транзакцион таҳлил

PPTX 22 pages 1.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 22
tranzaksion tahlil. транзакцион таҳлил. транзакцион таҳлил. транзакцион таҳлил – инсонни нафақат индивидуал, балки гуруҳ орасидаги хулқ атворини таърифлаш ва таҳлил қилиш учун қўлланиладиган психологик модел. бу модел инсонларда ўзини тушунишга ва ўзгалар билан мулоқот вақтидаги ўзига хосликларни ўрганиш учун ёрдам берадиган назария ва методларни ўз ичига олади. транзакцион таҳлилни шаклланишига психоанализ туртки бўлган, лекин транзакцион таҳлил модель сифатида умумийроқ ва кенгроқ характерга эга бўлган. tранзакцион таҳлилни ўзига хос томони шундаки, у оддий ва тушунарли тилда баён этилган, унинг асосий тамойиллари қийин эмас ва барчага тушунарли хисобланади. транзакцион таҳлилнинг асосий назариялари бу ҳар бир инсон ўзига ишониши, ўзи учун ўйлаши, ўзи қарор қабул қилиш, ўзини хисларини очиқ ойдин намоён қилишни ўргана олади деган фикрга асосланади. транзакцион таҳлилнинг асосий назарияси эрик бёрн ва бир гуруҳ психотерапевтлар томонидан таърифланган. эрик бёрн инсонни хулқ атворини ўрганган ва тўплаган барча кузатувчиларни 1960 йилларнинг бошларида оммага тақдим эта бошлайди ва оммага транзакцион таҳлилга қизиқишга кучайган давр …
2 / 22
лантиришни ўз ичига олади. шу билан бирга қайғуриши ҳам ўзи ва ўзгаларга нисбатан реациялари ва ҳолатлари ҳам ёш болаларникидек бўлади. бу “эски” (арахик) болалик хулқи каби ифодаланади. ёш бола эго ҳолати шунинингдек шахснинг ижодкорлигини ҳам намоён этади. қачонки биз ота-онамиз бирор бир вазиятда қандай иш тутганлиги ҳақида ўйласак шуни хис қилсак ва шундай фаолиятда бўлсак бунда биз ота-она эго ҳолатида бўламиз. қачонки биз объектив баҳога эга, фактлар билан тўлдирилган мавжуд реал фаолиятда бўлсак биз катта одам эго ҳолатида бўламиз. қачонки биз фаолиятда болаларча ёндашсак ва болаликдагидек ҳис қилсак демак биз ёш бола эго ҳолатида бўламиз. ҳар биримиз вақтнинг ҳар бир соҳасида шу учта эго ҳолатининг бирида бўламиз. транзакцион таҳлил психотерапия, психологик консультация, таълим ва инсонлар бир бири билан мулоқотда бўладиган барча жойларда ишлатилади. транзакция. транзакция бу- юз ифодасига қараб мулоқот қилиш. масалан, саломлашганимизда шу транзакция орқали бир биримизга маълумот берамиз. бир биримиз билан мулоқот қилиб турган вақтимизда унинг юз ифодасига …
3 / 22
яшрин транзакция психологик ўйинларни ривожлантириши учун яхшидир. сценарийлар назарияси. тарзакцион таҳлилнинг яна бир томони бу сценарийлар назариясидир. бу назария илк бор эрик бёрн томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, клод штайнер уни ривожлантирди. сценарийлар назарияси. сценарий –бу “болаликда тузилган ҳаёт режаси”. сценарий ота оналар ёки жарият тавсиясига асосан бола томонидан танлаб олинади. сценарийни танлаш ташқи омиллар билан бирга боланинг иродасига ҳам боғлиқ. берн икки ака ука билан бўлган ходисани мисол қилиб келтиради. уларнинг онаси болаларни ёшлигида “икклангиз ҳам руҳий касалхонага тушиб қоласиз”, деб айтади. кейинчалик уларнинг бири руҳий касалликга чалинган бўлса, иккинчиси психиатр бўлиб ишлаган. бу назарияга асосан ҳар биримиз болалигимизданоқ сценарийнинг муҳим жиҳатларини биламиз. масалан, бўлажак фарзандимизнинг сонини. контрсценарий- сценарийдан “халос бўлиш” даги етакчи аниқ ҳаракатлар кетма-кетлигидир. контр сценарий бошқа эго ҳолатга ўтказади. масалан “сен азобланишинг шарт”га нисбатан “агар сен бахтли оила қурсанг, ҳаётинг ўз ўрнига тушиб кетади” деган жумла бўлиши мумкин. бу ҳолатни эрин берн “ёвуз жодугарнинг афсунидан халос бўлиш””га …
4 / 22
унинг тақдири ёзилган сценарийдек. бола бутунлай ота-онасининг сценарийсини бажаришни бошлагандагина, ота-она уни улғайган деб хисоблай бошлаши тасдиқланган. сценарийлар назарияси бернинг “what do you say after you say hello?” китобида батафсил ёритиб берилган. бу китоб рус тилида “люди,которые играют в игры. игры,которые играют люди.” номи билан машхурдир. драматик учбурчак. эрик берн шахслараро муносабатларда учровчи инқирозли вазиятларни “бурилиши ” ва “алмаштириш”ни очиб берувчи психологик тушунчани киритди. бу драматик учбурчак хисобланади. бунда драма қаҳрамони бўлмиш инсон ҳаётда учта ролдан бирини танлайди: қутқарувчи, таъқиб қилувчи ёки қурбон. қурбоннинг асосий психологик ўзига хослиги бу унинг ярадорлиги ва ўзининг муаммосини хал қилиш қобилиятини йўқотишдадир. драматик учбурчак. қутқарувчи ҳам ҳамдардликка эга, аммо у ўзгаларни ёрдамини рад этиб, ўз муаммоларини ҳал қилади. таъқиб қилувчи эса бошқалардан кучлилиги билан фарқланади ва мулоқотда шеригини қадр қимматини ҳам ҳаётини ҳам шунчаки рад этиб қўяди, эътибор қаратмайди. берн шуни таъкидлайдики, қийин вазиятларда иштирокчилар ўз ролларини ўзгартирадилар. бунда қурбон охир-оқибатда ўз роли жонига …
5 / 22
линади: назоратчи ота-она талабчан, қаттиқ, нормалар ва қарздорлик стреотипини ўрнатувчи, ҳар бир қадамини назорат қилувчи, танқидий баҳоловчи, паст даражадаги эмпатия ҳолатларининг йиғиндисидир. ғамхўр ота-она бошқа инсонларни қўллаб- қувватловчи, тинчлантирувчи, яқинлари учун қайғурувчи, хавотир олувчи ва баъзи вазиятларда, ҳолатларда эмпатияни хис қилувчи ҳолатлар йиғиндисидир. баъзи ҳолатларда бу позиция ўта бағрикенгликни ифодалайди. шу билан бир вақтда бу позиция бошқа эго-ҳолатлар билан муносабатда “юқори” туриши билан ажралиб туради. катта одам ҳолати қуйидагиларни ўз ичига олади: атрофдаги ҳақиқатга продуктив адаптация (самарали мослашиш), фаолликни ташкиллаштириш, интеллект, рационаллик, ҳаётга ишончли ёндошув, реалликни ва унинг асосини факт билан баҳолаш, катта одам эго ғолати вазиятли холларда “шу ерда ва хозир” тамойилига мал қилади. у ўз мақсадлари, моивлари ва қизиқишларини яхши англайди, шу билан бирга ким билан бўлса ҳам уларнинг ҳам қарашлари, ўз мақсадларини тўғри англайди ва ўрганади. ёш бола ҳолати шахснинг умумий тузилишида катта одамни мотивациялаш функциясини бажаради, ёш бола ҳолатига қуйдагилар киради: ҳаётдан максимал қониқиш, ўз-ўзига босим …

Want to read more?

Download all 22 pages for free via Telegram.

Download full file

About "транзакцион таҳлил"

tranzaksion tahlil. транзакцион таҳлил. транзакцион таҳлил. транзакцион таҳлил – инсонни нафақат индивидуал, балки гуруҳ орасидаги хулқ атворини таърифлаш ва таҳлил қилиш учун қўлланиладиган психологик модел. бу модел инсонларда ўзини тушунишга ва ўзгалар билан мулоқот вақтидаги ўзига хосликларни ўрганиш учун ёрдам берадиган назария ва методларни ўз ичига олади. транзакцион таҳлилни шаклланишига психоанализ туртки бўлган, лекин транзакцион таҳлил модель сифатида умумийроқ ва кенгроқ характерга эга бўлган. tранзакцион таҳлилни ўзига хос томони шундаки, у оддий ва тушунарли тилда баён этилган, унинг асосий тамойиллари қийин эмас ва барчага тушунарли хисобланади. транзакцион таҳлилнинг асосий назариялари бу ҳар бир инсон ўзига ишониши, ўзи учун ўйлаши, ўзи қарор қабул қилиш, ўзини хисларини о...

This file contains 22 pages in PPTX format (1.0 MB). To download "транзакцион таҳлил", click the Telegram button on the left.

Tags: транзакцион таҳлил PPTX 22 pages Free download Telegram