молиявий таҳлил

DOC 39 стр. 832,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 39
1 молиявий таҳлил фанидан масалалар тўплами молиявий таҳлилнинг ахборот манбаи молиявий ҳисобот–бу ички ва ташқи фойдаланувчиларга ташкилотнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги умумлашган маълумотларни уларнинг тўғри қарорлар қабул қилишлари учун қулай ва тушунарли тарзда тақдим қилиш мақсадида, молиявий ҳисоб маълумотлари асосида тузилган ҳисобот шакллари мажмуидир. молиявий ҳисобот қуйидаги шакллардан таркиб топади: 1) бухгалтерия баланси–1-сонли шакл; 2) молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот–2-сонли шакл; 3) дебиторлик ва кредиторлик қарзлар ҳақида маълумотнома–2-а сонли шакл; 4) асосий воситалар ҳаракати тўғрисида ҳисобот–3-сонли шакл; 5) пул оқимлари тўғрисида ҳисобот–4-сонли шакл; 6) хусусий капитал тўғрисида ҳисобот–5-сонли шакл. молиявий ҳисоботни тузиш чоғида ўзбекистон республикасининг «бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуни, ўзбекистон республикаси фуқаролик кодекси, бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари, шунингдек, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботларни тузиш масалалари бўйича бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланиш лозим. молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар булар қуйидагиларга ажратилади: 1) ички фойдаланувчила; 2) ташқи фойдаланувчилар. ички ахборотдан фойдаланувчиларга корхона раҳбарлари, менеджерлари ва ишчи ходимлари киради. улар молиявий ҳисобот маълумотлари асосида капитал структураси самараси …
2 / 39
қуйидаги фойдаланувчилар киради: · корхона раҳбарияти томонидан маблағларнинг самарали фойдаланишини баҳолаш ва корхона ўзлик маблағлари таркибидаги ўз улушини камайтириш ёки кўпайтиришни аниқлашлари зарур бўлган мавжуд ташкилот маблағлари мулкдорлари; · молиявий ҳисобот маълумотларидан кредит беришнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш, кредит бериш шартларини аниқлаш, кредитни қайтариш кафолатини мустаҳкамлаш, мижоз сифатида корхонанинг ишончлилигини баҳолаш мақсадида кредиторлар; · мижоз билан иш юзасидан бўладиган алоқаларининг ишончлилиги билан қизиқувчи мол етказиб берувчи ва харидорлар; · солиқ сиёсатини аниқлаб, солиқлар ҳисоб-китоби ва ҳисобот ҳужжатларининг тўғри тузилганлигини текширувчи солиқ органлари; · меҳнат ҳақининг даражаси ҳамда ушбу корхонадаги иши тараққиёти нуқтаи назаридан ҳисобот маълумотларига қизиқувчи хизматчилар. молиявий ҳисобот ахборотларидан ташқи фойдаланувчиларнинг иккинчи гуруҳига кирувчилар корхона фаолияти билан бевосита қизиқмайдилар. уларнинг корхона молиявий ҳисоботини ўрганишларидан мақсад - биринчи гуруҳга кирувчи фойдаланувчиларнинг мафаатларини ҳимоя қилиш ҳисобланади. бу гуруҳга қуйидагилар киради: · инвесторларнинг қизиқишларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳисобот маълумотларининг амалдаги қоидаларга тўғри келишини текширувчи аудиторлик хизматлари; · мижозларининг маблағларини у ёки бу корхона …
3 / 39
таҳлил маълумотларини умумлаштариш мақсадида ҳисоботдан фойдаланувчи савдо-ишлаб чиқариш уюшмалари; · мазкур корхона қарашли тармоқнинг ривожланиш тенденцияларини баҳолаш, меҳнат битимлари шартлари ва меҳнат ҳақларига ўзларининг талабларини аниқлаш учун ҳисобот маълумотларига қизиқувчи касаба уюшмалари. иқтисодий таҳлил тамойиллари № тамойиллар мазмуни 1. тизилмалилик таҳлил этилаётган объект алоҳида бир бутун тизилма ёки тизилманинг элементи деб қаралади. 2. ишончлилик олинган маълумотларда хато йўқлиги, ҳаққоний эканлиги. 3. таққосланувчанлик кўрсаткичларнинг таққосланувчанлиги, уларнинг бир асосли тарзда турли даврлар ва бошқа корхоналар фаолияти тўғрисидаги худди шундай маълумотлар билан қиёсий ўрганиш. 4. бетарафлилик ахборотдан фойдаланувчиларнинг бир гуруҳи зарари ҳисобига бошқа гуруҳлар манфаатларини қондириш-нинг ўринсизлиги. 5. даврийлик олинган маълумотларнинг даврий оралиғини хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотлар вақти билан таъ-минлаб туриш. 6. пулли баҳолаш барча активлар, капитал ва мажбуриятларнинг сўмда ифодаланиши. 7. ҳисобга олиш даромад ва харажатларнинг юзага чиқиш вақти, ўрни ва марказлари бўйича ҳисобга олиниши. 8. мазмуннинг шаклдан устунлиги маълумотларнинг ҳисоб ва ҳисоботдаги ҳуқуқий шаклида унинг моҳияти ва иқтисодий воқелиги бўйича ҳисобга …
4 / 39
00,0 сотилган маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархи 60,1 56,4 муомала харажатлари, реклама ва маъмурий харажатлар 24,0 26,4 жами 84,1 82,8 жорий фаолиятдан фойда 15,9 17,2 бошқа фойда ва харажатлар -1,0 -4,1 солиқ тўлангунга қадар фойда 14,9 13,1 солиқларни тўлаш учун резервлар 6,0 4,9 соф фойда 8,9 8,2 –горизонтал «ёнлама» таҳлил–молиявий ҳисобот элементларини бир қаторли ва кўп қаторли тарзда ёнламасига мутлақ ва нисбий ўзгаришлар асосида кетма-кет ўрганиш: 2-жадвал фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботнинг горизонтал таҳлили кўрсаткичлар сумма (млн. доллар) кўпайиш (камайиш) 1 йил 2 йил сумма салмоғи сотилган маҳсулот (иш, хизмат) 13305 17034 3729 28,0 сотилган маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархи 8004 9601 1597 20,0 муомала харажатлари, реклама ва маъмурий харажатлар 3190 4493 1305 40,9 жами харажатлар 11194 14096 2902 25,9 жорий фаолиятдан фойда 2111 2938 827 39,2 молиявий қўйилмалардан фойда 83 132 49 59,0 фоизлар тўлаш бўйича харажатлар -181 -697 -516 285,1 бошқа харажатлар -29 -137 -108 372,4 солиқ тўлангунга қадар фойда …
5 / 39
0,3 109 125,5 160,7 соф фойда 100 36 40,5 127,6 151,4 бир оддий акцияга тўғри келадиган фойда 100 38,2 43,3 138,6 169,7 бир оддий акцияга тўғри келадиган дивидент 100 101,3 101,9 106,9 118,8 –динамик таҳлил–молиявий ҳисобот элементларини бир неча йиллар бўйича мутлақ ва нисбий ўзгаришларда ўрганиш; –молиявий коэффициентлар таҳлили–молиявий ҳисобот элементларини таққосланувчи, ўзаро алоқадорликда ва боғланишда бўлган нисбий кўрсаткичлар асосида ўрганиш; –омилли таҳлил–молиявий ҳисобот элементларининг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни ўрганиш. мавзу: корхона молиявий ҳолатини баҳолаш 1. баланс активи таркибини тавсифлаш мақсадида қуйидаги жадвални тузинг ва аналитик гуруҳлар ўзгаришлари ҳақида ҳулоса қилинг. баланс активи тузилиши таҳлили 4-жадвал мол-мулкнинг таркиби йил бошига йил охирига ўзгариши (+,-) минг сўм % минг сўм % сўмда % йил боши-га нисбат 1 2 3 4 5 6=4-2 7=5-3 8 корхона мулки қиймати– жами шу жумладан: 1. узоқ муддатли активлар 2. оборот активлар шу жумладан: 2.1. заҳира ва харажатлар 2.2. дебиторлар 2.3. пул маблағлари ва қимматли қоғозлар …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 39 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "молиявий таҳлил"

1 молиявий таҳлил фанидан масалалар тўплами молиявий таҳлилнинг ахборот манбаи молиявий ҳисобот–бу ички ва ташқи фойдаланувчиларга ташкилотнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги умумлашган маълумотларни уларнинг тўғри қарорлар қабул қилишлари учун қулай ва тушунарли тарзда тақдим қилиш мақсадида, молиявий ҳисоб маълумотлари асосида тузилган ҳисобот шакллари мажмуидир. молиявий ҳисобот қуйидаги шакллардан таркиб топади: 1) бухгалтерия баланси–1-сонли шакл; 2) молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот–2-сонли шакл; 3) дебиторлик ва кредиторлик қарзлар ҳақида маълумотнома–2-а сонли шакл; 4) асосий воситалар ҳаракати тўғрисида ҳисобот–3-сонли шакл; 5) пул оқимлари тўғрисида ҳисобот–4-сонли шакл; 6) хусусий капитал тўғрисида ҳисобот–5-сонли шакл. молиявий ҳисоботни тузиш чоғида ўзбекистон республикасининг...

Этот файл содержит 39 стр. в формате DOC (832,5 КБ). Чтобы скачать "молиявий таҳлил", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: молиявий таҳлил DOC 39 стр. Бесплатная загрузка Telegram