шукроналик туйғуси

DOCX 23,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1493360963_68131.docx шукроналик туйғуси юртбошимиз бугунги фаровон турмушимиздан розилик, шукроналик, барқарор тараққиётимиз, тинч-осуда ҳаётимиздан мамнунлик, юз бераётган улуғвор ўзгаришларга дахлдорлик ҳиссини туйишимиз, бу ҳолат эса турмуш тарзимизнинг узвий қисмига айланишини қайд этиб, бу борада ҳар бир инсоннинг ўз фалсафий тамойили шаклланиши зарурлигини таъкидладилар. маълумки, шукроналик ҳаётдан мамнунликни, мамнунлик мустаҳкам ишонч, ўз ишига боғлиқлик, эътиқодий барқарорликни ифода этади. халқимиз тарихида абу наср форобий, алишер навоий, заҳириддин муҳаммад бобур ва бошқа кўплаб буюк аждодларимиз ҳаётда завқ билан яшаш, эртанги кунга ишонч, розилик ва шукроналик, мамнунлик ғояларини тараннум этганлар. ҳаётдан розилик ва шукроналик ғоялари ҳозирги замон ғарб олимлари томонидан ҳам чуқур тадқиқ этилмоқда. шунингдек, ижтимоий борлиқдан мамнунлик икки жиҳат, яъни мантиқий тарзда бир-бирига детерминант (ўзаро боғлиқ) равишда алоқадор бўлган икки омил бўлишини тақозо этади. бу жиҳатлар бир томондан шахснинг жамият, давлат, жамоадан розилик даражаси сифатида намоён бўлса, иккинчи томондан шахснинг ўз-ўзидан розилик, қониққанлик даражасини ифода этади. юртбошимиз билимлар орттириш юз бераётган воқеалар, ҳаёт маъно-мазмунини …
2
ётий позициялар тизимини ўзгарган макон ва замонга мувофиқлаштиришдан иборат мураккаб жараёнлардан иборат бўлди. агар шўролар даврида устувор сиёсий маслак давлатнинг қудратини ошириш, сиёсийлашган жамиятнинг инсон манфаатларидан мутлақ устунлигини таъминлашдан иборат бўлган бўлса, миллий истиқлол мафкураси истиқлол туфайли кучли давлатнинг кучли жамиятга тадрижий ўсиб ўтиши, инсон манфаатлари олдида давлатнинг масъуллиги, шахе масъулияти ва имкониятларининг фавқулодда ошиши билан характерланади. ушбу тизимда шахснинг ўз-ўзини англаши, ўз умридан, ҳаётидан мамнун ва бахтиёрлиги, ўз-ўзини бунёдкор субъект сифатида ривожлантира олиши муҳим аҳамият касб этади. умрдан мамнунлик, ҳаётга завқ билан қараш муқаддас китобимиз қуръони каримда алоҳида қайд этилиб, шукроналик ҳар бир мўмин-мусулмон учун фарз даражасида эканлиги уқтирилади. қуръони каримнинг иброҳим сураси 34-оятида «ҳақиқатан инсон зоти ўта золим ва жуда ношукурдир», деб қайд этилган бўлса, 112-оятида «оллоҳ бир шаҳарни мисол келтирур; у тинч, сокин шаҳар эди, ҳар томондан ризқ-рўз бекаму куст келиб турар эди. бас, бу шаҳар аҳолиси оллоҳнинг неъматига ношукурлик қилгач, оллоҳ бу шаҳар аҳолисига очарчилик ва …
3
да худога шукрона келтирамиз, тавба қиламиз. «шукур» деган каломни ҳар куни айтмайдиган бирор инсон ўзбекистонда бормикан ўзи! билсангиз керак, пайғамбаримиз муҳаммад алайҳиссалом ҳам «шукур» ва «тавба» деган сўзларни энг кўп ишлатар эканлар. биз мана шу ёруғ кунларда яшаётганимиз учун, юрту элимизнинг тинчлиги учун, фарзандимиз бағримизда эмин-эркин униб-ўсаётгани учун аллоҳ таолога доимо шукроналар айтамиз». умрдан мамнунлик мақсад омилига ҳам кўп жиҳатлардан боғлиқдир. атоқли файласуф аристотель ўзининг «поэтика» асарида «мақсади йўқ кишининг характери ҳам бўлмайди. характерсиз одамнинг бирор бир нарсага қизиқиши, рағбати ҳам бўлмайди» деб таъкидлайди (аристотель. поэтика.-т., 1974. -4-бет). алишер навоий шаҳзода бадиуззамонга ёзган мактубларидан бирида мақсад хусусида шундай ибратли фикрларни баён қилади: «одамнинг мурод-мақсади бўлмаса балолардан омон қолмайди. аммо ҳар кишининг муроди кўпроқ бўлса, ҳақ-таоло амрига итоати ҳам кўпроқ бўлади. (алишер навоий. асарлар, ўн учинчи том.-т., 1966. - 126-бет). демак, ёшларда даставвал мақсад тарбиясини йўлга қўйиш, уларнинг онги, қалбида келгуси ҳаёт орзуларини таркиб топтириш ўта муҳим масаладир. мақсаднинг шаклланишида қизиқиш …
4
зўравонлик билан ҳеч нарсани сингдириб бўлмайди». , умрдан мамнунлик ёндашувини таркиб топтириш ва мустаҳ-камлашда тадрижийлик, босқичма-босқичлик, изчил интилиш руҳи муҳим роль ўйнайди. бу борада ҳовлиқмалик, меъёрга риоя этмаслик, шошма-шошарлик сингари ҳолатларга йўл бермаслик, оқилона меъёр, мувозанатга риоя қилиш зарур. «шунинг учун,-деб алоҳида таъкидлайди юртбошимиз, -сизларга қарата, эй болаларим, эшитинглар, деб мурожаат қилмоқчиман: эртага бирданига кўтариламан, катта амалдор бўламан, мансабга эришаман, деб яшашни ўзингизга эп кўрманг. мансабга интилиб яшаш - бу аслида энг хунук одат. агар яхши инсон, етук мутахассис бўлсангиз, мана шу замин манфаатлари йўлида ёниб яшайдиган бўлсангиз, эл-юртнинг, ҳаётнинг ўзи сизни кўтаради. халқимизда нарвонга ҳам аста-секин чиқилади, деган ran бор. ҳеч қачон унутманглар, бу дунёда ҳамма нарса аста-секин, ўз йўли билан бўлади».24 ҳаётда шукроналик, умрдан мамнунлик фалсафасида қаноат фазилатининг ўрни ҳам муҳимдир. қаноати сует инсонларнинг эътиқоди, маслаги заиф бўлади. бундай одамларнинг на тайинли ҳаётий позицияси ва на аниқ бир маслаги, ахлоқий қарашлари бўлишини тасаввур этиш қийин. улуғ мутафаккир алишер …
5
отга мойил бўлади», деб бежиз айтмаганлар. шундай экан, бугунги ёшларни билим ва маърифатга даъват этиш давлатимиз сиёсатининг устувор масаласига айлангани фикримизнинг дали-лидир. зеро, билимли одам ўз ҳаётида танлаш имкониятини қўлга киритади. бахтлилик аслида танлаш имкониятига эгаликдир. истиқлол бизда танлаш имкониятларини беҳад кенгайтирди. одамлар касб-ҳунар, таълим, тадбиркорлик, саёҳат, уй-жой қилиш, ҳордиқ ва ҳоказоларда эркин танлаш имкониятларини рўёбга чиқармоқдалар. бироқ инсон кўпинча ўзи етарли даражада англаб-англамай бу ҳаётда нечоғли бахтли эканлигини ҳис этмай яшайди. дарҳақиқат, одамлар яхши нарсаларга тез кўникадилар ва ўзлари эришиб бўлган нарсалар қадрини етарли даражада баҳолай олмайдилар. тарбия орқали шукроналикни тарғиб этиш айнан шу ҳолатни одамлар кўз ўнгида гавдалантириб туриш учун керакдир. шукроналик юрт тинчлиги, омонлиги омилига бевосита боғлиқдир. одамлар дуога қўл очганда даставвал «тинчлик, омонлик бўлсин» дейишлари бежиз эмас. қўшработ тумани қийқим қишлоғида яшаб ўтган қурон ота исмли бир қадр-дон инсон (охиратлари обод бўлсин) ҳар бир даврада «давронлик-омонликда» деган иборани алоҳида шукуҳ билан айтар эдилар. дарҳақиқат, дориломон замон, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"шукроналик туйғуси" haqida

1493360963_68131.docx шукроналик туйғуси юртбошимиз бугунги фаровон турмушимиздан розилик, шукроналик, барқарор тараққиётимиз, тинч-осуда ҳаётимиздан мамнунлик, юз бераётган улуғвор ўзгаришларга дахлдорлик ҳиссини туйишимиз, бу ҳолат эса турмуш тарзимизнинг узвий қисмига айланишини қайд этиб, бу борада ҳар бир инсоннинг ўз фалсафий тамойили шаклланиши зарурлигини таъкидладилар. маълумки, шукроналик ҳаётдан мамнунликни, мамнунлик мустаҳкам ишонч, ўз ишига боғлиқлик, эътиқодий барқарорликни ифода этади. халқимиз тарихида абу наср форобий, алишер навоий, заҳириддин муҳаммад бобур ва бошқа кўплаб буюк аждодларимиз ҳаётда завқ билан яшаш, эртанги кунга ишонч, розилик ва шукроналик, мамнунлик ғояларини тараннум этганлар. ҳаётдан розилик ва шукроналик ғоялари ҳозирги замон ғарб олимлари томонидан...

DOCX format, 23,2 KB. "шукроналик туйғуси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: шукроналик туйғуси DOCX Bepul yuklash Telegram