, ўз нуқтаи назари, эътиқодида қатъий ва барқарор бўлишга даъват этади. ҳаётга ҳушёрлик билан ёндашув инсонда ўз сўзи, иши ва тақдири учун масъуллик ҳиссини ҳам таркиб топтиради. истиқлол йилларида одамларда ҳаётга онгли ёндашиш, ўзини қадри баланд инсон сифатида англаш, ҳеч кимдан кам бўлмаган одам деб билиш тафаккури шаклланди. шу ўринда таъкидлаш жоизки, мазкур ғоя улуғ аждодимиз абу мансур ал-мотуридийнинг ҳар бир инсон у дунё ва бу дунёдаги тақдирини «ўзи яратади, инсон эркинлиги, ҳурлигини таъминловчи куч-ҳар бир ҳаётий вазиятда оқилона меъёр, муросавий мувозанатни таъминлай билиш тамойилларига риоя қила олишдан иборатдир» деган концепциясига айни мувофиқлигини ҳамда инсоннинг ҳар ишга қодирлиги ва масъуллиги ғоясининг ҳаётийлигини кўрсатди. юртбошимиз и. каримов кўрсатмалари асосида, инсон дунёқарашини бойитиш жараёнлари даставвал одамларнинг интилиш …
4
ширилишига ҳам имкон яратилди. ўтган 20 йиллик ўзгаришлар тизимидаги энг муҳим ижти-моий-маънавий ютуқларимиздан бири-бу, шубҳасиз, мамлакатимизда барча соҳаларда мақсад ва режа, сўз ва иш бирлигига эришилганидир. одамлар давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тўғрилигига тўлиқ ишонч билан қарай бошладилар, бу эса барқарор тараққиётимиз суръатида муҳим омил бўлмоқда. агар ана шу ўзгаришларни кечаги ва бугунги кунимиз ҳолати нуқтаи назаридан таққосласак, масала кундай равшанлашади. қуйида ўтган 20 йил мобайнида ҳаётимизда эришилган позитив ўзгаришлар манзараси тоталитар тузум даври билан қиёсий таҳлил этилган ҳолда эътиборингизга ҳавола қилинмоқда. шундан яққол гувоҳлик бериб турибдики, ҳаётимиз тубдан ўзгарди, энди турмушимизни янги ижтимоий ўлчовлар билан ўлчай бошладик. илгариги пайтларда одамлар «бу кунлар ҳам ўтиб кетар», «ёруғ кунлар хам келар», «хайрият, яна бир кун ўтди», деб қўрқув, хавотир ҳамда ноилож умид орасида яшаб келган бўлсалар, энди одамлар, «шундай кунлар ҳам бор экан-ку», «ҳаётимиз кундан-кунга фаровонлашиб бормоқда», «истиқлолимизга кўз тегмасин», «бахтли, саодатли ҳаётимизнинг ташаббускори юртбошимиз омон бўлсин», деган сўзларни миннатдорлик билан …
5
кеча ва бугун қиесии таҳлил - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "кеча ва бугун қиесии таҳлил"

1493375625_68141.docx кеча ва бугун қиесии таҳлил истиқлолга эришилгандан сўнг озод мамлакатимизнинг барча жабҳаларида, ижтимоий, иқтисодий, маънавий ҳаётимизда, турмуш тарзимиз мазмунида туб ўзгаришлар юз берди. ватанимизда президентимиз и.а. каримов томонидан асослаб берилган ўзига хос ва ўзига мое миллий тараққиёт модели нечоғлик тўғри ва ҳаққоний эканлигини ҳаётнинг ўзи тасдиқламоқда. бу ҳақиқатни барча фуқароларимиз шукроналик билан, дунё ҳамжамияти эса ҳайрат билан эътироф этмоқда. маълумки, табиат ва жамиятдаги барча ўзгаришлар биринчи навбатда инсон феъл-атвори, руҳияти, менталитетида ўз таъсирини қолдиради. узбекистоннинг миллий мустақилликка эришуви ва ўтган 20 йил халқимизга узоқ ва яқин ўтмиш асоратларидан қутулиш, ялпи тикланиш, умуммиллий маънавий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий...

Формат DOCX, 16,5 КБ. Чтобы скачать "кеча ва бугун қиесии таҳлил", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: кеча ва бугун қиесии таҳлил DOCX Бесплатная загрузка Telegram