ижтимоий шериклик имкониятлари

DOCX 18.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1493375252_68138.docx ижтимоий шериклик имкониятлари фуқаролик жамияти институтларининг янада ри-вожланишига эришиш, амалга оширилаётган ислоҳот-ларимизнинг очиқ-ошкоралиги ва самадорлигини таъ-минлашда, уларнинг ролини кучайтиришда «ижтимоий шериклик тўгрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этади. ушбу қонунда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга ошириш, гуманитар муаммоларни ҳал этиш, мамлакатимиз аҳолиси турли қатламларининг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларининг давлат тузилмалари билан ўзаро муносабатларида аниқ чегараларни белгилаш ва ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш каби масалалар бўйича ҳуқуқий нормалар кўзда тутилиши даркор» и.а. каримов н. акбаров (тошкент давлат автомобиль йўллар институти проректори, педагогика фанлари номзоди, доцент). «ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши давлатимиз томонидан амалга оширилаётган «кучли давлатдан кучли жамиятга» босқичма-босқич ўтишдан иборат ислоҳотчилик сиёсатининг узвий ва муҳим бўғинидир. айни чоғда ижтимоий шериклик миллий истиқлол мафкурасининг асосий етти ғояларидан бири бўлган ижтимоий ҳамкорлик ғоясининг таркибига киради ҳамда унинг амалиётдаги реал ифодаси ва шу ижтимоий ҳодисанинг ҳуқуқий асосларга эга бўлган кўринишларидан биридир. шу билан бирга, ижтимоий шериклик дунё ҳамжамиятида юксак эътироф этилаётган узбек модели …
2
ришиш, балки бу қонун инсон манфаатларини янада самаралироқ ҳимоя қилиш имкониятларини оширишига алоҳида урғу берилди. н. акбаров. тўғри айтдингиз. мамлакатимизда мазкур қонуннинг қабул қилиниши орқали ижтимоий шериклик қилишга кириш- ган давлат ва нодавлат ташкилотларнинг бевосита ва билвосита ҳуқуқлари аниқ белгилаб олинишига эришилади. натижада бу соҳада ҳам аниқлик, ошкоралик, ҳуқуқий макон юзага келади. шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, истиқлол йилларида одамларда қонунларга риоя қилиш маданияти шаклланди ва юксалди. шу боисдан ҳам ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонун одамларда турли ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш орқали улардаги яратувчанлик, бунёдкорлик ҳаракатини кенгайтириш имкониятларини оширади. м. бекмуродов. ҳақиқатан ҳам, ижтимоий шерикчиликнинг фаолият доираси кенг. бу ҳаракатни иқтисодий, ижтимоий, маданий йўналишларда, колаверса, турмуш тарзининг барча соҳаларида руёбга чиқариш мумкин. ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонун нафақат одамларни иқтисодий, ижтимоий жиҳатдан фаоллаштиради, балки чин инсоний фазилатларини кучайтириш, маънавиятини бойитиш имкониятларини кенгайтиради. н. акбаров. инсон манфаатлари масаласи мамлакатимизда ўзгача мазмунга эга. агар ғарб давлатларида инсон манфаатлари фуқаронинг ўзи ёки у …
3
ий шериклик тўғрисидаги қонун миллатимиз характери, мантиғига ҳам айни мое келади. м. бекмуродов. ижтимоий ҳамкорлик том маънодаги инсоний моҳиятга эга бўлиб, давлат ва жамиятнинг ривожланганлик даражасини ҳам ифода этади. тараққиёт даражаси қанча юқори бўлса одамлараро ҳамкорлик географияси ҳам шунча кенгая боради. ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражаси паст бўлган мамлакатларда ҳамкорлик асосан қариндошлик, ҳудудий ёки муайян ишлаб чиқариш эҳтиёжлари негизида амалга ошади. юксак ривожланган давлатларда эса ижтимоий ҳамкорлик нафақат маиший, балки ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаётнинг деярли барча жабҳаларига кириб боради. н. акбаров. дарҳақиқат, мамлакатимиздаги ўзаро ҳамкорлик тараққиётимизнингҳозирги даражасига боғлиқ бўлиб, одамларнинг инсоний моҳиятини тўлароқ очиб беришга хизмат қилади. аммо шу ўринда яна бир муҳим жиҳатни эътиборда тутиш лозим бўлади. яъни тараққиёт даражаси ҳамиша ҳам одамларнинг позитив, инсоний моҳиятини юзага чиқара олмаслиги ҳам мумкин. масалан, ҳозирги пайтда ривожланган ғарб мамлакатларида ижтимоий ҳамкорлик фақат манфаатпарастлик, фойда ундириш негизида амалга ошмоқда. одамларда ижтимоий ҳамкорликнинг асл мағзи, яъни ҳамкорлик қилиш орқали тинчлик-тотувлик, меҳр-муҳаббат, бирдамликнинг кучайиши, ўзаро ёрдам қилиш …
4
рги пайтда давлатлараро ҳамкорлик, давлат ва нодавлат ташкилотлари ва нодавлат муассалалари, давлат ва шахе, жамоа ва жамоа, шахе ва шахе ўртасида ижтимоий шериклик алоқалари амал қилиб келади. бир вақтнинг ўзида бирор бир жамоа ёки шахе бир неча ташкилот ҳамда шахслар билан ижтимоий шериклик қилиши мумкин. ижтимоий шериклик доираси қанча кенг ва чуқур бўлса, унинг жамиятдаги мавқеи, обруси, имкониятлари ҳам шунча юқори бўлади. истиқлол шахе ва жамоаларнинг кенг ижтимоийлашуви учун ойдин ва равон йўл очиб берди. м. бекмуродов. демак, ижтимоий шериклик инсоннинг давлат ва жамиятда ўзлигини тўла намоён этиши, том маънодаги ижтимоийлашувига шарт-шароит яратувчи имконият, дейиш тўғрироқ, чунки одам қанча кўпроқ фаол бўлса, унинг шериклик қилиш кўлами ҳам шунча катта бўлади. н. акбаров. халқимиз тарихида ижтимоий шериклик илдизлари жуда қадимий. узбек халқи улуғ иншоотлар, масжиду мадрасалар, кўприклар, каналлар, уй-жойларни кўпчилик йиғилиб, ҳашар йўли билан барпо этишган. ҳашарнинг ўзи ижтимоий шерикчиликка ёрқин намунадир. қолаверса, маҳалла тузилмасининг юзага келиши ҳам аслида одамлараро ҳамжиҳатликка …
5
юшмалари нафақат ходимларни ижтимоий ҳимоялаш, балки улар билан тенг шерикчилик асосида фаолият юритиш имкониятларини ҳам рўёбга чиқармоқда. м. бекмуродов. дарҳақиқат, истиқлолимиз даврида, худди инсоният тарихидаги улуғ ўзгаришлар даврида бўлгани сингари, инсон онги ва тафаккуридаги бош мезонлар - имон, ишонч, тўғрилик, тартиботларга ҳурмат мазмуни ислоҳ этилишига эришилди. давлат сиёсатида сўз ва иш, мақсад-режа-амалиёт бирлиги тўла таъминланди. одамлар давлат белгилаётган дастур ва режалар ижросининг албатта бажарилишига тўла ишона бошладилар. давлат фаолиятига хос бўлган тўғрилик, адолатлилик, ишчанлик, режавий иш тутиш жамият, яъни одамлар феъл-атвор, турмуш тарзига ҳам куча бошлади. шўролар даврига хос бўлган, ҳар қадамда ёлғон, бир-бирини алдаш, иккистандартлилик иллатлари ўрнига тўғрисўзлик, тўғри иш тутиш, қонунларга ҳурмат, инсонни эъзозлаш фазилатлари мустаҳкам ўрнаша бошлади. н. акбаров. энг муҳими, сиз айтган ана шу фазилатлар инсон манфаатларига хизмат қила бошлади. ижтимоий шериклик самарадорлиги айнан ана шу соф инсоний фазилатлар-тўғрилик, ишонч, сўз ва иш бирлиги асосига қурилади, ёлғон аралашган ишлардан эса барака кўтарилади. мамлакатимизда ҳалоллик, эзгулик асосига …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ижтимоий шериклик имкониятлари"

1493375252_68138.docx ижтимоий шериклик имкониятлари фуқаролик жамияти институтларининг янада ри-вожланишига эришиш, амалга оширилаётган ислоҳот-ларимизнинг очиқ-ошкоралиги ва самадорлигини таъ-минлашда, уларнинг ролини кучайтиришда «ижтимоий шериклик тўгрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этади. ушбу қонунда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга ошириш, гуманитар муаммоларни ҳал этиш, мамлакатимиз аҳолиси турли қатламларининг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларининг давлат тузилмалари билан ўзаро муносабатларида аниқ чегараларни белгилаш ва ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш каби масалалар бўйича ҳуқуқий нормалар кўзда тутилиши даркор» и.а. каримов н. акбаров (тошкент давлат автомобиль йўллар институти проректори, педагогика фанлари номзоди, доцент)...

DOCX format, 18.5 KB. To download "ижтимоий шериклик имкониятлари", click the Telegram button on the left.